ГлавнаяРегистрацияВход Сб, 2024.05.18, 07:10
  Приветствую Вас меҳмон | RSS

 
 Главная » 2006 » Август » 13 » Мўътабар Тожибоевани очлик усули билан даволамоқдалар
Мўътабар Тожибоевани очлик усули билан даволамоқдалар
00:08
Фарғоналик инсон ҳуқуқи ҳимоячиси,айни дамда 8 йиллик қамоқ жазосини Тошкент қамоқхоналаридан бирида ўтаётган Мўътабар Тожибоеванинг аҳволи кун сайин оғирлашмоқда.

Уни қамоқхонада оч қолишга мажбур қилишаётгани,руҳий касаллар бўлимида мажбурий муолажаа олишга мажбур қилишаётгани ҳақида Мўътабар Тожибоеванинг яқинлари ташвишланиб гапирмоқдалар.

Маҳкуманинг қизи Махлиё Акрамованинг айтишига қараганда, Мўътабар Тожибоева қамоқхонадан мактуб чиқарган. Унда ўзининг аҳволи ёмонлашаётганини,қамоқхонада уни оч қолдиришаётгани, мажбурий муолажаа қилаётганликларини айтиб, ўзига овқат олиб келишларини сўраган.

- Онамнинг аҳволи ниҳоятда оғир. 2 марта бир илож қилиб хат чиқарди. Унда ўзининг аҳволи ёмонлигини айтиб, «Мен бу ерда оч қоляпман, умуман овқат беришмаяпти. Аҳволим оғир, бир илож қилиб овқат олиб келинглар», - деб ёзган онам, - дейди Маҳлиё.

Унинг ёнига ҳатто яқинлари ҳам,авдокатлари ҳам киритилмаётгани кўп бор қайд қилинмоқда. Мўътабар Тожибоеванинг қизи Махлиёнинг айтишига қараганда онасининг ёнига борган қариндошлари у билан учрашолмай қайтишган.

- Якинда яқин қариндошларимиз бўлган Муҳаррам ҳамда Расул тоғам,Дилором холам ва Инобат холамлар Тошкентга боришганди. Аммо уларни турли бахоналар билан онамнинг ёнига қўйишмаган, - дейди Махлиё Акрамова.

Инсон ҳуқуқи ҳимоячиси бўлган Мўътабар Тожибоеванинг опаси ҳамда адвокати бўлган Муҳаррам Тожибоева бу борада қаттиқ ташвишланаётганини айтади.

- Авваллари ҳам турли бахоналар билан Мўътабарнинг ёнига қўйишмаганди.Олиб борган озиқ-овқатларимизни ҳам киритишмаганди. Адвокатлик ордеримизни кўрсатсам,турмадагилар «Махбуса Мўътабар Тажибаева бизга адвокати Мухаррам Тожибоева билан учрашиш тўғрисида ариза бермаган, деб қўйишмади, - дейди Муҳаррам Тожибоева.

Мўътабар Тожибоеванинг укаси Расулжон ҳам опаси тақдиридан ҳавотирини яширмайди.

- Ҳеч учраштиришмаяпти. Қариндошлигимизни тасдиқловчи туғилганлик ҳақидаги гувохномаларни талаб қилишди. Олиб келсак, янги баҳона ўйлаб топишиб, қамоқхона ремонтда деб айтишди, - дейди Расулжон.

Мўътабар Тожибоеванинг адвокати Дилафруз Нурматованинг ўз ҳимоясидаги шахснинг соғлиғи ҳақида маълумот беришларини талаб қилиб қамоқхонага йўллаган сўровномасига эса қамоқхона маъмуриятидан қуйидагича мактуб келган.

«Муассаса карантин бўлимида маҳкума билан сухбат ўтказилганда ва шифокор кўригидан ўтказилганда маҳкума сўзидан анамизиеда, суд жараёнида кучли асаб қўзғалиши бўлган. Бир неча бор шу сабаб билан тез ёрдам чақирилган. Шу ҳақда маҳкуманинг тибббий варақасида сигнал варақлари бор. Шундан сўнг анамиез адаптация даври енгил ўтиши учун маҳкумани муассаса тиббий бўлимига тиббий даво учун жойлаштирилган» дейилади мактубда.

Шунингдек, Ички ишлар Вазирлигига қарашли жазони ижро этиш бош бошқармаси муасссаса бошлиғи Сбродова Муътабар Тожибоевага қўйилган ташхис ва унга қилинган муолажааларга тўхталган.

- Неврастания ташхиси қўйилди. Профилактик мақсадда умум қувватловчи витаминлар С.В I ҳамда юракни тинчлантирувчи валериана, карволол, пустырник препаратлари терапия қилинди, махсус шифокор билан психиотерапея суҳбатлари ўтказилди», - деб изоҳлаган қамоқхона бошлиғи.

Ушбу мактубда маҳкуманинг, даволаниш пайтида айрим дориларни ичишни рад этгани ва унинг 10 кун давомида даволангани маълум қилинган. Қамоқхона мутасаддиларига кўра, адаптация даври тугагач маҳкума, қониқарли аҳволда, ўзини соғлом деб ҳисоблагани учун турмага чиқартирилган.

Мўътабар Тожибоеванинг қамоқхонада оч қолдирилаётганини баъзи ҳуқуқ ҳимоячилари турлича талқин қиладилар.

- Бундан мақсад, факат унинг руҳини синдириш, уни ҳавфсиз, ҳеч кимсага кераксиз одамга айлантириш, - дейди унинг сафдошлари.

Оч қолиш оқибатлари ҳақида эса врач ва инсон ҳуқуқи ҳимоячиси Дилшод Тиллахужаев шундай фикр билдиради.

- Киши оч қолганда унинг организми ҳаддан ташқари зўриқади, айниқса тўладан келган, хар доим тўйиб овқатланган одамларда бу оғир кечади. Бу албатта асаб системасига салбий таъсир кўрсатади, Ўзбекистон қамоқхоналарида эса бу оддий ҳолга айланган, - дейди врач ва инсон ҳуқуқи ҳимоячиси Дилшод Тиллахўжаев.

Инсон ҳуқуқи ҳимоячиси,Нобель мукофати номинанти Мўътабар Тожибоева ўтган йилнинг октябрида Дублинга жўнаб кетиш арафасида ҳибсга олинганди. У Дублинда бўладиган Халқаро анжуманда Андижон воқеалари хусусида маъруза қилиши кутилаётганди.

Матлуба Азаматова, мустақил журналист

Категория: Хабарлар | Просмотров: 1074 | Добавил: Давронбек | Рейтинг: 0.0/0 |
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
 
 
Разделы новостей
Долзарб мақолалар [10]
Шеърлар [3]
Норозилик чодиридан ҳикоялар [1]
Хабарлар [138]
Иқтисод [4]
Янги нашрлар [3]
Баҳс [6]
Инсон ҳуқуқлари [20]
Таҳлил [18]
Эркин фикр [41]
Интервью [12]
Мурожаатлар [13]
Жамият [26]
Сиёсат [18]

Форма входа

Календарь новостей
«  Август 2006  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031

Наш опрос

 

Президент сайловида кимга овоз бермоқчисиз?

 
Жаъми жавоблар: 268
 
                                                 

 


Поиск

Друзья сайта
Бизнинг тамға:
 
 
Ҳамкорларимиз:
 

Статистика

Жаъми сайтдагилар: 1
Меҳмонлар: 1
Муҳлислар: 0
 

Copyright MyCorp © 2024
Используются технологии uCoz