ГлавнаяРегистрацияВход Чт, 2024.05.02, 05:07
  Приветствую Вас меҳмон | RSS

 
 Главная » 2006 » Август » 28 » Ҳазратқул Худойберди: "Мухолифатни бирлашиши муҳим эмас".
Ҳазратқул Худойберди: "Мухолифатни бирлашиши муҳим эмас".
22:24
"Мен умуман ҳар қандай йиғилишдан самара бор деб уйлайман -агар у йиғилишларда инсонлар Ватан хақида, Ватандаги халқ орзу-истаклари, уларнинг кундалик оғир турмуш-ҳаётлари ҳақида қайғурсалар", дейди мустақил мухолифатчи, www.stopdictatorkarimov.com интернет нашри муҳаррири Ҳазратқул Худойберди.

26 август куни АҚШнинг Нью Йорк шаҳрида бўлиб ўтган оз сонли ўзбек мухолифати аъзоларининг йиғилишида 2007 йилда Ўзбекистонда бўладиган сайловларда мухолифатнинг иштироки масаласи муҳокама қилинган. Бу йиғилишда кўрилган масалаларга муносабат билдиришни сўраб, айни пайтда Швецияда яшаётган таниқли мухолифат намояндаси, ҳуқуқ ҳимоячиси Ҳазратқул Худойбердига мурожаат қилдик.

Юсуф Расул: - 26 август куни Нью Йоркда бўлиб ўтган йиғилиш мухолифатни бирлаштириш муаммоларини оз бўлсада ҳал қилишга ёрдам беради деб ўйлайсизми?

Ҳазратқул Худойберди: - Бу йиғилишдан мухолифатни бирлаштира оладиган бирор кучли ҳаракат бўлади деб ўйламайман. Сабаби -ундан кўпчилик мухолифат фаолларининг хабари йўқ.

Иккинчидан, мухолифатни бирлаштириш масаласи асосий масала деб қаралмаслиги керак. Асосойси, бу мухолифатнинг борлиги ва унинг алоҳида-алоҳида бўлсада қандайдир таъсирли ва пичоққа илинарли ҳаракатлар қилишидир.

Ю.Р.: - 2007 йилда бўладиган президентлик сайловига умуммухолифат номзоди сифатида фақат бир одамни танлаш хақида ҳаракатлар олиб борилаяпти, бу ҳаракат қанчалик ўзини оқлайди? Мамлакат ичида мухолифат номзоди борми?

Ҳ.Х.: - 2007 йил Президент сайловларига мухолифатни қатнашиши амалга оширилиши қарийб мумкин булмайдиган масала. Бўпти, 0, 01% имконият бор дейлик. Аммо шундай заррадеккина имконият учун бош қотиришдан маъно чиқармикин?

Боринг ана, ҳатто ўша 0,01% имконият амалга ошиб, мухолифатга 2007 йилги сайловда қатнашиш имкони берилди ҳам дейлик. У ҳолда энг маъқул иш бу бир эмас, икки эмас, камида 10та номзод қатнашсин даҳанаки жангларда. Мен бу сайловлар қанақа бўлиши ҳақида аввал батафсил ёзганман, у мени сайтимда бор.

Ю.Р.: - Президентлик сайловига мамлакат ташқарисида яшаётган мухолифат лидерларидан бирини, масалан А.Пўлатовни, Муҳаммадбобир Маликовни, Муҳаммад Солиҳни ёки Жаҳонгир Маматовни номзодини кўрсатишга нега эьтибор берилмаяпти? Ўзбекистон қўғирчоқ парламенти қабул қилган, мамлакат ичида 10 йилдан ортиқ вақт давомида яшаган киши президентликка номзод бўлиши мумкинлиги хақидаги қарорни халқаро босимлар эвазига бекор қилиш ва ташқаридаги лидерларни сайловга қатнашишларини легитимлигини таьминлаш имконияти йўқми?

