ГлавнаяРегистрацияВход Пн, 2024.04.29, 22:09
  Приветствую Вас меҳмон | RSS

 
 Главная » 2006 » Октябрь » 17 » Муҳаммад Солиҳ ҳақида мақолалар
Муҳаммад Солиҳ ҳақида мақолалар
17:20
Шеър шоирга нисбатан узоқроқни кўради
Темур Хўжaўғли

(Му ҳаммад Соли ҳнинг Туркия туркчасида Истанбулда босилган "Оғочлар шоир бўлса" номли китобига ёзилган сўзбоши)

Уста шоирларнинг ше ъри фақат шоирнинг шахсий ҳаёти билан чегараланиб қолмайди, балки шоир мансуб бўлган миллат ҳаёти ва тақдири нинг аж ралмас бир парчасига айланади. А ҳмад Яссавий, Алишер Навоий, Фузулий каби буюк шоирлар ше ъриятини бутун дунё туркларининг ма ънавий ҳ аёти ва тақдиридан айирмоқ мумкин эмас. Йигирманчи аср бошида яшаган Абдулла Тўқай ше ърияти татар туркларининг, Ҳусайн Жо вид шеъ рияти озори туркларининг, Я ҳё Камол ше ърияти Туркия туркларининг, Абдул ҳамид Сулаймон Чўлпон шеърияти ўзбек туркларининг, Абдухолиқ У йғур шеърияти эса уйғур туркларининг юрак саси бўлмишдир.

Адабий и жодкорлигини кўпдан бери кузатиб юрганим шоир Му ҳаммад Соли ҳ шеърияти ҳам ўзбек туркларининг бугун яшаётган босқичида ҳаётий бир а ҳамият касб этмоқдадир. Буни Му ҳаммад Соли ҳнинг у ёқ-буёғи 30 йиллик ше ър саргузашти билан исботлаш мумкин.

Муҳаммад Солиҳнинг бутун шеърларида янги саслар, янги хаёллар, янги ўхшатишлар излаганини кўрамиз. Бу изланиш шоирнинг энг сўн гги шеърларида ҳам давом этади. Бу хусусият унинг дастлабки шеърларидаёқ бўртиб кўринганди.

Мисол:

Ҳ еч ким шеър ёзмайди бугун,
Новданинг бўғзида қолди куртаклар.
Юраклар кўкракда вазнсиз тугун,
Булут кўр қуёшни юрар етаклаб.

1974 йилда ёзилган бу шеър "Кечиккан ба ҳор" деб аталади. Юқорида келтирганимиз парчада шоир ўқувчини хайратлантирадиган бир манзара чизади: куртаклар чиқолмай новданинг бўғзига тиқилган, юраклар кўкрак қафаси ичида оғирлиги йўқ, ғаройиб тугун каби осилиб туради ва булут ҳам сўқир қуёшни етаклаб юраркан, бу вазиятда шеър ёзадиган бирор кимса йўқ. Ҳар ҳолда, бу шеър ёзилган вақт - 1970 йиллардаги шоир яшаётган жамиятдаги турғунликни, монотон ҳаётни бундан ҳам яхшироқ тасвирлаш қийин.

Булутнинг кўр қуёшни етаклаб юриши фақат 1970 йиллар ўзбек шеърияти учун яп-янги ма жоз эмас, балки бугун учун ҳам жонли ва кутилмаган бир ташбе ҳдир.

Муҳаммад Солиҳнинг теран хаёл кучи ҳар қандай одамнинг ақлини хайратлантирувчи бом-бошқа ма жозлар билан қаршимизга чиқади. Бу ма жозлар ўқувчини нафақат ҳайрон қолдиради, балки биз кўниккан замон ва маконни кенгайтириш ҳамда теранлаштиришга ма жбур қилгандай бўлади. Шоирнинг 1982 йилда ёзган шу шеърига қарайлик:

Бу ёғи сукунат, бу ёғи ро ҳат,
Ўтди севги дея аталган хатар,

Заҳарланган кабутардай хат,
Қўлингдан бир қарич нарида ётар.
Дахли бўлмагандан кейин ҳаётга
Одам ўлимга ҳам бўлмайди иқрор...

