ГлавнаяРегистрацияВход Вт, 2024.04.30, 17:34
  Приветствую Вас меҳмон | RSS

 
 Главная » 2006 » Сентябрь » 29 » Низо уруғларини сочувчи
Низо уруғларини сочувчи
09:49
«Бирлик» партияси раҳбари Абдураҳим Пўлатовнинг АҚШ Конгресси Хельсинки комиссиясидаги маърузасини тинглаган одам, ундаги чалкашликлар ва гапларнинг мужмаллигини кўриб, уни фақат алаҳсираётган кимсанинг битикларига қиёс қилиши мумкин.

Муаммо шундаки, бу нуқтаи назар партия раиси номидан билдирилиб, унинг барча аъзолари фикрини ифодаламоқда ва улар орасида муҳолиф партиялар ва ҳаракатлар билан биргаликда Ўзбекистондаги сиёсий вазиятни ўзгартиришга чинакамига интилаётган кучлар бор.

А. Пўлатов бу янглиғ чиқишлари билан бугун аллақачон шаклланиб бўлган Каримов режимига қарши муҳолиф кучларнинг бирлашиш ғоясини барбод қилишга уринмоқда.

Пўлатовнинг Хельсинки Комиссияси аъзолари олдида иғвогар бир шахс тимсолида пайдо бўлиши, нафақат унинг обрўсини тўкди, балки у етакчилик қилаётган ташкилотга чапланган кетмас доғ бўлиб қолди.

Ақлни бир жойга йиғиб, “маъруза”да ўртага ташланган “тезис”ларни таҳлил қилишга уруниб кўрадиган бўлсак, Пўлатов учта “муҳим жиҳат”ни илгари сураётганини кузатамиз. “Биринчи жиҳат” – Ғарбнинг ёрдами.

Бунга нисбатан А. Пўлатов: “Мен АҚШ ва Ғарбнинг ёрдамига скептик муносабатдаман” дея ўз маърузасининг бошиданоқ айтиб қўя қолган.

Тезисдаги қийин англашиладиган “исбот ва далилларни” ўрганиб чиқаркан, жаноб Пўлатов назаридаги бу скептик қараш, Ғарбнинг “Бирлик” партиясини мавжуд тузумга Ягона муқобил куч сифатида кўрмаётганидан келиб чиқаётгани аён бўлади.

“Наҳотки Миллий Демократия Институти (МДИ) ва Халқаро Республика Институти (ИРИ)дагилар бош муҳолиф партия “Бирлик” эканини билишмайди,... ...Улар фақат ўзларини Ўзбекистонда ишлаётгандай кўрсатдилар ва ҳукуматга асосий бош муҳолифат билан ишламасликка ишора бердилар”, - дея янграйди Пўлатовнинг ноласи.

Жаноб Пўлатов ўзини Ягона куч сифатида баҳолаб, нафақат Ўзбекистондаги мухолиф кучларнинг бирлашувига тўсқинлик қилишга, балки, АҚШнинг ва ғарб демократиясининг Ўзбекистондаги вазиятга таъсирини йўққа чиқаришга уринади.

Масаланинг яна бир жиҳати, Каримов режимининг Ўзбекистондаги АҚШ ва ғарбнинг барча нодавлат ташкилотларига босими, Инсон ҳуқуқлари ва демократия борасидаги ҳар қандай мулоқотларни чекланиши билан ҳамоҳанг экани, жиддий ташвиш уйғотади.

Иккинчи жиҳат – Пўлатов томонидан мутлақ “Бирлик” партиясининг роли дея қаралаётган ва бошқа муҳолиф партия ва ҳаракатлар билан ҳамкорликка ўрин қолдирмаётган кўринишдаги муҳолифатнинг роли, бўлим сарлавҳасидан унинг мазмунини англаш қийин эмас: “Биз нима қилаяпмиз ва нима қилмоқчимиз”.

