ГлавнаяРегистрацияВход Сб, 2024.05.18, 11:32
  Приветствую Вас меҳмон | RSS

 
 Главная » 2006 » Ноябрь » 7 » ТЕХНО ДЕМОКРАТИК ИНKИЛОБ ЁКИ САОДАТ КАЛИТИ - I
ТЕХНО ДЕМОКРАТИК ИНKИЛОБ ЁКИ САОДАТ КАЛИТИ - I
15:39
ТЕХНО ДЕМОКРАТИК ИНҚИЛОБ ЁКИ САОДАТ КАЛИТИ


Биз бугун Ўзбекистон Республикасининг келажак тақдири тўғрисида чуқур хаяжон билан, уни чин маънода ривожлантириш вақти келганлигини қалбан англамоқдамиз. Ўзбекистонда чин маънодаги хуқуқий давлат тузиш, самарали бозор иқтисодини барпо этиш ва хақиқий Фуқаролик жамияти тузишга Қонуний тинч йўллар билан эришиш мақсадида, халқ ва мухолифат билан биргаликда, ўзбек халқининг манфаатларини ифода этадиган Техно Демократик Инқилоб Ташкилоти (ТДИТ) тузишга қарор қилдик. Мустақиллик даврида амалга оширилаётган, сиёсий ва иқтисодий бошқариш сиёсатининг самарали натижа бермаётганлиги, демократик тамойилларнинг оддий белгилари ҳам йўқлиги, жамоатчилик фикри билан чекланмаган миқдорда кўзбўямачилик қилиниши-буларнинг барчаси Ўзбекистонда барпо этилган, тор доирадаги бир гурух амалдорлар манфаатларини ифода этувчи авторитар бюроқратик тузумнинг оқибатидир. Халқ душмани бўлган бу гурухнинг манфаатларини, оммавий ахборот воситалари, сайлов жараёнларини «сахна ўйини»га айлантирган сайлов системаси ва унда иштирок этаётган қўғирчоқ партялар, депутатлар ва уларнинг қорнини текинга тўйдираётган хукуматнинг тентакнамо иқтисодий сиёсати жон-жахди билан химоя қилмоқда. Авторитар тузум давлатни чуқур инқирозга, халқни қолоқлик ва қашшоқлик гирдобига ташлади. Бизга бир гурух амалдорларнинг чексиз бойиб кетишини таъминлаб, кўпчиликнинг қолоқлик ва қашшоқликда яшашини таъминлайдиган «барқарорлик» керак эмас. Мамлакатни бошқаришнинг амалдаги тизими халққа хеч қачон рўшинолик бермайди. Чунки у таниш-билишлик, қариндош - уруғчилик, ошна оғайнигарчилик, махаллийчилик билан чамбарчас боғланган, коррупцияга муккасидан кетган тор доирадаги бир гурух шахсларнинг манфаатини кўзлайди холос.
Фақат хақиқий демократик тамойиллар хаётга жорий этилгандагина инсон қадриятларининг мухофазасини кафолатлаш мумкин. Бу давлат тузумининг рақобатбардош шакли бўлиб, бунда тараққиётнинг асосий омили инсон хисобланади. Биз ана шундай тузум барпо қилишга отландик. Биз Сизлар билан бирга тузадиган янги хукумат, халқ розилиги билан ишлайдиган, кучли хукумат бўлади ва Ўзбекистонни бугунги бўхрондан олиб чиқади.
Халқимиз олдида Каримов хукуматидан хокимиятни ўз қўлига олиб, демократик, очиқ, чинакам халқ хокимиятига асосланган давлат қуриш вазифаси турибди. Бу вазифа ўзбек халқининг гарданидадир. «Бу иш» да бизга Россия ёрдам беролмайди. Чунки у Каримов режимининг тегирмонига сув қуймоқда. «Бу иш» да бизга АҚШ ҳам, Европа ҳам ёрдам беролмайди. Чунки улар Каримов режимига ҳам, ўзбек халқига ҳам бир кўз билан қараб, «қуш андозалар»
ўйинини ўйнамокда. «Бу иш» ни халққа суяниб иш олиб борадиган, халқ ишончини қозонишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган, халққа берган ваъдаларини устидан чика оладиган, Технодемократик Инкилобни амалга оширишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган, «Техно Демократик Инқилоб Қўмита» (ТДИҚ) си амалга оширади. ТДИК – Каримов режимининг «гуркови» дир.
Бу ташкилот ИНҚИЛОБни тинч йўллар билан амалга оширишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган.
