ГлавнаяРегистрацияВход Сб, 2024.05.18, 10:02
  Приветствую Вас меҳмон | RSS

 
 Главная » 2006 » Август » 30 » Қарши шаҳрида фоҳишаларга қасдланган қотил пайдо бўлди
Қарши шаҳрида фоҳишаларга қасдланган қотил пайдо бўлди
11:07
Пойтахт Тошкентдан 400 км узоқда бўлган Қарши шаҳрида олти нафар енгил табиатлик аёллар ҳозиргача номаълум қолаётган қотил қурбонига айланди. Қашқадарё вилоят Ички Ишлар Бошқармаси масъулларидан бирининг uznews.net га айтишича, қотилликлар 12 августдан бошлангани бўлиб, асосан тунги соатларда амалга оширилмоқда.

Қарши шаҳар милицияси маълумотларида қурбон бўлган олти аёлнинг барчаси пичоқда ўлдирилганлиги айтилади. Қотил ўз қурбонларининг бўйин қисми ва кекирдагини кесиш орқали нобуд қилган. Милиция маълумотларига кўра, барча қурбонлар фоҳишалик билан машғул бўлиб келганлар. Номаълум қолаётган қотил қўшмачи аёлларни ҳам таъқиб қилмоқда.

Дастлабки қотиллик 12 августдан 13 августга ўтар кечасида Қарши шаҳридаги кўз касалликлари шифохонаси яқинида жойлашган уйларнинг бирида содир бўлган. Қарши шаҳрида яшовчи аҳоли маълумотларига кўра, ўша тунда вафот этган икки нафар аёл шаҳардаги 3 микрорайонда яшаган.
Қашқадарё вилояти ва Қарши шаҳри милицияси, ҳамда прокуратураси қотилнинг, ёки қотилларни излашга киришган.

Қарши шаҳрида яшовчи ўз номи ошкор қилинишини истамаган бир манбанинг маълумотига кўра, Қарши шаҳар Ички Ишлар Бўлимига 200 нафар енгил табиатлик аёллар ва уларнинг қўшмачилари келтирилган. Милиция идорасида уларга бўлаётган ҳодисалар ҳақида маълумотлар бериб, вақтинчалик фаолиятларини тўхтатиб туриш, ҳамда ўз хавфсизликларини ўйлаб кўриш маслаҳат берилган.

Шунингдек милиция Қарши шаҳридаги фоҳишахоналарда рейдлар ўтказиб, вақтинчалик бунақа “муассасалар” фаолиятининг ёпилишига ҳам эришган. Бу сингари фаолият Ўзбекистонда расман таъқиқланган бўлсада, аммо милиция хизматчилари қаерларда фоҳишахоналар мавжудлигию, қаерда бунақа хизматлар кўрсатилишини яхши билади.

Бироқ милиция фаоллик билан қотилни излаётган айни вақтда тағин тўртта янги қотиллик содир бўлиб, бунда ҳам фоҳиша аёллар ўлдирилган. Қарши шаҳридаги манбаларнинг маълумотларига кўра, бу сафар “Пахтазор” микрарайонида ўлдирилган аёллар вилоятнинг Касби туманидан бўлишган.

Қашқадарё вилоят ИИБ тергов суриштирув ишлари сири баҳонасида қурбонлар номларини келтиришдан, ҳамда бу борада бирор маълумот беришдан тийилмоқда.

Ўзбекистон ИИВ матбуот хизмати эса Uznews.net сўровига жавобан, уларда Қаршида бир қатор фоҳишаларнинг ўлдирилганлиги тўғрисида бирор маълумот йўқлигини таъкидлади.
Шундай бўлсада, Қаршидаги маҳаллий аҳоли содир бўлаётган қотилликлар сабаб ташвишга тушган. Қарши шаҳридаги дўконларда, чойхоналарда ва жамоат транспортларида ҳам суюқ оёқ аёлларнинг номаълум шахс томонидан ўлдирилаётганлиги муҳокама қилинмоқда.

Баъзи, ўзини тартибли деб билган аёллар ҳеч нарсадан қўрқмасликни, қотил фақат суюқоёқ аёлларнигина ўлдираётганини эслатиб қўйишмоқда.

Кетма кет бу сингари аёлларнинг ўлдирилаётганлиги фоҳишалик мавзусида шаҳарда кескин тортишувларнинг ҳам келиб чиқишига сабаб бўла бошлади. Қарши шаҳрида истиқомат қиладиган аёллардан бири маняк қотил амалга ошираётган қотилликларни қўллаб шундай дейди: “Бизнинг ўтмишдаги аёлларимиз ҳаттоки фоҳишаликнинг нима эканлигини билмай ўтиб кетишган бўлсада, бугунга келиб уларнинг сони ҳаддан ошиқ кўпайиб бормоқда, профилактика нозирлари эса уларга чора кўрмаяпти”.

Бундан бошқача фикрдаги аёлларни ҳам учратиш мумкин. Уларга кўра, бугунги кунда фоҳишалар сонининг ортиб бориши, кўпроқ ижтимоий ва иқтисодий омиллар билан боғлиқ, чунки тирикчилик ўтказиши қийин бўлган аёллар ўз таналарини сотиб кун кўришдан бошқа имкон топишолмайди.
Қаршидаги фоҳишаларга нисбатан ғазаби кучайган кишилар, тартибли аёл албатта ўзига иш ва бир бурда нон топа олишини айтишади.

Шаҳар милицияси аҳоли орасида ваҳима кучайишини истамайди. Қотилликлар ҳақида хеч қаерда маълумот топа олмайсиз, Ўзбекистон матбуотида муҳим ва қизиқарли воқеалар ҳақида сукут сақлаш одат тусига кирган, бугун ҳам матбуотда сокинлик ҳукмрон.

Бироқ миршаблар,қотил албатта топилишини айтиб, бу воқеалар ҳақида билган кишиларни тинчлантиришга урунмоқда.

Uznews.net

Просмотров: 1020 | Добавил: Давронбек | Рейтинг: 0.0/0 |
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
 
 
Разделы новостей
Долзарб мақолалар [10]
Шеърлар [3]
Норозилик чодиридан ҳикоялар [1]
Хабарлар [138]
Иқтисод [4]
Янги нашрлар [3]
Баҳс [6]
Инсон ҳуқуқлари [20]
Таҳлил [18]
Эркин фикр [41]
Интервью [12]
Мурожаатлар [13]
Жамият [26]
Сиёсат [18]

Форма входа

Календарь новостей
«  Август 2006  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031

Наш опрос

 

Президент сайловида кимга овоз бермоқчисиз?

 
Жаъми жавоблар: 268
 
                                                 

 


Поиск

Друзья сайта
Бизнинг тамға:
 
 
Ҳамкорларимиз:
 

Статистика

Жаъми сайтдагилар: 1
Меҳмонлар: 1
Муҳлислар: 0
 

Copyright MyCorp © 2024
Используются технологии uCoz