Бирорта фикр йўқ чақираётган,
Сим-сим йиғлаётган хаёл йўқ бирор.
Фақат са ҳро мисол ташландиқ юзда
Вақт каби ўзича ўсмоқда соқол.

Бир муҳаббат мо жаро сини тугатган одамнинг ёлғизлиги тасвир этилган бу шеърда "севгилидан келган хат заҳарланган кабутардай" ётгани, вақтнинг эса "одамнинг юзида ўз-ўзидан соқол каби ўсаётгани" каби ифодалар ўқувчи хаёлини саросимага солади.

Муҳаммад Солиҳнинг шеърларида ма жозлар, тўғрироғи, ма жозли тушунтириш тарзи шеърга муайян теранлик қозонтириб қолмай, балки воқеаларни олдиндан айтаётган мистик ишоратларга айланади. Муҳаммад Солиҳнинг тубанда биз келтираётган шеъри 1981 йилда ёзилган ва бу шеърда тасвирланган воқеанинг йиллар ўтиб ўз бошига туша жагини билмаган шоир шундай деб ёзганди:

Жу долик дев каби келмайди доим,
Ба ъзан у мушукдай келади сассиз.
Пан жалари момиқ, мулойим,
Ўткир тирноқлари ма ҳфий, кўринмас.

Кўтармоқ учун ҳам бу жудоликни,
Шарт эмас девларга хос бир ирода -
Оддий одам бўлса етади, яъни
Бошига жудолик туш ган бир одам.

Бутун ҳаёти ўз юртида ўтиб, истар адабиёт , истар сиёсат бўлсин, ҳар со ҳага ниҳ оятда му ҳим ҳ иссалар қўшган бир зиёли Муҳаммад Солиҳ 1993 йил апрел ойида ўз ватанидан айри тушди. У бугунги чекаётган изтиробларини гўё 1981 йилда "пахта каби юмшоқ пан жали мушук сассислиги"га ўхшатганди.

Муҳаммад Солиҳнинг ўзи ҳам эски шеърлардаги бир қанча хаёлий ҳолатларнинг кейинчалик ҳаётий ҳ олатларга айланганига гуво ҳдир. Бу хусусда Муҳаммад Солиҳ кинояли бир тарзда ҳикоя қилади. У 1994 йил июл ойида ёзган "Фаришталарни унутманг" мақоласида, қаранг, нима дейди:

" Ҳиж рат э ркаклар учун вож иб дейдилар, аммо мен, тўғриси, Ўзбекистондан чиқиб кетишни ҳеч орзу қилмаганман. Турғунлик йилларида чоп этилган китобларимни варақлайман: аксари шеърлар айрилиқ, уйқусизлик, видолашув, қўмсаш ҳақида. Аксари шеърлар ҳеч қачон уйидан чиқмаган одамнинг саё ҳат ҳақида, ҳеч қачон йиғламаган одамнинг кўз ёши ҳақида ёзган шеърларидир.

Шеър табиатан англанмас бир нарсадир. Эски шеърларимни ўқиётиб, уларни англамайман" .

Муҳаммад Солиҳ бу мақоласида ҳар хил эски шеърлардан намуна келтириб, "бу шеърларни бугун ёзишим керак эди, шунда булар муболаға бўлмасди. Лекин бу шеърлар 1981 йилда ёзилган ва у пайтда улар муболаға ва тушунарсиз бўлиб кўринганди", дейди шоир.

У юмористик бир о ҳангда, шеър тўқиб чиқаришнинг хавфли ўйин эканини ёзади, ёшларга масла ҳат бериб, оғзингизга келганини ёзаверманг, фаришталар "омин" деб юборади, дейди у. " Энди баъ зи шоирларнинг нима учун шеър ёзишдан воз кечганлигини англагандирсиз. Фаришталар атрофда қўниб-учиб юраркан, шеър уйдириш та ҳликали маслакдир," деб мақоласини битиради шоир.