Ҳ.Х.: - Авваламбор шуни айтиш керакки мухолифат лидерларидан М.Солиҳ ва А.Пўлат номзодини қуйиши мумкин, чунки улар ортида ҳақиқатан ҳам партия аъзолари турибди. Сиз келтирган бошқа номлар ортида қарийб ҳеч ким йўқ.

Ўзбекистон сайловларига ташқи босимни ҳозирча иложи йўқ. Чунки, ташқи дунё бугун Ўзбекистонга (ва яна 20дан ортиқ ана шундай диктатура ҳукмрон давлатларга) эътибор бермайди, эътибор берганда ҳам таъсир қила олмайди. Сабаби - шоир айтганидек, бу дунё аслида бир кам дунёдир.(Аслида минг кам дунё десангиз ҳам адашмайсиз).

Ю.Р.: - 2006 йилнинг ноябр ойида АҚШда бўлиб ўтадиган умуммухолифат қурултойида мухолифат лидерларини тўла ҳолда қатнашишларига қандай тўсиқлар бор? Дунё жамоатчилиги ва демократик ташкилотлар томонидан ўзбек мухолифати лидери сифатида эьтироф этиладиган Муҳаммад Солиҳ иштирокисиз ўтказиладиган бундай йиғилишлар қанчалик самара бериши мумкин деб ўйлайсиз?

Ҳ.Х.: - Тўсиқлар!? Улардан бири - бу ўша йиғилишни ўтказаётганларнинг бир томондан қилаетган ишларини нақадар муҳимлигини билмасликлари, иккинчи томондан уларнинг ўз қилаетган ишлари самара беришидан умидсизликлари (юқорида айтилган 0,01%ни ҳис қилишлари).

Иккинчи тўсиқ -молиявий масала. Ташкилотчиларда на моддий, на маънавий маблағ бор ҳамма фаолларни бир жойда тўплашга.

М.Солиҳ эса мухолифат лидерларидан бири ва уни (ва яна бошқа фаолларни ҳам) у мажлисда қатнаша олмаслиги бу йиғилишни бир пулга қиммат эканлигини кўрсатади холос.

Ю.Р.: - Сизнинча мамлакат ичидан танланадиган ягона номзод барча демократик кучлар истак ва хоҳишларини ифода этадими?

Ҳ.Х.: Ҳамма гап мамлакат ичида танланадиган номзодни ким танлашига боғлиқ. Агар халққа шундай имкон берилса -ҳа, агар яна Марказқум танласа -йўқ.

Суҳбатдош: Юсуф Расул, мустақил журналист, Швеция

Категория: Эркин фикр | Просмотров: 1231 | Добавил: Давронбек | Рейтинг: 0.0/0 |
Всего комментариев: 2
2 Anvar  
0
Nima endi muxolifatni kuni shu Po'latov,Oxunov singari "laycha"lar bilan birlashishga qoldimi? Nahotki muxolifat o'zini shu daraja pastga urmoqchi?

1 akram  
0
Birlashish ?
shu axmoq pulatov axunov va jahonkirlar bilanmi?

Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
 
 
Разделы новостей
Долзарб мақолалар [10]
Шеърлар [3]
Норозилик чодиридан ҳикоялар [1]
Хабарлар [138]
Иқтисод [4]
Янги нашрлар [3]
Баҳс [6]
Инсон ҳуқуқлари [20]
Таҳлил [18]
Эркин фикр [41]
Интервью [12]
Мурожаатлар [13]
Жамият [26]
Сиёсат [18]

Форма входа

Календарь новостей
«  Август 2006  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031

Наш опрос

 

Сайтни қандай баҳолайсиз?

 
Жаъми жавоблар: 73
 
                                                 

 


Поиск

Друзья сайта
Бизнинг тамға:
 
 
Ҳамкорларимиз:
 

Статистика

Жаъми сайтдагилар: 1
Меҳмонлар: 1
Муҳлислар: 0
 

Copyright MyCorp © 2024
Используются технологии uCoz