ГлавнаяРегистрацияВход Пт, 2024.05.17, 05:11
  Приветствую Вас меҳмон | RSS

 
 Главная » 2006 » Декабрь » 20 » ИККИ ЎТ ОРАСИДА - 2
ИККИ ЎТ ОРАСИДА - 2
18:53
Бу манзарани кўрган осмондаги булут ҳам бош олиб кетди. Мен кетдим. Уйга келиб телевизорни очдим.

- Ғаллакорларимиз зафар қучдилар....

...Бурадим.

- Чорвадорларимиз зафар қучдилар...

...Бурадим.

- Пахтакорларимиз зафар қучдилар.»

Наҳотки, дейман энтикиб, наҳотки янги Қонунимиз чиндан ҳам ишлаётган бўлса?! Бундай ҳақиқатлар кетма-кет матбуот саҳифаларига чиқиб келаверса Қонун дош берармикин? Мен ҳам ушбу рисолани чоп этиб, тарқатсам, Қонун лафзида турармикин?

Э¦тимол, икки ўт орасида узоқ муддат озор чеккан юртбошимиз мадад истаётгандурлар. Беихтиёр, 1991 йили малака ошириш курсида домламиз айтган мана бу сўзлар ёдимга тушди:

- «Бу фақат сиёсий мустақиллик бўлган тақдирда ҳам, уни қўллаб қувватлаймиз. Чунки бу мустақиллик туфайли бизга дунё юзини очади. Бизга БМТ га аъзо бўлиш, миллий армиямизни шакллантириш, ривожланган мамлакатлар билан қўшма корхоналар очиш имконини беради. Хуллас, Ўзбекистон аста-секин куч тўплаб, тўла мустақилликка эришишни кун тартибига қўйиш имконияти борган сари орта боради... Лекин, бунга фақат халқнинг кўзи очилган тақдирдагина, ўзлигини англаб, бир ёқадан бош чиқарган тақдирдагина эришилади»

Халқни уйғотишда, ўзлигини англатишда «Эрк», «Бирлик» давр синовларидан ўтган бой тажрибага эга. Демак, мухолифат гина-кудуратни унутиб, юрт мустақиллиги йўлида чинакам ҳамкорликни йўлга қўймоқ керак.

Миллий бирлик, демократия, иқтисодий мустақиллик учун зудлик билан кенг кўламдаги ишлар бошлаб юборилмас экан, эртага кеч бўлиши мумкин. Иккинчидан, зулукдек сўрилаётган ўзбек халқининг иқтисодий аҳволи тобора ночорлашиб, ҳолсизланиб бормоқда.

Ўзбекистон қанча кўп таланса, шунча кўп даромад оладилар., таланган халқ қанча кўп таланса талoнчиларн тузоғига янгитдан тушишга шунча мойил бўлиб боради. Нега?

Чунки, 1991 йил 31 августдан бошлаб ўзбек халқининг онгига «Сиз энди мустақил бўлгансиз» деган ғоя узлуксиз равишда сингдириб келинмоқда. Натижада кўпчилик содда одамлар мустақиллик деганда қашшоқликни тушунадиган бўлиб бормоқдалар. Қашшоқлик кучайган сари бу қараш ҳам кучайиб бормоқда. Аҳвол шу тарзда давом этаверса, Россия Ўзбекистонни битта референдум ўтказиш йўли билан яна ўзига қўшиб олиш имконияти вужудга келади. Ундай кунлардан Аллоҳ сақласин. Шунинг учун ҳам иқтисодий муста-қиллик сари дадил кураш бошлашни эндиликда пайсалга солиб бўлмайди.

- Шунча фикр алмашилгандан кейин ҳам сенинг юртбошимиз Ислом Кари-мовга нисбатан аниқ муносабатингни (позициянгни) аниқлай олмадим. Сенинг назарингда юртбошимиз қандай одам? Юритган фикрларингда бир у кишини қоралайсан, бир оқлайсан. Сен ўзи у кишига дўстмисан ёки душманми?

