ГлавнаяРегистрацияВход Пт, 2024.05.17, 15:19
  Приветствую Вас меҳмон | RSS

 
 Главная » 2007 » Октябрь » 23 » Баҳром Ҳамроев Пўлатов ёлғонларини фош этади
Баҳром Ҳамроев Пўлатов ёлғонларини фош этади
16:26
“Бирлик” партиясини Абдураҳим Пўлатов томонидан тайёрланадиган интернет саҳифасида кеча эълон қилинган “Ҳаракат” журнали Баҳром Ҳамронинг ваколатини бекор қилди” номли кичик мақоладаги қуйидаги жумлалар эътиборимни тортди:” Шундан кейин бир неча марта Баҳромга телефон қилиб, мақола қачон тайёр бўлишини сўрадим, - дейди ҳозир Абдураҳим Пўлат. - Натижа бўлмади. Келишув эркакча бўлганини эслатганимдан сўнг, Баҳром Ҳамро фикрини очиқ айтишга мажбур бўлди. Мана унинг сўзлари: “Бу хусусда мақола ёзишга ҳожат йўқ. Чунки, мен охирги 15 йил ичида ҳеч кимга айтмасдан илм олдим ва ҳозир бу масаладаги фикрим аниқ ва қисқа - Йўлимиз ислом, мақсадимиз халифат бўлиши керак”. (http://www.harakat.net/el_news.php?id=1151).

Таниқли мухолифат фаоли, “Бирлик” ҳаракати асосчиларидан бири Баҳром Ҳамроев номидан билдирилган бу фикрлар қанчалик ҳақиқатга яқин бўлиши мумкин? Наҳотки кўзга кўринган мухолифатчи Ўзбекистонда халифалик тузиш тарафдори бўлса?
Мен бу саволга ойдинлик киритиш мақсадида айни пайтда Москвада яшаётган Баҳром Ҳамроевга қўнғироқ қилдим.

Баҳром ака “Янги Дунё” саҳифасини ўқиб боришларини, саволларимга бажонидил жавоб беришга рози эканликларини билдирдилар. Шундай қилиб суҳбатимиз дастлаб Пўлатовнинг иддаоларига муносабат билан бошланди.

-”Бирлик” партияси раиси Абдураҳим Пўлатов негадир доимо мухолифатчиларга қарши иғво ва туҳмат билан шуғулланиб келмоқда. Уни мен ҳақимда ёзган барча гаплари ёлғон ва туҳматдан бошқа нарса эмас, дея сўз бошладилар Баҳром ака.-Ҳақиқатдан кеча у киши менга телефон қилиб роппа роса 5 соат гапирди. Умуман шу беш соат ичида мен 20 йилдан буён яхши биладиган бу одамни мусулмонлардан нафрат қилишини, Ислом динига душман эканлигини англаб етдим. У Ислом динига, Пайғамбаримиз ва бошқа улуғ инсонлар шаънига ҳақоратли гапларни айтди. Уни бу гапларини вақти келса албатта жамоатчиликка ошкор этаман. Бу одам шу пайтгача ўзини ҳаммадан ақлли ҳисоблаб келар эди. Кечаги суҳбатимизда ҳам ўзбеклардан менчалик ақлли одам чиқмаган, бундан кейин ҳам чиқмайди, дейиши мени тонг қолдирди. Уни “Сизни ҳамюртингиз анаву Имом Бухорий борку, мени иймоним уни иймонидан кучли” дейишлари, астағфуруллоҳ Пўлатовни қанчалик сиёсий саводсиз, маънавиятсиз эканлигини кўрсатгандек бўлди.

-Абдураҳим Пўлатов сизни Ўзбекистонда Халифалик тузиш тарафдори эканликда айбламоқда, уни бу иддаоларида қанчалик асос бор?

