ГлавнаяРегистрацияВход Пт, 2024.05.17, 04:53
  Приветствую Вас меҳмон | RSS

 
 Главная » 2006 » Декабрь » 20 » ДЕҲҚОНЧИЛИК ИСЛОҲОТИ БОРАСИДАГИ ТАКЛИФЛАР
ДЕҲҚОНЧИЛИК ИСЛОҲОТИ БОРАСИДАГИ ТАКЛИФЛАР
19:48
ДЕҲҚОНЧИЛИК ИСЛОҲОТИ БОРАСИДАГИ ТАКЛИФЛАР

Халқимиз ҳаёти деҳқончилик муаммоларининг оқилона ечилишига узвий боғлиқдир. Ер яйраб-яшнамас экан, фаровонлик барпо топмайди.
Қишлоқхўжалик ишлабчиқариши мамлакатимиз иқтисодиётининг асосида ётади. Уни ислоҳ қилиш хозирги шароитда она-заминимиз тупроқларини қайта тирилтиришдан бошланиши керак. Бу нафақат деҳқончиликнинг ўзи учун, балким деҳқончилик билан ҳамо-ҳангликдагина ривож топаоладиган чорвачилик ва, шунингдек, қишлоқхўжалик тизимига кирадиган бошқа соҳалар учун ҳам муҳимдир.
Иқтисодиёт ислоҳотига ёндашувлар асосида, унинг барча соҳалари учун ҳам муқобиллик, конкуренция принципи ётиши керак деган фикрдамиз. Шундан келиб чиқиб, мутахассислар гуруҳи тайёрлаган деҳқончилик ислоҳоти концепцияси муҳокамасига чақирамиз. Танишиш ва муҳокама учун тақдим этаётирмиз. Лойиҳамиз бўйича билдирилган таклифларнинг барчаси учун миннатдор бўламиз.

ЛОЙИҲА
ЕРЭГАЛИК ИСЛОҲОТИ КОНЦЕПЦИЯСИ

Деҳқончилик кўп жиҳатдан Ўзбекистон равнақини белгилаб беради. Мамлакатимиз ерлари табиатан юқори даражадаги тупроқ унумдорлигига эга. Ушбу неъматдан оқилона фойдаланишни давлат ўзининг доимий ғамхўрлиги остида тутиши керак.
Тупроқ таркибидаги гумус миқдори билан ифодаланадиган унумдорлик деҳқончилик ҳолатининг асосий кўрсатгичларидан биридир. Табиий унумдорликдан оқилона фойдаланиш деҳқончилик технологиясини доимий равишда такомиллаштириб боришни талаб қилади.
Коммунистик ва посткоммунистик идора ўнйилликлари давомида деҳқончилик экинларини етиштириш ишида ҳосилдорлик бош йўнатим сифатида ўрнашиб борди. Тупроқ унумдорлиги пасайиб кетиши мумкинлиги эътиборсиз қолдирилиб, ҳосилдорлик албатта ортиб бориши лозимлиги аграр стратегия талабларининг ўзагига айланди. Табиий унумдорлик мухофазаси дехкончилик иддао қиладиган вазифалар таркибига кирмай қолди. Тупроқни асраш тадбирлари борлиқ деҳқончиликни интенсивлаштиришга қаратилган умумдавлат тадбирлари томонидан сиқиб чиқарилди. Илмий ҳақиқатлар йилдан йилга ўзига бўлган эҳтиёжни йўқотаборди. Сиёсат илм-фанга нисбатан устиворлик қилиб, баъзи ҳолатларда энг оддий ҳақиқатларни ҳам инкор килди. Тупроқ ақлсизларча, келажак авлодлар зарарига, эксплуатация қилинди.
Айни вақтда, ҳар йиллик улкан молиявий харажатларга қарамасдан юқори ҳосилдорликка эришилмади. Мамлакатнинг асосий экини бўлган пахтанинг ҳосилдорлиги, оралиқ кўтарилиш ва пасайишларни ўтиб, ҳозирги кунда ўтган асрнинг 50-нчи йиллари даражасида турибди. Боз устига табиий унумдорликнинг 40 фоизи батамом йўқотилди. Тупроқнинг тирик организмида қайтариб бўлмас йўқотишларга йўл қўйилди. Улкан молиявий харажатлар эвазига ўтказиладиган тупроғимизнинг интенсив эксплуатацияси бизни етаклаб тупроқнинг ўзини ҳам буткул йўқотадиган ҳолатга яқинлаштириб қўйди.
Тупроқ ҳозирча тирик, фақат у атиги 60 фоизга тирик. У шундай ҳолатгача ўлдирилганки, қайтатирилтириш (реанимация) муқаррар бўлиб қолди, эндиликда реанимация чора-тадбирларисиз тупроқни муқаррар ҳалокатдан сақлаб қолишнинг иложи йўқ. Деҳқончиликда бўҳрон мавжудлиги яққол кўриниб турибди. Тупроқни асрашга қаратилган анъанавий чоралар энди самара бермайди.
Унумдорлик, ҳосилдорлик ва реанимация биргаликда деҳқончилик тизимининг тузилмасини ташкил қиладилар. Бироқ бу тузилмавий бўлакчалар бирлиги деҳқончилик тизимининг тўртинчи қисми билан белгиланади. Бу қисм ерэгаликдир.
Деҳқончиликда юзага келган бўҳроннинг бош сабаби ерэгаликдаги нуқсонлардир. Айнан, ерэгаликнинг муқобил шаклларини сиғдирмайдиган давлат монополияси деҳқончиликдаги бўҳронни келтириб чиқарди. Деҳқончилик тизими аслиятининг сиёсатбардорлар тасаввуридаги кемтилган, сохталаштирилган образи деҳқончилик тизимига мансуб вазифа (функция) ва тузилма (структура) орасидаги зиддиятларга олиб келди
Бундай туб зиддиятларни ерэгалик ислоҳотини ўтказмасдан туриб бартараф этиш мумкин эмас. Зеро, бу тизимни тизим қилиб турган нарса ҳам ерэгаликдир. Бунда ўзи ҳам мураккаб бир тизим (система) ўлароқ ерэгалик муқобиллик, конкуренция асосида қурилади. Бундай ерэгалик, биринчидан, ерэгалари таркибида муқобилликни эмас, аксинча, яккаҳокимликни, на фақат давлатнинг, балки ҳарқандай бошқа субъектнинг ҳам яккаҳокимлигини инкор қилади ва, айни вақтда, иккинчидан, унумдорлик, ҳосилдорлик ва реанимация тўлалиги таъминланган ягона бир деҳқончилик тизимига бирлашишлари учун тўлақонли пойдевор(асос) бўлиб хизмат қилади.
Ерэгалик ислоҳоти энг аввало қуйидагиларни талаб қилади:
• Амалдаги Конституцияга ўзгартишлар киритиш, уни янги конституциявий меёрлар билан тўлдириш ва бу меёрлар: 1)ер ва бошқа табиий ресурслар мамлакат халқининг ҳаёти ва фаолияти учун асос эканидан келиб чиқадиган алоҳида муносабатларни белгилаб берсин; 2)уларга нисбатан мулкчилик шакллари орасидаги муносабатларда ҳарқандай яккаҳокимликни инкор қилувчи, муқобилликни, конкуренцияни таъминловчи талабларни ифодаласин; 3)уларнинг ҳар биттасига узвий боғлиқ соҳаларнинг бир-бири билан ҳамо-ҳанг ва барқарор ривожланиб боришини таъминлайдиган талаблар изоҳласин.
• Киритиладиган конституциявий ўзгартишларда ерга нисбатан мулкчиликнинг тупроқ реанимациясини таъминлайоладиган, деҳқончиликни чорвачилик билан узвий боғловчи алмашлаб экишни жорий қилаоладиган, суғориш ва мелиорация тизимларини узлуксиз ишлаб туришларини таъминлайоладиган, маҳаллий аҳолининг иш билан бандлигини таъминлайоладиган, замонавий машина-механизмлардан самарали фойдаланишни таъминлайоладиган даражадаги йирик ерэгалик турлари, қишлоқ мулки, маҳалла мулки, ҳусусий мулк ва бошқа мулк шаклларини кўзда тутилсин.