- Аввал шуни айтишим лозимки, юртбошимиз қандай одам бўлишларидан қатъий назар, мен у кишига дўстман. Ҳар қандай ҳолатда мен у кишига фақат ва фақат яхшилик қилишни истайман.

- Агар, мабодо, у киши элга зулм қилаётган бўлса ҳам, сен у кишига яхшилик қилишни истайсанми?

- На фақат истайман, бунга қўлимдан келганча ҳаракат қиламан. У киши мабодо зулмкор бўлиб, элга қанча кўп зулм ўтказсалар, мен у кишига нисбатан шунча кўп яхшилик қилишга интиламан. Бунга ҳайрон бўлишнинг хожати йўқ. Ҳадиси шарифлардан бирида шундай дейилган: «Золимга ҳам, мазлумга ҳам яхшилик қил.

Сўрадилар: -Мазлумга қандай яхшилик қилиш маълум. Лекин, золимга қандай яхшилик қилиш мумкин?

- Уни зулм қилишдан тўхтатиб қолаолсанг, мана шу унга қилган яхшилигингдир».

Бу деган сўз, ҳақиқий яхшилик охират учун қилинади. Золим кимсанинг ёнида уни қўллаб-қувватлаб, унга хизмат қилиб юрган яқин биродарлари аслида унга ёмонлик қилаётган одамлардир. Чунки, уларнинг хизматлари туфайли золимнинг зулми зиёда бўлади ва бунинг эвазига охиратда шунга яраша даҳшатли азоб чекади. Уни ҳидоятга чорлаш, навбатдаги зулмларнинг олдини олиш учун лозим бўлса ҳатто унга қарши курашиш унга қилинган яхшиликдир. Чунки, унинг элга зулм қилиши қанчалик камайса, охират азоби шунчалик енгиллашади. Мана бу золимга қилинган ҳақиқий яхшиликдир.

- Тўғри айтдинг, ушбу рисолада бир ўринда Ислом Каримовни ёқласам, бир ўринда қоралаяпман. Юртбошимиз ўта мураккаб шахс. Тўғриси, у ҳақда аниқ бир фикрга келишга ожизлик қиляпман. Менинг тасаввуримда у уч хил қиёфада гавдаланади.

Биринчи қиёфа. (Бу мен энг кўп ишонгим келадиган қиёфадир.)

Ислом Каримов - буюк шахс. Исми жисмига ҳос ажойиб инсон. У соҳибқирон Амир Темурнинг энг яқин шогирди, энг яқин издошидир. Ўзбекистоннинг кейинги тарихида келажак авлодлар томонидан Соҳибқирон Темур каби эъзозланадиган давлат арбобидир. Унинг қаттиққўллиги, темир интизом тарафдори эканлиги, ҳал қилувчи фикрни ўзи айтишни исташи, қаҳри қаттиқлиги, меҳри дарёлиги, муруввати чексизлиги ва ҳатто сиёсий айёрлиги Амир Темурга ҳос фазилатлардир.

У Туронзаминнинг мўғул истилосидан холос бўлиш тарихини танқидий ўрганиб, ундан ижодий фойдаланиб, Темур тажрибаларини Ўзбекистон истиқлоли йўлида моҳирлик билан татбиқ этишнинг уддасидан чиқа олган инсон. Маълумки, ўша даврда мўғул истеълосига қарши кўплаб халқ ҳаракатлари, қўзғолонлари, исёнлари бўлиб ўтган. Лекин улардан биронтаси Туронзаминни мўғул зулмидан озод эта олмаган. Аксинча, зулмзўрликни янада кучайишига, қанчадан қанча бегуноҳ қонларнинг тўкилишига сабаб бўлган. Менинг назаримда бу мағлубиятларнинг бош сабаби эрксевар исёнчилар душманга қарши етарли даражада куч тўпламай туриб кураш майдонига чиқиб келганликлари билан изоҳланади.

