ГлавнаяРегистрацияВход Сб, 2024.05.18, 08:01
  Приветствую Вас меҳмон | RSS

 
 Главная » 2006 » Август » 4 » Каримов режими: болалар оталар учун жавобгар
Каримов режими: болалар оталар учун жавобгар
01:09
Ўзбекистонда Каримов режими ўзига душман билганларнинг фарзадларини ҳам аямайди. Ўтган 2005 йилнинг май ойида Андижонда содир бўлган хунрезликлардан сўнг расмий Тошкент ҳукумати асосий курашини инсон ҳуқуқлари курашчилари, мустақил журналистлар ва мамлакат ичкарисида қолаётган мухолифат вакилларига қаратди. Қисқа фурсат ичида олдинма кетин Сирдарё ва Қашқадарё вилоятларида, ҳамда Фарғона водийси вилоятларида инсон ҳуқуқлари фаоллари қамоққа ташланишди ва бу ҳол ҳали ҳам давом этмоқда.

Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари жамиятининг Жиззах вилоят бўлими раиси Бахтиёр Ҳамроев нафақат Жиззахда, балки Республика пойтахтида ҳам кўпгина расмий амалдорлар, ҳамда режим тегирмонига сув қуётган бошқа шахсларнинг ғашига тегиб келарди. Маълумотларга кўра, 2 август кунида ҳукумат Бахтиёр Ҳамроев билан ҳисоблашиб қўйиш амалиётини бошлаган.

“Кеча 2 август куни Алоқа Технология университетида иккинчи курсида ўқийдиган, 1985 йилда туғилган катта ўғлим Ихтиёр Ҳамроевни қамоққа олишди”, - деб хабар қилади Инсон Ҳуқуқлари ҳимоячиси Бахтиёр Ҳамроев.

Ихтиёр Ҳамроев Ўзбекистон Жиноят Кодексининг 277 моддаси “Г” бандида кўрсатилган жиноят – Безорилик содир қилганликда айбланмоқда.

Айни дамларгача қўлга киритган маълумотларимизга кўра, шу куни инсон ҳуқуқлари курашчиси Бахтиёр Ҳамроевнинг ўғлини бир груҳ тенгдошлари уриб кетишган. Уни калтаклаганлардан бир нафари ва Ихтиёр Ҳамроевнинг ўзи ҳам енгил тан жароҳати олган. Ихтиёр Ҳамроевни жиззахлик адвокат Ғиёс Намозов ҳимоя қилишга киришганлигини ҳам билдиради Бахтиёр Ҳамроев.

Макур ҳодиса тафсилотларини ўрганиш мақсадида Жиззахга, Бахтиёр Ҳамроев хонадонига телефон орқали боғланишга қилган уринишларимиз бирор натижа бермади. Хонадонда мавжуд булган икки телефон рақамлари ҳам узиб қўйилган.

Тўлқин Қораев
Ўзбекинфо

Категория: Хабарлар | Просмотров: 1054 | Добавил: Давронбек | Рейтинг: 0.0/0 |
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
 
 
Разделы новостей
Долзарб мақолалар [10]
Шеърлар [3]
Норозилик чодиридан ҳикоялар [1]
Хабарлар [138]
Иқтисод [4]
Янги нашрлар [3]
Баҳс [6]
Инсон ҳуқуқлари [20]
Таҳлил [18]
Эркин фикр [41]
Интервью [12]
Мурожаатлар [13]
Жамият [26]
Сиёсат [18]

Форма входа

Календарь новостей
«  Август 2006  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031

Наш опрос

 

Президент сайловида кимга овоз бермоқчисиз?

 
Жаъми жавоблар: 268
 
                                                 

 


Поиск

Друзья сайта
Бизнинг тамға:
 
 
Ҳамкорларимиз:
 

Статистика

Жаъми сайтдагилар: 1
Меҳмонлар: 1
Муҳлислар: 0
 

Copyright MyCorp © 2024
Используются технологии uCoz