ГлавнаяРегистрацияВход Пт, 2024.05.17, 11:04
  Приветствую Вас меҳмон | RSS

 
 Главная » 2007 » Сентябрь » 12 » ҚАТАҒОНЛАР ХАЛҚНИ ҚЎРҚУВДА УШЛАШ УЧУН
ҚАТАҒОНЛАР ХАЛҚНИ ҚЎРҚУВДА УШЛАШ УЧУН
21:15

Тўлқин Қораев

“Узбек-инфо”

 

Ўзбекистонда кечаётган бугунги жараёнлар бирор ўзбекни, ёки ўзбекистонликни бефарқ қолдирмаса керак. Республи ўз мустақллигига эришган 1991 йлда мамлакат раҳбари томонидан айтилган “Ўзбекистон келажаги буюк давлат” деб башорат қилаиган шиор ҳам сал кам унут бўлди. Ўшанда айтилган буюк келажак келдими, ёки ҳали ҳам вақт борми? Умуман “буюк келажак прораби” бўлган Президент Ўзбекистонни қуллар мамлакатига айлантириш билан, халқни ҳуқуқсизлик, қаўўоқлик ботқоғига ботириш билан кимнинг келажагини буюк қилмоқчи бўлганлиги бугун кундек равшан. У ўз келажагини назарда тутганди! Халқни эса олдинда янги қатағонлар, очарчликлар кутмоқда.  “Узбек-инфо” айни муаммолар юзасида ҳозирда Францияда яшаб келаётган Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари жамияти раиси Толиб Ёқубов билан суҳбат ўтказди.  

 

 

 

Узбек-инфо: Ўзбекистонда кечаётган бугунги жараёнларни қандай баҳолайсиз? Халқаро ҳамжамият босими остида бу вазият вужудга келдими, ёки режим олиб бораётган сиёсатнинг оқибатими бу?

 

Толиб Ёқубов:  Ҳозирги кунда аксарият кўпчилик (хусусан, мен ҳам) Ўзбекистондаги аҳволни ўта ЁМОН деб баҳолайди ва бу вазият халқаро ҳамжамиятнинг босимининг натижаси эмас.

 

Узбек-инфо: Хусусан, мамлакатда нарх-навонинг мисли кўрилмаган даражада кўтарилиб кетгани ва ҳукумат бугунги вазиятда халқни ижтимоий  ҳимоясини таъминлай олмай қолгани Ўзбекистонда кескин бир вазиятни юзага келишига сабаб бўлиши мумкинми? 

 

Толиб Ёқубов:  Мумкин. Мана бир мисол. 5 сентябрь куни мен туғилиб ўсган, Жиззах туманидаги Токчилик қишлоғида аҳолининг газ тўловларига қарши катта норозилик намойиши бўлиб ўтган ва унда 100 дан ортиқ одам қатнашган. Қишлоққа туман ҳокими, газ тармоғи раҳбарлари, беҳисоб милиция ва МХХ вакиллари етиб келишган ва одамларни тинчитишга уринишган. Одамларнинг ғазаби шу қадар кучли бўлган-ки, уларнинг ҳужумидан туман газ тармоғи бошлиғи Олим Ҳожиевни милиционерлар қутқариб қолишган. Бундан кейин бундай чиқишлар Ўзбекистонда кучайиб бораверади  деб ўйлайман.

 

Узбек-инфо: Ҳукумат раҳбарининг ўзини қаттиқ ҳимоя қилиши ва хусусан Марғилон шахрига Ислом Каримовнинг ташрифи баҳонасида аҳоли учун комендантлик соати эълон қилинганлиги ва бошқа шунга ўхшаш ҳаракатларни нима деб изоҳлай оласиз?

Толиб Ёқубов:  Шарқ халқларида: «Ҳукмдор қанча аҳмок бўлса, уни шунча кўп қуриқлайдилар» - деган мақол бор. Бу – табиий, чунки халқнинг меҳрини қозонган давлат бошлиғини қуриқлаш шарт эмас. Жамиятда унинг душманлари кам бўлади. И.Каримов 18 йил ичида ўзига беўисоб хаққиқий душман орттирди. Муболағасиз айтиш мумкин-ки, ҳозирги кунда халқнинг ярми унга ё душман, ёки душманлик руҳидадир.

 

Узбек-инфо: Ҳозирги вазиятда халқ нима қилиши керак? Умуман, халқ бугунга келиб Каримов сиёсатининг ёмон оқибатларини тушуниб етганлигига ва сиёсий курашга чиқа олишига ишонасизми?

