ГлавнаяРегистрацияВход Чт, 2024.05.02, 21:20
  Приветствую Вас меҳмон | RSS

 
 Главная » 2006 » Август » 15 » Роберт Темплер: Ўзбекистон, бу–давлат ичидаги катта мафия
Роберт Темплер: Ўзбекистон, бу–давлат ичидаги катта мафия
09:48
Роберт Темплер: Ўзбекистон, бу–давлат ичидаги катта мафия
Халқаро Инқирозлар гуруҳи (ХИГ) Осиё мамлакатлари бўйича дастури директори Роберт Темплер ғарб мамлакатларини Ўзбекистондаги диктаторлик режими билан ўйин ўйнашни тўхтатишга ва хатоларни такрорламасликка чақирмоқда, ниҳоят Ўзбекистон муаммоси бу Ислом Каримовнинг ўзи эканлигини тушуниш мавриди келди.

Президент Ислом Каримовнинг ўзи Ўзбекистонда мавжуд бўлган энг катта муаммодир ва у яна пайдо бўлиши мумкин, деб ҳисоблайди Роберт Темплер ва халқар жамоатчиликни Каримовда "атрофини ёмон одамлар иҳота қилган яхши подшоҳни кўриш" ва некбинликни тўхтатишга чақиради.

Каримов ёруғликни кўра оладиган, нималарнидир англайдиган ва кейин ўз халқига эркинлик бериб, дунё учун очиладиган, ислоҳотларни бошловчи одам эмас, дея ишонади Темплер.

"Бу мамлакатда энг катта муаммо, бу Каримовнинг ўзидир. Уни мамлакатни бошқариши, унга нима керак бўлса шунга қаратилгандир. У мамлакатни бошқаришни одамлар ҳаётини ва иқтисодиётнинг ҳар бир жиҳатларини назорат қилишда деб билади. Каримов ёпиқ зеҳниятли, унда совет бошқарувининг узоқ йиллик излари сақланган. Бу одам ислоҳотлар ўтказишга қодир эмас", деди Роберт Темплер.

Ислом Каримов, Темплернинг сўзларига кўра, қандай кўринаётган бўлса ва қандай аҳволда бўлсин, бугунги Ўзбекистоннинг архитекторидир. Роберт Темплер Ўзбекистон ҳқида қандай фикрда эканлиги ҳақидаги саволга шундай жавоб берди:

"Бу давлат эмася, катта мафиядир. У фақат бир мақсад йўлида яшайди:бу жамиятдаги энг камбағал қатламдан қандай бўлмасин каттароқ бойлик тўплаш ва бу бойликларни жуда кичик гуруҳлар ичида тақсимлаш.Бу катта мафия оиласи", деди Темплер.

Унинг фикрича, жуда ҳам бадавлат ҳисобланган Каримов, агар мамлакатни озроқ очганида, одамларга яшаш ва нон топиш учун озроқ имконият берганида эди, у ва унинг атрофидагилар янада бойиган бўлар эдилар. У эса ҳамма нарсани назорат қилишни истайди, бу унинг маниясидир.

"Бу жуда ноодатий режим. Дунёда бунга ўхшаш яна бир қанча режимлар бор: Шимолий Корея, Бирма,Зимбабве... Бу ҳукумат ўз халқи учун умуман қайғурмайдиган давлатдир. Бу ерда гап жуда тор элита чўнтагига пуллар қандай тортиб олиниши ҳақида бормоқда", дейди Темплер.

Бироқ, бундан ташқари, бу режим жуда қаттиққўл ва ваҳший, у таҳқирлаш ва қатағонлар эвазига халқ норозилигини бостириши мумкин.
.
"Биз ўзбекистондаги қатағонлар ҳақида гапирганимизда, фақат диссидентлар, шоирлар ва журналистларга қилинаётгна зулмларни эмас, балки бозорларда пиёз сотадиган аёлларга қилинаётган қатағонларни ҳам назарда тутамиз" дейди Темплер, "шу сабабли бу режим ўз қўшнилари ва барча дунё мамлакатлари учун ҳам қабул қилиб бўлмасдир"

Режимнинг ваҳшийликлари ҳақида гапирар экан, Темплер 2005 йилнинг май ойида Андижонда содир бўлган қирғинларни эслайди. Ўшанда ҳукумат қўшинлари шаҳарда намойишга чиққан кўп минг сонли намойишчиларни ўққа тутиб, агар минглаб бўлмаса юзлаб кишиларни ўлдирган эди.

Андижон воқеалари, Темплернинг фикрича, Тошкент ҳукумати бу кўтарилишни олдиндан билган ва уни қандай қилиб бостиришга олдиндан тайёрланган. Улар ҳеч қандай иккиланмасдан, куч ишлатишга қарор қилганлар.

"Қайсидир жиҳатдан бу Ўзбекистон ҳукуматининг муваффақияти бўлди. Улар кўшинларни сафарбар этиб, кўплаб одамларни ўлдирдилар ва тезда ҳаммаси яширилди. Улар ўз халқига нисбатан куч ишлатишга тайёрланган эдилар. Ҳар қандай кўтарилишни бостириш учун", дейди Темплер.

