ГлавнаяРегистрацияВход Вс, 2024.05.05, 07:29
  Приветствую Вас меҳмон | RSS

 
 Главная » 2006 » Август » 8 » Низо уруғларини сочувчи
Низо уруғларини сочувчи
20:37
(Давоми)

Ўз мавқеъини тиклаш учун олиб борилган натижасиз кураш охир оқибатда унинг руҳиятидаги хроник етишмовчилик комплексига айланган. Пўлатов унинг ўтмишини билган барчадан нафратланади. Ўзбек мухолифати тўғрисида рисола ёзган ёш тадқиқотчи бу ҳақда шундай ёзади. “Эрк” ва “Бирлик” жамоаси орасида ҳеч бир муаммо бўлмаган. Бу иккала ташкилотнинг оддий аъзолари Ўзбекистондаги барча демократик акцияларда биргаликда ҳаракат қилиб келишган. Зиддиятли муаммолар эса чет элда муҳолифат учун чигал вазиятларда юзага келган.

Масалан, Муҳаммад Солиҳни Ўзбекистонга топшириш ёки топширмаслик масаласи ҳал бўлаётганида, “Бирлик” сайти қўллаб қувватлаш ўрнига, Солиҳ ҳақидаги туҳматларни тарқатди. Солиҳга бўлган суиқасд фош қилинганида, “Бирлик” сайти бутун кучини бу нарса “Эрк” томонидан тарқатилган дезинфорация эканини "исботлашга" уринди. Бир сўз билан айтганда бир ҳовуч кимсалар, Интернет ёрдамида қувғиндаги муҳолифатнинг бирлашишига тўсиқ қўйишга уриниб келишди. Бу фаолиятдан кўнгли тўлган Ўзбекистондаги режим 2002 йили ҳар галгидай “айримлар”ни ватанга таклиф этди. “Айримлар” дегани Пўлатовлар эди.

Абдуманноп Пўлатов Америка фуқаролигини қабул қилди ва кейинги йилларда режимнинг ҳимоячисига айланди. Бузилган асабини даволатиш учун Туркияга келган акаси Абдураҳим Пўлатов эса бир неча бор қайтиши ҳақида эълон берганига қарамай ҳануз қайтгани йўқ. Бутун фаолиятларини “Эрк” ва унинг лидери фаолиятини обрўсизлантиришга бағишлашди. (Ўқинг "Илова", 102-бет).

Бундай фаолиятда қандай мантиқ бўлиши мумкин? Унинг собиқ сафдошлари ўйлагани каби фақат ҳасадми уни бошқараётган куч?

Мен бундай деб ўйламайман. Пўлатов кетди. Аммо унинг қайтишига ҳеч нарса монеълик қилмаётган эди. Ҳукумат унга қарши “Эрк” лидери билан бўлгани каби бирор жиноий иш очгани йўқ. Муҳаммад Солих ва унинг қариндошлари каби Пўлатовнинг мол мулки мусодара этилмади. Солиҳ билан бўлгани каби унинг яқинлари, қариндошларига тазйиқлар ўтказилгани йўқку. Чет элга келиб бу одам нима каромат кўрсатди? Унинг номини бор йўғи “Ҳаракат” деб номланган ўзининг шахсий журналида “Эрк”ка қарши қайралган мақолалардагина кўриш мумкин холос.

Ўзбек оммавий ахборот воситалари 10 йил давомида бирор марта унинг номини тилга олгани йўқ. Хўш, Пўлатовларнинг фаолиятини қайси тоифага киритиш мумкин? Бунга том маънодаги жавобни "Ҳаракат"нинг ахборот нашри ҳисобланмиш “Бирлик” сайтидан топамиз: Пўлатовлар ўзбек ҳуқуқ тартибот идоралари билан бирга муҳолиф кучларнинг бирлашишига ҳалақит беришдек умумий вазифани бажаришмоқда.

“Бирлик” сайтининг асосий материаллари жамоатчилик орасида Ўзбек Муҳолифати обрўсини тўкишга қаратилган. Бу сайтга кўз югуртирган одам маданиятсизлик, масъулиятсизликнинг даражасини кўриб даҳшатга тушади. Расмий саҳифа ҳақорат ва ғийбат, бир бирини талаш ва доимий дезинформация билан тўлдирилган.

