19–23 сентябр кунлари Ўзбекистон ва Россия харбийлари Россиянинг Краснодар ўлкасида антитеррористик машклар ўтказишди. Мухбиримизнинг шу хакда машк майдонидан хабар берган капитан Алишер Бобохоновга асосланиб, маълум килишича, уларда Россиянинг Шимолий Кавказ харбий округи ва хаво-десант кўшинларининг махсус бўлинмаларидан 150 ва Ўзбекистон Куролли кучларининг махсус ва антитеррористик бўлинмаларидан 140 харбий катнашди. Ўзбекистон Мудофаа вазирлигидаги манбанинг билдиришига кўра, бу машкларга факат ўзбек йигитлари жалб килинган бўлиб, машкларнинг асл максади тог шароитида яхши харакатланиш кўникмаларини олган бу “кора кўзлар“дан келгусида Чеченистон, Догистон ва Шимолий Кавказнинг бошка ўлкаларида эхтимол тутилган “террористик“ ва сепаратистик харакатларга карши фойдаланишдан иборат. Россия президенти Вл.Путин мазкур машкларга шу жихатдан алохида ахамият бериб, 20 сентябр куни Сочида Ўзбекистон ва Россия мудофаа вазирлари - Руслан Мирзаев ва Сергей Ивановни кабул килди. Бултур шундай машклар Ўзбекистон Куролли кучларининг полигонларидан бирида ўтказилган эди. Сиздан угина, биздан бугина деганларидек, Россия хукумати хам Ўзбекистон режими химояси учун харбий ёрдамини аямаётир. 24.09.2006
|