Ушбу бўлимда ҳам эски гина кудуратлар ва шахсиятпарастлик ўз ифодасини топган: “Бироқ на ОБСЕ, на унинг демократлаштириш ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси, на ғарб давлатларининг, шу жумладан Қўшма Штатларнинг элчихонаси бизга кўмак бериш учун бирор иш қилгани йўқ,...

Ва ниҳоят учинчи жиҳат, муҳолифатнинг тарқоқлиги ҳақида. Аслида дастлабки икки жиҳатнинг талқинида Пўлатов бунга жавоб топишга уринади, аммо жаноб Пўлатовнинг айни уриниши ҳар қандай муҳолифатни эътироф этмасликдан, бундан ҳам ёмони унинг бирлашишига тўсқинлик қилишдан иборат. Биринчи навбатда у ўзидан ўзга бирор муқобил ёки сиёсий партия йўқлигини иддао қилади.

Шу билан бирга маърузанинг ушбу бўлими нафақат мазмунан, балки ифода шакли билан ҳам “Эрк” Демократик Партияси лидери шаънига тухматлардангина иборат. Нафақат ушбу бўлим, балки бутун маъруза, агар унда номи зикр этилган шахс муҳолифатда бирор мавқега эга бўлмаганида эди, уни ҳатто шарҳлаб ўтиришга ҳожат ҳам бўлмасди.

Иғвогарона услубдан - Пўлатовнинг чиқишини бошқа сўз билан ифодалаш қийин ва бирор мантиқий асоснинг йўқлигидан келиб чиқиб, бу нутқни бирор партия номидан ўқилган “маъруза” дея эътироф этиш ҳам мумкин эмас.

Пўлатов томонидан бузилган инглиз тилида ифодаланган ва Хельсинки Комиссияси тарафидан тингланган бу матн кейинчалик бир тартибга туширилиб рус тилида тарқатилди.

А. Пўлатов Ўзбекистондаги мавжуд режимга қарши бўлган соғлом мухолифатнинг Ғарб билан бўладиган мулоқотларини иҳота қилиш мақсадида курашаётгани яққол кўриниб қолди. Ўзбекистондаги режим шунга интилиб келган эди ва буни кимнинг қўли билан амалга ошириш унча мухим эмас эди. Шу нарсанинг ўзи кишида надомат уйғотади.

“Америка овози” радиоси Абдураҳим Пўлатовнинг АҚШ Конгрессининг Хельсинки комиссиясидаги ушбу сўзларини иқтибос келтиради:

"Бу ерда хозир бўлган баъзи муҳолиф ҳаракатларнинг Ўзбекистондаги ўз аъзолари билан алоқалари йўлга қўйилмаган ва улар бу ерга келиб Ўзбекистонда ҳамма нарса ёмон дейишмоқда. Агар биз Ўзбекистондаги ҳамма нарса ёмон, Каримов халқни ўлдираяпти, деб гапираверсак, ким муҳолифатга келиб қўшилади?"

Айни шу ерда, А. Пўлатовнинг ўзбек ҳукуматига бўлган ҳақиқий муносабати фош бўлади. Шу муносабат туфайли Пўлатов узоқ йиллар ғарбдаги мухолифатчи деган номни қозониб келди. Шу йиллар давомида ҳеч ким нима учун ҳукуматнинг мухолифат етакчиларини мутлақ қатағонлари манзарасида Бирлик етакчисига нисбатан лоял муносабати сирини сўрамаган эди.

Масалан, муҳолиф Муҳаммад Солих сиртдан 15,5 йилга, унинг укалари бўлмиш Комил, Муҳаммад ва Рашид Бекжонлар 10-15 йилдан қамоққа ҳукм қилинишган. Уларнинг иккитаси ҳануз ҳибсда сақланмоқда. Айни пайтда эса на Пўлатов на унинг ака укаларидан бирор шахс қатағонга учрамаган.

Бундан Каримов режими мухолифат орасидаги нифоқдан фойдаланмоқда деган фикр келиб чиқмаслиги керак. Режим бундай фазилатга эга эмас, чунки, бундай иш олиб бориш учун унинг интеллектуал захиралари аллақачон тугаган.