Б.Ҳамро: Бу гаплар ҳам мени шаънимга нисбатан билдирилган туҳматдан бошқа нарса эмас. Мен Пўлатов ёзганидек кейинги 15 йил ичида ҳеч кимга айтмасдан яширин илм олганим йўқ, балки дунёдаги ривожланган мамлакатлар, жумладан АҚШ, Франция , Россия ва бошқа мамлакатларнинг ички ва ташқи сиёсатини ўргандим ва ҳар бир давлат бошқа давлатлар билан муносабатда ўз манфаатларидан келиб чиқади, деган фикрга келдим. Пўлатов мени фикрларимни эшитиб ўйланиб қолди ва фикрларим анча теран эканлигини айтди. У Ислом дини ва мусулмонлар ҳақида жуда хато тасаввурга эга одам. Мен Пўлатовга “Ислом инсонларни боши берк кўчадан олиб чиқадими ёки олиб чиқа олмайдими?” дея сўраганимда у бу саволларга ҳозирча жавоб бера олмаслигини айтди.Мен “Бизни йўлимиз Ислом, мақсадимиз халифалик” демадим. балки “Ким Ўзбекистонни бугунги сиёсий таназзулдан олиб чиқадиган, жаҳолатдан маърифатга етаклайдиган бўлса, ҳатто Халифалик тузамиз деса ҳам мусулмон бўла туриб уларга қарши чиқмаймиз. Лекин биз Ўзбекистонда халифалик қурмаймиз”, дедим. Бўлган гап шу. Пўлатов эса гапни тескари буриб, мени халифалик тузиш ҳаракатида деб ёзмоқда.

-Сиз кўп йиллар “Бирлик” раиси томонидан чиқариладиган “Ҳаракат” журналини Россиядаги тарқатувчиси сифатида ишладингиз. Ҳозир ҳам шу иш билан машғулмисиз? Бу журнал жамоатчилик томонидан қандай қабул қилинмоқда?

Б.Ҳамро: “Ҳаракат” журнал кейинги икки йил ичида бор йўғи бир марта келди. Адашмасам охирги сони 700 нусхада эди. Олдинги йилларда 2000 нусхада чиқадиган бу журналда бошдан оёқ Пўлатовнинг туҳмат ва иғволари ўрин оларди. Аксарият мақола ва хабарлар “Эрк” партияси ва шу партия раиси Муҳаммад Солиҳга тош отишга бағишланарди. Мен кўпинча шундай мақолаларни ўқиганимда Абдураҳим акани бу йўлдан қайтиши кераклигини, асосий ҳаракатни диктатор Каримовга қаратиш кераклигини айтиб келдим. Лекин у қулоқ солмади, негадир шу йўлни маҳкам тутиб олди ва охир оқибатда ўз ҳамкасблари ичида ҳурматини йўқотди, халқ ичида эса ўзини сиёсатчи сифатида “ўлдирди”. Ўзаро суҳбатимизда Пўлатов “Эрк” газетаси “Ҳаракат”дек кўп нусхада чиқмайди. агар “Эрк”чилар камида 200 нусхада газета чиқаришса мен ўзим уларга хизмат қиламан, дерди. Мана бугун “Эрк” газетаси Россиянинг ўзида 8000 ҳатто 10 000 нусхада тарқатилмоқда. Бутун муҳожирлар, миллатдошларимиз “Эрк” газетасини севиб ўқишади. Лекин Пўлатовни журналлари тарқатилмасдан қолиб кетди. Сабаби эса ўзингизга маълум - Абдураҳим Пўлат…

-Шу кунларда таниқли мухолифатчи, “Бирлик” фаоли Алибой Йўляхшининг “Бирлик” ҳақида мен билган ҳақиқатлар” деб номланган китобидан боблар “Янги Дунё”саҳифаси эълон қилиб борилмоқда. Муаллиф ўзбек мухолифати фаолларини ҳукумат вакиллари билан Вашингтондаги учрашувида Абдураҳим Пўлатов кўрсатган “ўйинлар” ҳақида, уни ҳукумат билан тил бириктириб, ўзаро яраш битимини йўққа чиқаргани ҳақида ишонарли фактлар билан ёзганди. Бир бобда муаллиф Пўлатовни Вашингтондаги ўзбек мухолифати ва ҳукумат вакиллари учрашуви чоғида Муҳаммад Солиҳ шаънига туҳмат гапларни айтиб, энди бирлашаётган мухолифатни тарқатиб юборгани ҳақида ҳикоя қилар экан қуйидаги далилларни келтиради:

