ГлавнаяРегистрацияВход Чт, 2024.05.02, 13:37
  Приветствую Вас меҳмон | RSS

 
 Главная » 2007 » Октябрь » 22 » И. Каримов Марказий Осиё халқларига
И. Каримов Марказий Осиё халқларига
18:34
Ёдгор Турлибеков

Одамлар борки, унинг суҳбатидан баҳринг очилиб, дардинг енгиллашади, камхаржроқ бўлсанг, унинг олдидан гўё бойиб чиқасан. Бир қараганда Ислом Каримов ҳам худди шундай одам. Унинг ҳам гапларидан ўзбекларнинг қўйни пуч ёнғоқларга тўлиб тошганига 15 йил тўлди, аммо уни ўзингизга ўхшатиб хато қилманг, у ўзга сайёрадан тушгандай ўзгача ишлайди, сиз ундай бўлолмайсиз, буни худо кўрсатмасин сизга.

Каримов хар сафар президентлар форумларида қўшни президентларнинг миллатсеварлиги ва уларнинг ўз халқи манфаатларига муносиб хизматларини ичидан кўролмасада, сохта камтаринлик билан ўзини иложи борича, улардан бир поғона юқори қўйишга интиладиган айёр шахсдир.

Каримов президентликка қандай сайланди, асосий сабаб унинг республика компартия марказкомини икки йилча бошқаргани, сайлов кампаниясида давлатнинг барча ахборот воситалари Каримовнинг қўлидалиги ва ягона номзодни қўллашга мосланган советлар сайлов шаблони ишлаб, бюлетенлар қалбакилаштирилди.

Халқнинг овози шундай “ўчирилиб”, аслида шундай йўллар билан Каримовгина эмас, барча иттифоқдош компартия биринчи секретарлари президент бўлиб олган эдилар.

Хозир ҳам Ислом Каримов ва марҳум Сапармурод Ниёзовлардан бошқа президентларнинг кўплари ўз халқига садоқат билан хизмат қилиб, улар катта ютуқларга ҳам эришмоқдалар.

Хўш, энди Каримовнинг ўзи ким? У баъзилар фикрича коммунист ҳам, мусулмон ҳам, буддист ҳам эмас, у шунчаки атрофида эртага католиклар кўпайса, “мен католик”, дейдиган тоифали, аслида эса динсиз ва эътиқодсиз атеист ва инсон эмас, шунчаки бир шахснинг ўзидир холос.
Чунки инсон бўлишнинг ўзи одамларга фақат яхшилик қилиш, табиатни асраш ва тирик мавжудотга шафқатли бўлиш мажбуриятларини юклайди. Лекин Каримов ўзини ўзбек ва мусулмон дея ҳаммани алдаб, айнан мусулмон ва ўзбекларларни аёвсиз террор қилаётган ёвуз террористнинг ноёб нусхасидир!

У Туркистон худудидаги барча халқларнинг бўғизига тиқилиб азоб бераётган ва нари ҳам, бери ҳам ўтмайдиаган суякдай, уларга аллақандай тероризм ва экстремизмларни баҳона қилиб қўшни қардошларнинг ҳаёлига келмаган чегараларни мустаҳкамлаш ва ҳатто миналаштиришга эришди, аммо бундан хозиргача битта ҳам террорист ўлмай, аксинча неча юзлаб болалар ва аёллар ҳалок ва майиб-мажруҳ бўлдилар, бундай саноқсиз аксил-инсоний қилмишлар учун албатта Каримов жавобгардир.

Лекин Каримовни дорга тортиб, жавобгар қиладиган бундай соҳалар, мавзу ва далиллар Ўзбекистонда минглаб топилади. Уларни излаш бекор, улар кўплигидан хар қадамдамингизда оёққа илашиб сизга йўл бермайди. Демак Каримов шундай минглаб марта дорга тортилиш жазоларини олишга лойиқ шахс бўлиб, бу кунлар тобора яқинлашиб келаётир.

Каримов ташаббуси билан фақат Ўзбекистондагигина кўпайган постлар Туркистон халқларини қариндош-уруғ дийдорларига зор қилиб, у қимматчилик қилиш учун атайин савдо-сотиқ ишларига йўл бермай, ўнлаб миллион халқларга азоб бериб келаётир.