ТДИК халққа хокимиятни қайтариб беради. Хокимиятга эгалик қилиш аслида Ўзбек халқининг, яъни ҳаммамизнинг Конституцион бурчимиздир. Чунки барча Конституцияларда «хокимият халқники» деб қайд этилган. Фақат Ўзбекистон Конституциясидагина бу хақдаги жумла ўта мужмал ва хийлакорлик билан ёзилган. Бир неча Конституциялардан ушбу хакда мисоллар келтирамиз.
Киргизистон Конституцияси; 1-3 модда: «Қирғиз халқи Қирғизистон Республикаси давлат хокимиятининг ягона манбаи ва суверенитети сохибидир».
1-4 модда: «Қирғизистон халқи ўз хокимиятини ушбу Конституция негизида бевосита ва давлат органлари тизими орқали амалга оширади».
Озарбежон Конституцияси; 2-модда: «Эркин ва мустақил холда ўз тақдирини белгилаш, ўз бошқарув шаклини ўрнатиш Озарбежон халқининг суверен хуқуқидир».
Россия Конституцияси; 3- модда: «Хокимият халқникидир. Халқ ўз хокимиятини тўғридан тўғри яъни бевосита хамда хукумат органлари ва махаллий органлар орқали амалга оширади».
Белгия Конституцияси; 33- модда: «Барча хокимият халқникидир. У Конституция орқали амалга оширилади».
Греция Конституцияси; 1- модда: «Барча хокимият халқникидир, халқ учундир, миллат учундир. У Конституция орқали амалга оширилади».
Энди шу тўғрида Ўзбекистон Конституциясига қулоқ тутайлик.
Ўзбекистон Конституцияси; 7- модда: «Халқ давлат хокимиятининг бирдан бир манбаидир».
Бу жумладаги манба сўзи алохида олганда хеч нарсани англатмайди. Бу моддага «хокимият халқники», «халқ сохиб», «хокимиятни халқ бошқаради» каби сўзлар атайлаб киритилмаган.
Шу туфайли ўзбек халқи ХАЛҚ ХОКИМИЯТИНИ ўрнатса адолат ўрнатган бўлади. Адолат ўрнатгани учун эса хеч ким жавобгарликка тортилмайди.
ЎЗБЕКИСТОН ХУКУМАТИНИНГ ИНҚИРОЗИ.
Каримов етакчилик қилаётган Ўзбекистон хукумати сиёсий инқирозга учради. Сиёсат деганда хукуматнинг уз фуқароларига, қўшни давлатларга, жахон хамжамиятига нисбатан бўлган муносабати тушунилади. Сиёсатнинг ёмонлигидан Ўзбекистоннинг иқтидорли фукаролари, ёш олимлар, қўли гул хунармандлар чет элга чиқиб кетди. Бу хақда И.Каримов 2002 йил Тошкентда бўлган хукумат мажлисида шундай деган эди: «Тилла бошлар кетди, тилла куллар кетди, тилла тишлар колди.» Инсон хуқуқларига риоя қилмаслик, фуқароларга ўтказилаётган тазийклар туфайли хукумат ва халқ ўртасида жарлик вужудга келди. Хуқуқлар учун курашадиган, сўз эркинлигини талаб қиладиган, хукумат айбини дадил айтадиган мухолифат фаоллари чет элга чиқиб кетишга мажбур булди. Хукумат хеч қандай танқидни хазм қилолмаётир. Холбуки Хазрати Умар (р.а.) айтганларки: «Менинг айбимни айтган одамга Оллохнинг рахмати ёғилсин.» Фуқаролар фаоллигини тўсиш, ижтимоий активликни куч билан бостириш, жамиятнинг чиришига ва хукуматнинг бузилишига олиб келади. Қўшни давлатларга туташ чегараларни ёпиш катта кийнчиликлар туғдирмоқда, миналаштиришлар туфайли бегунох одамлар қурбон бўлмоқда. Хеч бир қўшни давлат билан муносабатларимиз яхши эмас. Андижон воқеаларидан сўнг жахон жамоатчилигининг Каримов хукуматидан кўнгли қолди. Хуллас Узбекистоннинг бугунги хукумати хамманинг жонига тегди. Каримов хукумати ўз сиёсатини ўзгартирмайдиган бўлса сахнадан кетиши керак. Бу каби чириган хукуматлар тарих давомида тахтдан ағдариб келинган. Чунки уларнинг согайишига умид қилиб бўлмайди.
«Хукуматнинг идора қилиш услуби, идора қилинаётганларнинг розилигига таянади. Хукумат куч-қудратни идора қилинаётганларнинг розилигидан олади. Агар халк хукуматнинг сиёсатидан норози бўлса, ундай хукуматни ағдариб ташлашга хақли» деб ёзган эди инглиз файласуфи Жон Локк.
ТЕХНО ДЕМОКРАТИК ИНҚИЛОБ НИМА?