Пўлатов бундан ташқари провокация ва чақимчиликка ҳам ружу қўйган; бу кўпчиликнинг фикри. Бу фикр қуруқ сўздан иборат бўлиб қолмаслиги учун бир мисол келтираман. Аввал, А. Пўлатовнинг “Эврил Турон фожеаси” мақоласидан иқтибос: “...1997 йилнинг 26-29 июлида Анқарада бўладиган “Туркий халқлар ассамблеясига” Шукрулла Мирсаидов ва Мамадали Маҳмудовларни таклиф қиладиган бўлдим. Улар билан шахсан гаплашиш учун Васила Иноятовадан уларни уйига таклиф этишини сўрадим. 29 июл куни (1997 йил. Мух.) менинг архив маълумотларим бўйича Истанбул вақти билан кечки 5 да мен Василага қўнғироқ қилдим ва аввар Шукрулло ака билан, кейин Мамадали билан гаплашдим. У ҳатто мен билан сўрашмай туриб эҳтирос билан гапира кетди: “Агар Истанбулга келсам, Муҳаммад Солиҳни фош қиламан... у ҳаммани русларга сотмоқчи”. Ўшанда мен бу сўзларнинг маъносини тушунмаган эканман. Амма 16 феврал портлашларидан кейин, Мамадали Маҳмудов қамалган пайтда ҳукумат томонидан олинган фильмда, унинг иқрорини кўриб, мен ҳаммасини тушундим. Англашилдики, мен билан телефондаги сухбатгача у “Эрк” лидери билан учрашган ва Киевда унинг рус шовинисти генерал Лебед билан учрашувидан ва Ўзбекистондаги режимга қарши курашда у билан ҳамкорлик қилиш ниятидан воқиф бўлган. Мамадали шундай машҳур сиёсатчи билан учрашув шунчаки бўлади деб ўйлайдиган анойилардан эмас эди. Бас шундай экан ўша ҳужжатли фильмда акс этган: “Муҳаммад Солиҳни тинглаб туриб, яна қуллик бўларкан-да деб ўйладим...” деган иқрори ҳақиқий эканига шубҳа йўқ. (Харакат № 2 (35) 2002 Март-Апрел, сайт ".бирлик.нет).

Абдураҳим Пулатов, ушбу уйдирмани тўқир экан, ҳатто ҳужжатларга, ҳеч бўлмаса М. Солих ва М. Махмудов учрашувидан далолат берувчи ҳукумат олган ўша фильмга бир зеҳн солиб қараб қўйишни ҳам хаёлига келтирмайди. Бу воқеа Киевда март ва май ойларида Пўлатов ёзаётганидек 1997 йил эмас 1998 йили бўлган эди. Бу учрашув ҳақида жуда кўп Интернет сайтларида мақолалар чоп этилган, ҳатто М. Маҳмудовнинг ўзи ёзган мактуб ҳам бор. Солиҳнинг Лебед билан учрашуви 1998 йилнинг ноябрида Пўлатов ва М.Маҳмудов ўртасидаги суҳбатдан анча кейин бўлиб ўтган.

Бу каби иғвогарона мақоладан сўнг М. Маҳмудов турмадан А.Пўлатовга хат йўллайди: “Абдураҳим салом! Мен бу ерда маҳбуслар орасида бир гап эшитдим. Аммо бу гапларни сиз ёзганингизга ишонмадим. Сиз бундай қила олмайсиз, чунки бунга виждонингиз йўл қўймайди. Ҳа, биз Шукрулло ака билан учрашдик. Василанинг уйига бордик. Хонада иккита қора телефон борлигини аниқ эслайман. Ҳонтахта атрофида ўтирдик... Васила чой ва бир нечта манти олиб келди. На мен, на Шукрулло оға Муҳаммад Солиҳ ҳақида гапирганимиз йўқ. Ҳеч ким қўнғироқ ҳам қилгани йўқ. Сиз бўлсангиз “Мен М. билан гаплашдим у Муҳаммад Солиҳни ёмонлади”... деб ёзибсиз. Мен бу сўзларни сиз ёзганингизга ишонмайман. Балки, Васила... Аммо у бизнинг сухбатимизга қўшилмади... Муҳаммад Солиҳ билан Лебед дўстлашадими, бу унинг иши. Муҳаммад Солиҳ билан биз узоқ йиллардан бери дўстмиз. Бу каби сассиқ ғийбат эркакнинг иши эмас. Мен ҳонада Одил Ёқубов бўлганини эсламайман. Аммо Солиҳнинг бу гапларни айтганига ишонмайман. Агар у гапирса одамнинг юзига гапиради, орқасидан эмас. Балки бу унинг кучли шахс эканидандир. У ўзининг шарттакилиги одамга ёқадими, ёқмайдими ўйлаб ўтирмайди. Аммо чақимчилик унга бегона. Мен сиз ҳақингиздаям шундай деб ўйлайман. (А. Пўлатовга ва Би Би Си га, Эврил, 29 июнь 2002 йил).

