ГлавнаяРегистрацияВход Сб, 2024.05.18, 10:31
  Приветствую Вас меҳмон | RSS

 
 Главная » 2006 » Август » 12 » Халқаро федерация Ихтиёрнинг ҳимоясига отланди
Халқаро федерация Ихтиёрнинг ҳимоясига отланди
08:52
Инсон ҳуқуқлари халқаро федерацияси Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари жамияти Жиззах вилояти бўлими раҳбари Бахтиёр Ҳамроевнинг ҳибсга олинган ўғли Ихтиёрнинг ҳимоясига кампания бошлади.

Б. Ҳамроевнинг ўғли Ихтиёр шу ой бошларида безорилик айби билан ҳибсга олинган эди. Инсон ҳуқуқлари халқаро федерацияси Ихтиёрнинг ҳибсга олиниши отасининг ҳуқуқ ҳимоячиси сифатидаги фаолияти билан боғлиқлигини айтиб, Ўзбекистон раҳбариятидан уни зудликда озод этишни талаб қилмоқда.

“Бизнингча, Ихтиёр Ҳамроевнинг ҳибсга олиниши отаси Бахтиёр Ҳамроевнинг инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси сифатидаги фаолияти ва ҳукуматнинг унга босим ўтказиш хоҳиши билан боғлиқ”, - деди федерациянинг Марказий Осиё бўйича лойиҳаси раҳбари Александра Кулаева.

Жиззах технология университетининг иккинчи курс талабаси Ихтиёрнинг безориликда айбланишига 23 июль кунги муштлашув сабаб бўлгани айтилмоқда. Ўша куни Ихтиёр нон олгани дўконга чиққанида бир гуруҳ тенгдошлари уни ҳақорат қила бошлаган ва улар ўртасида муштлашув келиб чиққан. Бахтиёр Ҳамроевнинг билдиришича, ўша куни ўғли юзида жароҳат билан уйига қайтган. Муштлашиш пайти Фарҳод исмли йигитнинг ҳам бурни синган. Ўша куни йигитларнинг ота-оналари ва участка милиционери масалани бости-бости қилгандек бўлган. Аммо воқеадан 10 кун ўтиб Жиззах шаҳри ички ишлар бўлими фақатгина инсон ҳуқуқлари ҳимоячисининг ўғлига нисбатан жиноят иши қўзғатган ва уни ҳибсга олган.

А. Кулаева буни инсон ҳуқуқлари ҳимоячисига нисбатан уюштирилган иғво, деб билишини айтади.

”Муштлашиш атайлаб уюштирилган. У ерда жабр кўрган ҳам Ихтиёр. Агар муштлашиш уюштирилмаган, деб ҳисоблаганимизда ҳам бунинг учун Ихтиёрнинг ҳибс этилиши ва унга икки йилдан беш йилгача қамоқ жазоси берилишини назарда тутувчи модда юклатилиши жуда ошиғич чорадир”, - дейди А. Кулаева.

У ҳозир Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари ҳимоячиларига қариндошлари орқали босим ўтказиш анъанаси кучайганини таъкидлади.

“Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари ҳимоячиларига қариндошлари орқали босим ўтказиш усули ҳақида шак-шубҳасиз гапирса бўлади. Кўпгина ҳолларда отаси деб ўғли ёки қариндоши жабр кўришини кузатамиз”, - деди А. Кулаева.

Шуни инобатга олган ҳолда Инсон ҳуқуқлари халқаро федерацияси Ихтиёрнинг зудликда озод этилиши ва ҳуқуқлари кафолатланишини сўраб Ўзбекистон президенти, ташқи ишлар вазири, Олий суд раиси, Бош прокурор ва бошқа ўзбек расмийларига хат жўнатган.

А. Кулаева бундан мақсад Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари вазиятига халқаро жамоатчилик эътиборини қаратиш эканини билдирди.

“Биз бу мактуб ва мурожаатларимизни БМТ, Европа Иттифоқининг Ўзбекистон билан шартномаси бор барча тузилмаларига жўнатамиз. Бизнингча, ўзбекистонлик ҳуқуқ ҳимоячиларининг овози бўғилаётган бир пайтда бунга жамоатчилик эътиборини қаратишимиз Ўзбекистонда вазият яхшиланишига қаратилган чоралар қўлланиши учун жуда муҳим”, - деди А. Кулаева.

Категория: Хабарлар | Просмотров: 931 | Добавил: Давронбек | Рейтинг: 0.0/0 |
Всего комментариев: 2
2 студент  
0
манимча хибисга олиб яхши килган шунака "крутой" болаларни бурнини пастга каратиб куйиш керак !! хехехех :-))
Чунки купчилик ёшлар ота онасига ишониб куп нарсаларни килмокчи булишади , ...

1 Узбекистонда яшовчи узбек  
0
Биз Ихтиёрга ачинамиз аммо гинг дея олмаймиз.Чунки узимиз унинг ахволига тушиб колишимиз мумкин

Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
 
 
Разделы новостей
Долзарб мақолалар [10]
Шеърлар [3]
Норозилик чодиридан ҳикоялар [1]
Хабарлар [138]
Иқтисод [4]
Янги нашрлар [3]
Баҳс [6]
Инсон ҳуқуқлари [20]
Таҳлил [18]
Эркин фикр [41]
Интервью [12]
Мурожаатлар [13]
Жамият [26]
Сиёсат [18]

Форма входа

Календарь новостей
«  Август 2006  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031

Наш опрос

 

Президент сайловида кимга овоз бермоқчисиз?

 
Жаъми жавоблар: 268
 
                                                 

 


Поиск

Друзья сайта
Бизнинг тамға:
 
 
Ҳамкорларимиз:
 

Статистика

Жаъми сайтдагилар: 1
Меҳмонлар: 1
Муҳлислар: 0
 

Copyright MyCorp © 2024
Используются технологии uCoz