ГлавнаяРегистрацияВход Сб, 2024.05.18, 09:45
  Приветствую Вас меҳмон | RSS

 
 Главная » 2006 » Декабрь » 23 » Жасликдаги кийнокларнинг янги усули: Кайнок сув ўрнига энди муздек сув кўл келмокда
Жасликдаги кийнокларнинг янги усули: Кайнок сув ўрнига энди муздек сув кўл келмокда
07:07
Ўзбекистоннинг энг дахшатли, зулмкор қамоқхоналаридан бири Қорақалпоғистоннинг олис шимолий ғарбидаги Жаслиқ шаҳарчасида жойлашган бўлиб, энг биринчи навбатда махсус сиёсий ва диний томондан жазога ҳукм қилинганлар учун очилган. Бу муассасадаги махбуслар ханузгача давом этаётган ноинсоний қийноқлар ва таҳқирлашлар ҳақида ҳайқиришади.

Яқинда Жаслиқдаги қамоқхонага ўғлини кўргани борган Қашқадарёлик ота-онадан Uznews.net га маълум бўлишича, эндиликда Конституция тузумига тажовуз қилганликда айбланиб, диний ва сиёсий сабаб билан ҳукм этилганларни қийноққа солиб, таҳқирлаш учун бировни зўрлаганлик учун қамалган, қамоқхона тили билан айтиладиган бўлса, "расволар" (гадлар) дан фойдаланилмоқда.

Қашқадарёлик отанинг айтишига кўра, ўғли қамоқхона бошлиқлари энг аввало диний махбусларни таҳқирлаш мақсадида Жиноят Кодексининг 118 ва 119 чи , яъни "зўрлаш" ва "зўравонлик билан ғайритабиий усулда жинсий талабини қондириш" каби моддаларга асосан қамалган беш кишини танлаб олганларини гапириб берган.

Бу беш зўравон аслида бундай иш билан шуғулланишни хохлашмайди. Лекин агар камерадошларини таҳқирлаш ва зўрлашдан бош тортгудек бўлишса, уларнинг ўзлари жарима изоляторида худди шу кўйга тушишларини айтишиб, мажбур қилишади. Ана шундай дўқ-пўписалардан кейин бировни зўрлаганлиги учун қамалганлар бор кучи билан диндорларни таҳқирлашга киришишади.

Жаслиқ махбусининг отасига кўра, "Расволар" Цельсий термометри бўйича бутун қиш давомида минус 25 даражадан пастламайдиган Устюртнинг қаҳратон совуғида диндор ва сиёсий тутқунларга қарата муздек сув қуйишган, кейин эса камера ойналарини очишиб уларни совуқ елвизакда ухлашга мажбур этишган.

Отанинг таъкидлашича, азоб берувчилар ухлаб ётган махбусларга яқинлашиб, уларнинг устидан пақирлаб сув қуйишади, ҳамда уларни тепкилашиб, турли ёмон сўзлар билан ҳақорат қилишади.

"Қамоқхона раҳбариятининг мақсадлари мусулмонларни хўрлаш, уларни таҳқирлаш йўли билан номоз ўқишни тўхтатишга мажбур қилиш эди", - дейди Жаслиқ махбусининг отаси.
Шунингдек қамоқхона бошлиқлари томонидан ёлланган зўравонлар диндорларни икки баробар, улар учун ҳам ишлашга мажбур этишиб, номоз ўқиш ва бошқа диний маросимларни бажаришларига ҳалақит беришган.

Отанинг сўзларига кўра, бу хўрликлар жавобсиз қолмади, ЖК нинг 159-моддаси, яъни Конституцион тузумга тажовуз қилишда айбланиб қамалган махбуслар кунларнинг бирида "расволар" га ташланишиб, ўртада катта уруш-жанжал чиқади, лекин шу заҳоти камерага Жаслиқ колониясининг жазо отряди етиб келади.

159 чи модда билан қамалганларга жазо бериш янада кучайтирилди.Қарши шаҳридан қамалган махбус бир ой муддатга жарима изоляторига ташланади ва у ерда тезкор ходимлар томонидан шафқатсизларча калтакланади.Тезкорлар унинг умуртқасини уриб синдиришган экан, Тошкентдаги сан.город, яъни қамоқхона касалхонасидан ногиронлар коляскасида қайтиб келди.Энди у мажруҳ бўлиб қолди, бутун умр юра олмас экан.
Самарқандлик бошқа бир диний махбус тезкорлар қўлига тушиб жағини, Наманганлик йигит эса калтакланиш натижасида қўлини синдирди.

Номоз ўқишдан воз кечмаганлиги учун Фарғоналик махбуснинг жағини синдиришган экан, у зўравонликка қарши очлик эълон қилди ва 80 кундан буён прокурор билан учрашишни талаб қилмоқда. Бироқ, унинг истаги бажарилгани йўқ , аксинча унга турли уколлар қилишиб, мажбуран овқат едиришяпти.Қандай тиббий воситалар қилинаётганлигини махбуснинг ўзи ҳам билмайди.

Жаслиқдаги зўрлик ва қийноқлар қурбонсиз бўлмайди.Шу йилнинг август ойида Жаслиқ камоқхонасида Нукуслик Бахтиёр Жумаев вафот этди.У ЖК нинг 97 чи моддаси, яъни қасддан одам ўлдириш айби билан қамалган эди.Бахтиёр камерадошларига онасини уриб, азоб бериб келган ароқхўр отасини қандай қилиб ўлдирганини ҳикоя қилиб берган.
Жаслиқдаги қамоқхонада Бахтиёр Жумаев диний илмга берилди ва шу орқали қилган гуноҳлари кечирилиши учун ўзига таскин қидира бошлади.Номоз ўқигани сабабли бошқа 159 чилар каби у ҳам қамоқхона бошлиғининг қаҳрига учради.