Кўраяпсизки, М. Маҳмудов мактуби сўнгида дипломатик бир тарзда Пўлатовни ғийбат ва чақимчилик қилмасликка чақирмоқда. Пўлатов эса айни чақимчиликни касб қилган. Бу ҳам етмагандай унинг гаплари ёлғон ва туҳматга асосланган. У бир томондан Маҳмудовга айтмаган гапни айтди деб туҳмат қилаяпти, иккинчи томондан Муҳаммад Солиҳга қилмаган ишини қилди деб туҳмат қилмоқда.” Баҳодир Файзи. Ўзбек Муҳолифати, Ачун, Анкара-2003, ISBN - 975-6399-01-5}

Кўпчилик 4 йил бурунги воқеани эсласа керак, ўшанда “Озодлик” радиоси ходимлари мавжуд бўлмаган радиодастур ҳақидаги ёлғонларини рад этишга чоғланишган эди. Пўлатовга кўра гўёки ўша радиоэшиттиришда Муҳаммад Солиҳ Толибон ҳаракатини қўллаган эмиш. Махсус текширув ўтказилиб “хорижий ўзбек муҳолифати қиёфасидаги” “даъвогар”нинг эътирозлари чиппакка чиқди. Бу каби ҳеч нарса топа олишмади, аммо бу нарса кейинчалик ҳам иғвогар томонидан бўҳтоннинг бошқа кўринишларда тарқатилишига монеълик қилгани йўқ.

Ва ниҳоят бу бўҳтон бошқа бир кўринишда, АҚШ Конгрессининг Хельсинки комиссияси мажлисида янгради. Пўлатовнинг маърузаси сиёсий арбобнинг нутқидан ҳам кўра, режим муҳолифатига қарши қўйилган саводи ҳаминқадар жосуснинг фикрларига ўхшаб кўринди.

Ва шунинг учун ҳам балки, залнинг ижирғаниш аралаш сукунати билан қарши олинди. Бу гўё обрўси тўкилишидан, шармандаликдан қўрқмайдиган кимсанинг жазаваси эди.

Пўлатов жазавага миниб (бунинг устига бузуқ инглиз тилида) қичқира бошлаганида, кўпчилик унинг ҳолатни кўриб, Муҳаммад Солиҳнинг унга жавоби ҳам шу қабилда бўлади, деб кутган бўлса ажаб эмас. Чунки, икки шахс ўртасида азалий низо мавжуд деган фикр шаклланган эди. Бироқ Муҳаммад Солиҳ бунга жавобан бирор сўз айтгани йўқ.

У Ўзбекистон муаммоларига бағишланган ўз нутқини ўқиди. Бу билан у кўпчилик ўйлаётган муҳолифатдаги низо манбаига узининг алоқаси йўқлигини намойиш этди. Бошқа биров бўлганида бу асоссиз ҳақоратлар учун Пўлатовни судга берган ва вазиятни ютиб чиққан бўлар эди эҳтимол.

Мен кейинроқ Германияга қўнғироқ қилиб, шаҳсан Муҳаммад Солиҳнинг ўзидан бу ҳақда сўрадим: “Мен шу пайтгача бу туҳматларни эътиборга олмай, жимлик сақлаб келаётган эдим, аммо у барча чегаралардан ошиб кетаяпти ва бу жавобсиз қолмайди.” Муҳаммад Солиҳнинг жавобидан кейин мен ҳақиқатан Пўлатовнинг туҳматчи эканига амин бўлдим. Айрим ҳужжатларга таянган холда шуларни яна қўшимча қилишим мумкин.

1. Шоакбар Шоғуломовнинг “Қутқарувчи лангар керак” мақоласи бизнинг сайтимизда (www.uzbekinfo.org) чоп этилган эди. Мақола Қирғизистондан жўнатилган, муаллифи ҳам ҳозир ўша ерда. Ҳеч бир асоссиз Пўлатов бу мақолани Муҳаммад Солиҳга тўнкайди. Бунинг устига Пўлатов мақола мазмунини бутунлай ўзгартириб, АҚШ Конгресси аудиторияси олдида ўзича талқин қилишдан уялмайди. Пўлатов ўйлаб топган уйдирма ва асл мақола моҳиятини солиштиришингиз учун мақоланинг доимий адресини келтираман.

