ГлавнаяРегистрацияВход Вт, 2024.04.30, 18:29
  Приветствую Вас меҳмон | RSS

 
 Главная » 2006 » Август » 28 » Муxолиф ниқоби орқасида ким турибди?
Муxолиф ниқоби орқасида ким турибди?
16:52
Сўнгги ойда “Бирлик” партияси вакиллари тилидан бирин кетин икки баёнот янгради. Ҳар иккала баёнот ҳам норасмий маълумотларга кўра мингдан зиёд тинч намойишчилар отиб ташланган Андижон воқеаларидаги ўзбек ҳукумати ҳаракатларини оқлашга қаратилган.

Баёнотларнинг бири бугунги кунда ўзбек расмий матбуоти Андижон турмасини ишғол қилган қуролли радикалларга ҳомийлик қилган мамлакат дея айблаётган АҚШ Конгресси минбаридан туриб Бирлик раиси Абдураҳим Пўлатов томонидан билдирилган бўлса, иккинчи баёнот Абдураҳимнинг партиядаги ўринбосари Пўлат Оxуновнинг Центразия сайтидаги мақоласи шаклида намоён бўлди. Бу тасодифми? Албатта, йўқ.

Ваҳоланки, ҳеч ким (ҳатто Оxунов тухмат қилаётган Муҳаммад Солиҳ ҳам) Андижон воқеаларида қандайдир қуролли гуруҳнинг иштирокини инкор этишмаган ва ҳеч ким буни “демократларнинг чиқиши” эди демаган.

Айни пайтда, ушбу қуролли гуруҳ мутлақ “акромийлар” деб аталаётган шахсларлардан иборат бўлганини ҳам ҳеч ким исбот қилиб беролмайди. Чунки у ерда МXҲ фитначиларига менгзовчи шубҳали кимсалар бўлгани ҳақида айтилмоқда.

Агар Оxунов ва Пўлатовлар ҳақ бўлганларида ҳам, улар нега “ўз ҳақиқатларини” айтмасдан бир йилдан зиёд вақт кутишди, деган савол пайдо бўлади. Бу “арбоб”ларнинг ҳаракатлари муҳолифатга қарши Каримов истибдодининг кучайиши билан ҳамоҳанг тарзда, аниқ бир пайтда бўлаяпти.

Бундан илгари ҳам Бирлик вакилларининг айни ҳатти ҳаракатлари эътиборга тушган эди. Пўлатовнинг АҚШдаги Карнеги институти ўтказган Андижон фожеасининг бир йиллигига бағишланган анжуманида чиқиш қилган журналист Галима Бухарбоевага ташланганини эслаймиз. Галима Бухарбоеванинг Каримов режимини фош қилувчи нутқида, негадир 2005 йил 13 май воқеаларида қцролли “акромийлар” ҳақида айтилмагани, негадир Пўлатовнинг аччиғини келтирган эди.

Орадан уч ҳафта ўтиб, Пўлат Оxунов ўз мақоласида ҳудди шу нарсани такрорлади. (Мақола чоп этилишидан сал илгари Оxунов муҳожир эркчиларни М. Солиҳга қарши давъат қилиш мақсадида Ўш, Бишкек, Москва, Киев, Стокгольм бўйлаб сафар қилади. Бу ишда ИИВ ва МҲҲ томонидан ёлланган фитначи Самад Мурод билан елкама елка иш олиб боради).

Яна ўхшаш жиҳатлар Бирликнинг бу икки вакилининг сиёсий “мақом”ларида кўзга ташланади: улар бошқа муҳолифатчилардан фарқли – ҳохишларига кўра Ўзбекистонга эркин келиб кетишлари мумкин.

Ўзбекистон Президенти Каримов журналист Виталий Портниковга берган интервьюсида, Абдураҳим Пўлатовни ватанига қайтишга чорлаган эди. Аммо Пўлатов негадир Ўзбекистонга боргани йўқ. Аммо унинг ўринбосари эндиликда ҳар йили Ўзбекистонга бориб келади. Чунки уни у ерда Самад Мурод каби муxолифатга қарши, айниқса Каримовнинг ғазабини келтираётган “Эрк” партиясига қарши фитна тайёрловчи дўстлари кутишади.