Темурнинг буюклиги шундаки, у душман билан беллаша оладиган мавқеъга эга бўлгунга қадар ўзининг эзгу орзуларини қалбининг туб-тубида эҳтиётлаб, пинҳон сақлади. Бу мавқеъга эга бўлиш йўлида лозим бўлса чидам билан ўз душманларига хизмат қилиб, уларнинг ишончини қозонди. Лозим бўлса, бу йўлда душманлар сафида туриб, тишини тишига қўйиб, ҳатто исёнчиларга қарши курашди. Шундай мавқеъга эга бўлганидан кейин ҳам, сабр-тоқат билан қулай вазият келишини кутди. Натижа эса бутун дунёга маълум. Синчковлик билан кузатилса, Рус истеълосига қарши олиб борилган 120 йиллик курашлар тарихидаги мағлубиятлар замирида ҳам етарли даражада куч тўпламай туриб, кураш майдонига тушганлигимиз ётади.

Мана шу сабаб ва оқибатларни пухта ўрганган Ислом Каримов истиқлол учун курашда Соҳибқирон Темур йўлидан борди. Куч тўплаш жараёнида юртимизда қаттиқ режим ўрнатди. Вазият пишиб етилгунга қадар кўнглидаги орзулари душманга маълум бўлиб қолмаслиги учун ўзини уларга содиқ одам қилиб кўрсатди. Лозим бўлса, М.С.Горбачёвнинг ёнида юриб, Болтиқ бўйи республикаларини Иттифоқдан чиқмасликка даъват этди. Куч тўплаш жараёнида вақтдан ютиш учун Россиянинг кўплаб адолатсиз битимларига, таклифларига маълум муддат розилик билдирди.

Дунё кезиб, ҳал қилувчи вазият келганида истиқлолимизни муқаррар ғалаба билан таъминлашда бизга мададкор бўлиши мумкин бўлган кучларни излади. Бу йўлда лозим бўлса ўзбекнинг сўнги бурда нонини яримта қилиш эвазига бўлса ҳам, юрт маблағини аямади. Дилидаги эзгу орзулари ҳал қилувчи вазият етилгунига қадар душманга ошкор бўлмаслиги учун республикада демократияни жиловлади. Натижада, бугунги кунда гарчи иқтисодий жиҳатдан мустақил бўлмаса ҳам, миллий армияси шаклланган, БМТ га аъзо бўлган, дунё таниган, жахоннинг кўп нуқталарида мададкор кучга эга бўлган, бағрида кўплаб гигант қўшма корхоналар фаолият кўрсатаётган бугунги Ўзбекистон тарих саҳнасига чиқди.

Бу деган сўз эндиликда Ўзбекистонда иқтисодий мустақиллик йўлида кенг кўламда дадил ҳаракат бошламоқ учун қулай вазият юзага келди.

- Ўзбекистоннинг иқтисодий мустақиллиги йўлида бу кураш қандай усулда олиб борилади?

- Демократияга, ошкораликка кенг йўл бериш усули орқали олиб борилади. Юртимиз бойликларини талон-тарож қилаётган кучларнинг ниқобини йиртиш, фош қилиш, жахон афкор оммаси, тараққийпарвар кучлари олдида уларни шарманда қилиш йўли билан олиб борилади. Мабодо улар жазавага тушиб, қутуриб, куч ишлатиш йўлига ўтса, бугунги Ўзбекистон ўзининг ички имкониятларига, шунингдек, жахон тараққийпарвар кучларининг мададига таяниб, ўзини ҳимоя қила олишга қодир деб ўйлайман.

Бу ўринда шубҳасиз бир ёқадан бош чиқариш, миллий бирлик, демократия бизни ғалаба билан таъминлайдиган энг муҳим омилдир.

- У ҳолда «Эрк» ва «Бирлик» фаолларининг Ислом Каримов томонидан қамалишини, ватандан қувғин қилинишини қандай баҳолаш керак?

