ГлавнаяРегистрацияВход Пт, 2024.05.17, 04:13
  Приветствую Вас меҳмон | RSS

 
 Главная » 2006 » Ноябрь » 30 » Эртага кеч бўлади
Эртага кеч бўлади
19:34
Эртага кеч бўлади


Ҳа, биродар. Мамлакатимиз шайтонларнинг ўйингоҳига айланди. У гўёки концлагерга ўхшайди. Бу лагер устида қиличидан қон томган, айёр ва маккор диктатор турибди. Миллатнинг жамики фикрловчи, уйғоқ одамларини бирма-бир қатағон қилмоқда.

Ғофил омма эса, унинг гипнози таъсирида манқуртларга айланиб бўлди. Ҳинд мутафаккири Ж. Неру айтганидек, «Инсон ва жамиятчалик тез ўзгарадиган ҳеч нарса йўқ». Ўзбекистон куфр ва иймон қоришган, бир-бирига зид эътиқод эгаларининг синов майдонига айланди. Ёзув имлолари яқин 70 йил ичида уч марта алмашди. Миллатнинг дурлари бўлмиш, ўзига хос фикрга эга бўлган мухолифат ҳорижда. Шу жумладан, бизлар ҳам. Назаримизда биз ҳаракатимизни ягона бир мақсадга бурмай, сиёсий сафсатабозлик қилаётган худбин гуруҳларга ўхшаб кетяпмиз. Бизни одамлар танимаса ҳам, Сиз биродарларни кўпчилик халқ билади. Сизлар демократиянинг лидерларисиз. Сизлар биринчи бўлиб КПСС га зарба берган жасоратли қаҳрамонлар эдингиз. Бир ёқадан бош чиқариб «Бирлик»ни, «Эрк»ни туздингиз. Бир қанча ислоҳотларни амалга оширдингиз. «Аравани от тортади, ит эмас» деганларидек, мустақилликка мен асос солдим, деганлар шайтондир. Шундай экан, бугунги кунда орамиздаги гиналарга барҳам бериб, бирлашайлик. Мақсадимиз битта - Миллатни озод қилиш. Бу жамики мухолифат гуруҳларнинг ягона мақсади. Ҳар кимнинг қилаётган ишлари холис, халқ учун бўлиши керак. Бугунги аянчли кунларда халқимиз умид тўла кўзларини Сизларга тикмоқда. Сизлар эса ниманидир талашаётганга ўхшайсиз. Бу нарса Сизларга шуҳрат ҳам, обрў ҳам келтирмайди. Ўзбек мухолифати намояндаларининг, яъни Сизларнинг бир оёқларингни гўр тортиб қолди. Сизлардан ва бизлардан кейингилар, яъни ёшлар шайтон думбирасига ўйнамоқда. Кетимиздан келаётган давомчилар йўқ. Шу туфайли ҳам бугун Сизлар ва бизлар ҳал қилувчи нуқтада турибмиз. Агар бугун бирлашмасак, зиммамиздаги тарихий вазифани уддалай олмасак, ЭРТАГА КЕЧ БЎЛАДИ!!! Натижада Ўзбекистон тараққиёти бир неча 10 йиллар ортга улоқтирилади. Ана ўшанда келажак авлод Сизларни алам билан эслайдилар.

Ўзбек халқининг намояндалари азалдан асал таклиф қилинса, уни рад этиб, заҳар ейишга одатланиб қолган. А.Орипов, Э. Воҳидов, Х. Дўстмуҳаммад кабилар бунга мисолдир. О. Шарофиддинов ўлими олдидан ўзини оқлаб кетди. «Жаҳон адабиёти» журналининг 2 та сонида чиққан «Демократия нима дегани?» номли мақолани эсланг. Ҳукумат журналнинг бу сонини кейинчалик йиғиб олди. Биз шу имкониятдан ҳам фойдаланмадик. Фурсатни қўлдан бой бердик.

