ГлавнаяРегистрацияВход Пт, 2019.01.18, 23:46
  Приветствую Вас меҳмон | RSS

 
 Главная » 2006 » Апрель » 29 » Мўътабар Тожибоева: Бу мурожаатнома ҳаммага юборилмоқда!
Мўътабар Тожибоева: Бу мурожаатнома ҳаммага юборилмоқда!
21:49
Мен ўша йиллардаги "ҳалқ душманлари"нинг қизи ва набирасиман!
Ҳеч ишонма у ўлди деса, Ҳаётингга доим шерикман.

Ўзбек халқига, азиз қадрдонларим, жондошларимга
МУРОЖААТНОМА

Азизларим, қадрдонларим!
Мен Сизларни, дилкаш сухбатларимизни, дарду ҳасратларингизни енгиллаштиришга ҳисса кўшиш учун елиб-югуришларимни жуда соғиндим.
Мен қафасдаги Шер каби ёлғизлиқка, азоб-уқубат чекишга маҳкум қилинган бўлсамда менинг тақдирим, бу фожеани қандай қабул қилганим, бу фожеааг муносабатим, бу фожеа туфайли мендан кечаётган изтироблар, кечинмаларимни қай даражада эканлигини билишга муштоқ эканлигингизни, менга ёрдам қилишга ҳамиша шай эканлиқларингизни ҳар лаҳзада ҳис қилиб, сезиб турибман.

Бундай баҳт, саодатга ҳамма ҳам сазовор бўлавермайди. Оллох севган, суйган бандасига шундай толе насиб этади.
Мен нега Сизларга айнан мана шу бугун бундай мурожаат қиляпман? Чунки бундан бир йил аввал 15 апрел муборак жума куни Ўзбекистонда Қонун устиворлигини таъминлашни ўз зиммасига олган энг нуфузли давлат идорасининг амалдорлари Тошкентда катта кўчада таксида кетаётган пайтимда ўғирлаб кетдилар. Мени олиб борган жойларида 10-12 нафар инсонлиқ қиёфасини йўқотганлиги кўзидан, башарасидан билиниб турган ҳавфли, қўрқинчли эркаклар ўлжасини кутаётган оч қашқирлардек қонун ҳимоячиси жандасига ўралган ўз бошлиқларини биргина имосини кутиб пойлаб туришарди.

Шу ўринда Абдулла Ориповнинг:
"Машраб осилганда қаерда эдинг,
Қачон халқ бўласан, эй сен оломон"
дея нидо қилган шеърини эслашни лозим топдим. Абдулла Қодирий, Чўлпон, Фитратларни ва унинг издошлари, фикрдошларини бошига тушган кулфатни эсласак уларнинг ҳаётларига зомин бўлган айбдорни Сталин деймиз. Тожихон Шодиеванинг хур фикри учун узоқ муддатларга, узоқ ўлкаларга сургун қилган Сталин деб биламиз.

Лекин халқнинг дарди, ҳасрати билан ёнган бу халқпарварни тухмат, бўхтон ботқоғига ботирган, уларни халқ душманига "айлантирган" Сталин эмас, буларни таниган, билган, кунда-кун ора юзма-юз келган, вақти келганда бир дастурхонда тамадди қилган кимсалар эканлигини унутгандек бўламиз.

Бундан 70-80 йил олдин бўлган хунрезлиқлар бугун ўзбек халқи тақдирига яна шерик бўлди.

Мен ўша йиллардағи "халқ душман"ларининг қизи ва набирасиман.
Фарғона вилояти Бувайда туманининг Янгиқўрғон қишлоғида яшовчи Ўлжабой нонвой ўз қарашлари, фикрлари билан ўз миллатдошларига ёқмай қолди. Миллатдошларни беҳаловат қилган нарса Ўлжабой нонвой очлиқдан қийналган, азоб чекаётган фуқароларни ўз қарамоғига олиб, уларни "очлиқ, ўлим" дея аталмиш бало-қазодан қутқариб қолаётгани, оддий халқ унга суяниб қолгани бўлган.

