ГлавнаяРегистрацияВход Вт, 2024.04.30, 14:11
  Приветствую Вас меҳмон | RSS

 
 Главная » 2006 » Июнь » 27 » Ўзбекистондаги ўзгаришлар қон тўкишларсиз амалга ошмайдими?
Ўзбекистондаги ўзгаришлар қон тўкишларсиз амалга ошмайдими?
16:25
Ўзбекистонни эртага нималар кутмоқда?
Ўтган ҳафтанинг энг муҳим янгилиги - Ўзбекистонни Коллектив Хавфсизлик Шартномасига қайтиши турли сиёсий доиралар, дипломатлар ва жамоатчилик вакилларида рағбатдан кўра ташвиш уйғотмоқда.

Ўзбекистон 1998 йилда Коллектив Хавфсизлик Шартномасидаги иштирокини тўхтатган эди.

Ўтган ҳафта Беларуссияда бўлиб ўтган Шартномага қўшилган давлатлар раҳбарлари учрашувида ушбу ташкилотга раҳбар этиб сайланган Россия Президенти Владимир Путин "биз тор доирадаги учрашувимизда ўзбекистонлик шерикларимизнинг ташкилотимиз дорасидаги фаол ишларга қўйган ўзларининг мораторийсини олиб ташлаганларини нафақат маълумот учун, балки хурсандлик билан қабул қилдик", деган эди.

Каримов Ўзбекистоннинг Коллектив Хавфсизлик Шартномаси ташкилотига қўшилишини Ўзбекистоннинг Евроосиё иқтисодий ҳамжамиятига аъзо бўлиб кириши билан боғлиқ деб ҳисоблашини билдирди.

"Евроосиё иқтисодий ҳамжамияти ва Коллектив Хавфсизлик Шартномаси ташкилоти иккита ўзаро бир-бири билан боғлиқ тузилмалардир. Ўзбекистон Евроосиё иқтисодий ҳамжамиятининг тўла аъзоси бўлганидан кейин ярим йўлда тўхтаб қололмайди", деди Ислом Каримов журналистлар билан суҳбатда.

Коллектив Хавфсизлик Шартномасига 1992 йилда Тошкентда асос солинган эди. Ислом Каримов бу ташкилот ҳужжатларини тайёрлашда ва расмийлаштиришда Ўзбекистон фаол иштирок этганини таъкидлади.

Бугун Ислом Каримов яна бу ташкилотга қайтишни ихтиёр этди. У бу ҳаракати билан ўз хавфсизлиги теграсида яна бир зирҳли қўрғон яратдими? Москва билан бу яқинлашиш, Россия давлати ва халқи, шунингдек Марказий Осиё, жумладан Ўзбекистон аҳолиси учун қанчалик самарали бўлиши мумкин? Ўзбекистондаги ички ва ташқи муаммоларга бу яқинлашув қандай таъсир кўрсатади?

Бу саволлар бугунги кунда кўпчиликни қизиқтирмоқда. Айни саволларга жавоб топиш учун биз Ўзбекистондан ташқарида яшаётган таниқли жамиятшунос билан суҳбатлашишга муваффақ бўлдик. Суҳбатдошимизнинг илтимосига кўра унинг исми шарифи маълум қилинмайди

-1998 йилда Ўзбекистон Коллектив Хавфсизлик Шартномасидан чиқиб кетган эди. Каримов ўша пайтда бу ташкилотга аъзолик ҳеч қандай натижа бермаслигини, ҳамкор давлатлар, хусусан, Россия Ўзбекистонни аниқ хавфдан қутқаришга қодир эмаслигини айтган. Бу иддаоларда қанчалик асос бор эди ўшанда?

-Биринчидан, ташкилотнинг марказий кучи - бу Россия. У даврда Каримов аксил Россияча сиёсат олиб бораётган эди. Иккинчидан, ҳақиқатда ҳам Россия вазиятни барқарорликда ушлаб тура олмас эди. Ҳозир ҳам агар Афғонистон чегараси атрофида муаммо пайдо бўлса Россия ҳеч бир жонли ҳатти-ҳаракатни амалга ошира олмайди. Ўзбекистонни ўша пайтда бу ташкилотдан чиқиб кетиши, биринчидан геосиёсат билан, иккинчидан хавфсизлик масалалари билан боғлиқ эди".