Биргина иши билан инсон асфаласофилинга кетиши ёки Оллоҳ розилигига эришиши мумкин. АҚШ билан стратегик шартнома имзолангач, яна бир имконият туғилди. Бироқ бу имконият ҳам пала-партишлик гирдобига ғарқ қилинди. Қўпол қилиб айтганда, 1992 йилдан буён ўзбек мухолифати ривожланишга куч сарфлагандан кўра, ўзаро талашувларда кўпроқ куч сарфлади. Биз Ўш шаҳрига келгач, шу нарсага амин бўлдикки, бу ердаги имкониятлардан ҳам фойдаланилмаяпти. 10 йил бадалида нима иш қилганингизни бир ўйлаб кўрсангиз, ҳеч нарса қилмаганингиз аён бўлади. Бироқ охирги пайтларда «ЭРК»нинг лидери Муҳаммад Солиҳнинг ишлари таҳсинга сазовордир.
Мухолифатнинг бирлашмаганлиги бу саъй-ҳаракатларни ҳам путурдан кетказмоқда. «Иван Васильевич касбини ўзгартиради» комедиясида бир эпизод бор. «Қара, жон куйдиришини. Сен ҳам бирор нарса десангчи?!» - дейди Милославский Буншага. Қолган мухолифатчиларимиз М. Солиҳнинг ҳаракатига Бунша назари билан қарамаяптими? Бош котиб Отаназар Ориповнинг М. Солиҳни президентликка номзоди қўйилганлиги ҳақидаги Марказий Кенгаш қарорини эълон қилиши ҳам катта қаҳрамонликдир. Лекин кимлардир бу ишни шошма-шошарлик, деб иддао қилиши ғалати туюлади. О. Ориповнинг бу ҳаракати мамлакат ичида тутаб ётган ҳуқуқ ҳимоячиларимизнинг қилаётган ҳамма ишларидан фойдалироқ эмасми? Аслида бу эълон эртароқ тарқатилса, яхшироқ бўлар эди. Лекин шунисига ҳам шукур.

Шу ўринда 2005 йилнинг кузидан ҳозирги кунгача Жиззах вилоятида бўлиб ўтган ишларни бир эсга олайлик. Аввал «Озод деҳқонлар» партияси дўмбира чалди. Ижрочи қувғинга учрагандан сўнг қолган-қутганлар «Ўзбекистон демократик конгресси»нинг дўмбирасини чала бошладилар. Аёнки, дўмбира қурғур ҳам ўз-ўзидан чалинавермайди. Уни нима биландир қиздириш керак. Оқибат нима бўлди? Янги тезакнинг иссиғи тезда йўқолиб, совиб қолганидек, садолар ҳам тинди. Бунақа чалишларнинг нима кераги бор? Қачон барабанлар баравар чалинади?

Ўзбекистон демократик конгресси тузилганда, хурсанд бўлган эдик. Икки лидер бу ташкилотнинг иккала қўлини кесиб олди. Хўрозқандга алданганини билиб қолган ёш бола инжиқлик қилганидек, Ж. Маматов ҳам, Б. Чориев ҳам иддаоларга зўр бера бошлади. Бу иккилик ҳам аразларини бас қилса, яхши бўлар эди. Фақат ҳалқимиз орасидагина эмас, жаҳон жамоатчилиги орасида ҳам бир гап айланиб қолди. И. Каримов иззатини борида жуфтакни ростлаб қолса, ўзи учун ҳам, ўзбек ҳалқи учун ҳам яхши иш қилган бўлур эди, дейишмоқда. И. Каримов-ку президент. Ҳеч нарса йўқотмайдиган Абдураҳим Пўлатов мухолифат лидери сифатида Муҳаммад Солиҳни тан ололмай турган бир пайтда, И. Каримовдан ўпкалашнинг нима маъноси бор?

«Давра кенгаши»нинг раиси Пўлатжон Охунов яхши йигит. Бироқ унинг тизгини ўзида эмас. У ҳозир мухолифатдан президентликка битта номзод кўрсатиш ёки кўрсатмаслик масаласини муҳокама қилиш билан овора. Номзоднинг ким бўлиши эса кейин ҳал қилинар эмиш. Новчадан келган бу йигитнинг эҳтиёткорлик билан ҳадиксираб, секин қадам ташлаётган лайлакдек ҳаракатини эътиборга олсак, биринчи масала йил охирига бориб ҳал бўлса ажаб эмас. Ачинарлиси шундаки, бунақада фурсат бой берилади. Нега деганда, ҳатто амалдаги президент ҳам сайлагандан кейиноқ навбатдаги сайловга 5 йил бурун тайёргарлик кўришни бошлаб юборади. Назаримизда, Давра кенгашининг раиси ва капитани Ўзбекистон Қонунларига амал қилган ҳолда ўз номзодларини сайловга 70 кун қолганда кўрсатадилар, шекилли. Туянинг думи ерга тегиб, Ўзбекистонда демократик сайловлар ўтказилганда ҳам, маблағ масаласида оқсаётган мухолифатчи номзод ғалаба қозона олмайди. Ана шу оддий ҳақиқатни тушуниш шунчалик қийинмикин? Биз бировни «сотқин» ёки «фаросатсиз» дейишга уяламиз. Шу ўринда П. Охуновнинг новча эканлигини айтишдан орланмадик. Сабаби бўйи баландлик фазилат. Паканалик эса…

«ЭРК» партиясининг Қўқон шаҳар бўлими раиси Абдужалил Рустамов бир ҳикматли латифани айтишни яхши кўради:

Қўқон хони даврида қозининг олдига пакана бўйли одам арз билан келибди.