- Ислом Каримов «Эрк» Демократик Партияси, шунингдек, «Бирлик» Халқ Ҳаракати Ўзбекистоннинг тўла мустақиллиги йўлидаги курашда ўзига ишончли ҳамроҳ бўла оладиган катта куч эканлигини иқтидорли сиёсатчи сифатида аввалдан билган. Астойдил қасд қилса «Эрк» ва «Бирлик» фаол-ларини жисман йўқ қилиб юбориш президент учун қийин иш эмасди. Айтайлик, транспорт фалокатлари, кўчадаги безорилар билан тўқнашув ва бощқа йўллар билан. Ислом Каримов, аксинча, мана шундай тасодифий фалокатлардан асраш мақсадида, уларни мунтазам равишда кузатиб, қўриқлаб юриш учун етарли маблағ, етарли куч ажратди. Айни вақтда, улар вазият етилмай туриб, подадан олдин чанг чиқариб, ишни бузиб қўйишларидан эҳтиёт бўлди. Истиқлол йўлида бошини кундага қўйишга тайёр бўлган бу садоқатли кучларни вазият етилгунга қадар заҳирада сақлашни маъқул кўрди.

Албатта, вазият етилмай туриб, душман кўзи олдида юрт ўғлонларига очиқдан очиқ мурувват кўрсатиш хавфли эди. Шунинг учун ҳам президент бир томондан уларга қарши жиноий иш қўзғади, иккинчи томондан эса, уларнинг соғ-саломат чет элга чиқиб кетишлари учун ҳамма йўлларни пинҳона очиб қўйди. Бундан кўзланган мақсад, уларнинг чет элга чиқиб, янада кучга тўлиб туришлари учун шароит яратиш эди. Ҳаммаси режа бўйича кутилганидек бўлди. Чет элга кетишни истамаган «Эрк» ва «Бирлик» фаоллари эса қамоқхоналарда ҳар қандай хавф-хатардан қўриқланган ҳолда заҳирада ушлаб турилди.

Иқтисодий мустақиллик учун курашнинг ҳал қилувчи вазиятида заҳирадаги бу кучлар кураш майдонига чиқарилар экан, халқимизнинг бир ёқадан бош чиқариб уларга эргашмоқликка тайёрлаш ҳақида ҳам қайғуриш бу борада чора-тадбирлар белгилаш талаб этилади. Шу жиҳатдан қараганда, кейинги вақтларда президентимиз томонидан маънавиятга, халқнинг ўзлигини англатишга, ҳақ-ҳуқуқини ҳимоя қилишга ўргатиш масалаларига алоҳида эътибор берилаётганлиги бежиз эмас.

- Ислом Каримовнинг сенинг тасаввурингдаги худди мана шундай буюк инсон эканлиги қайси йўл билан ўз исботини топади?

- Бу масала демократия йўлига унинг ўзи томонидан қўйилган барча ғовлар-нинг олиб ташланиши билан ўз ечимини топади. Чин маънодаги ҳақиқий ошкоралик шароитида бўлиб ўтадиган баҳс-мунозаралар бу фикрларнинг қай даражада тўғри ёки нотўғри эканлигини аста-секин ойдинлаштириб бораверади.

- Оммавий ахборот воситалари тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Қо-нунининг 6-моддасида «Фуқароларнинг шаъни ва қадр-қимматини таҳқирлаш, уларнинг шахсий ҳаётига аралашиш тақиқланади» дейилган. Ислом Каримов ҳақиқатан ҳам мана шундай буюк инсон бўлиб чиқса, ушбу рисоланинг баъзи саҳифаларида президентимиз шаънига, шунингдек, эътиборли баъзи шоирларимиз шаънига билдирган фикрларинг учун уялиб қолмайсанми?

- Аввало, мен уларнинг шахсий ҳаётига эмас, элим, юртим тақдирига даҳлдор бўлган ижтимоий ҳаётларига аралашдим. Қолаверса, мен юртбошимиз мана шундай буюк инсон бўлиб чиқишини, натижада юртбошимиз ва бошқа эътиборли шоирларимиз ҳақида билдирган ноҳуш фикрларим учун уялиб қолишни, ҳатто бош эгиб, улардан кечирим сўрашни жуда-жуда истайман. Агар кечиришмаса улар томонидан жазоланишга ҳам тайёрман. Фақат, чин маънода истиқлолга эришган юртим жамолини бир кўрсам бас. Лекин, менинг кечирим сўрашим ёки жазоланишим, адолат юзасидан айтганда, ўша шоирлар юртбошимизнинг буюк режаларидан хабардор бўлган ҳолатда, онгли равишда у кишига ҳамду-санолар айтганликлари маълум бўлганидан кейин рўй беради.