Бахтиёр Жумаев ҳам "расволар" нинг таҳқирларини бошидан ўтказган. Калтакланишлар, қишнинг совуқ кунларидаги барча хўрланишлар унинг учун синов бўлган.Жумаевни ҳам жисмонан, ҳам маънавий батамом синдиришганда даволаш учун сангородга олиб кетишди. Лекин бу билан унга ёрдам бериша олмади. 2006 йилнинг августида у Жаслиқда оламдан ўтди.

Жаслиқдаги УЯ 64-71 колонияси 1999-йилда Ўзбекистон ИИБсига қарашли Жазони ижро этиш бош бошқармаси томонидан очилган эди.Бу мамлакатдаги энг чекка худудда Қорақалпоғистонинг пойтахти- Нукусдан 250 км, Ўзбекистон пойтахти- Тошкентдан эса 1000 км.олисда жойлашган озодликдан маҳрум қилинганлар қамоқхонасидир.

Бу ерда биронта автомобил йўли кўринмайди.Юзлаб километрни ўз ичига олган яланғоч сахро ўртасида қачонлардир ётқизилган биргина темир йўли бўлиб, баъзан унда бутун Устюрт бўйлаб юрадиган эски поезднигина учратиш мумкин.

Жасликка янги этап билан келган ҳар бир махбус Ўзбекистонда 1999 йилдан бошлаб мудхиш аталмаси билан ном қозонган бу жойда ҳеч ким на одамлар ва на табиат ҳазил қилмаслигини яхши тушунишади.Бу ердаги ҳисоб хаётга қараб эмас, балки ўлимга қараб саналади.

Жаслиқдаги қийноқларнинг янги усули: Қайноқ сув ўрнига энди муздек сув қўл келмоқда.

Жаслиқдаги колония Жазони ижро этиш бош бошқармаси (ЖИББ) маълумотига кўра, Мудофаа Вазирлиги собиқ иттифоқ даврида ҳарбий шаҳарча хисобланган Жаслиқдаги барча инфраструктурани озодликдан маҳрум этилганлар учун жой масаласи муаммо бўлиб тургани учун республика ички ишлар вазирлиги ихтиёрига ўтказишга қарор қилгандан кейин пайдо бўлади.1999- йилда ЖИББ маълумотига кўра колония ва қамоқхоналардаги маҳбуслар сони 75000 ни ташкил этган.

Худди ана шу йили 159 чи модда , яъни Ўзбекистондаги Конституцион тузумга тажовуз қилиш ҳамда диний экстремизм айби билан жуда кўп одамлар қамоққа олиндилар.Булар асосан Ўзбекистонда таъқиқланган "Хизб ут Тахрир" Ал исломий ташкилоти, Исломдаги вахобийлик оқими тарафдорлари, ҳамда мухолиф кучларнинг вакиллари эди.

Пайдо бўлган давридан бошлаб колония жуда кўп махбусларнинг қийноқларга солинишлари ҳамда зўравонлик билан амалга оширилган ўлдиришлар туфайли ёмон от чиқарган эди.Жаслиқни бутун дунё бўйича сиёсий ва диний махбуслар учун конц.лагер деб аташган.

Дунё ҳамжамиятини алдаш мақсадида 2001 йилдан қамоқхона контингенти жиноий жавобгарликка тортилган махбуслар билан тўлдирила бошланди.
Ўзбекистон ва дунё олдида Жаслиқ колониясида юз берган, 2002 йилнинг август ойидаги "Хизб ут Тахрир" ташкилоти аъзоси айблари билан қамалган икки маҳбуснинг тириклайин қайноқ сувга солиниб, зўравонларча ўлдирилиши катта шов - шувлик воқеа бўлди.

Бу воқеа дунё жамоатчилигига катта таъсирини кўрсатди.Жаслиқ колонияси бошлиғи Алихайдар Кулумбетов эса икки одамнинг ўлими учун бор - йўғи ҳайфсан олди холос.
Лекин бўлиб ўтган анячли воқеа қамоқхона бошлиғи ва унинг ходимларини кўп нарсага ўргатди.Шунинг учун бугунги кунда диний маҳбусларни қийнаш учун қайноқ сув эмас, балки муздек сувдан фойдаланилмоқда.

Uznews.net

Просмотров: 2548 | Добавил: Давронбек | Рейтинг: 1.7/6 |
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
 
 
Разделы новостей
Долзарб мақолалар [10]
Шеърлар [3]
Норозилик чодиридан ҳикоялар [1]
Хабарлар [138]
Иқтисод [4]
Янги нашрлар [3]
Баҳс [6]
Инсон ҳуқуқлари [20]
Таҳлил [18]
Эркин фикр [41]
Интервью [12]
Мурожаатлар [13]
Жамият [26]
Сиёсат [18]

Форма входа

Календарь новостей
«  Декабрь 2006  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Наш опрос

 

Сайтни қандай баҳолайсиз?

 
Жаъми жавоблар: 73
 
                                                 

 


Поиск

Друзья сайта
Бизнинг тамға:
 
 
Ҳамкорларимиз:
 

Статистика

Жаъми сайтдагилар: 1
Меҳмонлар: 1
Муҳлислар: 0
 

Copyright MyCorp © 2024
Используются технологии uCoz