«Тақсир, - дебди у, – қўшнимнинг муттаҳам ва фасодлигидан тўйдим. Арзимга малҳам бўлинг». Қози дебди: «Сен ўзинг муттаҳамсан. Қўшнингга раҳмим келади». Шунда аризачи: «Тақсир, бир қошиқ қонимдан кечинг», - дебди. «Хўш, яна нима?» - сўрабди қози. Аризачи жавоб берибди: «Қўшним мендан тўрт энлик пастроқ». Қози бу гапдан ҳайратланиб, ҳафа бўлиб кетибди ва дебди: «Ростдан-а? У ҳолда, сенга раҳмим келади. У ердан кўчиб кет».

Бу латифани миянгиз бир оз дам олиши учун келтирдик. Аслида, мухолифатимиз орасида латифаомуз воқеалар учраб туради. Масалан: «Озод деҳқонлар» партиясининг вилоятлардаги кемшик қизларидан И. Каримовнинг қўрқаётганлиги қайси латифадан кам? Бу қизлар демократия сўзини тушуниш тугул, алифни кўрсатиб бу нима десангиз «калтак», деб жавоб беришади ахир. Ўйлаймизки, бу аччиқ гаплардан ҳеч ким ҳафа бўлмайди. Дўст ачитиб гапиради.
Албатта, бу гаплардан кейин «Солиҳ сизларга бунинг учун қанча пул берди?» деб сўрайдиган ғаламислар ҳам топилиб қолади. Биз уларга айтамизки, М.Солиҳдан бир тийин ҳам олганимиз йўқ. Соғлом фикр пулдан қиммат туради ва пулга сотилмайди. Агар кимдадир соғломроқ фикр бўлса, бажонидил қўшилган бўлар эдик.

Биз бугунги шароитда демагогияни бир чеккага йиғиштириб қўйиб, аниқ таклифларни ўртага ташлашимиз керак. Бу борада бизнинг таклифларимиз қуйидагича:

1. Муҳаммад Солиҳни мухолифатимизнинг ягона лидери сифатида тан олишимиз,

2. Тез фурсатда бирлашган мухолифат бор имконият ва ресурсларни бир жойга йиғиб, ягона устивор режа ишлаб чиқиши, Ўзбекистон Миллий Нажот Қўмитасининг мухолифат лидерларидан иборат бошқарув ҳайъатини тузиши,

3. Ўзбекистон теварагидаги демократик плацдармлардан оқилона фойдаланишни амалга оширмоғи, кадрлар йўқотилиши юз берганда ишни давом эттириб кета оладиган ўриндошларни мўлжаллаб қўйилмоғи,

4. Шу йил 1 сентябрни ва 8 декабрни Умумхалқ Норозилик Митинги Кунлари деб эълон қилинмоғи,

5. Тинч Инқилобни амалга оширишнинг пухта ўйланган режаси ишлаб чиқилмоғи,

6. Тинч Инқилоб амалга оширилгач, ўз номзодини президентликка қўймаслик шарти билан М. Солиҳ Муваққат Ҳукумат бошлиғи қилиб тайинланиши назарда тутилмоғи,

7. 3 ой ичида президент сайлови ўтказилмоғи,

8. Янги сайланган президент ва Премьер Министр сифатида М.Солиҳ ўзаро тандем асосида иш олиб бормоғи керак.

9. Ўзбекистонда Франция сингари ярим президент, ярим парламент бошқарув формаси жорий этилиши лозим. Бизнингча, бошқарувнинг бу формаси учун Ўзбекистонда шароит бор. Ҳозирги кунда бир хилдаги кулранг сичқон болаларидек чийиллаётган 5 та мавжуд партия тез кунда аккиллашни ҳам ўрганиб олади. Мухолифат партияларнинг ярим парламент бошқарув формасини яратишида бу ҳолат ўзига хос аҳамият касб этади. Биз юқоридаги таклифларни барча мухолифатчиларимизга билдирар эканмиз, бирлашмасак, эртага кеч бўлишидан огоҳлантирамиз. Кимки бирлашишга қарши турса, турли баҳоналар ва ўпкалашлар билан бу муҳим масалани яна муҳокамага қўйиб вақтни чўзишни истаётган бўлса, у мухолифатчи И. Каримовдан ҳам ҳавфлироқдир, Дилмурод Саид айтганидек, Ўзбек халқининг биринчи рақамли душманидир.