Бу шубҳали жиҳатларга қарамасдан, мен Пўлатов ва Оxуновлар МҲҲ жосусларидир, деб ҳисобламоқчимасман. Бироқ, бу кимсаларнинг демократик муxолифатга етказган зарарлари Каримов жосуслари етказган зиёндан ҳам анча кўп эканлигини айтмоқчиман.

Келинг, ўзбек муҳолифати тарихидаги бир давр парчасига нигоҳ ташлаймиз. 1996 йилнинг 11-13 cентябрида Тошкентда Европада Ҳавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотининг (ЕҲҲТ) Ўзбекистон ҳукумати билан ҳамкорликдаги халқаро семинари бўлиб ўтди. Семинар сўнггида Ўзбекистон Ташқи Ишлар Вазири Абдулазиз Комилов матбуот анжумани ўтказди. Сиёсий маҳкумлар, “Эрк” ва “Бирлик” партиясига оид бир қанча саволлар жавобсиз қолдирди. Абдулазиз Комилов “Бирлик” ҳақида қуйидагиларни гапирди: “Бирлик халқ ҳаракати фаолияти уч ойга тўхтатилган эди. Хозир ушбу муҳлат тугади. “Бирлик” энди ўз фаолиятини давом эттириши мумкин. Бизнинг президентимиз ўзи шаҳсан бир неча бор уларнинг лидерларини қабул қилган. Абдураҳим Пўлатов Анқарадаги ва Вашингтондаги элчиларимиз билан мунтазам учрашиб турди. “Эрк” партиясига келсак, бу партия раҳбарларига қарши жиноий иш очилган. Бу партия фаоллари ўз раҳбарларини алмаштиришлари ёки партия номини ўзгартириб қайта рўйҳатдан ўтишлари керак. Муҳаммад Солиҳ қуролли йўл билан давлат тўнтариши қилишга уринган”.

Шуни таъкидлаш лозимки, ўзбек ҳукуматининг “қуролли йўл билан давлат тўнтариши қилишга уриниш” деган версиясини "асослаш”да. Пўлатов ўз мақоласида, гўё у “Солиҳ ёшларни ҳеч нарсани ўйламасдан, Аллоҳ йўлида жонни қурбон қилишга чақирмоқда” деган уйдирмаси билан ҳукуматга ёрдамчи бўлди.

Ўз навбатида бу “фош қилувчи” жабҳада Пўлатовга “кичикроқ калибрли”, янги пайдо бўлган муҳолифатчи, собиқ Олий Кенгаш депутати, президентнинг собиқ маслаҳатчиси Жаҳонгир Маматов кўмаклашади. Бу кимса кейинги кунларда тинимсиз, турли одамлар номидан Солиҳнинг “террорчилар билан алоқасини исботловчи” мақолалар ёзиш билан банд.

Яқинда Маматовнинг сайтида унинг “шогирди” қандайдир Зокир Алиев очиқдaн очиқ мақтаниб, FBI (Федерал Суриштирув Бюросига) Эрк лидери “кимлиги тўғрисида” батафсил гапириб берганини эьлон қилди.

Бу шундан далолатки, қора мақсад йўлида чет эл махсус ҳизматларига чақимчилик каби чиркин иллат ҳам эндиликда, айрим “муҳолифатчилар” учун шармандалик ҳисобланмаяпти. Мен бу фактни чуқур таассуф билан қайд этмоқдаман.

Ҳолбуки, яқиндагина, 90 йиллар бошларида ўзбек муxолифати мамлакатда кечаётган воқеалар силсиласини ижобий йўналишга буришга қодир сиёсий куч эканига умид уйғотган эди. Амалдаги барча анча мунча танилган гуруҳларни Ўзбекистон Демократик Форуми қаноти остида бирлашиши, Ўзбекистон президенти Каримовни ҳазилакам қўрқитиб юборгани йўқ.

Форумда Ўзбекистоннинг деярли барча таниқли сиёсатчилари, ҳатто Каримовнинг бир вақтлар энг яқин дўсти ҳисобланган Ш. Мирсаидов ҳам иштирок этганди. Форумга Абдураҳим Пўлатов, укаси Абдуманноб ва уларнинг Охунов сингари ошналаригина қатнашишгани йўқ. Бу шахслар муҳолифатнинг бирлашишига астойдил қарши бўлишди.

Нима учун? Менинг фикримча, улар муxолифатнинг бирлашишидан қўрқишди. Чунки муxолифат бирлашаркан, хар ким ўз ўрнини топади ва кимнинг ким экани дархол маьлум бўлади.