- Хўш, мабодо, Ислом Каримов ҳақиқий демократия йўлига ўзи томонидан қўйилган ғовларни олиб ташламасачи?

- Бундай йўл демократияга, ошкораликка йўл берилса кирдикорлари фош бўлишидан қўрқадиган одамнинг йўлидир. У ҳолда Ислом Каримов менинг тасаввуримда иккинчи ёки учинчи қиёфада гавдаланган одам эканлиги ҳақиқатга яқин бўлиб қолади.

- Хўш.... Қани энди, ўша сенинг тасаввурингда гавдаланган иккинчи қиёфадаги Ислом Каримов билан танишиб кўрайликчи ?

- Бу сўроққа жавоб бутунича ушбу рисоланинг руҳига сингдириб юборилган. Шунинг учун, бу ҳусусда икки оғиз ҳулоса айтиш етарлидир. Ислом Каримов Совет Иттифоқи даврида Кремлнинг қўли билан Ўзбекистон раҳбари этиб қўйилган; кейинги сайловда ҳам, референдумда ҳам, Иттифоқдан мерос бўлиб қолган усулларни қўллаш натижасида ғалабага эришган ҳозирги кунга қадар Кремлга содиқ бўлиб келаётган; Ўзбекистон маблағини Кремль билан пинҳона баҳам кўриб келаётган одам. Шунинг учун ҳам унинг кирдикорларини фош этиши мумкин бўлган том маънодаги демократиядан, ҳақиқий ошкораликдан қўрқади. Давр талаби билан ўтказилаётган демократияга, ошкораликка оид баъзи тадбирлар, учрашувлар ва ҳатто журналистлар билан бўладиган суҳбатлар унинг сценарийси асосида ўтказлади.

Ислом Каримов: «ХДП - КПСС нинг меросхўридир» деб очиқдан очиқ эълон қилган. ХДП га на фақат КПСС нинг маблағи, ҳаттоки, «мутлақо маҳфий» кўрсатмалари ҳам мерос бўлиб қолгандир.

Бугунги Ўзбекистон иқтисодий жиҳатдан мустақил бўлмаган, Кремль томонидан Ислом Каримов воситасида аёвсиз таланаётган бир ўлкадир. Шунинг учун ҳам Ислом Каримов чинакам мухолифатга, чинакам демократияга ўз инон-ихтиёри билан йўл беришга ожиз бир бандадир.

Энди, Ислом Каримовнинг менинг тасаввуримдаги учинчи қиёфаси ҳақидаги фикрим қуйидагича:

Аллоҳнинг инояти, тақдир тақозоси ва тарихни ҳаракатга келтирувчи кучлар шарофати билан Ўзбекистон ҳақиқатан ҳам истиқлолга, мустақилликка эришди. Ўзбекистон мустақилликка эришган вақтда ҳокимият тепасида Ислом Каримов президент эди. Ўзбекистон истиқлолга эришган сўнги дақиқага қадар Ислом Каримов ва у бошлиқ коммунистлар бу истиқлолга тиш-тирноғи билан қарши бўлганлиги барчага аён ҳақиқат. Бугунги кунда тарихга айланган истиқлолга қадар бўлган матбуот саҳифалари, юртбошимизнинг «оташин» нутқлари, мақолалари фикримизга ёрқин далилдир.

Ислом Каримовнинг бош мақсади битта. У ҳам бўлса лавозим, лавозим ва яна лавозимдир.

Эндиги лавозим Ислом Каримовнинг илгари эгаллаб турган лавозимдан бир неча баробар юқори, юксак лавозим эди. Чунки, энди Ўзбекистон президенти Москвадан ижозат олмай туриб, дунё кезиши, истаган фармонини бериши, юрт бойликларига ўзи хоҳлаганича эгалик қилиши мумкин эди-да. Ахир, шундай лавозимни қўлдан чиқариб бўладими?

