ГлавнаяРегистрацияВход Пт, 2024.05.17, 05:41
  Приветствую Вас меҳмон | RSS

 
 Главная » 2007 » Сентябрь » 19 » Хукумат нега талвасага тушмокда?
Хукумат нега талвасага тушмокда?
23:52




 Юсуф Расул, yangidunyo.com
Юсуф Расул, yangidunyo.com
Ўзбекистонда президентлик сайлови яқинлашар экан, ҳукумат муҳолифатдаги ЭРК партияси аъзоларига нисбатан тазйиқ ва босимларни янада кучайтира бошлади. Шу йилнинг 15 август куни уйидан чиққанча қайтиб келмаган “Эрк” партиясининг Сурхондарё вилояти бўлими фаоли Хуррам Бердиев ана шундай таъқибга дучор бўлган кишилардан биридир.

Ўзбекистонда президентлик сайлови яқинлашар экан, ҳукумат муҳолифатдаги ЭРК партияси аъзоларига нисбатан тазйиқ ва босимларни янада кучайтира бошлади. Шу йилнинг 15 август куни уйидан чиққанча қайтиб келмаган “Эрк” партиясининг Сурхондарё вилояти бўлими фаоли Хуррам Бердиев ана шундай таъқибга дучор бўлган кишилардан биридир.

“Эрк” матбуот хизмати тарқатган хабарга кўра Хуррам Бердиев 2007 йилнинг сентябр ойида ишлаб пул топиб келиш учун қўшни Туркманистонга боришни режалаштирган эди. У иш берувчилар билан маълум келишувга ҳам эга бўлган. Шу боис у июл ойининг охирида чиқиш визаси олиш учун ўз фуқаролик паспортини Ички Ишлар бўлимига тақдим этади. Орадан 3 ҳафта ўтгач, 15 август куни у хотинига ИИБ га бораётганини айтиб уйдан чиқиб кетади.

Бироқ шу куни у ортга қайтиб келмайди. Эртаси куни хотини Рўзихон Мусаева турмуш ўртоғини қаерда эканлигини аниқлаш мақсадида бир қанча идораларга бош уриб боради. Дастлаб Қумқўрғон туман Ички Ишлар бўлимидагилар унга эрини безорилик қилгани учун Жарқўрғон туман ИИБ га олиб кетишганини айтишади. Жарқўрғон туман ИИБдагилар эса бу гапларда асос йўқ эканлигини билдиришган. Шу тариқа бир муштипар аёлнинг сарсон саргардонлиги бошланади.

Орадан бир неча кун ўтганига қарамай эридан дарак бўлавермагач, у Термиз шаҳрига, вилоят Ички Ишлар Бошқармасига боришга қарор қилади. Бироқ у ердан ҳам рад жавобини олади. Эри ҳеч қаерда йўқ эди.

Безорилик қилганлик учун энг юқори қамоқ муддати ҳисобланган ўн беш кун ҳам ўтади. Оила бошлиғи эса уйга қайтиб келмайди. Вояга етмаган тўрт фарзанднинг онаси Рўзихон Мусаева болаларини касалванд онасига ташлаб 4 сентябр куни эрталаб яна Термизга йўл олади. Бу гал ИИБ қоровул бошлиғи унга бошқарма қамоқхонасида Хуррам Бердиев деган одам борлигини, бироқ у билан учрашувга рухсат этилмаслигини, агар пул бўлса бериб қўйишлари мумкинлигини айтади.

Рўзихон Мусаева эрини бу ерда бор йўқлигини ҳамда адвокатлари кимлигини билмасдан уларга қандай пул бериши мумкинлигини айтгач, қоровул бошлиғи муштипар аёлни ҳайдаб юборади. “Уни адвокати йўқ! Йўқол бу ердан! Иккинчи кўзимга кўринма! Агар яна қайтиб келсанг сен ҳам йўқолиб қоласан, изингни ҳеч ким топа олмайди!” дея ўшқиради у.

Хуррам Бердиевнинг йўқолиб қолиши ва Сурхондарё вилоят Ички Ишлар Бошқармасидан дараги чиқиши баъзи саволларни ўртага олиб чиқади. Хуррам Бердиев қандай жиноят содир этганди? У ҳибсга олинганми ёки ўғирлаб кетилганми?

