ГлавнаяРегистрацияВход Пт, 2024.05.03, 01:32
  Приветствую Вас меҳмон | RSS

 
 Главная » 2007 » Октябрь » 8 » “Инкилоб бўлиши эхтимоли бор”
“Инкилоб бўлиши эхтимоли бор”
03:54
“Янги Дунё” саҳифасида Ислом Каримов номзоди ЎзЛДП томонидан президентликка кўрсатилиши умумхалқ муҳокамасида.
Саволларга “Эрк” Демократик Партиясининг Оврупо бўлими мувофиқлаштирувчиси, Швецияда яшовчи Дўстназар Худойназар жавоблари билан танишинг.

1. Сизнингча Каримов учинчи марта президент бўла оладими? Бунинг учун унда қанчалик қонуний асос бор?

-Каримов истаса учинчи маротаба президент бўлади. Диктаторлар учун қонун бўлмаган ва бўлмайди. Мени бир адвокатим бор эди Ўзбекистонда, у “қонунлар тешикли бўлди, ҳаракат қилган одам истаганча кириб чиқиши мумкин” дер эди.

2. Каримовнинг номзодини кўрсатилиши олдидан конститутциядаги президент муддати ҳақидаги бобга ўзгартириш киритилиши ёки умумхалқ референдуми ўтказилиши эҳтимоли борми?

-Бундай ташвишларга ҳожат йўқ, хўжакўрсинга ўтказилиши ҳам мумкин. Менимча Каримов бу сафар оргинал, ҳеч ким сайтларда ёзмаган йўлни тутади.

3. Каримовни бу гал ўзи янги ташкил қилган Либерал демократик партиядан номзодини кўрсатиши сизнингча кутилган ҳодисамиди? У нега айнан ЎзЛДП дан ўз номзодини кўрсатмоқда? Каримовнинг бу ҳаракатини қандай баҳолайсиз?

-Ҳа бу хол мен кутган ҳодиса. Каримовга орқага қайтишга йўл йўқ. Каримов орқага қайтиш кўприкларини куйдириб келмоқда ва кундан кунга зулмини оширмоқда. Аллоҳ унинг кўзини кўр, қулоғини кар қилиб қўйибди. Бу унинг яқин кунлардаги инқирозига олиб келади. Каримов ўз номзодини кўрсатгани йўқ, у кузатиб турибди. Ким қандай ҳаракат қилади? Уни номзодини эса лаганбардорлар кўрсатишмоқчи… Ҳаммаси биз ўйландек бўлиб чиқмаслиги эҳтимоли ҳам бор.

4. Бундан вазиятда демократик кучлар ва мухолифат қандай йўл тутиши керак, деб ҳисоблайсиз?

-Демократик кучлар бирлашиши, яъни имкон қадар биргаликда ҳаракат қилиши керак. Бу сиёсий ўйиндан ютиб чиқиш йўли бор. Ўз номзодларини кўрсатаётганлар тарафдорларини мустақиллик майдонига олиб чиқсалар, у ерда демократик сайлов талаби билан узулуксиз норозилик намошинини ташкил этиб чодирларда яшасалар, бу ҳаракатни барча мухолиф кучлар қўлласалар, сафлар кундан кунга ортиб боради, бу эса оммавий халқ норозилигига олиб келади.

5. Агар Каримов яна ўз мансабида қоладиган бўлса Ўзбекистондаги бугунги сиёсий вазият қайси томонга ўзгариши мумкин? Каримовни иқтисодий ва сиёсий ислоҳотлар ўтказишига умид борми?

-Каримов ўзини иқтисодий ва сиёсий ислоҳатларини 16 йилдан буён кўрсатиб келмоқда, бундан сўнг унинг бирор ўзгариш қилишига умид йўқ. Ўзбекистондаги аҳвол оғирлашиши мумкин, аммо енгиллашмайди. Бунга Каримов қодир эмас.

6. Бу йил Ўзбекистонда мавжуд барча расмий партиялар президентликка ўз номзодларини кўрсатишмоқда? Айни шу ҳолат Каримов “демократияси”га оз бўлсада умидлар уйғотадиган ҳодиса эмасми?

-Бу Каримов демократияси эмас, вақт ва замон талаби, ён атрофлардаги инқилобларни таъсири деб уйлайман. Бу ҳеч қандай умид уйғотмайди. Каримов диктаторликдан қайтиб чиқа олмайди, у умрбод диктаторлик йўлини танлаган.

7. Бу галги президентликка сайловлар халқ норозилиги энг юқори чўққига чиққан, турмуш қийинчиликлари кучайган бир даврга тўғри келмоқда. Украинада, Гуржистонда ёки Қирғизистонда бўлгани каби Ўзбекистонда ҳам қандайдир рангли инқилоблар бўлишини кутиш мумкинми?

-Инқилоб кутулмаганда ҳеч қандай тайёргарсизлик ҳам келиши мумкин. Бу ҳам Аллоҳни иродаси. Умумий ҳисобда президентликка ўз номзодларини қўядиганлар сони бугунки кунда ўн бешдан ошиб бормоқда. Демак нимадир содир бўлиши эҳтимолдан холи эмас. Бунга ҳаракатлар ҳам бор. Инқилоб бўлиши эҳтимоли бор, чунки халқимизда “Бир очдан қўрқ, бир тўқдан” деган синалган мақол бор. Бу юртимиздаги ҳозирги кунлар учун айтилган бўлса ажаб эмас.

www.yangidunyo.com

Категория: Интервью | Просмотров: 1136 | Добавил: Давронбек | Рейтинг: 0.0/0 |
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
 
 
Разделы новостей
Долзарб мақолалар [10]
Шеърлар [3]
Норозилик чодиридан ҳикоялар [1]
Хабарлар [138]
Иқтисод [4]
Янги нашрлар [3]
Баҳс [6]
Инсон ҳуқуқлари [20]
Таҳлил [18]
Эркин фикр [41]
Интервью [12]
Мурожаатлар [13]
Жамият [26]
Сиёсат [18]

Форма входа

Календарь новостей
«  Октябрь 2007  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031

Наш опрос

 

Президент сайловида кимга овоз бермоқчисиз?

 
Жаъми жавоблар: 268
 
                                                 

 


Поиск

Друзья сайта
Бизнинг тамға:
 
 
Ҳамкорларимиз:
 

Статистика

Жаъми сайтдагилар: 1
Меҳмонлар: 1
Муҳлислар: 0
 

Copyright MyCorp © 2024
Используются технологии uCoz