2. Пўлатовнинг қуйидаги иддаоси ҳам тўлиқ дезинформациядан бошқа нарса эмас: “Бу ҳавфли вазиятни юзага чиқаради... Миллий Нажот Қўмитаси Туркияда жойлашган ва у Туркиянинг Миллий Разведка Хизмати ходимлари томонидан қўриқланмоқда”.(http://freeuzbekistan.com/ru.php/2006/08/03/abduraxim-pulat-zayavlenie-v-xelsinskoi-komissii)
Бундай фикрни билдириш учун Пўлатовда ишончли манба бўлиши керак эди. Аммо Пўлатовнинг навбатдаги ёлғонини асослайдиган бундай манба ҳеч қаерда йўқ.

3. Пўлатов навбатдаги уйдирмасида гўёки «Эрк» газетасининг № 2, 1994 сонида Муҳаммад Солиҳ айтган гапларни иқтибос қилиб келтиради: “Биз ўсиб келаётган ёшларни шундай руҳда тарбиялашимиз керакки, агар Аллоҳ номидан буйруқ бўлса улар ҳеч ўйламасдан ўлимга қарши борсинлар” Сизга партия лидери оғзидан Усама Бин Ладен гапираётгандай туюлмаяптими?
http://freeuzbekistan.com/ru.php/2006/08/03/abduraxim-pulat).

1994 йил «Эрк» газетасида чоп этилган мақоладаги М. Солиҳ фикрининг оригинали эса мана бундай: “Алжир озодлиги курашчиси Абдулқодир Ал Жазоирий француз журналистларининг “Нима учун сизнинг солдатларингиз ўлимдан қўрқмайди?” деган саволига шундай жавоб берди: “Чунки улар ҳаётлари душманнинг қўлида эмас, балки Яратувчининг қўлида эканини билишади, шундай экан ўлимдан нега қўрқишлари керак?” Биз фарзандларимизни шундай ишонч руҳида тарбиялашимиз керак”. Газетага бу кўчирма М. Солиҳнинг “Ойдинлик сари” китобидан олинган.

Шу каби туҳматларнинг яна бири Муҳаммад Солиҳнинг гўёки Каримов ҳукуматидан олган квартиралари ҳақидадир. Кимки муҳолифат тарихи ва Муҳаммад Солиҳ биографияси билан таниш бўлса, билиши керак, ҳаммаси аксинчадир: Солиҳ ва унинг укаларига тегишли барча уйлар ҳеч бир гап сўзсиз мусодара қилинган. Айни квартиралар муҳолифатчиларнинг шахсий мулклари эди.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, агар жаноб Солиҳ иғвогарни судга берса, ютиб чиқса керак, деб ўйлайман. Ва муҳими, шу нуқтадан бошлаб Ўзбекистон муҳолифати бирлашади, “Бирлик” байроғи омади келмаган бир кимсанинг шуҳратпарастлиги йўлида хизмат қилмайди.

Қудрат Бобожонов
Мустақил журналист.

Категория: Баҳс | Просмотров: 1352 | Добавил: Давронбек | Рейтинг: 5.0/1 |
Всего комментариев: 2
2 умида  
0
у гирт жинни

1 Ilhom Mansur  
0
Abdurahim Po'latning "Birlik" saytidagi mag'zavalarini, bu shaxsga yozgan xatimga olgan javobni tahlil qilib shunday qarorga keldimki, bu nuxsa og'ir ruhiy kasallikka duchor bo'lgan.

Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
 
 
Разделы новостей
Долзарб мақолалар [10]
Шеърлар [3]
Норозилик чодиридан ҳикоялар [1]
Хабарлар [138]
Иқтисод [4]
Янги нашрлар [3]
Баҳс [6]
Инсон ҳуқуқлари [20]
Таҳлил [18]
Эркин фикр [41]
Интервью [12]
Мурожаатлар [13]
Жамият [26]
Сиёсат [18]

Форма входа

Календарь новостей
«  Август 2006  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031

Наш опрос

 

Сайтни қандай баҳолайсиз?

 
Жаъми жавоблар: 73
 
                                                 

 


Поиск

Друзья сайта
Бизнинг тамға:
 
 
Ҳамкорларимиз:
 

Статистика

Жаъми сайтдагилар: 1
Меҳмонлар: 1
Муҳлислар: 0
 

Copyright MyCorp © 2024
Используются технологии uCoz