“Мажлис тугагандан сўнг яна бир воқеа кўзга ташланди. Яьни мажлиснинг танаффусида менга “меҳрибончилик” кўрсатаётган министр А. Мардиев мажлисдан кейин бир оғиз хайр дейишни ҳам насия қилиб, “думини тугиб” қолибди. Биласизми, нима учун бундай бўлди? Чунки мажлиснинг иккинчи ярми тўла улар фойдасига ҳал бўлганди. Мухолифатнинг ихтилофини дунё саҳнасига чиқариб, улар ўз вазифаларини “аьло” бажаргандилар. Мажлисдан кўзда тутилган мақсадларига эришгандилар. Энди ҳукумат вакилининг бизга алчоқланишига ҳожат қолмаганди. Ҳукумат минг йилда бажара олмайдиган ишни Пўлатов беш дақиқада ҳал этиб қўя қолганди.

Шундай қилиб, Анвар Олтойли зиёфатидан сўнг, оқшом бир замон ётоққа келдик. Меҳмонхонада биз ётишимиз лозим бўлган хонада Абдураҳим йўқ эди. Чунки унинг укасиникида ҳам зиёфат бўлаётганди. Шунинг учун у Адуманнобникида бўлиши керак эди. Аммо Абдураҳим мажлисдан сўнг меҳмонхонага келиб, биз бирга яшайдиган хонада менга бир хатча қолдирибди. У қоғозда, “Алибой ака, менинг нутқим махсус мақсадни кўзлайди. Ҳадемай натижасини кўрасиз. Ҳаммаси аьло бўлади, яқинда Ватанга қайтамиз,” деб ёзилганди”.

Алибой Йўляхшиевнинг ушбу хотираларидан сўнг ўзини танқид қилган радиолар, мустақил журналистлар ва мухолифат фаолларини МХХ айғоқчиси, жосус дея сафсата сотиб келадиган бу одам кўз ўнгимда жуда хунук қиёфада намоён бўлди. Пўлатов бекорга умрини “Эрк” партиясига қарши курашга бағишламаган экан, уни бошқа манфаатлари ҳам бор эканку! Наҳотки бу ҳақда кейинги 20 йил ичида Пўлатов билан ҳамқадам бўлиб ишлаган инсон сифатида сиз сезмаган бўлсангиз?

Б.Ҳамро: Мен ҳам бу ҳақда олдинлари билмаган эдим. Ўша 1995 йилда Пўлатовни Ватанга қайтамиз дея Ўзбекистон махсус хизматлари билан алоқага киришгани ва уларни махсус топшириқлари билан Солиҳ жанобларига қарши иш олиб боргани менга ҳам аён бўлганди. Мана бир мисол. Ўзбекистон Ички Ишлар вазирлигининг собиқ ходимларидан бири менга бир сирни очганди. Уни айтишича Пўлатов Ўзбекистон Махсус Хизматларининг яқин хизматкорига айланган, улар чизиб берган йўлдан чиқиб кета олмайди. Махсус хизматлар Пўлатовни оила аъзолари, ака укаларига тегмаслик, уни истаган пайтида ватанга қайтишига имкон яратиш, Ватанга қайтгач яхши лавозим бериш шарти билан унга турли вазифалар юклаб келишади. МХХнинг асосий мақсади Пўлатовни Муҳаммад Солиҳга қарши ишлатиш. Чунки мухолифат вакили қўли билан мухолифат лидерига қарши кураш олиб бориш жуда тўғри ва осон йўл.

