Ўзбекистон ИИВ Жазони Ижро Этиш Бош Бошқармаси (ЖИЭББ) вакили uznews.net мухбири билан суҳбатда фарғоналик ҳуқуқ ҳимоячиси Мўътабар Тожибоевани маҳбусхонада оч қолдирилаётгани ҳақидаги маълумотни асоссиз дея рад этди.. uzbekinfo.org "Биз ҳеч қачон уни оч қолдираётганимиз йўқ", деди Ўзбекистон ЖИЭББ вакили. Мўътабар Тожибоевани маҳбусхонадаги аҳволи ҳақидаги саволга ЖИЭББнинг юқори лавозимли ходими жавоб беришни истамади. У бу ҳақда тўлиқ маълумот олиш учун ёзма равишда ЖИЭББ га мурожаат қилиш кераклигини айтиб, хатни почта орқали йўллашни илтимос қилди 2006 йилнинг март ойида Тошкент вилоят суди ҳукми билан саккиз йилга озодликдан маҳрум этилган 42 ёшли фарғонадаги "Ўтюраклар" клуби раҳбари Мўътабар Тожибоева айни пайтда Тошкентдаги УЯ 64/7 рақамли аёллар маҳбусхонасида сақланмоқда. Унинг адвокати ва оила аъзолари маълумотларига кўра, Мўътабар Тожибоева маҳбусхонада давомсиз таҳқирларга дучор этилмоқда. Охирги хатларидан бирида Тожибоева ўзига овқат олиб келишларини, маҳбусхонада оч қолдиришаётганини ёзган. Ўзбекистонлик ҳуқуқ ҳимоячиларининг айтишларича, Тожибоевани аёллар колонияга олиб борилгандан кейин, уни тезда зўрлик билан даволаш мумкин бўлган руҳий касаллар бўлимига жойлаштиришган. Бундан ташқари, у УЯ 64/7 маҳбусхонасига келган дастлабки кунларда , унга бир гуруҳ маҳбусалар томонидан ҳужум уюштирилган, натижада қўли жароҳат олган. Бу маълумотни Тожибоева билан июл ойида учрашиб уни қўли боғланганига гувоҳ бўлган адвокат Дилафруз Нурматова қисман тасдиқлайди. Бироқ адвокатнинг сўзларига кўра Тожибоева ўзи билан нима бўлганлигини айтмаган. Бу билан Тожибоевага босимлар тўхтагани йўқ, уни оиласига яқин манбаъларга кўра, қамоқхона маъмурияти унга янги айбни"ёпиштириш"ни истамоқда. Яқинда унинг ётоғига қайчи қўйиб қўйилган, бу эса жазони ижро этиш муассасаси тартибини бузиш каби янги айб қўйишга асос бўлиши мумкин. Мўътабар Тожибоеванинг ҳамкасблари ва яқинлари халқаро жамоатчиликка мурожаат қилиб, уни тезда қамоқдан озод этилишига ёрдам беришларини сўрашди, чункни улар ҳуқуқ ҳимоячисини ҳибсга олиниши ва судланиши сиёсий сабабларга эга эканлигига ишонишади. uzbekinfo.org
|