"Нима учун одамлар хукуматдан эмас, Ўлжабой нонвойдан мадад сўрайдилар? Нима учун хукумат идораларини эмас, Ўлжабой нонвой хонадонини ўзлари учун панох деб биладилар? Бу кетишда бизни обруйимиз қаерда қолади? Буни олдини олиш керак. Ўлжабой нонвойни "халқ душмани" сифатида йўқ қилсак, кейин халқ бизни қидиради, бизга ялиниб келади" деган қарорга келдилар. Ўлжабой нонвой атрофига тарафдорлар тўплаб, хукуматни ағдаришга тайёрганлиқ кўряпти, тузроқ уни йўқ қилинмаса, хукумат ҳавф остида қолади дедилар. Хукумат вакиллари кузатишди, берилган хабар тасдикланди, Ўлжабой нонвой хонадонидан одам узилмайди. У "халқ душмани сифатида сурган қилинсин. Бутун оила аъзолари Билан Сибирь ўрмонларига жунатилсин". Ўлжабой нонвой хонадони нима учун гавжумлиги билан ҳеч ким қизикмади. У оила аъзолари, фарзандлари билан сургун қилинди.

Мактаб ёшига етмаган, оиланинг тўнғич фарзанди Ўлжаева Қандолатхонни, яъни мени онамни ёшлиги Узоқ ўлка ўрмонларида "халқ душманининг қизи" сифатида ўтган. Иккинчи жаҳон Уруши пайтида партизанлар сафида курашган Ўлжабой нонвой "халқ душмани" эмаслигини билиб қолишди ва у урушдан кейин оиласи билан жонажон қишлоғига қайтди.
"Мозийга қайтиб иш кўрмоқ хайрлидир" деб бошланади буюк адиб Абдулла Қодирийнинг "Ўтган кунлар" асари.

"Ўтган кунлар" киносини кўраркансиз, ашаддий жиноятчи, қиморбоз, баччабоз Хомиднинг ўз шаҳсий манфаати учун, жирқанч ниятига етишиш учун қози олдига бориб "Мирзакарим қутидор ҳукуматни ағдариш учун тузилган катта бир гурухнинг вакили эканлиги, улар хукуматни ағдариш учун ҳаракат қилаётганлиқлари, ўзининг Тошкентдаги жиноий шериги Билан режалаштираётган фитналарини яшириш мақсадида бу тошкентлиқ шериги Отабекни ичкуёв қилиб олганлигини, уларнинг хукуматга, хона Қарши утказилган бир йиғилишида ўзи ҳам қатнашганлигини айтади. Қози синчқов нигох Билан Хомидни кўзларига тикилиб, "бу йиғинда Яна кимлар бор эди?" деб савол берганида бировга қазиган чоҳига Ҳамидни ўзи йиқилди, деб енгил тортиб турганингда Хомиднинг чунтагидан чикқан тангалар овози қозини саволини унутишга мажбур қилади.

Қозининг хукми Билан Отабек ва Мирзакарим кутидор хукуматни тунтаришга қилган ҳаракатлари, хонга Қарши фитналар гапириб, унинг обрусини тўкканлари учун дорга осиб ўлдиришга хукм қиладилар.
Менинг Марҳилонимнинг жасур, қўркмас қизи Кумушбиби хон хузурига отилиб бориб, падари бузруквори билан севимли ёрини ўлим чангалидан кутқариб қолади. Адолатсиз хукм чиқарган қози эса дорга осилади.
Мен ҳам кунлар келиб халқнинг дарду-ташвишига малҳам бўлиб қонунларни оёқ ости қилган амалдорлар томонидан хукук ва эркинлиқлари бузилган фуқароларни бу коррупционер амалдорнинг жиноий ҳатти-ҳаракатидан, тазйиқларидан ҳимоя қилган мен ва мен каби фуқаролиқ жамияти фаолларининг ҳаётларига, соғлиқларига зомин бўлган судьялар Абдулазиз Юлдашев ва унинг шерикларини фош бўлиши, хукумат уларни жиноий ҳаракатлари учун аёвсиз жазолашига ишонаман.

