ГлавнаяРегистрацияВход Вс, 2024.05.19, 20:05
  Приветствую Вас меҳмон | RSS

 
 Главная » 2007 » Октябрь » 6 » ОЧИК МУРОЖААТНОМА!
ОЧИК МУРОЖААТНОМА!
20:51
Узбекистон Республикаси Вазирлар махкамаси Бош вазири: Ш. Мирззияевга. «Узбекистон Инсон Хукук Химоячи Альянси» нинг фаол катнашчиси хукук химоячиси Абдилло Тожибой угли номидан. Тошкент шахри., Мирзо-Улугбек тумани, Лашкербеги кучаси 17-а уй.

ОЧИК МУРОЖААТНОМА!

Халкимиз бутун дунъё ислом жамоаси билан бирга Улуг рамазон -руза ойини мамнуният билан кутиб олди. 30 кунлик покланиш,тозаланиш тарадуди давом этиб борябди ва якин курларда Руза хайитига хам етиб борамиз. Бундай синов ойларида барча исломий домла-имомлар бозорларда нархларни суньий кутармаслик ,имкони булса ночор одамларга арзон ва хатто текин даражада озик-овкат махсулотлари таркатишни давот киладилар.
Маьлумки бу йили-2007 йилда турли объектив сабаблар билан нарх-
наволар ошиши кузатилаябди. Бу вокеа айникса кам.таьминланган оилаларни огир ахволга солиб куйиши кузга куриниб турган вокийликдир. Демак бундай шароитда ислом ахли, айникса дават килиш хукукига эга булган диний мутасадилар ва шунинг билан бирга махалла рахбарлари (улар биринчи навбатда ифторликка айтилишини хисобга олиб), ночор оилаларга ердам бериш, харажатларни камайтириш, нархларни суньий кутаришларга карши панд-насихатлар ва тавсияларини кучайтиришни илтимос киламиз. Мисол тарикасида Козогистон бугдой нархи -20-25%га ошиши билан Тошкентда "Олтин дон" маркали Козогистон уни аввалги 700 сум урнига 1200 сумдан сотила бошлаганини (демак ошиш-70% га ортганлиги) курсатишимиз мумкин.
Хозирги кун шароитини тугри тушунган холда Келинлар хайитини утказиш ночор оилалар учун катта ташвиш келтирилишига хам эьтибор беришимиз лозим. Хозирнинг узида келин тушган биркатор оилалар кизнинг ота-оналарига шартлар куябошлагани маьлум.
Агарда уртача куда томонга 20- та тогора юкланса, хозирги кимматлашув шароитида хар бир тогора харажати 30-40 минг, балки уша кунларга деярли 50 минга айланса 600-1000 минг сум харажат тугрисида гап кетаябди. Бу нарса бозор нархларининг бемалол кутарилишига олиб келиши мумкин. Шунинг учун Келин хайитларини кескин чеклаш, хатто такиклаш даражасига олиб келиш факат савобдан ва яхшиликдан иборат булур эди ва бу харакат факат рахмат дуоларига асос булур эди. Бу сохада аввалги йили "Кичик Думбирабод" махалласини иши ибратга сазоворлигини курсатишимиз мумкин. Бу ерда махалла мутасаддилари хар бир келин тушган оила билан алохида иш олиб борган ва яхши натижаларга эрищишган эдилар. Уларнинг харакатларидан куда-андалар хам, ахоли хам хурсанд булишган ва рахматлар айтишган. Келини бор уйлаар факат уз якин кариндошларини кутиб олиш билан чекланишди. Имконияти бемалол булган оилалар уз атаганларини ночор оилаларга улашди мана шундай булиш керак деган яхши фикрлар юзага келган эди.
Бу йил юкорида биз мурожат килаётган мутасаддиларимиз Руза рамазонни барча ахолини хурсанд киладиган, камхаражатли килиб утказишга уз хиссаларини муносиб даражада кушадилар деб умид киламиз.
Абдилло Тожибой угли.

Категория: Мурожаатлар | Просмотров: 1084 | Добавил: Давронбек | Рейтинг: 0.0/0 |
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
 
 
Разделы новостей
Долзарб мақолалар [10]
Шеърлар [3]
Норозилик чодиридан ҳикоялар [1]
Хабарлар [138]
Иқтисод [4]
Янги нашрлар [3]
Баҳс [6]
Инсон ҳуқуқлари [20]
Таҳлил [18]
Эркин фикр [41]
Интервью [12]
Мурожаатлар [13]
Жамият [26]
Сиёсат [18]

Форма входа

Календарь новостей
«  Октябрь 2007  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031

Наш опрос

 

Сайтни қандай баҳолайсиз?

 
Жаъми жавоблар: 73
 
                                                 

 


Поиск

Друзья сайта
Бизнинг тамға:
 
 
Ҳамкорларимиз:
 

Статистика

Жаъми сайтдагилар: 1
Меҳмонлар: 1
Муҳлислар: 0
 

Copyright MyCorp © 2024
Используются технологии uCoz