ГлавнаяРегистрацияВход Пн, 2024.04.29, 22:59
  Приветствую Вас меҳмон | RSS

 
 Главная » 2007 » Январь » 29 » Маҳбуса ҳуқуқ ҳимоячилари озод этилсин!
Маҳбуса ҳуқуқ ҳимоячилари озод этилсин!
01:52

Бирлашган Миллатлар Ташкилотига, БМТнинг Қочқинлар ишлари бўйича кўмитаси ва Инсон Ҳуқуқлари бўйича Кенгашига, ЕХҲТга, Европа Иттифоқига, Европа Иттифоқи Парламентига, Хъюман Райтс Вотч, Халқаро Авф, Инсон ҳуқуқлари бўйича Халқаро Хелсенки Федерацияси, Чегарасиз мухбирлар ташкилотларига
Маҳбуса ҳуқуқ ҳимоячиларини озод этилишини талаб қиламиз!

Умида Ниёзовани 22 январ куни ҳибсга олиниши Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари ҳаракатига нисбатан амалга оширилган катта зарба бўлди. Уни чегарани ноқонуний кесиб ўтганликда ва экстремистик руҳдаги адабиётларни ташиганликда айбладилар.

Авторитар режим жаллодлари яна бир бор ўзларини нақадар қаттол эканликларини намоён этдилар. Аслини олганда , бу ўзгача фикрловчилардан қасос олишдир. Ҳуқуқ ҳимоячиси бўлган аёлларни фарзандларидан жудо қилиш анъанага айланиб бормоқда. Бу усулдан фойдаланган ҳолда уларни сиёсий фаолиятларини тўхтатишга мажбур этишмоқда.

Мўътабар Тожибоева, Гулбаҳор Тўраева ва Умида Ниёзова Ўзбекистонда кўзга кўринган жамоат вакилларидир. Уларни довюраклик ва ҳақиқат учун курашиш туйғулари бошқалардан алоҳида ажратиб туради. Улар 2005 йилнинг 13 май куни Андижонда содир бўлган воқеалар юзасидан мустақил халқаро текширув ўтказиш тарафдори эдилар. Бу инсонлар қўлга киритган далиллар ҳақиқатдан ҳам асослидир. Амалдаги режим уларни коррупцияга оид жиноят содир қилгани учун шартли жазо олган бош вазир ўринбосари Исмоил Жўрабеков ва Козим Тўлагановга нисбатан ҳақиқатдан ўта хавфли деб ҳисоблайди. Шубҳасиз бу амалдорлар диктаторнинг яширин буйруқларини сўзсиз адо этдилар ва ҳеч қачон унга қуйидаги саволларни бера олмадилар:

Андижон қатлиоми пайтида қанча болалар, аёллар ва қариялар ўлдирилган?
Андижон воқеаларидан кейин қанча одам оммавий равишда кўмиб юборилган?
Ҳукумат қўшинларини 2005 йилнинг май ойидаги андижон воқеалари пайтида ўт отар қуроллардан фойдалангани қанчалик тўғри ва асосли?

Айнан шу сабабли биз бу уч ҳуқуқ ҳимоячисини зудлик билан озод этилишини талаб қиламиз, чунки уларнинг айби тасдиқланмаган, уларга нисбатан далиллар эса тўқиб бичилган.

Ўзбекистон демократик ҳаракати вакиллари:

Ҳазратқул Худойберди, Ўзбекистонда демократия ва инсон ҳуқуқлари масалалари билан шуғулланувчи Доимий Комиссия спикери, Швеция.

Юсуф Расул, Қувғиндаги ўзбек ижодкорлари Уюшмаси раиси, Швеция.

Муҳиддин Қурбонов, Ҳуқуқ Ҳимоячилари Халқаро Жамияти раҳбари, Швеция.

Баҳодир Чориев, "Бирдамлик" ҳаракати етакчиси, АҚШ.

Қудрат Бобожон, Ўзбекистонда матбуот эркинлиги учун гуруҳи аъзоси, Швеция.

Тўлқин Қораев, мустақил журналист, Швеция.

Алишер Сойипов, Valley Media Group ташкилоти раҳбари, Қирғизистон, Ўш.

Дўстназар Худойназар, Ўзбекистонда демократия ва инсон ҳуқуқлари масалалари билан шуғулланувчи Доимий Комиссия спикери ўринбосари, Швеция..

Бахтиёр Ҳамроев, Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти Жиззах вилоят бўлими раиси, Ўзбекистон.

Исмоил Дадажонов, "Бирлик" партияси раиси ўринбосари, Швеция.

Сулаймон Муродов, "Эрк" партияси Марказий Кенгаши аъзоси, АҚШ.

Сафар Бекжон, Халқаро Ёзувчилар Парламенти аъзоси, Швецария..

Баҳодир Файзи, жамиятшунос, АҚШ.

Ҳотам Ҳожиматов, Узбек сиёсий мухожирлар жамияти, Норвегия.

2007-01-29, 01:02

Категория: Жамият | Просмотров: 1173 | Добавил: Давронбек | Рейтинг: 0.0/0 |
Всего комментариев: 1
1 малик адолатов  
0
Мен яна бир бор қайтараман:Қачон биз ёнимиздагиларни химоя килиш даражасида кучга эга булсак шунда биз билан хисоблашишга мажбур булишади. Опа сингилларимизни хохлаган куйга солишсаю биз индамай утирсак.Хозирги вазиятда конга кон,жонга жон олиш бу касос эмас хукм деб юритилса тугри булади.
Алам ва изтироб билан Малик Адолатов

Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
 
 
Разделы новостей
Долзарб мақолалар [10]
Шеърлар [3]
Норозилик чодиридан ҳикоялар [1]
Хабарлар [138]
Иқтисод [4]
Янги нашрлар [3]
Баҳс [6]
Инсон ҳуқуқлари [20]
Таҳлил [18]
Эркин фикр [41]
Интервью [12]
Мурожаатлар [13]
Жамият [26]
Сиёсат [18]

Форма входа

Календарь новостей
«  Январь 2007  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031

Наш опрос

 

Сайтни қандай баҳолайсиз?

 
Жаъми жавоблар: 73
 
                                                 

 


Поиск

Друзья сайта
Бизнинг тамға:
 
 
Ҳамкорларимиз:
 

Статистика

Жаъми сайтдагилар: 1
Меҳмонлар: 1
Муҳлислар: 0
 

Copyright MyCorp © 2024
Используются технологии uCoz