Айнан Каримовнинг Марказий Осиёда айёрона сиёсий инжиқликлари туфайли юзага келган Ўзбекистондаги ортиқча туннел ва темир йўллар қурилишларига қўшни президентларни айблаб, аслида у республикани атайин глобал харажатга тушираётган ва бу ишларни унинг қўғирчоқ шахсий ахборот воситалари урғочи қурвақалардек: Каримовни “буюк келажакнинг, улуғ бунёдкори” деб вақирлашни давом эттираётир.
Булар етмагандай, у бутун Марказий Осиё давлатларининг бир-бирларига темир йўл ва автомобил транспорти ўтадиган тугунлар Ўзбекистонга жойлашганидан фойдаланиб, бу имкониятдан қардош Туркистон давлатларини маҳрум этиб, уларнинг эволюцион интеграция тараққиётига атайин турли баҳоналар қилиб, йўл бермай келмоқда.

Бутун бир унинг беш миллат халқларига азоблари етиб ошаётгани, бу арзанданинг иккинчи ноқонуний ва узайтирилган муддатларга лавозмида ўтиргани ва 2007 йил, 22 январида муддатининг тугашига қарамай, қонунларни қўпол бузиб, президентлик сайловини ўтказмай сукутқилиб ва шўрафурушлик билан яна бир йилча учинчи муддатга лавозмида ўтиргани етмай, 23 декабр сайловига ўзининг 70 ёшга кираётганини ҳам тан олмай, тағин у сурбетларча сайланмоқчи эмиш!

Агар сайлов кутилмаганда Каримов фойдасига бўлиб қолса, бу гал тахтда ўтириш унга жуда қимматга тушади, яхшиси Каримов халқ билан ўйнашмай, ғазаби чексиз бу халқнинг таёғини емай, ўз ўрнини ёшларга топшириши керак, ахир у тирноқча халқи учун ишламай, кучли иқтисодга эга бўладиган Ўзбекистонни атайин вайрон қилиб, ўзбек халқини ишсиз ва маошсиз сарсон қилиб, 16 йил фақат ўз олтинларини санаб, давр сурди!

Воқеаларнинг жамланган тахлиллари Каримовниинг халқ бошида ўтириб қаригани етмай, шу ерда ўлмоқчиман деган ахмоқона фикридан у қайтмаса, халқ ғазаби худо ғазаби деганларидек, у халқ ғазабидан қутилолмайди.
Унинг қайсарлигини қўллайдиган халқимизнинг гўштига тўйиб қутирган итлари яна Андижондагидай халққа ўқ узишни кўзлаётганларнинг кўзини ўйишга, сўзлаётганларнинг тилларини кесишга халқ тайёр турибди.
Хуллас Каримов ўрнида қолди деган хабарнинг ўзи халқда чексиз ғазаб уйғотиб, бу халқнинг қони тўкилишига олиб келиш хавфини кучайтирмоқда, агар бунга йўл қўйилса, унда бу табаррук халқ қонларининг албатта Каримовнинг ҳаром қони билан қўшилиб оқиши аниқ!

Шу ерда Каримов аҳволининг пачавалигига ҳам эътибор бериш керак, у сайланса халқнинг кўтарилишидан, сайланмаса Халқаро Суддан дунёдаги энг катта жазони олиб, жазолар чемпион бўлишдан қўрқади!

Категория: Эркин фикр | Просмотров: 1103 | Добавил: Давронбек | Рейтинг: 0.0/0 |
Всего комментариев: 2
2 Musofir  
0
Haqiqat lekin shu haqiqatni Vatanda yashab bulayotgan voqealarga baho berolmayotgan avom xalqdan nimani kutish kerak qo'y ham maraydi lekin uzbekdan sado chiqmaydi Xalq nomard podshoning nayranglaridan hardoim qiynalib kelgan .Shaxsiy fikrim:
Xalq har doim ODIL podshoni taxtga kelishini kutib yashagan o'tmishda ,Yashayabti hozir,yashaydi kelajakda ham.....Odil podsho faqat ertaklarda bulgan ....

1 uzb  
0
Яшанг Тўлқин Қораев!

Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
 
 
Разделы новостей
Долзарб мақолалар [10]
Шеърлар [3]
Норозилик чодиридан ҳикоялар [1]
Хабарлар [138]
Иқтисод [4]
Янги нашрлар [3]
Баҳс [6]
Инсон ҳуқуқлари [20]
Таҳлил [18]
Эркин фикр [41]
Интервью [12]
Мурожаатлар [13]
Жамият [26]
Сиёсат [18]

Форма входа

Календарь новостей
«  Октябрь 2007  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031

Наш опрос

 

Сайтни қандай баҳолайсиз?

 
Жаъми жавоблар: 73
 
                                                 

 


Поиск

Друзья сайта
Бизнинг тамға:
 
 
Ҳамкорларимиз:
 

Статистика

Жаъми сайтдагилар: 1
Меҳмонлар: 1
Муҳлислар: 0
 

Copyright MyCorp © 2024
Используются технологии uCoz