ГлавнаяРегистрацияВход Пт, 2024.05.17, 08:45
  Приветствую Вас меҳмон | RSS

 
 Главная » 2007 » Сентябрь » 30 » Пўлатовнинг ёлғонлари
Пўлатовнинг ёлғонлари
16:09
Юсуф Расул,
журналист, Швеция.

“Бирлик” партияси лидери Абдураҳим Пўлат кейинги пайтда “Бирлик” партиясини мухолифат ҳаракатлари ичида энг пешқадами, ўзини эса мухолифат лидери дея иддао қила бошлади. Бу фикрлар қанчалик ҳақиқатга яқин бўлишини аниқлаш бугун бироз қийин. Чунки ҳар бир партияни жамият ва халқ ичидаги нуфузини аниқлаб олиш эркин, демократик сайловларда очиқ кўринади. Кимни халқ ичида обрў эътибори юксак эканлигини аниқлаш барометри ҳам эркин сайловлардир. Эркин ва очиқ сайловларнинг амалга ошиши эса бугунги кунда хом хаёлликдан бошқа нарса эмас. Каримов иқтидорда турар экан, эркинликлар ҳақида гапириш кулгилидир. Буни эса “Бирлик” лидери яхши билади, шунинг учун у яна жамоатчиликни лаққиллатиш учун ўзи ўрганиб қолган ёлғон ва бўҳтон механизмини ишга солмоқда.

Биз худонинг берган куни Абдураҳим Пўлатни “Эрк” лидери ва шу партия фаолиятини камситувчи ҳақоратли мақолаларини ўқиймиз. Худонинг берган куни Пўлатов ўз шахсиятини ва “Бирлик” партиясини кўкка кўтариб мақташга урунади. Кимдир бу одамни ҳақиқатдан мухолифат лидери, жамиятда катта нуфузга эга инсон бўлса керак деб ўйлаши табиий. Пўлатовни кимлигини билганлар эса уни масхарабозликларидан кулиб қўйишади.

Пўлатов бир йилдан буён интернетда баъзи сайтлардаги сўровномаларни сохталаштириб, ўз масхарабозликларини узлуксиз тарзда давом эттириб келаётгани, уни бу қилиқларига бошқалар сукут сақлашлари мени таажжубга солади. Ахир сўровномаларни сохталаштириб, “ўзидан лидер ясаш ўйини” ғирт бемаънилик ва ёлғон амалларку! Ёки сохта сўровномалар натижаси билан Пўлатов мухолифат лидери бўлиб қоладими?

Балки интернетдан яхши хабари бўлмаган кишилар Пўлатовни сўровномаларни сохталаштираётганини билмасликлари мумкин. Лекин сон - саноқсиз имкониятга эга бўлган интернет орқали сўровномаларни истаганча сохталаштириш мумкинлигини кўпчилик кишилар яхши билишадику!

Билмаганлар учун қисқача маълумот: Агар сиз истаган сайтингиздаги сўровномага ўз компютерингиздан тўғридан тўғри кирсангиз фақат бир марта овоз бериш имкониятига эга бўласиз. Чунки, сўровномалар фақат бир компютердан жавобларни қабул қилишга мослаштирилган. Яъни, компютерингиз IP кодларини сервердаги махсус ҳисоблагич автомат ёзиб олади ва сиз иккинчи марта овоз бера олмайсиз. Агар сиз интернетдаги прокси сайтлар орқали ўша сайтга кирсангиз, истаганча, қайта -қайта овоз беришингиз мумкин бўлади. Чунки, прокси сизни компютерингиз IP кодларини кўрсатмайди, яъни “яширади”. Агар бу фикрларга ишонмасангиз ўзингиз http://www.kub.kz/kubar.htm сайти орқали бирор саҳифадаги сўровномга овоз бериб кўринг. Бу сайт ичида бир қанча прокси бор, улар орқали овоз беришингиз мумкин. Агар бу прокси орқали овоз бериш имконияти чегараланган бўлса сиз бошқа пуллик проксилардан фойдаланишингиз мумкин. Бундай проксилар учун йилига 20 доллар пул тўлайсиз, холос. Пуллик проксилар орқали саноқсиз IP кодлардан кириш мумкин. Масалан, қуйидагилар шундай прокси сайтлардир:
AnonymisierungsDienst,
Anonymization,
Anonymouse
Autistici (SSL)
Guardster
Megaproxy
The Cloak
WebWarper

Уларни олдига қуйидагича интернет белгиси қўйсангиз кифоя:
www.anonymouse.de
www.anonymizer.com
Ёки бу прокси сайтларни интернетдаги www.google.ru каби изловчи сайтлардан қидириб топиш мумкин.

Фақат айрим проксилар орқали бир марта овоз бера оласиз, лекин махсус рўйхатдан ўтиб саноқсиз овоз бериш мумкин.
Акс ҳолда куни билан кнопка босиш билан шуғулланасиз. Агар уч тўртта одам бўлса кўпроқ натижа бўлиши мумкин. Ёки уч тўртта компюьтердан кириб овоз берилса анча “кўп овоз йиғишингиз” эҳтимоли кам эмас.

Истаган кишилар бу тажрибани амалада синаб кўришлари мумкин. Ўшанда Абдураҳим Пўлат ўзига қандай овоз йиғаётгани сирларини осонгина тушуниб оласиз.