Дунё фани мисли курилмаган тарзда тез ривожланмоқда. Чўнтак телефонларининг узоққа телетасвир жўнатиши охирги янгиликлардан биридир. АҚШ да ва Японияда сайловлар хамда референдумлар ўтказишнинг
электрон вариантлари ишлаб чиқилмоқда ва хаётга тадбиқ этилмоқда. Фаннинг охирги ютуқларидан бири, ёруғлик нурини тўхтатиб, сўнг маълум масофа нарида қайта тиклаш бўлди. Бу материализмга тескари бўлиб, борни йўқ қилиш ва йўқни бор қилишдек жараён борлигини англатади ва бу кашфиётнинг амалий хаётга тадбиқ этилиши инсон ақли бовар қилмайдиган воқеаларга сабаб бўлади. Оллохнинг қудрати буюкдир. У ўз бандаларига илхом бериб, хар қандай чигалликларни ечишга ўргатади. Хар қандай оғир шароитдан шон- шараф билан чиқишга ундайди. Биз ҳам бугунги оғир вазиятдан чиқишни ўрганишимиз лозим.
Ўзбекистонда қатағонлар давом этмоқда. Халқ хокимиятини ўрнатишга интилган хар бир фуқаро таъқиб қилинмоқда, камоққа тиқилмоқда. Каримов режимининг марази Ўзбекистон сархадларидан чиқиб, дунё бўйлаб кезмоқда ва нафақат Марказий Осиё балки бутун ер юзидаги демократияга тахдид солмоқда. Халқ мулкини кўкка совураётган Каримов агентлари ер юзига тарқалиб, чириган режимни сақлаб қолиш учун жон-жахди билан уринмоқда ва хориждаги мухолифат вакилларини таъқиб қилмоқда. Ўз юртини ташлаб чиқиб кетишга мажбур бўлган, халқ манфаатлари учун курашни давом эттираётган, чин маънодаги, хақиқий ўзбек ўғил-қизлари ўз хаётларидан хавфсирамоқдалар. ЭРК, Бирлик аъзоларини, «Озод дехқонлар» каби мухолифат аъзоларини қамоққа ташламоқда.

ЭНДИ НИМА қилиш КЕРАК?

Курашнинг хавфсиз ва айни пайтда мева бера оладиган усули борми? Халқимизда мақол бор. «Ўлимдан бошқасининг иложи бор». Буни чуқур англаган мухолифат вакиллари ўзбек халқига ТЕХНО ДЕМОКРАТИК ИНКИЛОБ (ТДИ) усулини таклиф этади. Бу усул жахон техникасининг охирги ютуқларидан фойдаланиш орқали Ўзбекистонда ХАЛҚ ХОКИМИЯТИ ўрнатишни ўз олдига мақсад қилиб қўйди. ТДИ ни тайёрлаш ва амалга оширишни умуммухолифат вакилларининг 14 нафар аъзосидан иборат бўлган ТЕХНО ДЕМОКРАТИК ИНҚИЛОБ ҚЎМИТАСИ (ТДИҚ) ўз зиммасига олди. ТДИҚ нинг 14 вакили кўзга кўринган сиёсатчилар ва Ўзбекистон мухолифатининг турли ташкилотлари вакиллари бўлиб, янги хукуматни бошқаришни ўз зиммаларига ола оладиган забардаст инсонлардир. Технодемократик ИНҚИЛОБ жараёни давомида айрим мухолифат вакиллари «Биз бу ташкилотда йўқмиз», «Биз қатнашаётганимиз йўқ» дейишлари мумкин. Халқимиз буни тўғри тушуниши керак. Бу гаплар шунчаки хукумат тазийқларидан четланиш ва Каримов режимининг жосусларидан химояланиш учундир. Шунинг учун бундай «иддао»ларга эътибор бериш керак эмас.