Шуни таъкидлардимки, мен мавжуд сиёсий гуруҳларнинг битта ягона ташкилот бўлиб бирлашиши ғояси тарафдори эмасман. Бу КПССнинг такрори бўлиб қолган бўларди. Бироқ тарихнинг шундай масъулиятли онлари бўладики, диктатурага қарши кураш муҳолифат кучларининг мувофиқлаштирилишини талаб этади.

Ўтган йили ёзда мен Эрк партияси лидерининг “Озодлик” радиосига берган интервьюсини эшитгандим. У Вашингтонда ўзбек муxолифатининг бошқа вакиллари билан учрашгани тўғрисида гапирди.

- Мен уларга менга қилинган барча ёмонликларни унутишга тайёр эканимни айтдим ва уларга ҳам агар мен нима ёмонлик қилган бўлсам кечиришларини, бирлашишни таклиф қилдим, чунки халқ биздан шуни кутяпти, - деди М. Солиҳ ва барча муxолиф гурухларни бирлаштириш йўлидаги ишлар оқ қоғоздан бошланганини умид билан гапирди.

Тўғрисини айтсам, мен бирлашиш мумкинлигига унча ишонқирамай қарадим. Аммо яширмайман, Солиҳнинг муҳолифат ҳаракатларининг марказлашуви ҳақидаги чиқиши менда қандайдир умид ҳам уйғотганди.

Афсуски, менинг(нафақат менинг) умидларим рўёбга чиқмади. Яна ўша Муҳаммад Солиҳнинг сўзларига кўра, бир ҳафта ўтар ўтмас (бош ва ягона ёзувчиси Пўлатов бўлган) Бирлик сайти, Эрк партияси ва унинг лидерига қарши вақтинча тўхтатилган ташвиқотини янгитдан бошлаб юборди.

Ўзбекистон Демократик кучлари Форуми яксон этилганилганидан буён, бирлашганга ўхшаб кўриниш холларини ҳисобга олмаганда, муҳолифатни бирлаштиришга қаратилган жиддий бирор уриниш бўлмаганди.

1996 йил собиқ вице президент Шукрулла Мирсаидов ўз раҳбарлигида “Ўзбек Муҳолифати Мувофиқлаштирув Маркази”ни тузишга ҳаракат қилади. Ҳатто бўлажак тузилмага Муҳаммад Солиҳни ҳам жалб қилишга муваффақ бўлади. Аммо ҳар галгидек Пўлатов ишни “мошкичири” қилади. У “Ниҳоят “Эрк” ҳам муxолиф партияга айланди” деган хат тарқатади ва шу билан туғилишга улгурмаган ташкилот тарқаб кетади.

Ўзининг "Йулнома" китобида ёзишича, кланлар ўйини кетаётганидан воқиф бўлган Муҳаммад Солиҳ “координация”да иштирок этишдан воз кечади. Мирсаидов эса вақт ўтиб, Ислом Абдуғаниевич режимига бундан буён мухолиф эмаслигини билдиради. Эвазига Ислом Абдуғаниевич унинг тортиб олинган уйини қайтариб беради, шунинг баробарида ўзи учун муxолифатнинг нарxи қанчалигини белгилаб олади.

Шу ўринда таъкидлаш лозим, бошқа муxолифат вакилларидан фарқли Пўлатовнинг ҳам Тошкентдаги уйи ва мол мулки бутунлигича сақланмоқда. У истаган пайтида Пўлат Оxунов сингари ўз қадрдон шаҳрига қайтиб бориб яшайвериши мумкин.

Хўш, нима учун Каримовнинг бу “муҳолифатчилар” билан иши йўқ? Бу “муҳолифатчилар” фаолиятига боқинг ва сиз бунинг сабабини англайсиз.

Сиз улар фаолиятида Каримовнинг репрессив сиёсатига қарши бирор принципиал тадбир, ёки танқидий чиқишларни кўрмайсиз. Аксинча, улар фаолиятида кўпроқ ниҳоятда қийин шароитларда диктатор зулмига қарши кураш олиб бораётган муxолифатга ошкора ва доимий фитна кўзга яққол ташланади.