1961 йилда Сурхондарё вилоятида туғилган Хуррам Бердиевнинг асли касби ўқитувчилик. У 1987 йилда Тошкент Давлат университетининг филология факультетини тамомлаб, Қумқўрғон туманидаги ўрта мактабда дарс бериб келаётган эди. 1991 йилнинг феврал ойида “Эрк” демократик партиясига аъзо бўлиб кирган, оилали, тўрт нафар фарзанди бор. Фарзандларининг каттаси 8 ёшда. Қумқўрғон туманидаги К.Йўлдошев маҳалласида истиқомат қилади.

2006 йилда у “Эрк” газетасини ўқигани, уйида сақлагани ва бошқаларга ўқиш учун бергани учун уч кунга қамоққа ташланган ва ўртача ойлик иш ҳақининг йигирма баравари миқдорида жаримага тортилган эди.

Хуррам Бердиев 2006 ва 2007 йиллар ичида доимо назорат остида яшаб келган. Куч ишлатув тизими ходимлари қариндош уруғлари, қўни қўшниларидан бу одам билан алоқа қилмасликни, ҳатто меҳмонга чақирмасликни талаб қилиб келишган. Маҳалла қўмитасида бўлган йиғилишларда ҳам ҳамшаҳарлари Хуррам Бердиев билан гаплашмасликка, ундан ҳеч нарса олмасликка даъват этиб келинган.

Бугун эса унинг оила аъзолари сарсон, ҳамкасблари, партиядошлари ташвишда. Унга нима бўлгани, қандай айблар билан ҳибсга олингани маълум эмас.

Сурхондарё вилоятининг Жарқўрғон туманида чиқадиган “Меҳнат шарафи” газетасининг 2007 йил 1-10 сонларида “Огоҳлик - давр талаби” рукни остида “Ўзгалар ноғорасига ўйнаб” номли имзосиз мақола эълон қилинди. Ушбу мақола бошдан- оёқ мухолифатни қоралаш, “Эрк” партиясини бадном қилишга бағишланган. Унда Хуррам Бердиев ҳақида ҳам қисқача тўхталиб ўтилган. Мақолада айтилишича Хуррам Бердиев Шўрчи туман автошоҳбекатида номаълум кишидан бир дона “Эрк” газетасини олган ва уни тандирга тиқмай қўшниси Аманов Сафарни қўлига тутқазган эмиш. “Эрк” бизнинг мамлакатимизда рўйхатга олинмаган. Шу туфайли уни Ўзбекистонда тарқатиш таъқиқланади” деб ёзади номаълум муаллиф.


Мақоладан Хуррам Бердиев “Эрк” газетасини ўқигани ва бошқаларга ўқиш учун бергани учун жавобгарликка тортилгани англашилади.

Ушбу мақола эълон қилингач, эрининг қаерда эканлиги билан қизиққан Рўзихон Мусаевага газета ходимлари бу ҳақда ҳеч нарса билмасликларини, мақола Миллий Хавфсизлик Хизмати ходимлари томонидан ёзилганини билдиришган.

Ўзбекистонда шу пайтгача ўнлаб кишилар айнан “Эрк” газетасини ўқигани ва уйида сақлагани учун жиноий жавобгарликка тортилган ва бу ҳолат ҳанузгача давом этмоқда. Бўлажак президентлик сайлови олдидан ҳукуматни танқид қилувчи ҳар қандай нашр ўта хавфли саналади. Чунки, бу газеталарни ўқиган кишиларда Каримов ҳукумати сиёсатига нисбатан ишончсизлик, шубҳа ва норозилик туғилиши мумкин.

Хуррам Бердиев ҳам талваса ичидаги ҳукуматнинг ноқонуний амаллари қурбонидир.

www.yangidunyo.com



Категория: Эркин фикр | Просмотров: 889 | Добавил: Давронбек | Рейтинг: 0.0/0 |
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
 
 
Разделы новостей
Долзарб мақолалар [10]
Шеърлар [3]
Норозилик чодиридан ҳикоялар [1]
Хабарлар [138]
Иқтисод [4]
Янги нашрлар [3]
Баҳс [6]
Инсон ҳуқуқлари [20]
Таҳлил [18]
Эркин фикр [41]
Интервью [12]
Мурожаатлар [13]
Жамият [26]
Сиёсат [18]

Форма входа

Календарь новостей
«  Сентябрь 2007  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930

Наш опрос

 

Сайтни қандай баҳолайсиз?

 
Жаъми жавоблар: 73
 
                                                 

 


Поиск

Друзья сайта
Бизнинг тамға:
 
 
Ҳамкорларимиз:
 

Статистика

Жаъми сайтдагилар: 1
Меҳмонлар: 1
Муҳлислар: 0
 

Copyright MyCorp © 2024
Используются технологии uCoz