-Айрим сиёсатчилар ва мухолифат вакиллари Ўзбекистонни Коллектив Хавфсизлик Шартномасига қўшилиш минтақадаги ички ва ташқи муамммоларни янада кучайишига олиб келиши мумкин деган фикрдалар. Сиз бу борада қандай фикрдасиз?

-Россия энди Ўзбекистонда ўз ҳарбий базасини очишга ҳаракат қилади, агар база очишга улгурса, уни чиқариш ўлимдан қийин бўлади. Агар ушбу базани чиқаришга ҳаракат қиламан десангиз Россия шантаж бошлайди. Мени назаримда Россия ўз манфаатларини сақлаш учун Ўзбекистонда сепаратизмни ҳам қўзғаши ва кучайтишишга интилиши мумкин. Шундай вазият Грузия, Молдавия ва Украинада кузатилаяпти. Умуман, бу ташкилотга қайтишидан Ўзбекистон халқи наф курмайди. Аксинча, бу ташкилот авторитаризмни симентлаштиради, яъни мустаҳкамлайди. Трансформацияларга тусқинлик қилади. Ўзбекистонда сепаратизм учун асос бор, бу Қорақалпоғистон, Қоракалпоғистон элитасида сепаратизмга мойиллик жуда кучли.

- Каримов шу пайтгача халқаро террорчилик, сепаратизм ва диний ақидапарастликка қарши кураш баҳонасида жуда куп мусулмонларни ва ўзгача фикрловчиларни йуқотгани ҳақида маълумотлар кўп. Бу ташкилот ичида туриб яна Каримов ўз халқига нисбатан қатағонларни давом эттириши халқ ғазабини янада аланга олдириши ва бу ҳаракатлар ички портлашларга сабаб бўлиши эҳтимоли йўқми?

-Ички портлашни репрессиялар орқали олдини олиш методи яхши самара бераяпди. Шунинг учун ҳам "экстеремизм" билан кураш баҳонасида жамиятга кучли қурқитув сигналлари берилиб турибди, бу жуда чуқур ўйлаб қилинаётган сиёсий технология. Муаммо шундаки, ушбу технология қачондир пасайтирилиши керак, айникса ўтиш даври келганда. Яъни ҳокимиятни топшириш вақти келганда. Умуман, бу ташкилот асосида Россия интригалари ётади. Россия эса аллақачон Каримовни бирон бир мақбулроқ шахсга алмаштиришга қасд қилиб қўйган. Шунинг учун Каримов ушбу ташкилотга жуда оғриниб кирди.

-Каримов бу ташкилотга ўз ихтиёри билан эмас, балки зўрлик билан, мажбурлаб киритилган деган миш мишлар бор. Бу миш мишларда қанчалик асос бор?

-Менимча бу ҳақиқатга анча яқин, чунки бугун Каримовнинг тақдирини Путин ҳал қилади. Путин унинг бурнидан "нуқта" ўтказиб олган, бу -Андижон ва Гулининг (Гулнора Каримов демоқчи) тиллоларидир.

-Каримовни бу ташкилотга кириши 2007 йилда булажак президентликка сайловлар арафасида юз бермокда. Каримов сайловдан олдин қўрқувга тушиб бу йўлни ихтиёр этмадими?

- Ҳозир Каримов ва Путин ўртасида савдо кетаяпди... Ташкилотга кириш - Каримов томонидан ён бериш... Бунинг эвазига Каримов президентликка ўз номзодини қуйиши мумкин, ёки Гулнорани қўяди.

-Каримов бу ташкилотга ва Евроосиё иқтисодий ҳамжамиятига аъзо бўлиш билан бирга бир қанча муаммоларга ҳам дуч келди. Улардан бири шу пайтгача Ўзбекистон билан Тожикистон ва Қирғизистон ўртасидаги виза тартибини бекор қилиш масаласидир. Каримов бу мамлакатлар билан виза тартибини бекор қилишни негадир орқага сурмоқда. Буни сабабларини президент Эмомали Раҳмонов ўз халқига тушунтириб бера олмаслиги маълум қилди. Каримов виза тартибини президентлик сайлови ўтгунча сақлаб қолишга ҳаракат қилмаяптими? Бугунги кунда Тожикистонда Ўзбекистон Исломий Ҳаракатининг қолган қутган аъзолари ғимирлаб қолишгани ва Каримовни жисмонан йўқ қилишга ҳаракатлар бошлангани ҳақида миш мишлар кучайган. Чегараларни очилиши бу томондан ҳам Каримовни қалбига ғулғула солмаяптими?

