ГлавнаяРегистрацияВход Сб, 2024.05.18, 18:35
  Приветствую Вас меҳмон | RSS

 
 Главная » 2007 » Февраль » 13 » "Ашаддий террорчи" Даврон Шарипов бошига 1000 доллар!
"Ашаддий террорчи" Даврон Шарипов бошига 1000 доллар!
15:07
Афғонистонда халқаро аксилтеррорчилик ҳаракатлари авж палласига кирган пайтда АҚШ ҳукумати биринчи рақамли террорчи Усама Бин Лодин боши учун жуда катта пул тикканди. Бироқ орадан олти йилдан ошиқ вақт ўтди, террорчилар отаси деб ном олган одамни ушлаб, совринни олган одамни эшитмадик. Ундан сўнг "Толибон" раҳбари Мулла Умар боши учун ҳам анча мунча пул тикилди, кўриб турганингиздек террорчиларни ушлаш имкони бўлмаяпти. Яқинда "ДЎК" ( Ж.Маматов)сайтида ҳам "халқаро террорчи" Даврон Шариповни шахсини аниқлаган киши учун 1000 доллар пул тикилганини эшитиб ёқамни ушладим.

Ё фалак, ўзини демократман деб юрган, халқимиз ичида анча мунча обрў эътиборга эга кишилар яна нималарни кашф қилишар экан?

Демократик Ўзбекистон Конгресси сайтида эълон қилинган қуйидаги эълонга эътибор беринг:

"15 йиллик Ўзбек мухолифати ичида фитначи(изоҳга қаранг) Даврон Шарипов деган кимса борлигини билган, унинг қачон ва нима иш қилганини исботлай оладиган, расмини ва паспорт нусхасини юборган одамга минг доллар мукофот берилади.(Ўзбек демократик мухолифати вакиллари).

"Ўзбек демократик мухолифати вакиллари" ким эканки бунақа шармандали эълонни ўзбек номини демократияга тиркаб гапираётган сайт пештоқига илиб қўйса?

Мен ўзини демократман деб ҳисоблайдиган кўплаб кишилардан бу эълон ҳақида сўрадим, бироқ уларни бунақа гап сўзлардан хабарлари йўқлигини билдим. Фақат қандайдир ёввойи ҳайвонлар ҳақида тинимсиз шеърий машқлар ёзаётган ва ўзини яқинда ташкил қилган бепул сайтига бу эълонни реклама қилиб ётган бир латифагўйдан бошқа одамлар Даврон Шарипов шахсияти билан қизиқишаётгани йўқ.

Даврон Шарипов шахсиятини аниқлаш нега бу сайт раҳбариятига ( ҳа, айнан раҳбариятига) ва баъзи бир андиларга керак бўлиб қолгани кўпчилик учун тушунарсиз бўлса эҳтимол. Гап шундаки Ўзбекистон Миллий Нажот Қўмитаси таҳлил бўлими раҳбари сифатида фаолият кўрсатаётган Даврон Шарипов бир неча марта мухолифат ичидаги баъзи бир кишилар фаолияти ва уларни мухолифатга қарши олиб бораётган курашлари ҳақида танқидий маҳолалар эълон қилганди. Д. Шарипов ўз мақолаларида "Бирлик" лидери А.Пўлат ва ДемКонгресс раиси Ж.Маматовларни аёвсиз "савалаган". Унинг бу чиқишлари "бесамар" кетмади, Жаҳонгир Муҳаммад Муҳаммад Солиҳни "фош" этувчи каттагина мақола эълон қилди.

Ж.Маматов Даврон Шарипов тахаллуси остида мақола ёзаётган одам кимлигини аниқ билишни айтади, унинг назарида Шарипов Муҳаммад Солиҳдир. Лекин шунга қарамай у ўз қўл остидаги сайтида Даврон Шариповни киимлигини аниқлаган кишига мукофот учун 1000 доллар пул ажратди.

Мен ҳам тўғриси Даврон Шарипов кимлигини билмайман, бироқ у билан хат ёзишиб турамиз. Баъзи "Эрк" партияси фаолларига кўра Д.Шарипов хукумат идораларида юқори мансабларда ишлаган сиёсатчининг адабий тахаллусидир. Айни пайтда АҚШда яшаётгани айтилаётган бу одам ўз оиласи, қариндош уруғлари хавфсизлиги нуқтаи назаридан ўзини ошкор қилишни истамайди.