Пўлатов ва Оxуновнинг сўнгги баёнотини муxолифатчи Ҳазратқул Худойбердиев “сотқинлик” деб атади. Лекин сотқин ибораси ўз маслак ва идеалларини сотган одамга ишлатилади. Пўлатов ёки Оxуновда бундай маслак ва идеал бўлганини қачон кўрдингиз? Қайси мақоласида ўқидингиз?

Йўқ, улар ҳеч нарсани сотганлари йўқ, аксинча улар хизмат қилишаяпти, ўзларини хизмат мажбуриятида деб билган шахсга астойдил, садоқат билан xизмат қилишяпти.

Даврон Шарипов
Ўзбекистон Милий Нажот Қўмитасининг маслахатчиси

www.uzbekinfo.org

Категория: Таҳлил | Просмотров: 1639 | Добавил: Давронбек | Рейтинг: 0.0/0 |
Всего комментариев: 3
3 Anvar  
0
Umuman aytganda men A.Po'lat tashkil qilib qo'ygan saytga tushunmadim.Bu sayt o'zi nima bilan shug'ullanadi?U haqiqiy "muxolifat"ga tosh otish bilan shug'ullanadi.A.Po'latovga o'xshagan sotqin,tuturuqsiz,siyosatni tushunmaydigan kimsalar va unga sadoqat bilan xizmat qilayotgan "sassiq laycha"lar muxolifatga faqat "zarar" yetkazish bilan shug'ullanmoqda.Bu kabi Karimov rejimi xizmatkorlari bor ekan Karimov rejimi yashayveradi.A.Po'latov agar o'zini muxolif deb hisoblasa muxolifga tosh otishdan to'xtasin.Aks holda u tosh otish bilan umrini behuda o'tkazganini kech tushunadi.U paytda unga hech kim yordam bermaydi.Hatto bugun uning maslakdoshi va rasmiy ravishda ko'makchisiga aylangan Po'lat Oxun ham.

2 otlibek  
0
Pulatovning saytidagi sassiqlik darjasiga qaraganda ameriklaiklar chindan ham undan yuz ugirishgan Xelsinki komissiyasida. Muhammd Solih esa gaplshish va muloqot qilish mumkin bolgan yagona lider sifatida tan olingan. Buni usha briffingda qatnashgan kupchilik aytgandi, ishonmagandim. Endi Pulatovning jazavasini kurib, bunga ishondim, Pulatov adoyi tamom bulgan, qulansa hididan malum bolyapti. Tabriklaymiz!

1 Mushtariy  
0
A.Po'lat bu maqila haqida "Birlik" saytida odatdagidek qo'lansa hidi keladigan sharhini beribdi. Uning "ixtirosiga" ko'ra bu maqolaning haqiqiy muallifi Muhammad Solih ekan, maqola rus tilida rus saytida(?!) chop etilishi qip-qizil sotqinlik dalolati emish. Agar uning salgina aqli bo'lsa edi bu maqola "Uzbekinfo.org"da avval o'zbek tilida 28 avgust soat 16:52 da, so'ngra rus tilida shu kuni soat 17:35 da chop etilganini ko'rar edi. Maqola avval o'zbek tilida yozilib, keyin rus tiliga tarjima qilinganidan ruscha versiyadagi ayrim xatolar dalolat beradi. Lekin savodsiz A.Po'lat buni qanday anglab yetsin? Darvoqe uning Xelsinki komissiyasidagi nutqi "Birlik" saytida rus tilida chop etilganligini qanday baholash mumkin? Bu sotqinlik emasmi?

Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
 
 
Разделы новостей
Долзарб мақолалар [10]
Шеърлар [3]
Норозилик чодиридан ҳикоялар [1]
Хабарлар [138]
Иқтисод [4]
Янги нашрлар [3]
Баҳс [6]
Инсон ҳуқуқлари [20]
Таҳлил [18]
Эркин фикр [41]
Интервью [12]
Мурожаатлар [13]
Жамият [26]
Сиёсат [18]

Форма входа

Календарь новостей
«  Август 2006  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031

Наш опрос

 

Сайтни қандай баҳолайсиз?

 
Жаъми жавоблар: 73
 
                                                 

 


Поиск

Друзья сайта
Бизнинг тамға:
 
 
Ҳамкорларимиз:
 

Статистика

Жаъми сайтдагилар: 1
Меҳмонлар: 1
Муҳлислар: 0
 

Copyright MyCorp © 2024
Используются технологии uCoz