ГлавнаяРегистрацияВход Сб, 2024.05.04, 09:53
  Приветствую Вас меҳмон | RSS

 
 Главная » 2006 » Июнь » 27 » Қутқарувчи лангар керак
Қутқарувчи лангар керак
03:13
Дунё жамоатчилигида кейинги 10 йил мобайнида катта ўзгаришлар рўй берди. АҚШ ва ЕХХТ бир томондан, кейинги 5 йил ичида ўз қаддини тиклаб олган ва империяни қўмсаган Россия ва жадал суръатлар билан ривожланаётган Хитойнинг ўзаро бирлиги иккинчи томондан, ўзларининг глобал манфаатларини қондириш йўлида ёпиқ кураш олиб бормоқдалар.

АҚШ ва ЕХХТ давлатлари ўз курашларида демократик сиёсатнинг қанча қусурларини ( Ироқ ва Эронга бўлган муносабатлари, ўз ҳалқининг телефон сўзлашувларини ҳуфия эшитиш, Шарқий Европадаги ҳуфия қамоқхоналар ва хоказо) намоён қилаётган бўлса, Россия ва Хитой ҳам ўз курашларида нодемократик сиёсатнинг шунча кусурларини намоён қилмоқда.

Шанҳай Ҳамкорлик Ташкилоти бу курашда ютқазиши аниқ. Чунки бу давлатлар, инсонлар қандай яшаши кераклигини яхши тушуниб олган ўз ҳалқи устидан юргизаётган хозирги ҳукмронликларини ўзок сақлаб қололмайдилар. Ҳудди шунингдек оз сонли олигархлар ҳам қашшок аҳоли устида узоқ ўтира олмайди.

Этник аҳолига нисбатан зўровонлик юргизаётган Хитой сиёсати ҳам ўлимга маҳкум этилган. Агар бугун АҚШ ва ЕХХТ давлатларининг сиёсатида ўз ҳалқига нисбатан ҳам, дунё жамоатчилигига нисбатан ҳам баъзи қусурлар юзага чиқаётган бўлса бу қусурларга барҳам берилиши аниқ.

Чунки тузумнинг демократияга асосланган шакли ўз камичиликларини тузата олиш қобилиятига эга эканлигини курсатиб келган.

ШХТ нинг бугунги олиб бораётган сиёсати фақат АҚШ ва ЕХХТ гагина эмас, балки ўз ҳалқларига қарши сиёсатдир. Бу ташкилотдан тоталитар давлатлар паноҳ топмоқда. Эркинлик, адолат, фаровонлик ўрнига, инсон ҳуқукларини поймол этиш, ўз ҳалқини асоратда ушлаб туриш, аҳборот вакууми орқали ўз ҳукмронлигини имкон қадар чўзиш сиёсати узоққа бормайди.
Сиёсатда ўзгаришлар жараёни шунчалик шиддат билан давом этаётирки, 10-15 йилдан кейин қандай холат руй беришини хеч ким олдиндан айтолмайди. Айрим фикрларга қараганда 21 аср ислом асри бўлади.

Бу гапнинг тагида жон бор. Чунки ғарб бугунги кунда демографик муаммони бошидан кечирмоқда. Россия ҳалқи ҳам йил сайин камаймоқда. Давлатлар бу муаммонинг ечимини топиш учун курашмоқдалар. Болали оилаларга катта имтиёзлар яратиб берилмоқда. Бироқ бу тадбирлар ҳеч қандай фойда бермайди.

Чунки кўпайиш иқтисодий шароитга боғлиқ эмас. Камбағал оилаларнинг кўп болали эканлиги бу фикримизни яна бир бор тасдиқлайди. Агар кўпайиш иқтисодга боғлиқ бўлганда эди, дунёда энг бой одам бўлмиш И.Каримовнинг боласи хеч бўлмаганда 10 та бўлиши керак эди.

Оилада иккита фарзанднинг бўлиши кўпайиш ҳисобланмайди. Чунки, хозир энг кўп тарқалган жинсий ожизлик, оила кўрмаслик, бошқа касалликлар, ногаҳоний ўлимлар, табиий офатлар, локал урушлар туфайли нобуд бўлиш холлари бор. Оилада 3 та фарзанднинг бўлиши юқоридаги сабабларга кўра мавжуд одам сонини мувозонатда ушлаб туради холос. Агар оилада 4 та фарзанд бўлсагина аҳолининг кўпайиш томонга силжиётгани ҳақида гапириш мумкин.

