ГлавнаяРегистрацияВход Чт, 2024.05.16, 13:05
  Приветствую Вас меҳмон | RSS

 
 Главная » 2007 » Июль » 31 » Юсуф Жуманинг угли хибсга олинди
Юсуф Жуманинг угли хибсга олинди
14:36
БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича комиссиясига,
ЕҲҲТга, Инсон ҳуқуқлари билан шуғулланувчи халқаро ташкилотларга,
Қувғиндаги ўзбек ижодкорлари Уюшмаси мурожаатномаси

Шу йил 24 июл куни диссидент шоир Юсуф Жумаевнинг ўғли Машраб Юсуфжон ўғли уйдирма ўғрилик айби билан қамоққа олинди. Унга нисбатан ЎР Жиноят Кодексининг 169-моддасининг иккинчи ва 127-моддаси 3-қисми билан жиноий иш қўзғатилган.
Шоирнинг Бухоро вилояти, Қоракўл тумани, Човли қишлоғида яшовчи турмуш ўртоғи Гулнора Олтиеванинг ёзишича, Машраб Юсуфжон ўғли фуқаро Ризаев Бургутга қарз берган, бироқ қарзни узишга пули бўлмаган Ризаев Бургут қарзни пул билан эмас, балки қўй билан узган. Бундан қайсидир йўллардан хабардор бўлиб қолган туман ички ишлар бўлими ходимлари Ризаев Бургут ва унинг отаси Ризаев Эргашга тазйиқ ўтказиб, гўёки Машраб Юсуфжон ўғли уларнинг қўйини ўғирлаб кетганлиги ҳақида мурожаат қилдиришган.

Ризаевлар ўзларига нисбатан бундай ноқонуний ҳаракатларнинг олдини олишни сўраб, Қоракўл тумани прокурори ва туман ички ишлар бўлими бошлиғига ариза ёзиб беришган. Аммо, ушбу ариза Машраб Юсуфжон ўғлининг жиноят иши материаллари орасидан ғойиб бўлган. Шу муносабат билан, Гулнора Олтиева "асл ўғри ким - қарзи эвазига қўй олган ўғлимми ёки далилий ашё сифатидаги ҳужжатни ўғирлаган ҳуқуқ-тартибот органи ходимларими?" деб савол беради.

Шоир Юсуф Жумаев Ўзбекистондаги ҳақиқий вазият ҳақида ёзилган шеърлари билан машҳурдир. 2001 йили у Ўзбекистон президентини ҳақорат қилганлик айби билан судланиб, озодликдан маҳрум қилинган, мажбурий равишда қилмаган айбига иқрор этилиб, жазоси шартли жазо билан алмаштирилганди.

Ўзбекистон ҳукумати режимга мухолиф фикрларини билдирган шахсларни қаттиқ таъқиб остига олмоқда. Айниқса, 2005 йил май ойидаги Андижон қатлиомидан кейин бундай репрессиялар мисли кўрилмаган даражага етди. Ўзбек режими ўзининг кушандаси деб билган шахсларнинг ўзига эмас, балки яқин кишиларига нисбатан уйдирма айблар эълон қилиш йўлини тутди. Жиззахлик инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Бахтиёр Хамроевнинг ўғли безориликда айбланиб, озодликдан маҳрум қилингани бу фикрни тасдиқлайди.

Гулнора Олтиева "ўғлим Машрабнинг битта айби бор холос, у ҳам бўлса Юсуф Жумаевнинг ўғли бўлганлигидир. Турмуш ўртоғимдан сиёсий ўч олиш мақсадида уни ноқонуний равишда қамоқда ушлаб туришибди", деб ёзади.

Қувғиндаги ўзбек ижодкорлари уюшмаси сизларни Ўзбекистон ҳукуматидан Юсуф Жумаевнинг ўғли Машраб Юсуфжон ўғлини дарҳол қамоқдан озод этишни, унга нисбатан туҳмат уюштирган ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларига эса тегишли чоралар кўришни талаб қилишга чақиради.

Юсуф Расул,
Қувғиндаги ўзбек ижодкорлари Уюшмаси раиси, Швеция.
2007 йил, 30 июл.

Категория: Жамият | Просмотров: 1036 | Добавил: Давронбек | Рейтинг: 0.0/0 |
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
 
 
Разделы новостей
Долзарб мақолалар [10]
Шеърлар [3]
Норозилик чодиридан ҳикоялар [1]
Хабарлар [138]
Иқтисод [4]
Янги нашрлар [3]
Баҳс [6]
Инсон ҳуқуқлари [20]
Таҳлил [18]
Эркин фикр [41]
Интервью [12]
Мурожаатлар [13]
Жамият [26]
Сиёсат [18]

Форма входа

Календарь новостей
«  Июль 2007  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031

Наш опрос

 

Президент сайловида кимга овоз бермоқчисиз?

 
Жаъми жавоблар: 268
 
                                                 

 


Поиск

Друзья сайта
Бизнинг тамға:
 
 
Ҳамкорларимиз:
 

Статистика

Жаъми сайтдагилар: 1
Меҳмонлар: 1
Муҳлислар: 0
 

Copyright MyCorp © 2024
Используются технологии uCoz