технодемократик инқилоб кўмитасининг манзиллари:
телефон
телефон
Е.mail
E.mail
E.mail
Почта: А/я ************


ТДИ да кимлар иштирок этади?
Ўзбекистонда ХАЛҚ ХОКИМИЯТИНИ яъни демократик тузумни ўрнатишни истаган, Ўзбекистонда ва чет элда яшаётган, 18 ёшдан юқори бўлган Ўзбекистон Фуқаролари ва исталган чет эл Фуқаролари, хусусан чет элларда панох топган мухожир ўзбеклар Техно Демократик Инқилоб Ташкилоти (ТДИТ) га аъзо бўлиши мумкин. Чет элларда яшаётганлар учун ТДИТ аъзоси бўлиш хеч бир муаммо туғдирмайди. Асосий муаммо Ўзбекистон ичкарисида яшаётган халқимизнинг бу ташкилотга аъзо бўлиш муаммосидир. Бироқ бунинг хавфсиз ечими топилган. Сизнинг бу ташкилотга аъзо бўлганлигингизни ўзингиздан бошқа хеч ким билмайди ва билиши асло мумкин хам эмас.
ТДИТ га Ўзбекистон Фуқароларининг қуйида кўрсатилган қатлами қабул қилинмайди, уларнинг юборган хабарлари инобатга ўтмайди, уларга инқилобда қатнашган тақдирда хам, ўша куни бериладиган «ТДИТ нинг аъзолик» гувохномаси берилмайди.
Вилоят, шахар, туман хокимлари, шу ташкилотларнинг оддий бўлмаган рахбар ходимлари;
Ушбу хокимликлар бошқармалари ва унга тенглаштирилган рахбар ташкилотлари бошлиқлари ва мансабдорлари;
Каримов хукумати бошқарув аппаратининг барча бугиндаги рахбарлари;
Олий Мажлис ва Сенат депутатлари.
ТЕХНО ДЕМОКРАТИК ИНҚИЛОБ ТАШКИЛОТИ- фермерлар, дехқонлар, майда тадбиркорлар, зиёлилар, медицина ходимлари, ишчилар ва ишсизлар, нафақахўрлар ташкилотидир. ТДИТ чин маънода бугун хорлик гирдобида колган халқнинг ташкилотидир.