Бирок цивилизацияга эришган ва эришаётган жамиятда 4 та тугул 2 та фарзандли оилалар ҳам бўлмайди. Бунинг сабаблари кўп. Эрзац озуқалар, психологик мухит, табиатдан узилиб қолиш, она заминга бегоналик, урбанизация, конгломерация, табиийлик ўрнига сунъийлик томон силжиш ва хоказолар аҳолининг кўпайишига тўсқинлик қилади.

Бу сабаблардан қочишнинг иложи йук. Шунинг учун демографик муаммонинг ечимини инсонлар психикасини ўзгартириш орқалигина ечиш мумкин. Агар мусулмон дунёси пайғамбаримиз ( с.а.в) нинг “Кўпаяверинглар, токи мен Қиёмат куни ўз умматларимнинг кўплиги билан фаҳрланай” деган ҳадисини маҳкам ушлашда давом этса, дарҳакиқат 21 аср ислом асри бўлади. Бу воқеанинг амалга ошиши ислом умматларининг кўпайишигагина боғлиқ эмас. Асри саодат даврида мусулмонлар ипак кийиб, мушк анбарлардан фойдаланар эди. Бу пайтда ғарбликлар ярим ёввойи холда ҳашак чайлаларда яшаганлар ва ошланмаган теридан нари-бери тикилган кийимларни кийиб юрганлари учун тарқалаётган бадбўй ҳид туфайли умуман уларга яқинлашиб бўлмас эди.

Ғарбнинг цивилизацияга эришиш сабабларидан бири жамиятдаги психологик ўзгаришларга динни ҳам, ҳукуматларни ҳам лаббай деб жавоб берганлигидадир. Мусулмон дунёсининг уламолари бундай фурсатни қўлдан бой берди. Исломни қотиб қолган догмага айлантирди. Фан ва фалсафа ютукларига бефарқ қаради. Бизнингча ислом дунёси энди бундай ҳатони такрорламайди.

Хозирги даврда фан жадал суръатлар билан ривожланмоқда. Бу кетишда инсоният албатта фан уфқининг чегараларига етиб боради. Ундан у ёғидаги қоронғуликка ўта олмайди. Ана шунда инсон ўз ожизлигини ҳис қилади. Бу ожиз инсонга қутқарувчи лангар керак бўлади. Бу лангар Ислом таълимотидир. Альберт Эйнштейн «Чуқур илмли олимлар ўта диндор бўладилар» деб айтган эди.

Дарвоқе у танасини қўйдириб кулини ер юзига сочиб юборишларини васият қилган эди. Эйнштейн бу ҳақдаги ҳадиси қудсийни ўкиган бўлиши керак. Оллоҳ олимдан сўради: «Нега бундай қилдинг? Заррадан инсонни қайта тирилтира олишимни билар эдингку»? Олим жавоб берди: «Азобингдан қўрқдим Парвардигоро.» Жавоб бўлди: «Бор! Қўрққанинг учун сени жаннатга доҳил қилдим». Аслида Эйнштейн қўрқмаса ҳам бўлар эди. Чунки у ўз кашфиёти билан осмон сирларини ошкор қилгани ҳам йўқ эди ва Сиратул Минтаҳога ҳам яқинлашмаган эди эди. Вақтнинг эгриланиши ҳақида Қуръонда жуда кўп айтилган. «Бу Кун сизларнинг ҳисобингизда етмиш минг йилга тенгдир».

Ислом ўзидан аввалги динларнинг давомчиси ва мукаммаллашган шаклидир. Шу туфайли ҳам келажакда бошқа динлар билан бағрикенглик байроғи остида яшайдиган ислом дини олам аҳлига энг тўғри йўлни топиб беражагига шубҳа йўқ. Яқин келажакда ислом ривожини АҚШ ва Европанинг ўзи бошлаб беради.
Бу кимгадир жуда ғалати туюлиши мумкин. Биз Марказий Осиёдаги кўзга кўринган 5 та имомнинг биридан «Наср сурасида айтилган давр қачон келади? » деб сўрадик. У киши: «ўша давр келиб кетди деб айтишяпти» деб жавоб берди.

Тошкентда туя 2 та туққан эмиш, битта бўталоқнинг думи ерга тегиб турган эмиш. Андижон шаҳрида аёллар эркакларга чўзма тарқатиб юрганлиги факт. Бу гапларга ишониш керак эмас, чунки бу бидъатдир. Демоқчимизки бу гаплардан пессимистик ҳулосалар чиқариш керак эмас. Чунки давр ўтган сари ўзлигини топаётган ва топиши керак бўлган инсоният, ўзини ўзи ҳалокатга маҳкум қилиши мумкин эмас. Шу туфайли ҳам ислом асрини Ғарб бошлаб беришига шубҳаланмаса бўлади.

