ГлавнаяРегистрацияВход Сб, 2024.05.04, 12:56
  Приветствую Вас меҳмон | RSS

 
 Главная » 2006 » Декабрь » 23 » САПАРМУРОД НИЁЗОВ ВАФОТИ МУНОСАБАТИ БИЛАН «ЭРК» ЛИДЕРИНИНГ БАЁНОТИ
САПАРМУРОД НИЁЗОВ ВАФОТИ МУНОСАБАТИ БИЛАН «ЭРК» ЛИДЕРИНИНГ БАЁНОТИ
07:09
Баёнот

Бугун Туркманистон умрлик диктатор Сапармурод Ниёзов ўлимидан сўнг ўз тарихидаги масъулиятли дамларни кечирмоқда.

Бу Туркманистон халқига мамлакатдаги вазиятни ўзгартириш, демократия ва тараққиёт йўлини танлаш учун очилган тарихий имкониятдир.

Биз, Ўзбекистоннинг сиёсий муҳолифати ва туркманларга биродар бўлган ўзбек халқи, шундай бўлишидан, Туркманистон тепасига, демократик Туркманистонни қуришга тайёр бўлган янги одамлар келишидан умидвормиз.

Шундай шахслар мамлакат ичида ҳам, ҳорижий элларда юрган туркман муҳолифати сафларида кўплаб топилади. Улар учун бугун, ўз халқлари ҳаётини, бамаслаҳат яхши томонга буриш учун ноёб имконият етилди.

Биз Туркманистондаги ҳозирги ҳокимиятни мамлакатда демократик ислоҳотлар қилишга – эркин демократик сайловларни таъминлашга, сиёсий маҳбусларни озод қилишга ва Ниёзов ҳукмронлиги даврида мамлакатни тарк этган муҳожирларни ватанларига қайтишларига имкон яратишга чақирамиз.

Биз АҚШ, Россия ва барча халқаро жамоатчиликни Туркманистондаги демократик ўзгаришларни қўллаб қувватлашга чақирамиз.

Туркманистондаги воқеа нафақат шу мамлакат, балки бутун марказий осиё минтақаси учун, шунингдек дунёдаги энг золим диктаторлардан бири бошқараётган бизнинг мамлакатимиз учун ҳам аҳамиятлидир.

Мухаммад Солиҳ

Ўзбекистон миллий нажот Қўмитаси раиси,Ўзбекистон “Эрк” демократик партияси лидери

Категория: Сиёсат | Просмотров: 1196 | Добавил: Давронбек | Рейтинг: 0.0/0 |
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
 
 
Разделы новостей
Долзарб мақолалар [10]
Шеърлар [3]
Норозилик чодиридан ҳикоялар [1]
Хабарлар [138]
Иқтисод [4]
Янги нашрлар [3]
Баҳс [6]
Инсон ҳуқуқлари [20]
Таҳлил [18]
Эркин фикр [41]
Интервью [12]
Мурожаатлар [13]
Жамият [26]
Сиёсат [18]

Форма входа

Календарь новостей
«  Декабрь 2006  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Наш опрос

 

Сайтни қандай баҳолайсиз?

 
Жаъми жавоблар: 73
 
                                                 

 


Поиск

Друзья сайта
Бизнинг тамға:
 
 
Ҳамкорларимиз:
 

Статистика

Жаъми сайтдагилар: 1
Меҳмонлар: 1
Муҳлислар: 0
 

Copyright MyCorp © 2024
Используются технологии uCoz