Ўзбек муҳолифатидаги зиддият сабаблари ғоялардаги ёки кураш услубидаги хилма хилликдан хам келиб чиқмайди. Бунинг сабаби оддий аламзадалик: шунчаки йиллар давомида ўз шахсий мавқеъи учун курашиб, унга эга бўла олмаган одамнинг туйғулари ифодаси. Унинг исми Абдурахим Пўлатов, собиқ Коммунистик партия фаоли, Тошкентдаги Кибернетика институти ходими. У бугун бир вақтлар Ўзбекистонда жуда машҳур бўлган “Бирлик” сиёсий ташкилотига расман раҳбарлик қилади.

давоми

Категория: Таҳлил | Просмотров: 1969 | Добавил: Давронбек | Рейтинг: 3.0/1 |
Всего комментариев: 5
5 тошкентдан мухолифатчи оппоция вакили.  
0
сенлар у ерда бир бирингни гуштларингни еб юравурларинг бу ерда сенларга мухтожлигимиз йук.

4 Toshpo'lat tajang  
0
Kandaliza qizim, shu Abduqayummi o'g'ilchasiga Amerikang biror jinnihonadan tanish-bilish qilib joy topib ber, iltimos. Bo'masa hammani bezor qiladi shunaqa qilib...

3 Anvar  
0
Bu tentak Po'latov hozirgacha o'zini "Birlik"ning rahbari deb biladi.Nimaga "Birlik"ni hamma biladi ammo "Po'latovni hech kim bilmaydi.Chunki Po'latov xalq nazdida tirik murda.Uning butun faoliyati "muxolifat"ni birlashtirmaslikka, "Karimov" rejimiga xizmat qilishga qaratilgan.Po'latov kabi sotqinlar bor ekan o'zbek xalqining demokratiyani orzu qilishi hali uzoq vaqt davom etadi.

2 Nusrat  
0
By tentak Pulatov hali ham bormi? Buni Uzbekistonda allaqachon unitib yuborishgan

1 Олим  
0
Пулатов қип-қизил жинни-ку. У ўэзининг бутун умрини ўэзбек лидерларни ҳақоратлашга бағишлаган. Академик Васил Кабуловни қанчалар ҳақорат қилган у. Академик рахбарлик қилган институтда компартия ташкилотининг бошлиғи лавозимини эгаллаб олиб академик устидан московга қанчадан-қанча бўҳтонлар ёғдиргани аниқ.Ўзбекистонга кибернетикани олиб кирган В.Кабулов бошига ёғдирган туҳматларидан натижа чиқмади, аксинча, илм оламида унинг ўзи ҳалок бўлди, дафн этилди. Кейин у мухолифат оламига ўтиб, Муҳаммад Солиҳ бошига бўҳтонлар ёғдирабошлади, чунки Ўзбекистондаги совет тузумига муҳолифатни етаклаб кирган ҳудди шу Муҳаммад Солиҳ эди-да.
Аммо, илм оламида дафн этилган Пулатов муҳолифат оламида ҳам ўзини ўзи дафн этиши муқаррар. Унинг юрагидаги қора доғ ўз вазифасини поёнига етказиши турган гап.

Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
 
 
Разделы новостей
Долзарб мақолалар [10]
Шеърлар [3]
Норозилик чодиридан ҳикоялар [1]
Хабарлар [138]
Иқтисод [4]
Янги нашрлар [3]
Баҳс [6]
Инсон ҳуқуқлари [20]
Таҳлил [18]
Эркин фикр [41]
Интервью [12]
Мурожаатлар [13]
Жамият [26]
Сиёсат [18]

Форма входа

Календарь новостей
«  Сентябрь 2006  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930

Наш опрос

 

Президент сайловида кимга овоз бермоқчисиз?

 
Жаъми жавоблар: 268
 
                                                 

 


Поиск

Друзья сайта
Бизнинг тамға:
 
 
Ҳамкорларимиз:
 

Статистика

Жаъми сайтдагилар: 1
Меҳмонлар: 1
Муҳлислар: 0
 

Copyright MyCorp © 2024
Используются технологии uCoz