ТДИ да иштирок этиш.
ТДИТ га аъзо бўлиш системасига 36 дан 5 спортлото ўйини услуби асос қилиб олинган. Эхтимоллар назариясига асосланган бу услуб қадимдан маълум бўлиб махсус, яширин ва хавф- хатар мавжуд бўлган холларда ишлатилиб келинган.
ташкилотга аъзо бўлиш:
1. Ташкилотга аъзо бўлиш учун 36 та рақамдан хохлаган 5 тасини танлайсиз. Масалан: 7, 15, 24, 31, 35. бу Сизнинг фақат ўзингизгагина маълум бўлган шахсий код рақамингиз бўлади.
2. Бу рақам олдига Сиз қайси вилоятдан бўлсангиз ўша вилоятга хос берилган рақамни қўясиз.
МАСАЛАН: Андижон вилоятидан бўлсангиз: 1, 7, 15, 24, 31, 35.
Тошкент вилояти учун: 10, 7, 15, 24, 31, 35.
Тошкент шахри учун: 9, 7, 15, 24, 31, 35.
Жиззах вилояти учун: 3, 7, 15, 24, 31, 35. ва хоказо. Ўзбекистон вилоятлари ва Қорақалпоғистон Респуб-касининг рақамлари:
1. Андижон вилояти
2. Бухоро вилояти
3. Жиззах вилояти
4. Навоий вилояти
5. Наманган вилояти
6. Самарқанд вилояти
7. Сирдарё вилояти
8. Сурхондарё вилояти
9. Тошкент шахри
10. Тошкент вилояти
11. Қашкадарё вилояти
12. Қоракалпоғистон Республикаси
13. Хоразм вилояти
14. Фарғона вилояти
3. ТДИТга аъзо бўлишни истаганлар ўз шахсий код номерларини SMS хабари –элэктрон почта ёки хат орқали ТДИҚ манзилларига жўнатади
Ишни осонлаштириш мақсадида аъзоларни 10 нафардан гурухларга бирлашишларини тавсия қиламиз. Бу усул электрон почталар ва мобил телефонларга чиқишнинг имкони кам бўлган қишлоқ жойларида яшовчиларга қўл келади. Қишлоқда одамлар ўзаро бир - бирларига ишонадилар. Бу ерда айғокчилар кам бўлади. 10 нафар одам бориб хабар бермай ичларидан бир кишини юборадилар. Бу одам «ўн боши» деб аталади. Ўнбоши ўз шахсий коди олдига 10 рақамини қўйиб қўяди.
МАСАЛАН:
Тошкент вилоятидан бўлса 10, 10, 7, 15, 24, 31, 35
Хоразм вилоятидан бўлса 10, 13, 7, 15, 24, 31, 35 ва хоказо.
Хабарни қайси манзил Сизга қулай бўлса ўша манзилга жўнатинг. Хат орқали жўнатишда эхтиёт бўлинг. Бировнинг хатини ўкиш жиноят
хисобланиб, хеч бир давлатда кузатилмасада, Ўзбекистоннинг диктатор хукумати бундай жиноятни писанд қилмайди. Шунинг учун хатни иложи борича бошқа қўшни республика худудидан жўнатишга харакат қилинг.
4. Хар бир аъзо ўз шахсий кодини бирор жойга ёзиб қўйсин ва хал қилувчи намойишга чиққанда ўзи билан олиб борсин. Чунки ўша куни шахсий код рақамларига асосан ТДИК вакилидан ўз шахсий коди ёзилган гувохнома олади. Гувохнома ТДИ қатнашчисининг асосий хужжати бўлиб барча имтиёзлар шу гувохномага асосан берилади.
ТДИ аъзолари томонидан кўрсатилган манзилларга юборилган шахсий кодлар ТДИК штаби томонидан расмийлаштирилади ва хар бир қатнашчи учун алохида намунадаги гувохномалар тайёрлаб қўйилади. Барча маълумотлар сир тутилади ва компьютер хотирасида сақланади. Аслида бу маълумотлар хеч нарсани англатмайди ва қуруқ ракамлардангина иборат бўлади. Хар бир коднинг ортида эса ИНҚИЛОБ куни маълум бўладиган «миллат қахрамони» бор.
Мухокама пайтида «гувохнома»ларни бошқа, масалан инқилобдан 3-4 кундан кейин берилса бўлмайдими»? деган саволлар бўлди. Бунинг жавобини кейинги мавзуда ошкор қиламиз.
ТЕХНО ДЕМОКРАТИК ИНҚИЛОБ ёки
ХАЛ ҚИЛУВЧИ КУН.
ТДИ уч босқичда амалга оширилади.
1. Тайёргарлик ёки жалб этиш яъни мобилизация босқичи.
2. Синов тадбирлари
3. Хал қилувчи кун
Тайёргарлик ва синов тадбирлари орасида аниқ чегара йўқ бўлиб бу тадбирлар ХАЛ ҚИЛУВЧИ КУН гача давом этади. Бу босқичда Фуқаро лар курашда иштирок этиш, хал қилувчи кунга тайёрланиш малакаларини ўрганадилар. Курашларда малака хосил қилиш учун ТДИК қуйидаги кунларни «Тинч бўйсунмаслик кунлари» деб эълон қилади:
1. 2006 йил 22 март 2007 йил 22 март
2. 2006 йил 13 май 2007 йил 13 май
3. 2006 йил 1 сентябр 2007 йил 1 сентябр