-Каримовни жисмонан йўқ қилиш - афсона. Унинг ҳимояси жуда мустаҳкам. Иккинчидан, тожикистондан ким келади уни йўқ қилгани. Муаммо шундаки, бугунги Ўзбекистон иқтисодиёти изоляционизмга асосланган. Максимал чеклаб чегаралаш, божхона, солиқларни максимал назорат қилиш... Умуман, Ўзбекистон сиёсий тизими максимал контролга асосланган, раҳбариятда агар эшикларни очиб қўйсак, ҳамма томон хонавайрон бўлади, тушумлар ҳам бутунлай касод бўлади, миграция кучайиб кетади, нархлар ошиб кетади деган ваҳима кучли. Бу хавотирлар қисман тўғри, лекин бу жараённи босиб ўтмасдан бошқа илож ҳам йўқ. Бу муаммо барибир ҳал қилиниши керак.

- Ўзбекистонни Коллектив Хавфсизлик Шартномасига қўшилиши ғарб ва европа давлатларини бу мамлакатга энди тиши ўтмаслигини англатадими? Энди улар демократияни кимдан талаб қилишга ҳақли? Ўзбекистон учун Россияга босим ўтказадиларми?

- Йўқ, аксинча, улар борган сари фаоллашади, чунки дунёда янги глобал қутб шакллантиришга ҳаракат бошланган. Ўзбекистон бир вақтда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти, Евроосиё иқтисодий ҳамжамияти (ЕврАзЕС), Коллектив хавфсизлик Шартномаси (ОДКБ) аъзоси бўлиб қолмоқда. Айни пайтда, ушбу тизимлардаги энг заиф давлат ҳам Ўзбекистон, яъни иқтисодий-ижтимойи заиф, сиёсий беқарор... Шунинг учун ғарб, айниқса АҚШ Ўзбекистон йўналишида ишни кучайтиради.

Ўзбекистон учун Россияга босим ўтказишдан катта фойда йўқ, чунки Россиянинг ҳам ғарбдан каттагина "хафа" бўлган жойлари бор. Россия раҳбарияти ғарб Россияни парчалаб юборишга интилаяпти, деган хулосага келган. Шунинг учун Путин Ўзбекистонда демократияни эмас, муътадил авторитаризмни қўллаб қувватлашга ҳаракат қилади. Қаттик авторитаризм ҳам Путинга муаммолар яратади. Бир томондан вазият барқарорроқ бўлиши керак, иккинчи томондан у чизган чизиқдан чиқмаслиги керак. Путин назарида демократия бу анархия.

-Россия президенти яқинда берган интервюсида Ўзбекистонда давлатчилик шаклланмаганини иддао қилар экан, авторитар бу давлат билан ҳамкорлик қилиш орқали бу мамлакатга ёрдам бериш кераклигини айтди. Россия қандай қилиб ўзбек халқига Путин ваъда қилаётган ёрдамини кўрсата олади? Чунки Россиянинг ўзида муаммолар етарли-ку?!

-Албатта етарли, лекин Путинни хавотирга солган нарса уни атрофини ғарб қуршаб олаётгани, ғарбни Россиядаги ички муаммоларни қўллаб-қувватлаётгани. Шунинг учун Россия ҳар-хил ваъдалар бериб булса ҳам ўз орбитасини ушлаб туришга интилмоқда. Умуман, Россия келажаги катта хавф остида, у бари бир парчаланиб кетиш эҳтимоли кучли. Баъзи экспертлар хулосасига кура 2030-50 йиллар ичида Россия кўпгина майда давлатларга парчаланиб кетиши мумкин.

- Сизнинг назарингизда Марказий Осиёдаги давлатларни Россия пинжига кириши, бу давлатни инқирозини кучайтирадими ёки янада мустаҳкамланишига олиб келадими?

- Шубҳасиз мустаҳкамлайди, чунки Россия дунёда энергетик супер держава бўлиш стратегиясини танлаган. Бу стратегияни амалга ошириш учун Марказий Осиё устидан қаттиқ назорат керак.

- Сиёсатчилар Россия паноҳидаги Ўзбекистонда бундан кейин Куба ва шимолий Кореяга ўхшаб узоқ йиллик диктатура амал қилиши мумкинлигидан хавотир билдиришмоқда...Бу каби ташвишларга асос борми?