Энг ачинарлиси ўша кунларни кўриш, ўша курашларда иштирок этиб, Юлдашев, Ориф Аҳмаджонов каби кимсаларнинг жиноятларини фош этиш бизга, разолат, жаҳолат қафасига тиқилган занжирбанд шерларга насиб этмайди. Бундан бир йил аввал мени ўғирлаб кетиб азоблаагн амалдор ва унинг шериклари ўша кунги менга берган ваъдаларини ярмидан кўпини бажардилар. Лекин мен ҳанузгача уларни талабини бажармаяпман, яъни қафасда бўлла туриб ҳам ўзининг жиноятлари фош бўлишидан қўрқиб, мени ҳибсга тикқан чиябурилар - қонун қўрикчиларини фош этишни давом эттираяпман.

Кулоқ деб эълон қилиниб, қатағонга учраган ва Сибирга сургун қилишга хукм қилинган оила вакили бўлмиш онамнинг улар оиласини сургун қилиш, мухокама қили шва сургундаги кечирган ҳаётлари ҳақидаги ҳикояларини тинглаб, бундай кечмишларни бошидан кечирган онамни қаҳрамонга қиёслаагндим.

Ўша йилларни акс эттирган "Утган кунлар"ни эслаб уйга толдим. Ўша пайтда хозиргидан кўра адолат, ҳақиқат бор экан. Чунки оддий ўзбек аёли адолатсизлиқка Қарши исён қилиб хон хузурига борди, яъни унинг оху ноласини мамлакатни бошчиси тинглади, ҳақ қарор топди. Хозирчи, афсуски, замонамиз Хомиди - мени ишимда асосий гувох ролини ижро этган, прокуратура амалдорларининг жиноий шериги Хусан Рўзиматов замонамиз қозисига "Муътабар Тожибоева уйида ваҳобийлар тўпланиб туришарди, ўша ваҳобийлар Тожибоевани уйида яшириниб ётган. Тожибоеванинг уйиға шубҳали шаҳслар йиғилишиб туришлиги ҳақида маъмурий органларга шикоят ариза киритганман.

Мен Тожибоеванинг уйиға ваҳобийларнинг ва қамалиб чикқан одамларнинг аёллари келиб йиғилиб турганлигини ҳамда улар намоз уқишлигини, қамоқдан чикқан шаҳслар ҳам унинг уйиға келганлигини, уларнинг гап-сўзларидан ва сухбатларидан ваҳобий оқимига мансуб эканлигини сезганман" деб суда кўргазма берди.

Тарих такрорланди: замона қозиси Абдулазиз Юлдашев "ўша Сиз гап сўзлари ва сухбатларидан ваҳобий оқимига мансуб шаҳслар қаердан эканлар, Ким эканлар, сиз уларнинг қандай гап сўзлари, сухбатларидан ваҳобий эканлиқларини сездингиз" Дея савол берди.

Замонамиз Хомиди қозига узатиш учун танга қидириб чунтак титмади. Чунки унинг ўзи прокуратурадаги акаҳонлари садақаси ҳисобига кун кўради. Қози жаноблари ҳам умидвор бўлиб мўлтирамади. Чунки у ўша замон қозисидек мустақил эмасди.

Хомид - кечирасиз, Хусан Рўзиматов: "Тожибоеванинг уйиға юқорида айтиб утган шаҳслар - ваҳобийлар келганида менга "бўшсиз, уйингизга кетаверинг" деб дархол жунатиб юборар эди. Шунинг учун уларни кимлиги, қаерлиқ эканлиқларини билолмаагнман" деб жавоб бериб қўя қолди.