Бугун Ўзбек мухолифати ўзига зиён қилаётган, залолат ботқоғига ботган кимсага ўхшайди. Биз сира кечикмасдан бир муштга бирлашиб, мухолифатимизни 17 йилдан буён чеккан машаққатларининг мевасини татийдиган ҳидоят йўлига чиқишимиз керак.

Эслатма: «Улар кар, соқов ва кўрдирлар, энди залолатдан қайтишмайди». 2-18.

Ўзбекистон Миллий Нажот Қўмитаси Қирғизистон Бўлими (ЎМНҚ ҚБ) раиси: Анорхон Ҳамдамова

Давра Кенгаши Жануб бўлими раиси, ЎМНҚ ҚБ иқтисод масалалари бўлими мудири: Абдужалил Рустамов

ЎМНҚ ҚБ Ёшлар билан ишлаш бўлими мудири: Жамшид Мухторов

Ушбу мурожаат ЎМНҚ ҚБ нинг 2006 йил 29 май куни бўлиб ўтган мажлисида қабул қилинган

ЎМНҚ ҚБ раиси: А.Ҳамдамова

2006 йил, май

Категория: Таҳлил | Просмотров: 1097 | Добавил: Давронбек | Рейтинг: 0.0/0 |
Всего комментариев: 3
3 kirlikchiga  
0
Rustam laqabliga : bu maqolani birinchi marta shu sahifada o'qidik, kallani aylantirmang, hech kim sotilib ketgani yoq, sizlar biringizning gushtingizni yemoqdasizlar, biz emas.
Yolhonchilk qongizga singib ketgan , ozingizning magzava saytingizga to'king bu ig'volarni. Sizning kimligingizni bilamiz, bizga borib, birlikni tashviq qilgan soxta arbobsiz, yana savodsizlikda ayablashdan qorqmaysiz.

2 Рустам  
0
Бунака саводсиз кишилар билан минг йилда хам Узбекистонда демократия килиб булмайди. И.Холдоров 3
ойдан буен камокда. Колган "кахрамонлар" Ошдан Бишкекка кочиб бориб бир-бирини гуштини еб юрибди.
Бу маколани Солихнинг 200 доллари эвазига езганлар,аллакачон ундан воз кечиб, бошка ташкилотларга утиб кетди. Сиесатни тушунадиган одамлар бу маколани укиб кулади холос. Бу маколани кайта-кайта босишдан иддао нима?

1 Haqiqat  
0
Сизларни бу харакатингизни тушунса булади, кушилса хам булади, лекин Узбекистонда халк канча-ю, мухолифатда канча, бу сузларни аввало ватанимиздаги халкка етказиш зарур, сайловдаги асосий овозни улар беради,уларни тугри иш тутаетганлигини тасдикловчи еки нотугри эканлигини айтувчи бизлар булишимиз мумкин халос, чунки шунча йиллардан бери мухолифатни кулидан деярли хеч нарса келмаяпти, агар келганда эди Каримни Ирокни собик президенти Саддам Хусейнни холига тушурар эди-шунинг учун бу чакирик овозларни энг аввало ХАЛКка етказиш зарур

Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
 
 
Разделы новостей
Долзарб мақолалар [10]
Шеърлар [3]
Норозилик чодиридан ҳикоялар [1]
Хабарлар [138]
Иқтисод [4]
Янги нашрлар [3]
Баҳс [6]
Инсон ҳуқуқлари [20]
Таҳлил [18]
Эркин фикр [41]
Интервью [12]
Мурожаатлар [13]
Жамият [26]
Сиёсат [18]

Форма входа

Календарь новостей
«  Ноябрь 2006  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
27282930

Наш опрос

 

Президент сайловида кимга овоз бермоқчисиз?

 
Жаъми жавоблар: 268
 
                                                 

 


Поиск

Друзья сайта
Бизнинг тамға:
 
 
Ҳамкорларимиз:
 

Статистика

Жаъми сайтдагилар: 1
Меҳмонлар: 1
Муҳлислар: 0
 

Copyright MyCorp © 2024
Используются технологии uCoz