ГлавнаяРегистрацияВход Вт, 2024.04.30, 02:52
  Приветствую Вас меҳмон | RSS

 
 Главная » 2007 » Январь » 27 » Умида Ниëзовани озод қилишга отланайлик
Умида Ниëзовани озод қилишга отланайлик
15:05
Умида Ниëзова ҳибсга олиниб Транспорт прокуратураси ертўласида сўроқ қилинмоқда. Хабарлар лентасидаги бу гапни ўқиб даҳшатга тушдим.
Шу йил бошида Умида билан гаплашганимда у қонунга зид ҳеч нарса қилмаганини ва шу боис Ўзбекистон ичида қолиб ўз сафдошлари бўлган инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари билан биргаликда фаолиятини давом эттиражагини айтган эди.
Умида ўз тақиридан кўра¸ кўпроқ инсон ҳуқуқлари алянсидаги маслакдошлари ҳақида кўпроқ қайғураëтган эди.

21 январда президент ваколатлари тугайди¸ агар Ўзбекистонда қонун устивор бўлса каримов кетиши керак деган фикрда ўз маслакдошлўари билан конститсия ҳимоясига тадбир уюштирмоқчи эди.

Айнан 21 январ куни Умида¸ сотқин такси ҳайдовчилари¸шубҳали қариндошлар ва алданганини иддао қилаëтган адвокат қўйган тузоққа тушди.

Умида 26 январ куни транспорт прокуратураси подвалида терговчи Ортиқов ва яна бешта шубҳали кимса ҳамда адвокат куршовида 12 соат тинимсиз сўроқ қилинди.
”Адвокат”¸ Умида ўз айбини бўйнига олди деб айтди 26 январ куни кечқурун унинг қариндошларига.
Қанақа айб.

Тортиб олинган компютер ичидаги инсон ҳуқуқлари ҳақидаги мақолаларми. Ëки паспортсиз саëхат қилишми.
26 январ куни Умида тақдиридан ташвишланиб Брюсселдан телефон қилган дипломатлардан бири менга мана бу гапни айтди.

”Паспортсиз саëхат қилди дея Умидани қамоққа тиққан каримовнинг ўзи мандатсиз лавозимда ўтирибди.”...
Бу гапга изоҳ шарт эмас.

Азиз биродарлар келинглар Умида ҳимоясига отланайлик

Умида ўз фаолиятини ОАВларига кўмаклашувчи Интернюс идорасида бошлаган эди.
Ўзбекистонда юзлаб журналистлар Умидани яҳши танийди.

Умида Ниëзовани яҳши билган Ўзбекистон ичкарисидаги журналистлар ¸ Умида ҳимоясига бир оғиз бўлса ҳам¸ имкон доирасида шивирлаб бўлса ҳам бир калима сўз айтинглар.

Умида Тошкентдаги Фридум ҳауз идораси ваколатхонасида инсон ҳуқуқлари фаоллари билан ишлаган эди.

Умидани билган Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари учун курашаëтган биродарлар келинг энди Умидани ҳимоя қилиш учун пикетлар ташкил қилайлик.

Умида этиқоди учун судга тортилган мазлум мусулмонларнинг судларида Ҳюман ройтс Вотч ташкилоти учун таржимонлик қилган ва мазлумларнинг фарëдларини дунë аҳлига етказишда ҳизмат қилган эди.

Эй аҳли мазлум мусулмонлар. Ўзбек қамоқхонааларининг собиқ ва собит маҳкумлари Умида озод бўлсин дея дуо қилайлик.

Умида эркин сўз ва демократия тарафдоридир.
Мамлакат ташқариси ва ичкарисидаги мухолифат фаоллари Умида қамоқдан озод қилинишинин ҳукуматдан ва дунë жамоатчилигидан талаб қилайлик.
Толиб ака¸Елена¸ Баҳтиëр ака Носир ака¸Абдулла Тожибой ўғли¸ Азамжон ака сизлар Умидани ҳаммадан кўра яҳшироқ биласизлар¸ келинглар Умида ҳимоясидаги тадбирларга бош бўлинглар.

Бошқалар озодлиги ва эркинлигини ютишга чоғланган каримов зулми иштаҳасини бўғайлик.
Йўқолсин зулм. Умида Ниëзовага ва барча эътиқод маҳбусларига озодлик.

Абдурашид Исмоилов
(бу журналист ва инсон ҳуқуқлари ҳимоячисининг таҳаллуси)

Категория: Жамият | Просмотров: 1117 | Добавил: Давронбек | Рейтинг: 0.0/0 |
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
 
 
Разделы новостей
Долзарб мақолалар [10]
Шеърлар [3]
Норозилик чодиридан ҳикоялар [1]
Хабарлар [138]
Иқтисод [4]
Янги нашрлар [3]
Баҳс [6]
Инсон ҳуқуқлари [20]
Таҳлил [18]
Эркин фикр [41]
Интервью [12]
Мурожаатлар [13]
Жамият [26]
Сиёсат [18]

Форма входа

Календарь новостей
«  Январь 2007  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031

Наш опрос

 

Президент сайловида кимга овоз бермоқчисиз?

 
Жаъми жавоблар: 268
 
                                                 

 


Поиск

Друзья сайта
Бизнинг тамға:
 
 
Ҳамкорларимиз:
 

Статистика

Жаъми сайтдагилар: 1
Меҳмонлар: 1
Муҳлислар: 0
 

Copyright MyCorp © 2024
Используются технологии uCoz