Бу кунлари алохида намойишлар ўтказилмайди. Гузарларда, чойхоналарда, иш жойларида, бозорлар ва майдонларда оддий кунларга қараганда одамлар кўпроқ тўпланадилар, ўзаро фикр алмашадилар. ХАЛ ҚИЛУВЧИ КУН га қанча қолганини бир бирларидан сўрайдилар.
СИНОВ ТАДБИРЛАРИ Бу тадбирлар анча муддат давом этиши мумкин ва диктатурани қулатишнинг асосий босқичи хисобланади.
ТДИК Инқилоб қатнашчиларига ва диктатурани йиқитиш учун курашишни хохлаган халқ қатламига қуйидаги режа буйича иш олиб боришни таклиф этади:
С И Н О В Т А Д Б И Р Л А Р И :
1 Хуқуқ химоячиларининг Вилоятлар хокимликлари биноси олдида тўпланиб ўзаро мунозара уюштиришлари 8-апрел 28-май 18-июнь 8-июль 7-октябрь,18 ноябрь
2 Хожи дўппи оркали норозилик билдириш:
Тоқ числодаги жума куни оқ дўппи билан
Жуфт числодаги жума куни қора дўппи билан жума номозига бориш.
3 Талабаларнинг стипендия озлигидан ва домлаларнинг порахўрлигидан норозилиги: 18- май; 18- июнь; 7- июль кунлари ўқув юрти дарвозаси олдида.
4 Абутриентларнинг мандат комиссияси қароридан норозилиги: август ойида.
5 Эътиқод эркинлиги ва диний қарашлари учун жабрланган оилалар аёлларининг «Мотамсаро она» ёдгорлиги олдига гуллар қўйиш харакати.
6 Тумандаги барча фермерларнинг бирор бахона топиб туман хокимлиги олдига тўпланиши: 14, 27, 28- октябр кунлари.
7 Талабаларнинг степендиялари озлиги, ўқитувчиларнинг порахўрлигига қарши харакатлари : 18-май ,18- июнь, 7-июль.
8 Диний эътиқоди учун жабрланганлар оилаларининг «Мотамсаро она»хайкали олдига гул қўйиши 13-май
9 Суд қароридан норози бўлган Фуқароларнинг вилоят суди биноси олдида тўпланиши: 8,17 август
10. Зиёлиларнинг ўз юқори ташкилотларига ойлик маошлар озлигидан ёки вақтида берилмаётганлигидан норози бўлиб боришлари : 28- Сентябрь
11 Оммавий ахборот воситаларининг эркин эмаслигини танқид қилиб ариза ва шикоятларни газета редакцияларига тақдим қилиш куни 5- май 12 Газ, сув, таъминотининг ва йулларнинг ёмонлиги туфайли норозиликлар билдириш куни : 17-апрел; 14 –май ; 7-июнь ; 8-июль ; 14-август ; 14- сентябрь ; 15- октябрь ; 7- ноябрь; 8- ноябрь кунлари қишлоқ Фуқаролар йиғини олдида, ширкат хўжалиги биноси олдида.
13 1- май – Мехнаткашлар ва ишсизлар армиясининг ўзлигини намойиш этиш куни.
14. Тадбиркорлар ва киракашлар, юк и
ташувчиларнинг ўзаро мулоқот куни. Хар ойнинг
17 числосида.
15. Нарх- наво ошишидан норозилик кунлари. Хар ойнинг 7- числосида.
16. Дехкон бозорларида помидорни торозисиз чамалаб сотиш кунлари 8-18-28 июнь кунлари.
17. Хар ойнинг 18- числоси: «Чойхоналар ва гузарлар» куни. Бу куни чойхона ва гузарларда ТДИТ аъзолари инқилоб хакида гурунглашадилар.
18. Умумжахон кочоклар кунида, яъни 20 июн куни гурух-гурух бўлиб кўшни Кирғизистон Республикасининг ОШ, Жалолобод шахарларига қочиб ўтиш ва БМТ нинг Кочоқлар бўйича ваколатхонасига учраб рўйхатдан ўтиш.

Категория: Сиёсат | Просмотров: 1625 | Добавил: Давронбек | Рейтинг: 5.0/1 |
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
 
 
Разделы новостей
Долзарб мақолалар [10]
Шеърлар [3]
Норозилик чодиридан ҳикоялар [1]
Хабарлар [138]
Иқтисод [4]
Янги нашрлар [3]
Баҳс [6]
Инсон ҳуқуқлари [20]
Таҳлил [18]
Эркин фикр [41]
Интервью [12]
Мурожаатлар [13]
Жамият [26]
Сиёсат [18]

Форма входа

Календарь новостей
«  Ноябрь 2006  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
27282930

Наш опрос

 

Президент сайловида кимга овоз бермоқчисиз?

 
Жаъми жавоблар: 268
 
                                                 

 


Поиск

Друзья сайта
Бизнинг тамға:
 
 
Ҳамкорларимиз:
 

Статистика

Жаъми сайтдагилар: 1
Меҳмонлар: 1
Муҳлислар: 0
 

Copyright MyCorp © 2024
Используются технологии uCoz