МХХда узоқ йиллар ишлаган, айни пайтда солиқ идорасида ишловчи Рисқи деган одам (фамилияси уйдаги дафтаримда турибди) Пўлатовга бириктирилган экан. Менга сирни очган милиция зобити бу гапларга ишонмасам Пўлатовга “Рисқи сизга салом айтди, деб кўринг, ўшанда бу ҳақда биласиз” деб қолди. Бир гал Абдураҳим ака менга телефон қилганда, унга “Сизга Тошкентдан Рисқи ака салом айтди” дедим. Пўлатов кутилмаганда узоқ жимиб қолди ва охири тилга кириб. “Сиз ҳам у одамни танийсизми?” деди. Мен уни ҳолатини таҳлил қилиб, милиция зобити гаплари қанчалик тўғри эканлигига ишонч ҳосил қилдим. Демак, Пўлатовнинг Ўзбекистон Махсус хизматлари олдида ўз мажбурияти бор. Шу боис бутун кучини ўзбек мухолифатига, “Эрк” партиясига ва уни лидери Муҳаммад Солиҳга қаратиб келмоқда.

Мен Солиҳ тарафдори ҳам эмасман. Муҳаммад Солиҳни ҳам йўл қўйган хатолари, камчиликлари бўлиши мумкин. Бу хатолар албатта очилади ва таҳлил қилинади. Лекин бир очиқ ҳақиқатни ҳамма англаши керак: ўзбек халқи, жамоатчилигимиз, зиёлилар “Эрк” партиясини яхши танишади, Солиҳ жанобларини ҳурмат билан эслашади. Бу эса Пўлатовни ҳасадини қўзғайди. Унда кўролмаслик, ҳасад туйғулари кучли. Шу боис у ўзининг бу каби салбий хислатларини ёпиш учун ўртада фитна қўзғамоқчи бўлади. Агар Пўлатов ҳақиқатдан мухолифат фаоли бўлса “Эрк”ка ва бу партия лидерига қарши эмас, балки Ўзбекистондаги режимга қарши фаолият олиб борган ва унинг бу ҳаракатларини халқимиз эътироф этган бўларди.

Лекин у бундай қилмайди. Уни мақсади мухолифатни бирлашишига тўсқинлик қилиш, ўзини ортидан эргашган кишиларни боши берк кўчага олиб бориш…
Пўлатов Ислом Каримовнинг ишонган ягона одами. Шу боис у кейинги 20 йил ичида Каримов ҳукуматини мустаҳкамлаб берди. Каримов ҳам ўз дўстини ёлғиз қолдирмайди. Эсимда бор 1996 йилда Каримовнинг шахсан ўзи истаса “Бирлик” лидери Пўлатов Ўзбекистонга қайтиши мумкин, деб айтганди.
Пўлатовнинг эса ташқарида ҳали қиладиган ишлари кўп, шу боис уни Ватанга қайтишига рухсат берилмайди шекилли.

Журналист Юсуф Расулов интервьюси,
"Янги дунё" сайти

(давоми бор)

Категория: Интервью | Просмотров: 1205 | Добавил: Давронбек | Рейтинг: 0.0/0 |
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
 
 
Разделы новостей
Долзарб мақолалар [10]
Шеърлар [3]
Норозилик чодиридан ҳикоялар [1]
Хабарлар [138]
Иқтисод [4]
Янги нашрлар [3]
Баҳс [6]
Инсон ҳуқуқлари [20]
Таҳлил [18]
Эркин фикр [41]
Интервью [12]
Мурожаатлар [13]
Жамият [26]
Сиёсат [18]

Форма входа

Календарь новостей
«  Октябрь 2007  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031

Наш опрос

 

Президент сайловида кимга овоз бермоқчисиз?

 
Жаъми жавоблар: 268
 
                                                 

 


Поиск

Друзья сайта
Бизнинг тамға:
 
 
Ҳамкорларимиз:
 

Статистика

Жаъми сайтдагилар: 1
Меҳмонлар: 1
Муҳлислар: 0
 

Copyright MyCorp © 2024
Используются технологии uCoz