Муҳаммад Солиҳнинг нозик услубда билдирган бу ҳақиқатини унинг "Миллиятчи" деб аталган шеъри мисолида ҳам кўриш мумкин. 1985 йилда ёзилган бу шеър Совет даврида "Ма хлуқ" сарлав ҳаси остида чоп қилинган. Шоирнинг 1995 йил чиққан "Иқрор" китобида эса бу шеър "Миллиятчи" деб ўзгартирилган.

Миллиятчи

У бир махлуқ дунё бо ғида,
Унинг турган-битгани қайғу.
Кишан йўқ-ку қўл-оёғида
Лекин эркни, э ркни истар у.

У бир махлуқ, юрган бир дайди,
Й ўқ, йўқ, юрмас, кўкларда учар,
У ўзининг нафратин ейди,
У ўзининг ғазабин ичар.

Шундай махлуқ, унинг ёнида
Ҳар бир аёл кўринади тул.
"Келгинди"миш ўз ватанида,
Ўз уйида нома ҳраммиш ул...

Бас қил , махлуқ, бас қил дедим, бас!
Музламасин юзингда қа ҳр,
Бу дунёда мумкин-ку яшаш,
Ватансиз ҳам мумкин-ку, ахир!

Бу шеър кинояга тўла бир шеърдир. Ўз ватанининг рус мустамлакаси остида чирпинишини кўриб, қийналаётган миллиятчининг алами. Лекин бу шеърнинг мистик тарафи ҳам бор. Муҳаммад Солиҳнинг бутун бу та ҳлил қилганимиз ше ърлари шуни кўрсатадики, шеърнинг кўзи тийрак, у шоирга нисбатан узоқроқни кўришга қодир. Муҳаммад Солиҳнинг шеърларида биз ба ъзан 10-15 йил сўнгра бўла жак воқеаларни туйгандай бўламиз. Мана, шеърларидан бири:

Фалак виждон каби тозадир шу пайт,
Шоир хаёлидай кенгаймиш олам.
Ҳозир сен дунёга бор гапингни айт,
Сўзла юрагингни очиб лангу-ланг.

Гапир, дунё сенга қилгай эътибор,
У холис шу пайтда, одил шо ҳ янглиғ.
Ҳозир бир лаҳ залик марҳамати бор.
Ҳозир шавқати бор унинг бир тонглик!

Муҳаммад Солиҳ бу шеърини 1985 йилда ёзганди. Бу шеър бир неча йил сўнгра Ўзбекистонда бошлана жак қайта қуриш давридаги ҳуррият хабарчисига ўхшайди. Фақат бу ҳуррият узоқ давом этмая жаги ҳам бу шеърда ўз аксини топган: ҳозир айни пайтидир, сўйламоқ истагингни сўйла, дейилади шеърда. Саҳар вақти дунё ви ждон каби тоза, одил подшо ҳ каби яхши ниятли экан, одам кўнглидагини очиқ айтиши мумкин. Қолаверса, бундай омонат фурсатни қўлдан бой берсанг, кейин сўзларингни очиқ сўйлай олмаслигинг мумкин.

Муҳаммад Солиҳ 1985 ва 1992 йиллар орасида бошқа ўзбек зиёлилари каби юрагида борини сўйлади. 1992 йилдан кейин унга қарши тазйиқлар кучайди, у ўзининг депутатлигини, маслагини, 1993 йилдан сўнгра эса ўз уйини ва юртини навбатма-навбат тарк этди. У энди суюкли ватанидан узоқда яшаяпти ва унинг қўлидан олинмаган ягона нарса – юрак сўзини сўйлаш қобилиятидир.

Агар Муҳаммад Солиҳ бошқа нарсаларни ўйласа эди, балки ўз юртида яшаб, депутатлигини давом эттира биларди. Дўстлари даврасида кулиб-ўйнаб вақт кечира биларди. Лекин бутун бу не ъматларга оғзини ёпиб, жим туриш эвазигагина эришиш мумкинлигини кўриб, Муҳаммад Солиҳ бундай ҳаётни рад этди.