Мен ДЎК" (Ж.Маматов) сайтида чиққан эълонни Даврон акага юбориб, ундан бунга муносабатини сўраганимда, у "Қўяверинг, улар аста секин мени кимлигимни билиб олишади. Аслида улар эмас, СНБ мени изламоқда, бу ахмоқлар бор йўғи сотқин, мени ушлаб беришмоқчи холос" деган жавобни олдим.

Албатта Даврон Шарипов кўпчилик учун қизиқарли шахс. Уни Ўзбекистондаги сиёсий бўҳронлар ва мухолифат ичидаги зиддиятлар ҳақидаги таҳлилий мақолалари албатта кўпчиликда қизиқиш уйғотиб келади. Ўзбекистон махсус хизматлари Шариповни қандай бўлмасин мавҳ этиш ҳаракатида юрган бўлишлари ҳам эҳтимолдан холи эмас. Бу ҳукумат ҳар қандай йўллар билан демократик ҳаракатлар фаолиятини бўғишга ҳаракат қилади ва бунинг учун ўзига муносиб кучларни сафарбар этади.

"ДЎК" (Ж.Маматов)ичидаги "демократик ҳаракат вакиллари"га Даврон Шарипов шахсини аниқлаш нимага керак бўлиб қолгани кўпчилик учун тушунарсиз бўлса керак.

Агар Даврон Шарипов Зарвақий, ибн Мочча ёки Сухайл номи остида террорчилик ҳаракатлари содир этиб яшириниб юрган бўлса, ДемКонгренсс ҳаракатларини биз ҳам қўллаб қувватлаган бўлармидик. Лекин диктатурага қарши ўз қалами билан аёвсиз кураш олиб бораётган, ўз шахсий ҳаёти хавфсизлиги учун ўзини ошкор қилмаётган бир миллат фидойисининг кимлигини аниқлаш, аниқса унинг "расмини ва паспорт нусхасини юбориш"ни сўраш "Ўзбек демократик мухолифати вакиллари" учун нимага керак бўлиб қолди?

Бугун Исмат Диаматов, Евгений Завялов,Тойир Учқун, Тунги Уйғоқ, Мусофир номи остида қалам тебратаётган миллатдошларимиз кўп. Улар ўз хавфсизликлари нуқтаи назаридан ўзларини ошкор қилмайдилар. Агар бу инсонлар кимлиги маълум бўлса уларни оила аъзоларига нисбатан тазйиқлар тўлқини бошланиши аниқ. Шарипов ҳам шундай қаламкашлар тоифасидан.

Даврон Шарипов кейинги бир йил ичида ўзининг таҳлилий мақолалари билан ўзбек журналистикасида ҳам янгилик ясади. Унинг Ўзбекистонда демократия қарор топиши учун олиб бораётган сиёсий мухорабаларини шахсан мен ўзим қўллаб қувватлайман.

Бундан кейин бу олижаноб инсон билан қилган туркум суҳбатларимиз насиб этса "Исёнкор" саҳифасидан ўрин олади деган умиддаман.

Қоп қоронғу уй ичидан қора мушукни излаб юрган "демократлар"га эса нима ҳам дердик, омад сизларга!

Юсуф Расул,
мустақил журналист, Швеция

Категория: Хабарлар | Просмотров: 1128 | Добавил: Давронбек | Рейтинг: 0.0/0 |
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
 
 
Разделы новостей
Долзарб мақолалар [10]
Шеърлар [3]
Норозилик чодиридан ҳикоялар [1]
Хабарлар [138]
Иқтисод [4]
Янги нашрлар [3]
Баҳс [6]
Инсон ҳуқуқлари [20]
Таҳлил [18]
Эркин фикр [41]
Интервью [12]
Мурожаатлар [13]
Жамият [26]
Сиёсат [18]

Форма входа

Календарь новостей
«  Февраль 2007  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728

Наш опрос

 

Президент сайловида кимга овоз бермоқчисиз?

 
Жаъми жавоблар: 268
 
                                                 

 


Поиск

Друзья сайта
Бизнинг тамға:
 
 
Ҳамкорларимиз:
 

Статистика

Жаъми сайтдагилар: 1
Меҳмонлар: 1
Муҳлислар: 0
 

Copyright MyCorp © 2024
Используются технологии uCoz