Давра кенгашининг бир гурунгида мўътадил ислом вакиллари билан демократлар бир ҳулосани маъқулладилар. «Етук инсоннинг миясида демократия, қалбида эса иймон бўлиши керак». Биз Муҳаммад Солиҳни ана шундай етук инсонлардан деб биламиз. У ҳамиша терроризмга қарши бўлиб келган. Қуйида М.Солихнинг «Публицистика» асаридан иқтибослар келтирамиз. «…Чунки террор аҳлоқсизликдир. Иймонли инсон аҳлоксиз бўлиши мумкин эмас. Ислом террор билан чиқиша олмайди». «Публицистика», Bilgeoguz? 2005 qbk?49 ,бет. «Ўзларини портлатаётган кимсалар қўш жиноят содир қилмоқдалар - ўзини ўзи ўлдириш ва бегуноҳ одамлар ҳаётига зомин бўлиш». (Ўша китоб, 99 бет).

М.Солиҳ эсини танигандан буён ўзбек ҳалқига эркинлик истади, бироқ ўзи тутқунлик ва муқимсизликларни бошидан кечирмоқда, М.Солиҳ ҳаёти давомида ўз ҳалқига адолат соғиниб келмоқда, бироқ ўзи тухматларга дучор бўлмоқда, М.Солиҳ ўзбек ҳалқига фаровонлик истаб келмоқда ва ўзи мусофирликда, фақирона ҳаёт кечирмоқда. М Солиқ янги даврнинг зиддиятларини ўзида мужассамлаштирган фавқулодда зиддиятли шаҳсдир.

«Озодлик» нинг мухбири Т. Гудава «Солиҳ ўзгача фикрловчи одам» деб унга тўғри баҳо берган. Ҳозирги информация асри даврида ўзгача фикрлаш камдан кам ҳолларда учрайди. Биз Марказий Осиёликлар узоқни кўра оладиган шаҳсларимизни ва файласуфларимизни ҳамиша сиғдирмай қувғин қилиб келганмиз.Агар бугун кимдир М.Солиҳни ўзи каби майда сонлар билан атамоқчи бўлаётган бўлса биз уларга қарата М.Солиҳ 2050 йил одами деймиз.

Агар бугун М.Солиҳ тухматларга реакция кўрсатмай юқоридан табассум билан қараб турган бўлса бу унинг улуғворлигини кўрсатади. Донишмандлар айтибдурларким - «Оқил билан жоҳилнинг тортишувида жоҳил енгса, ажабланманглар, чунки тош олмосни синдиради».

Агар ҳакиқатдан ҳам 21 аср маьнавият(ислом)асри бўлса, ўша пайтда М.Солиҳ каби лидерларга эҳтиёж сезилади. Балким ўшанда, аксарияти рўшинолик нималигини билмай яшаб келаётган 21 аср кишилари М. Солиҳни алам билан эсларлар. Биз эса М. Солиҳни 100 йилдан ортиқ умр кўришини истаймиз ва 2050 йилда муйсафид-донишманд сифатида одамларга йўл кўрсатади деб умид қиламиз.

Ўзбекинфо
«Эрк» партияси Водий ёшлар қанотининг мувофиклаштирувчиси Шоакбар Ғуломов. 2006 йил 26 июнь.

Категория: Сиёсат | Просмотров: 1513 | Добавил: Давронбек | Рейтинг: 0.0/0 |
Всего комментариев: 1
1 turonbek  
0
albatta agar solihga ohshagan insonlar ozbekistonda koprok bolganda edi vaziyat umuman boshkacha bolgan bolar edi!!

solih ozbekiston prezidenti

yokolsin karimov!!


Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
 
 
Разделы новостей
Долзарб мақолалар [10]
Шеърлар [3]
Норозилик чодиридан ҳикоялар [1]
Хабарлар [138]
Иқтисод [4]
Янги нашрлар [3]
Баҳс [6]
Инсон ҳуқуқлари [20]
Таҳлил [18]
Эркин фикр [41]
Интервью [12]
Мурожаатлар [13]
Жамият [26]
Сиёсат [18]

Форма входа

Календарь новостей
«  Июнь 2006  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930

Наш опрос

 

Сайтни қандай баҳолайсиз?

 
Жаъми жавоблар: 73
 
                                                 

 


Поиск

Друзья сайта
Бизнинг тамға:
 
 
Ҳамкорларимиз:
 

Статистика

Жаъми сайтдагилар: 1
Меҳмонлар: 1
Муҳлислар: 0
 

Copyright MyCorp © 2024
Используются технологии uCoz