Қозикалон ролини бажараётган кўғирчоқ Юлдашев замонамиз Хомидига "хозирнинг ўзида қарама-қарши кўргазма бердингиз. Ваҳобийлар Тожибоевани уйиға келишлари Билан у сизни уйингизга жунатиб юборса, шунинг учун уларни кимлар эканлиги, қаерлиқ эканлиқларини билолмаагн бўлсангиз, уларнинг гап-сўзларидан, сухбатларидан ваҳобий эканлиқларини сезган, яъни сухбатларда иштирок этган Сизнинг руҳингизмиди?" деб савол бермади, беролмасди ҳам.

Чунки, Мен куни кеча менга нисбатан расмийлаштирилган сохта, чаласаводсизларча тузилган айблов хулосаси асосида 30 январдан 6 март кунигача утказилган суд деб аталмиш жараённинг "Суд мажлиси баённомаси"га эътирознома ёзиб топширдим. Суд мажлиси баённомасини уқир эканман, бунчалар қонунбузарлиқ, ўзибўларчилиқ ҳеч бир замонда учрамаагнлигини эслатишга мажбурман.Эътирозномамни якунида куйидагиларни ёздим:

"Мен юқоридаги суд мажлиси баённомасидаги сохталиқлар, қалбакилиқлар, қонун бузилишларни маълум қисмигагина тўхталдим, холос.(эътирознома 70 варақдан иборат - изох М.Т)
Мен биламанки, бу эътирозномам қаноатлантирилмайди. Чунки 6 март кунги суд якунида айтганимдек, Ўзбекистонда мустақил, адолатли, одил суд йўқ. Ўзбекистонда "Мустақил, адолатли ва одил суд" Дея аталмиш "кўғирчоқ ва трағедия театри" бор.

Судьялар дея аталмиш кўғирчоқларнинг бошқарув ипи бу кўғирчоқлар уйнайдиган сохта асарининг муаллифлари, режиссёрлари - қонунбузар прокурорлар кўлидадир. Бу кўғирчоқ судялар сохта саҳна асари сценарийсини муаллиф-режиссёрнинг рухсатисиз бирор сўзини ҳам ўзгартира олмайдилар. Ўзбекистон фуқароларининг тақдири мана шу ичган қасамёдига ҳиёнат қилган судья-кўғирчоқларнинг қўлида эканлиги эса ўзбек ҳалқининг трағедияси -фожеасидир.

Мен Ушбу эътирозномадаги келтирган важларим ҳақлигини тан олиб, важларимга судья - кўғирчоқнинг кўшилишига ишонмайман, бунга умидвор ҳам эмасман. Чунки бундай бўлмаслигини жуда яхши биламан. Мен албатта бир кун келиб бу жиноят иши юзасидан ҳалқаро микёсдаги комиссия иш бошлаагн пайтида суд жараёни видеотасвирлари Билан кескин фаркни кўриб, эътирознома Билан танишиб, жиноят ишини атрофлича мухокама қилиб, Ўзбекистон хукуматига одил судловга Қарши жиноятлар содир этган кўғирчоқ судья Юлдашевни, режиссёр ёрдамчиси Ориф Аҳмаджоновни, унинг шогирдлари ва раҳнамоларини сохта асари иштирокчиларини адолатли Ўзбекистон қонунларига биноан жиноий жавобгарлиқка тортишни сўраб расмий ҳаракатлар қилишлари учун қораладим. Мен умид қиламанки, албатта шундай кунлар келади."

Энди тушунгандирсиз, замонамиз қозиси Хомидвойга берган саволини унутиш учун танга узатишни кутмади, умид қилмади. Чунки у мустақил эмас, мустақул эди.