Масалан ҳозирнинг ўзига ҳаммамиз учун “ҳурматли шоир” Ризо Обидни www.rizobek.ucoz.ru номли қўлбола сайтида тажриба ўтказиб кўрайлик.

Бугун 29 сентябр, ҳозир Швеция вақти билан соат 23 дан 31 дақиқа ўтди.

“Ризобек” сайтидаги “Сайтимизнинг бугунги аҳволи” деган сўровномадаги овозлар рейтинги қуйидагича:

Аъло 31 27%

Яхши 30 26%

Ўртача 21 18%

Ёмон 12 10%

Ўта ёмон 18 16%

Жами жавоблар: 112

Энди бу сайтга www.anonymouse.de сайти орқали кириб, “аъло” деб жавоб берганларга зид равишда “ўта ёмон” деган рейтинг бўйича ўз имзомизни қолдирайлик.

Кутилганидек “Ризобек” сайти бизни овозларимизни ҳеч монеъликсиз қабул килиб ола бошлади. Натижа эса соат
23 дан 38 дақиқа ўтганча қуйидагича бўлди:

Аъло 31 21%

Яхши 30 20%

Ўртача 21 14%

Ёмон 12 8%

Ўта ёмон 50 34%

Жами жавоблар: 144

Демак 7 дақиқа ичида “ўта ёмон” рейтингини 18 тадан 50 тага етказа олдик.

Бошқа истаган сайтингизда ҳам сўровномаларга ўзингиз шу хилда жавоб бера олишингиз мумкин. Абдураҳим Пўлат ўз партиясини, ўзини ҳамда “Адолат” партияси рейтингини шундай сохта овозлар билан ошириб берганди. Истасангиз сиз ҳам ХДП ёки “Миллий Тикланиш” рейтингини ошириб беринг. Бу билан ҳукумат қўлидаги қўғирчоқ партияларни жамият ичидаги нуфузи ошиб қоладими? Ёки халқ президентлик сайловида мухолифатга эмас, қўғирчоқ партияларга овоз берадими?

Энди ўзингиз ўйлаб кўринг, “Бирлик” лидери масхарабозликлари ортида қандай мақсадлар турибди? Уни мухолифат лидери деб аташ мумкинми?

Мен олдинги мақоламда бу одамдан бутун мухолифатчилар, ҳатто уни яқин сафдошлари ҳам нафратлана бошлашгани ҳақида ёзган эдим. Пўлатовни 1989 йилдан буён Муҳаммад Солиҳга ҳасад билан бошлаган қилғиликлари, бадфеъллиги, мухолифатни ичдан парчалаб ташлаш мақсадида амалга оширган кирдикорларини фош этувчи мақолалар, тадқиқотлар ва мухолифат фаоллари хотиралари “Исёнкор”, “Янги Дунё”, “Демократик Ўзбекистон Конгресси” ва бошқа интернет саҳифаларда эълон қилинди. Бу фикрлардан хулоса чиқариб олиш ҳар бир виждонли инсонлар бурчидир.

Мен Пўлатовнинг ёлғон ва бўҳтонлари ҳақида олдинги мақоламда ҳам ёзган эдим. Аввало бир нарсани очиқ тан олиш керак. Мухолифат лидери ёки бошқа машҳур кишилар ҳақида бу каби фикрларни ёзишга ҳамма ҳам журъат этолмайди. Чунки, бу танқидлар ортида жамиятда озми кўпми нуфузга эга бўлган кишининг шахсияти ва қадр- қиммати туради. Агар мени далилларим ва фикрларим асоссиз бўлса улар маҳкамага мурожаат қилишлари ва мендан катта миқдорда маънавий зарар ундириб олишлари мумкин. Фикрларим асосли бўлса, Пўлатовнинг туҳмат ва ёлғонларини озми кўпми фош этишга ҳисса қўшган бўлсам, шу муборак кунларда Аллоҳ мендан рози бўлсин, ҳаммамизни қилган хато ва камчиликларимизни, гуноҳларимизни Ўзи кечирсин!

(Давоми бор)

Категория: Эркин фикр | Просмотров: 921 | Добавил: Давронбек | Рейтинг: 0.0/0 |
Всего комментариев: 1
1 Аз - и - Я  
0
Нимага Ризобекнинг сайтидаги сўровнома йўқолиб қолди, бу хам сизнинг ишингизми Юсуф?

Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
 
 
Разделы новостей
Долзарб мақолалар [10]
Шеърлар [3]
Норозилик чодиридан ҳикоялар [1]
Хабарлар [138]
Иқтисод [4]
Янги нашрлар [3]
Баҳс [6]
Инсон ҳуқуқлари [20]
Таҳлил [18]
Эркин фикр [41]
Интервью [12]
Мурожаатлар [13]
Жамият [26]
Сиёсат [18]

Форма входа

Календарь новостей
«  Сентябрь 2007  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930

Наш опрос

 

Президент сайловида кимга овоз бермоқчисиз?

 
Жаъми жавоблар: 268
 
                                                 

 


Поиск

Друзья сайта
Бизнинг тамға:
 
 
Ҳамкорларимиз:
 

Статистика

Жаъми сайтдагилар: 1
Меҳмонлар: 1
Муҳлислар: 0
 

Copyright MyCorp © 2024
Используются технологии uCoz