Бу лавозимни сақлаб қолиш учун юртбошимиз қоп-қоп ваъда беришга, минг бир оҳангга йўрғалашга, лозим бўлса ашаддий ватанпарвар одамга, лозим бўлса демократга, лозим бўлса уни қонга ботиргувчи жаллодга айланишга тайёр эди. Фақат лавозим қўлдан кетмаса бас.

Уни узлуксиз битта савол қийнар эди: «Қандай қилсам ҳокимиятни ўз қўлимда сақлаб қола оламан? Демократик йўлдан борсаммикан? У ҳолда демократлар бир зумда ниқобимни йиртиб, шарманда қилишади. Демократияни бутунлай таъқиқлаб қўйсам-чи? У ҳолда жахон тараққийпарвар кучлари олдида шарманда бўламан. Бошқа давлатлар мендан юз ўгиради. Яхшиси, аросат йўлдан борган маъқул. Расман демократик қонунлар қабул қилиш, амалда эса унга қарши зимдан кенг кўламда кураш олиб бормоқ керак. Бошқа йўл йўқ. Бу йўлда жахон жамоатчилигини чалғитиш учун соҳта мухолифатда бўлган чўнтак партиялар тузиш мумкин. Мени қўллаб-қувватлайдиган олчоқ, лаган- бардор зиёлилар, амалдорлик санъатини пухта эгаллаган мансабдор тўралар истаганча топилади. Демократияга интилган халқни шундай аҳволда сақлаш лозимки, бошини кўтаришга мажоли, қурол олишга пули етмасин, токи, уларни миршаблар воситасида итоатда ушлаб туриш мумкин бўлсин»

Ана шу мақсадда Ислом Каримов истиқлол туфайли бағрига шамол тегиши, иқтисодий аҳволи яхшиланиши мумкин бўлган халқни сунъий равишда қашшоқлантирди. Уларни исканжада, қўрқувда сақлаб туриш учун ДҲК дан, прокуратурадан, милитсиядан маблағни аямади. Уч ойлик милитсия курсида ўқиб, мундир кийган одам ўн йил ўқиган зиёлидан кўпроқ маош оладиган бўлди. Натижада Ўзбекистонда «Миршаблар салтанати» вужудга келди. Мамлакатда ўрта бизнесни синдириб, қашшоқлаштиришда солиқ қўмитаси президент ишончини «шараф» билан оқламоқда....

- Сен узоқ йиллар давомида Совет мактабида Совет адабиётидан дарс бериш натижасида одамларни ижобий ёки салбий қахрамонга айлантириб ўрганиб қолгансан. Бир мақтасанг, мақтаган одамингни фариштадек бенуқсон қилиб, осмону-фалакка олиб чиқиб қўясан. Қораласанг вужудида эзгуликдан нишона йўқ, энг бўлмағур одамга айлантириб қўясан. Аслида ҳаётда бундай бўлмайди. Инсон залолатдадир. Бенуқсон Парвардигор дейдилар.. Бу ёлғон дунёда тамомила ижобий, ёки, тамомила салбий одамнинг ўзи йўқ. Менинг назаримда Ислом Каримовнинг сен тасаввур қилган ҳар уччала қиёфасини қўшиб юборса битта, ҳақиқий Ислом Каримовнинг қиёфаси пайдо бўлади.

- Ҳа, шундай бўлиши ҳам мумкин. У ҳолда шу вақтга қадар Ислом Каримовнинг вужудида биргаликда яшаб келаётган ҳар уччала қиёфадан биринчиси бундан кейин қолган иккитаси билан битта вужудда муросаи-мадора қилиб яшай олмайди, деб ўйлайман. Чунки, бугунги вазият улардан биттасини танлаб олишни тақозо этмоқда. Ислом Каримов эса вазиятни ҳисобга олиш борасида иқтидори ниҳоятда баланд инсон.

- Рисоланинг мазмун-моҳиятидан маълум бўлишича, юртбошимиз шу вақтгача вазиятнинг қули бўлиб келган одам. Бугун эса у биринчи қиёфадаги қиёфа йўналишини маҳкам тутиб, келажакнинг буюк одамига айланиши мумкин экан-да.

