Янги қатағонлар фонида бугун ишончли манбалар орқали, Ўзбекистон турмасида жабр чекаётган Инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Мўътабар Тожибоеванинг янги мактубини олдик ва ундаги жумлаларни ўзгартирмасдан, таҳрир қилмасдан беришга қарор қилдик, чунки бу мурожаатнома уни ўқишни истаган ҳамма ўқувчиларга аталган. Овозсизларга овоз бериш эса матбуотнинг асосий бурчидир.