Муҳаммад Солиҳ , хусусан, 1970 йилларда нашр қилинган шеърлари билан кенг ўқувчи қатламига етиб борган эди. У кўпгина ёш шоирларни ўз шеърлари билан мутаассир этиб, ўзбек шеърида ма жозий шеър оқимини кучайтирган эди. Бу оқим 1920 йилларда буюк ўзбек шоири Чўлпон шеъриятидан бошланганди. Шеъриятнинг бу ма жозий шаклда ги ҳуррият туйғуси жуда қувватлидир.

1920 йилдан кейинги модерн ўзбек шеъриятда Чўлпон (1897-1938), Ойбек (1905-1968), Усмон Носир (1912-1942), Эркин Во ҳидов (1936), Абдулла Орипов (1941), Рауф Парфи (1942 -2005) каби лирик шеърга кўпроқ мойил шоирлардан кейин келган , ўзининг оригиналлиги, хаёл кучининг теранлиги ила ўқувчининг юрагини ларзага солиб, уни ўзи ва теварагига янгидан боқишга ма жбур қиладиган ма жозларга тўла шеърлари билан Муҳаммад Солиҳ замонавий ўзбек шеъриятини ни ҳоятда бойитди.

Муҳаммад Солиҳ 1995 йил октябр ойида ёзган "Тар жимаи ҳ оли"да "шеър менинг учун 1986 йилдан бошлаб иккинчи планга ўтди" деб ёзади. Ма ълумки, бундан оз ўтмай "Бирлик" ҳаракати (1988) кейин " ЭРК" демократик партияси (1990) қурилди. Муҳаммад Солиҳ миллат вакили бўлди. Президентлик сайловларида қатнашди. Бу сиёсий фаолиятлар, ҳеч шуб ҳасиз, Муҳаммад Солиҳнинг сўнг ўн йиллик ҳаётида буюк рол ўйнаган воқеалардир. Ва бу сиёсий ҳаёт унинг шеър ёзишига мутлақо салбий та ъсир қилгандир. Аммо Муҳаммад Солиҳнинг шеърдан ҳеч қачон воз кечмая жагини биламан. У 1980 йилда ёзган бир шеърида шундай дейди:

Умринг етмай, бирдан юмсанг кўз,
Сўз ахтар, жаннатда ёки дўзахда
Ўша япроқ учун аниқ сўз ахтар.

Муҳаммад Солиҳнинг шеърияти ҳақида ёзганим бу қисқа ёзувга нуқта қўяркан, шеърсевар ўқувчиларнинг бу китобдаги шеърларини завқ-ла ўқиб бўлиб, унинг шоири Муҳаммад Солиҳдан бошқа янги шеърлар кутиш ларига ишонаман. Ҳаммамизнинг, хусусан, Муҳаммад Солиҳ каби уста шоирларнинг шеър кўзи асло юмилмасин!

Категория: Жамият | Просмотров: 1560 | Добавил: Давронбек | Рейтинг: 0.0/0 |
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
 
 
Разделы новостей
Долзарб мақолалар [10]
Шеърлар [3]
Норозилик чодиридан ҳикоялар [1]
Хабарлар [138]
Иқтисод [4]
Янги нашрлар [3]
Баҳс [6]
Инсон ҳуқуқлари [20]
Таҳлил [18]
Эркин фикр [41]
Интервью [12]
Мурожаатлар [13]
Жамият [26]
Сиёсат [18]

Форма входа

Календарь новостей
«  Октябрь 2006  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031

Наш опрос

 

Президент сайловида кимга овоз бермоқчисиз?

 
Жаъми жавоблар: 268
 
                                                 

 


Поиск

Друзья сайта
Бизнинг тамға:
 
 
Ҳамкорларимиз:
 

Статистика

Жаъми сайтдагилар: 1
Меҳмонлар: 1
Муҳлислар: 0
 

Copyright MyCorp © 2024
Используются технологии uCoz