- Менимча, вазият анча тез ўзгариб боради. Ўзбекистон Куба каби орол бўлиб қола олмайди. Умуман, Ўзбекистон жамияти кучли ахборот оқимлари остида яшаяпди. Айниқса Россия каналлари, интернет ва Евронюс катта таъсир кучига эга. Албатта, вазият анча консервацияга учраши мумкин, лекин ҳар йили бир ёки иккита катта воқеа-ҳодиса содир бўлиб турибдики, бу ҳукумат учун катта ташвишни келтириб чиқармоқда. Иккинчидан, ҳозир ҳукуматда тизимли кризис: иқтисодий, сиёсий, кадрлар масаласи, хавфсизлик, халкаро иҳоталаш ва ҳакозалар бошланган. Ҳокимият ўзгариши биланоқ, гарчи у Каримовнинг ўриндоши бўлса ҳам, вазият тезда ўзгариб кетади.

- Вазиятнинг яхши томонга ўзгариши тинч йўл билан амалга ошишига умидлар борми? Баъзи сиёсатчилар Ўзбекистон катта йўқотишлар ва қон тўкилиши хавфи олдида турганлигини башорат қилишмоқда...
-Мен бу фикрга қушиламан, чунки янги ҳокимият келиши билан жамиятдаги барча муаммолар: иқтисодий ночорлиқ, халқнинг адолатсизликдан жуда норозилиги, тинч ва демократик воситаларга ишончсизлик ва бошқалар вулқон бўлиб отилади, қон тукилиши ҳам эҳтимолдан холи эмас.

- Балки сиёсий ўзгаришларга қон тўкилмасдан ўтилар. Жамоатчилигимиз ва халқимиз зеҳниятида инқилобдан кўра тинчлик, осойишталикка рағбат кучли-ку?

-Андижон воқеаларидан кейин ижтимоий психологияда катта ўзгаришлар бўлди ва бўлаяпди: тинч йўллар орқали вазиятни ўзгартиришга ишонч бутунлай йўқолди. Албатта аксарият хотиржамликни ва босиқликни тарафдори, лекин жамиятнинг маълум бир қисми, айниқса ижтимоий норози ва кам таъминланган аҳоли кайфиятга қараб иш кўради, яъни Қирғизистондаги каби ҳалқ оламонга айланади...

Суҳбатдош Юсуф Расул,
мустақил журналист, Швеция.
www.uzbekinfo.org

Категория: Таҳлил | Просмотров: 1555 | Добавил: Давронбек | Рейтинг: 0.0/0 |
Всего комментариев: 3
3 ne baran  
0
agar qulingizdan kelsa oshkora fikr yuritingiz yoki amalingiz oshkora bolsin .bir chetga giybat qilish bilan hech narsaga erishib bulmaydi. uzbekistondagi 26 mln aholining hech bulmasa 26000 tasini habardor qilolasizmi bu bilan . tugri qurqoqmiz yashash yahshi albatta lekin faqat qorin tuydirish uchun yashash joningizga tegmadini.beruniy. fargoniy.navoiylarning millati uzbekligiga shubham bor .

2 Узбекистонда яшовчи узбек  
0
Кани эди махаллий нашрлардаям шунака очик ва кимматли фикрлар езилса

1 Umar  
0
Juda ham qiziq mulohazalar bildirilgan bu maqoladi,aksariyatiga haqiqatga yaqin fikrlar bildirilgan

Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
 
 
Разделы новостей
Долзарб мақолалар [10]
Шеърлар [3]
Норозилик чодиридан ҳикоялар [1]
Хабарлар [138]
Иқтисод [4]
Янги нашрлар [3]
Баҳс [6]
Инсон ҳуқуқлари [20]
Таҳлил [18]
Эркин фикр [41]
Интервью [12]
Мурожаатлар [13]
Жамият [26]
Сиёсат [18]

Форма входа

Календарь новостей
«  Июнь 2006  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930

Наш опрос

 

Сайтни қандай баҳолайсиз?

 
Жаъми жавоблар: 73
 
                                                 

 


Поиск

Друзья сайта
Бизнинг тамға:
 
 
Ҳамкорларимиз:
 

Статистика

Жаъми сайтдагилар: 1
Меҳмонлар: 1
Муҳлислар: 0
 

Copyright MyCorp © 2024
Используются технологии uCoz