Андижонда халқни қирғин қилган Ўзбекистон ҳукумати асосий мақсадига эришди, бу режимдан норози одамлар бундан кейин яна кўтарилсалар қатағонларга дучор бўлишлари мумкинлигидан огоҳлантирув эди"

"Бугунги кунда Ўзбекистондаги барча одамлар "биз Андижонда нима бўлганлигини биламиз ва ўлишни истамаймиз" деган хаёлдалар. Бугун ҳеч ким режимга қарши чиқишга журъат этолмайди. Афсуски, Андижон воқеаларидан кейин, ҳукумат ислоҳотлар ўтказиш, бозорларни очиш ўрнида босимларни янада кучайтирмоқда", деди Темплер.

Темплернинг фикрича, ўзбек ҳукумати барча далилларни йўқотиб жуда ақлли иш қилди. Ва буларнинг барчаси Россиядаги, Москва театрида ёки Бесланда бўлганидек террорчилар иши дея овоза қилди. Кўплаб давлатлар, балки Ўзбекистонда ҳақиқатдан террорчилик ҳаракат содир бўлган, деган хаёлда, Каримов режимини танқид қилишни истамайди.

Бироқ, Андижонда содир бўлган воқеалар, Темплернинг ишонишича, дунёнинг исталган нуқтасида содир бўлиши мумкин. Ҳукуматнинг коррупциялашуви қанчалик катта бўлса, бундай шароитда халқнинг норозилик чиқишлари натижа бермайди.

"Кўплаб одамлар умуман яроқсиз иқтисоддан азият чекадилар. Ҳатто тинчгина яшаётган кишилар ҳам, ўзларини коррупциялашган тизимга боғланган ҳолда кўрадилар. Агар одамлар сенга ишонсалар, ҳар қадамда ҳукуматнинг қонунбузарликларидан, ишсизликдан, қашшоқликдан, ночорликдан нолиб гапирадилар. Шундай қилиб, босимлар учун заҳира етарли ва бу бутун мамлакат бўйлаб сақланиб қолмоқда", дейди Темплер.

Ўзбекистон ва унинг бошқарувчиси Ислом каримов ҳақида гапирган Роберт Темплер, Ироқ диктатори Саддам Ҳусайн билан бир хилликка ишора қилади. Темплернинг ишонишича, ғарб давлатлари эски хатоларини такрорламасликлари ва Яқин Шарқда Саддам Ҳусайн каби, Марказий Осиёдаги диктаторни қўллаб қувватламасликлари керак.

"Ўйлайманки, биз Саддам Ҳусайн ва Ироқ тажрибасидан хулоса чиқариб, тарихнинг тўғри томонида бўлишимиз керак. Биз ўз пинципларимизда содиқ қолишимиз керак ва бундай лидерларни танқид қилиб, демократияни дастаклашимиз лозим", дейди Темплер.

Унинг ишонишича, Каримов режими, ўтган қудратли диктаторлик режимлари каби, бир куни қулайди.

"Халқ, ўша кунда Ғарбга, АҚШга қараб, улар биз томонда бўлган эдилар, улар бизни диктаторни дастаклашмади, улар Каримовни ўн йиллаб ҳукуматда қолишига ёрдам беришмади, десин", деди Темплер.

Галима Бухарбаева, uznews.net.

Маълумот учун: Роберт Темплер – Халқаро Инқирозлар гуруҳининг (ICG) Осиё мамлакатлари бўйича дастури директори, У Марказий, Жанубий, Шимолий ва Шарқий Осиё мамлакатлари бўйича масъул ҳисобланади. Роберт Темплер Осиё давлатлари ҳудудида Ислом, давлатчилик, хавфсизлик ва инқирозларни олдини олиш бўйича таҳлилчи ҳисобланади.

www.uzbekinfo.org

Рус тилидан Юсуф Расул ўгирган.

Категория: Интервью | Просмотров: 1335 | Добавил: Давронбек | Рейтинг: 5.0/1 |
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
 
 
Разделы новостей
Долзарб мақолалар [10]
Шеърлар [3]
Норозилик чодиридан ҳикоялар [1]
Хабарлар [138]
Иқтисод [4]
Янги нашрлар [3]
Баҳс [6]
Инсон ҳуқуқлари [20]
Таҳлил [18]
Эркин фикр [41]
Интервью [12]
Мурожаатлар [13]
Жамият [26]
Сиёсат [18]

Форма входа

Календарь новостей
«  Август 2006  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031

Наш опрос

 

Сайтни қандай баҳолайсиз?

 
Жаъми жавоблар: 73
 
                                                 

 


Поиск

Друзья сайта
Бизнинг тамға:
 
 
Ҳамкорларимиз:
 

Статистика

Жаъми сайтдагилар: 1
Меҳмонлар: 1
Муҳлислар: 0
 

Copyright MyCorp © 2024
Используются технологии uCoz