- Нима бўлганда ҳам, менинг президентим бошқалар ҳавас қилса арзийдиган даражада омадли одам.

Тақдир тақозоси билан юрт мустақиллигини эълон қилиш бахти унга насиб этди. Бугун эса келажакда Соҳибқирон Амир Темур каби улуғланиши мумкин бўлган буюклик йўлини танлаб олиш ёки, аксинча, тубан йўлдан кетиш унинг инон-ихтиёрида. Лекин, бундай танлаб олиш имконияти унда бугун бор. Эртага кеч бўлади.

- Сен на бир ёзувчи, на бир сиёсатчи, на бир иқтисодчи бўлмасанг. Оддий бир ўқитувчи бўлсанг. Шоҳлар қиёфаси ҳақида мушоҳада юритишни сенга ким қўйибди? Бунинг устига ёшинг ҳам бир жойга бориб қолган бўлса? Яхшиси, нафақахўрлик қилиб тинчгина юрсанг бўлмайдими?

Президентнинг ихтиёрида ўзинг айтганингдек ДХҚ, прокуратура, сон-саноқсиз миршаблар, турибди. «Пуфф...» деса йўқ бўлиб кетасан.

- У ҳолда мен Ислом Каримовни «У ёқда», рўзи маҳшарда кутиб оламан. Ҳеч ким бу оламга устун бўла олмайди. Ҳа демай ортимдан етиб борадилар. Ўзлари ҳам кейинги вақтларда бу ҳақда бот-бот ўйлайдиган бўлиб қолдилар.Чунки, у ерда Ислом Каримовни на ДХҚ, на прокурор, на миршаблар ҳимоя қилолмайди. Тўғри, мен на ёзувчи, на иқтисодчи, на сиёсатчи эмасман. Мен бугунги кунда энг кўп жафо чекаётган оддий халқ вакилиман. Шунинг учун ҳам ушбу рисола, содда, тўпори тилда ёзилди. Бизни ҳимоя қилиши лозим бўлган ўткир сўз усталаримиз, илғор зиёлилар қатлами ўзининг тарихий вазифасини бажармаётган бўлса найлайин. Энди, бу ёғи «Ўзинг учун ўл етим!» Ҳар қанча ғализ ва тўпори тилда ёзилган бўлмасин, ушбу рисола бугунги кунда жафокаш халқим кўзидан сизиб чиқаётган қонли ёшнинг бир томчисидир.

Мэн-Цзи таълимоти (милоддан аввалги 372-289 йиллар) «Мамлакатни муваффақиятли бошқаришнинг 12 қоидаси» дан 8-қоида.«Қалб кўзи» ҳафтаномаси, 5 ноябр,1997 й.
Ислом Каримовнинг 1997 й. 7-ноябр куни «Би-би-си» ва «Озодлик» мухбирлари билан учрашувдаги суҳбатдан.
Content-Disposition: form-data; name="format"

1

Категория: Эркин фикр | Просмотров: 1361 | Добавил: Давронбек | Рейтинг: 0.0/0 |
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
 
 
Разделы новостей
Долзарб мақолалар [10]
Шеърлар [3]
Норозилик чодиридан ҳикоялар [1]
Хабарлар [138]
Иқтисод [4]
Янги нашрлар [3]
Баҳс [6]
Инсон ҳуқуқлари [20]
Таҳлил [18]
Эркин фикр [41]
Интервью [12]
Мурожаатлар [13]
Жамият [26]
Сиёсат [18]

Форма входа

Календарь новостей
«  Декабрь 2006  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Наш опрос

 

Сайтни қандай баҳолайсиз?

 
Жаъми жавоблар: 73
 
                                                 

 


Поиск

Друзья сайта
Бизнинг тамға:
 
 
Ҳамкорларимиз:
 

Статистика

Жаъми сайтдагилар: 1
Меҳмонлар: 1
Муҳлислар: 0
 

Copyright MyCorp © 2024
Используются технологии uCoz