Ўз дарду-ҳасратини тинглайдиган одам топилганидан хурсанд халқ вакиллари амалдорлар томонидан бузилган хукук ва эркинлиқларини ҳимоя қилишини сўраб хонадонимга оқиб келардилар. Вилоят хокими, вилоят прокурорларининг шаҳар, туманларга бориб утказган йиғилишларида хукук, эркинлиқлари бузилган фуқароларни Муътабар Тожибоевааг эмас, уларга мурожаат қилишларини айтиб қилган таргиботлари умуман натижа бермаагн. Сода, оми халқ вакилларига гипноз қўллб ўзимга тобе қилиб олаётганим ҳақида ҳам Миш-миш тарқатдилар. Лекин бу натижа бермади.
Бундан кейин фоҳиша, кўшмачилардан иборат армиясини менга Қарши ташлаб, ваҳшийларча калтаклатдилар. Натижасиз+

Бир неча марта уйимга ўғирлиқ уюштириб, хужжатларни ўғирлаб, уйимга ут қўйдилар. Натижа бўлмади, Республиқа прокуратураси амалдорларининг терроризм ва нарқобизнес хомийси эканлиқлари ҳақидаги далилларни фош қилган куним автоҳалокат уюштирдилар. Натижа бўлмади+
Бир неча марта сохта айбловлар Билан айблаб маҳкамааг тортдилар. Натижа йўқ. Баъзи бир ҳамкасбларим "Сизга хукумат раҳбарлари Матаҳари деб исм қўйишибди. Чунки ҳар доим улар қўйган тузоққа чап бераяпсиз" деганди.

Менга тузоқ қўйган амалдорлар халқнинг менга бўлган ишончи, хурматини нотугри талқин қилмай, "Нима учун халқ ўз дардини айтиш, кумак олиш учун бизга эмас, Муътабарга талпиняпти" деб ўзларига савол бериб, бу саволга ўзларидан жавоб топганларида эди. Афсуски, Азизларим, мен сохта айбловлар Билан судланиб, 8 йил қамоқ жазосига хукм қилиндим. Ўз фаолияти давомида 50 мингдан зиёд хонадон вакилларини хукукларини судларда, терговларда ва бошқа тарзда ҳимоя қилган бўлсам, уларнинг аксарияти кам таъминланган, камбаагл оилалар вакилларидир. Уларни Тошкент вилояти Куйи Чирчик туманига Тожибоевани қўллаб-кувватлаш учун келишга имкониятлари, маблағлари йўқлигини билиб, мамлакатнинг бир чеккасига олиб келиб, суд қилдилар. Улар ҳибсдан чикмаслигим учун бор ҳаракатларини қиладилар. Чунки мен уларнинг қўлида - қафасдаман. Уларнинг жиноятчи эканлигини гувоҳиман.

Балким Сизлар Билан дийдорлашиш энди менга насиб қилмас. Лекин мен умуман афсусланмайман. Аагр вақтни ортга кайтариш имкони бўлганида вақт ортга қайтганида, мен Яна шу йўлимни тутган бўлардим.
Вақт орқааг қайтганида уйимдан 3 та Дамасга юклаб олиб чиқиб кетилган, жуда кўпи проқуратура амалдорлари томонидан аллақачон йўқ қилинган, қолганларини йўқ қилишга хукм қилинган Сизларнинг алам, изтироб билан қилган мурожаатларингиз, амалдорларнинг жиноятлари ҳақидаги хужжатлар ҳамда хукук эркинлиқларингизни мени аралашувим Билан тикланганлигини исботловчи ута муҳим, кутубхонамни тўлдириб турган хужжатларни бошқа жойга яшириб қўярдим. Оллохга шукрки, ҳали ҳам амалдорларнинг жиноятларини фош этувчи Президентга юборилган телеграммаларим нусҳаларининг баъзилари ишончли қўлларда.
Улар Билан Бирма-бир танишишни бошлайсиз ва ўзингиз бир хулосааг келасиз деб ишонаман.