 

Толиб Ёқубов:  Жавобни шундан бошламоқчиман-ки, 1991 йилнинг охирида, биринчи марта умумхалқ президент сайлови арафасида И.Каримовнинг халқ орасидаги рейтинги жуда баланд эди.Ўрта ҳисобда 12 йилдан кейин унинг рейтинги нольга яқин келди. 2004 йил 15 май куни менинг ҳовлимда 30 дан ошик мухолифат вакиллари ва ҳуқуқбонлар йиғилишида шу масала муҳокама қилинди ва мен ўртага савол ташладим: «12 йил ичида И.Каримовнинг халқ орасида рейтинги шу қадар пасайганига мухолифат ва ҳуқуқбонларнинг ҳиссасини қандай баҳолайсиз?». Турли фикрлар айтилди: 10%, 20% ва ҳакозо. Менинг фикрим буйича 1% бўлганлигини айтдим ва ҳозир ҳам шу фикрдаман. Русларда: «Всякая политика проходит через желудок людей» - деган ибора мавжуд. И.Каримовнинг сиёсати 18 йил давомида одамлар қорни орқали ўтда ва унинг рейтингини нольга туширди. Менинг қатьий фикрим бўйича, унга халқ муносабатининг бир қутбдан қарама-қарши қутбга ўтишининг шаклланишида  99% фоиз ҳисса халқнинг ўзиникидир. Шундан келиб чиқсак, тез фурсатларда халқнинг ўзи навбатдаги қадамни қуяди. Бу – амалий қадам бўлади. У қонсиз кечадими, қонлими – ҳозир айтиш қийин.

 

Узбек-инфо: Европа Иттифоқи санцияларини қолдирилиши ёки бекор қилиши нима оқибатларга олиб келади деб ўйлайсиз?

 

Толиб Ёқубов:  Юқорида айтилган халқнинг амалий қадами қонсиз бўлиши учун Европа Иттифоқи, АҚШ (ва бошқалар) ҳам амалий қадамлар қилиши лозим. Бироқ, бу қадамлар Каримовнинг «бошини силаш» каби бўлмаслиги керак. Демократик ҳамжамият шу пайтгача И.Каримов сиёсатига нотуғри ёндошганини, ўзининг хатоларини тушуниши керак ва шундан келиб чиқиб босимни кучайтириши керак.

 

Узбек-инфо:Маълумки Андижон воқеаларидан кейин дунёвий мухолифат, журналистлар ва инсон ҳуқуқлари курашчиларининг асосий қисми ватанни тарк этишга мажбур бўлди, аммо мамлакат ичкарисида қатағонлар давом этаяпти? Бунга сабаб нима деб уйлайсиз ва бу репрессиялар халқни қўрқувда ушлаб туришга хизмат қила оладими?

 

Толиб Ёқубов:  Ҳар қандай репрессия халқни итоатда ва қўрқувда ушлаш учун қулланилади. Бу – ҳар қандай зўравонликка асосланган сиёсий системаларга хос белгидир. Репрессияларни қўллаш учун ҳукумат муттасил «душман» излаши ёки «топилган душманни» халққа эслатиб туриши керак. Андижон воқеалари – аслида И.Каримовнинг бир қатор мамлакатларда бўлиб ўтган «рангли» ёки «гулли» инқилоблар Ўзбекистонга ҳам кириб келмаслиги учун ўтказган қон рангли ва қон хидли аксилинкилоби» эди. И.Каримов 90-чи йиллар бошида ўйлаб топган «ислом терроризми» шу пайтгача «иш бераётган» душмандир ва у (И.Каримов) буни муттасил намоён қилиб туриши керак. «Душман» авторитар режимлар учун:

- халқни қўрқувда ушлаб туриш;

- жамиятда «аксилдушман» психозини ташкил қилиш;

- «аксилдушман» билан ҳамкорликда айблаб, мухолифат ва ҳуқуқбонлик ҳаракатини «қайчилаб» туриш;

- ўз хатоларини «душманга» тўнкашда ўта қўл келади.

Шунинг учун И.Каримов тирик экан, унинг «козири» («душман») ҳам ҳеч қачон ўлмайди.

 

 

Категория: Интервью | Просмотров: 920 | Добавил: Давронбек | Рейтинг: 0.0/0 |
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
 
 
Разделы новостей
Долзарб мақолалар [10]
Шеърлар [3]
Норозилик чодиридан ҳикоялар [1]
Хабарлар [138]
Иқтисод [4]
Янги нашрлар [3]
Баҳс [6]
Инсон ҳуқуқлари [20]
Таҳлил [18]
Эркин фикр [41]
Интервью [12]
Мурожаатлар [13]
Жамият [26]
Сиёсат [18]

Форма входа

Календарь новостей
«  Сентябрь 2007  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930

Наш опрос

 

Сайтни қандай баҳолайсиз?

 
Жаъми жавоблар: 73
 
                                                 

 


Поиск

Друзья сайта
Бизнинг тамға:
 
 
Ҳамкорларимиз:
 

Статистика

Жаъми сайтдагилар: 1
Меҳмонлар: 1
Муҳлислар: 0
 

Copyright MyCorp © 2024
Используются технологии uCoz