Амалдаги Конституциянинг 55 Моддасини, XII – боб “Жамиятнинг иқтисодий асослари”, қуйидаги таҳрирда қабул қилиш таклиф этилади:
«1. Ўзбекистон ҳудуди доирасига кирадиган ер ва бошқа табиий ресурслар Ўзбекистон халқининг ҳаёти ва фаолияти асосидир, халқнинг мулкчиликка оид ҳуқуқ объектлари сифатида давлат томонидан мухофаза этилади ва инсон, жамият, авлодлар саодати учун фойдаланилади.
2. Ер ва бошқа табиий ресурслар хусусий, давлат, муниципал ва бошқа турдаги мулкчилик шаклларида бўлади, хусусий шахс, давлат, қишлоқ, аул, маҳалла ва бошқалар, мулкчиликка оид ҳуқуқ субъекти сифатида қонун олдида тенгдирлар.
3. Мулкчиликка оид субъектлар ва объектлар, ерэгаларининг ўз хуқуқларини амалга ошириш чегара ва тартиблари, ҳам-да улар муҳофазасининг кафолатлари қонун билан белгиланади.

Киритилган конституциявий меёрлардан келиб чиқиб Ер тўғрисида Янги Қонун ишлаб чиқиш ва қабул қилиш зарур.
Барча турдаги ерэгалари зиммасига юкланадиган бош талаблар қуйидагилар бўлиши лозим:
• Деҳқончиликни чорвачилик билан узвий боғлайдиган бедалик алмашлаб экишни жорий этиш билан тупроқни қайта тирилтириш (реанимация) тадбирларини амалга ошириш;
• Мелиорация ва суғориш тизимларининг узликсиз ишлаб туришини таъминлаш;
• Ўсимликлар парваришига оид агротехник қоидаларга риоя этилишини таъминлаш.
Ер тўғрисидаги Қонун қишлоқ аҳолисининг қишлоқнинг ўзида иш билан бандлигини таъминлашга максимал даражада қаратилган бўлиши керак.

Тупроқни Қутқариш нодавлат қўмитаси
111202, Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Оқ-Қовоқ а/б, Олимлар даҳаси, 19.
15.12.2006

Категория: Эркин фикр | Просмотров: 924 | Добавил: Давронбек | Рейтинг: 5.0/1 |
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
 
 
Разделы новостей
Долзарб мақолалар [10]
Шеърлар [3]
Норозилик чодиридан ҳикоялар [1]
Хабарлар [138]
Иқтисод [4]
Янги нашрлар [3]
Баҳс [6]
Инсон ҳуқуқлари [20]
Таҳлил [18]
Эркин фикр [41]
Интервью [12]
Мурожаатлар [13]
Жамият [26]
Сиёсат [18]

Форма входа

Календарь новостей
«  Декабрь 2006  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Наш опрос

 

Сайтни қандай баҳолайсиз?

 
Жаъми жавоблар: 73
 
                                                 

 


Поиск

Друзья сайта
Бизнинг тамға:
 
 
Ҳамкорларимиз:
 

Статистика

Жаъми сайтдагилар: 1
Меҳмонлар: 1
Муҳлислар: 0
 

Copyright MyCorp © 2024
Используются технологии uCoz