Ўтган йили ўғирлаб кетиб, азобларга солганларнинг бошлиги аагр интернетда ёқи халқаро радиода бугунги воқеаларни ошкор қилсангиз яғона қизингдан умидингни ўз деганди. Бу жиноятчилар ўзларини фош бўлишидан қўркқандилар. Шунинг учун ҳам 15 апрел куни "Озодлиқ" радиоси мухбирларига бўлиб ўтган воқеани айтиб, қайси тизимнинг раҳбарлари бу жирканчлиқни уюштирганлиқларини айтмаагндим, айтолмаагндим. Фақатгина йиғлагандим.

Шу куни мени алам билан йиғлаганимни радио орқали эшитган мухлисларим Тожибоева Муътабар энди нима қилади, қандай йўл тутади деб "Озодлиқ" радиосига кўплаб қўнгироқлар қилишибди ва мудҳиш воқеадан 1 кун ўтиб "Озодлиқ" радиосида мен ҳақимда маҳсус эшиттириш эфирга ўзатилди.
Шунда мен ўз мухлисларимни қийнаган саволларга жавоб бериб: "Ўз эътиқодимдан ҳеч қандай холатда ҳам қайтмайман. Адолатсизлиқ, разолатга, қонунбузарлиқларга қарши курашишни давом эттиравераман. Мени бу йўлимдан ҳеч нарса тўхтатиб қололмайди" деганман.
Буюк шаҳслардан бири Суқрот ўлимга хукм қилиниб, оҳирги сўзини сўраганларида у :" Мени важларим асоссизлиги учун эмас, важларимни эшитишни хохламаганингиз учун мен ўлим топдим" деган. Бу унинг энг оҳирги сўзи бўлган. Мени эса ҳали Сизларга айтар сўзларим кўп.

Аммо

Менга нисбатан қилишаётган хунрезлиқлар авж пардагв чиқиб, 15 апрел куни ўғирлаган кимсалар менга берган ваъдаларини оҳиргисини бажарсалар - яъни мени жисмонан йўқ қилсалар, Сиз асло ўкинманг.
Инсон хукуқи ҳимоячиси Шоврик Рўзимуродов фожеаси такрорланганда фарёд чекманг. Чунки унинг ўлими ўнлаб Шовриқларни инсон ҳимояси билан шуғулланишга мажбур қилган бўлса, мен ишонаманки, мени ишимни давом этириш учун юзлаб Муътабарлар оёққа қалқийдилар.
Мени йўқлигимга, вафот этганимга ишонманг. Чунки мен доимо Сизлар билан бирга бўламан, ҳаётингизга шерикман. Мени соғинсангиз, изтироб ила кўз ёши туккан мазлумнинг азобли нигохларидан, ҳандон отиб кулган юртдошимнинг кулгуларидан топасиз. Сиз оломон эмас, буюк халқ эканлигингизни амалда исботладингиз. Мен Сизга таъзим қиламан.

Муътабар Тожибоева. 29 aпрел, 2006 йил.

Категория: Мурожаатлар | Просмотров: 1288 | Добавил: Давронбек | Рейтинг: 5.0/1 |
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
 
 
Разделы новостей
Долзарб мақолалар [10]
Шеърлар [3]
Норозилик чодиридан ҳикоялар [1]
Хабарлар [138]
Иқтисод [4]
Янги нашрлар [3]
Баҳс [6]
Инсон ҳуқуқлари [20]
Таҳлил [18]
Эркин фикр [41]
Интервью [12]
Мурожаатлар [13]
Жамият [26]
Сиёсат [18]

Форма входа

Календарь новостей
«  Апрель 2006  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930

Наш опрос

 

Сайтни қандай баҳолайсиз?

 
Жаъми жавоблар: 72
 
                                                 

 


Поиск

Друзья сайта
Бизнинг тамға:
 
 
Ҳамкорларимиз:
 

Статистика

Жаъми сайтдагилар: 1
Меҳмонлар: 1
Муҳлислар: 0
 

Copyright MyCorp © 2019
Используются технологии uCoz