ГлавнаяРегистрацияВход Пт, 2024.05.17, 09:11
  Приветствую Вас меҳмон | RSS

 
 Главная » 2007 » Октябрь » 25 » Не шараф замонамизда хоин дея ном олмоқ!
Не шараф замонамизда хоин дея ном олмоқ!
12:45
Тўлқин ҚОРАЕВ
Мустқил журналист, Швеция

Дунё, уйғон, мудроқ уйқудан кўзингни оч! Уйғон ва тирик жони мурдага айланган, жасади жонсиз бўлган Алишернинг порлоқ хотираси олдида бошингни эг! Қирғизистонда яша ўзбек журналистикаси учун жон куйдирган ва ҳақ сўз учун, ўзбек халқи учун жонини жабборга берган Алишернинг ёд эт! Золимлар унинг бошини едилар ва ҳеч шубҳа йуқки, бу қотиллик бошида Ўзбекистон хавфсизлик кучлари, қолаверса авторитарь Ўзбекистоннинг қонхўр раҳбари Ислом Карим турибти.

24 отбярь кунида турли нашлар ва ахборот агентлари Қирғизистон Республикасининг Ўш шаҳрида журналист Алишер Соибовнинг номаълум шахслар томонидан отиб ўлдирилганлиги хабарини тарқата бошлади. Бу машъум хабар кўпчиликнинг ва шу жумладан мени ҳам даҳшатга солди. Алишер Қирғизистон фуқароси бўлиб Республики жанубидаги Ўш шаҳрида яшарди. Манзил макони Қирғизистон бўлсада, у ўзбек журналистикасининг ёрқин юлдузи эди ва юлдуз ҳолида дунёдан ўтди.

Алишер “Америка овози”, “Озодлик” радиолари ва турли интернет нашлари билан ҳамкорлик олиб борди. Шунингдек Ўш шаҳрида “Сиёсат” деб номланадиган ўзбек тилидаги газетага муҳаррирлик қиларди. Алишернинг ўлими учун мана шу газета нашри сабаб бўлган бўлса ажаб эмас. Чунончи, Фарғона водийси вилоятларида яшайдиган Ўзбекистон фуқаролари нон топиш, пул ишлаш ва савдо сотиқ илинжида Қирғизистон жанубига ташриф буюришар, ҳамда бу ерда нашр қилинаётган ўзбек тилида газета хабарларидан воқиф бўлишарди. Навбатдаги Президентлик сайловлари олдида турган Ислом Каримов учун эса бу нохуш ҳолат эди. Шу сабаб ҳам бугун биз ҳеч иккиланмай айта оламизки, уни Ислом Карим режими ўлдирди!

Кечагига ёнингда бўлган, сен билан елкама елка кетаётган дўстнинг ўлими ҳар кимни ҳам даҳшатга солади. Алишер шунчаки дўст ҳам эмасди. Баплки Қирғизистонда вақтинчалик бошпана топаётган Ўзбекистон қочқинларининг паноҳи ҳам эди. Улар Алишердан маънавий, керак бўлса моддий ёрдамлар ҳам олиб келашарди. Унинг нашр қилаётган “Сиёсат” газетаси эса бутун Фарғона водийси учун муқобил ахборот манбаи бўлиб хизмат қилиб келаётганди.

Биз Алишер билан тез-тез боғланиб турадик. Мен билан бўлган сўнг чат алоқаларининг бирида у ўзига нисбатан бўлаётган таъқиблар ва унинг номининг булғанишлари ҳақида ҳам айтиб қолди.

27 сентябрь 2007 йил: «Кунора Андижон, Наманган ва Марғилон телевиденияларида мени террорчи, Солиҳнинг укаси, Тоҳир Йўлдошнинг жияни дейишмоқда. Ўзбекистон халқининг душмани, миллат сотқини деб ҳам эълон қилишяпти. Мен билан ўшликлар ҳам алоқа қилишдан чўчиб қолишган. Номусдан бош кўтара олмай қолдим”, - деди ва қўшимча қилиб қўйди, - “нари борса отиб ташлашар”.

Албатта бу сўзни у жиддий айтгани йўқ ва мен ҳам бу сўзни жиддий қабул қилганим йўқ. Бироқ фаришталар “Омин” деган эканми, мана, орадан 27 кун ўтиб уни отиб кетишди.

Шу куни у чат ёзувини қуйидаги сатрлар билан якунлаганди: “Не шараф замонамизда хоин дея ном олмоқ”.

Алишер вафот қилди ва усиз ҳам ҳаёт давом этмоқда. У фуқаролик позициясида туриб ўз жонини Ўзбекистон учун, ўзбек халқи учун фидо қилди. Демак у Ислом Каримов тузумининг навбатдаги қурбони!

Категория: Эркин фикр | Просмотров: 837 | Добавил: Давронбек | Рейтинг: 5.0/1 |
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
 
 
Разделы новостей
Долзарб мақолалар [10]
Шеърлар [3]
Норозилик чодиридан ҳикоялар [1]
Хабарлар [138]
Иқтисод [4]
Янги нашрлар [3]
Баҳс [6]
Инсон ҳуқуқлари [20]
Таҳлил [18]
Эркин фикр [41]
Интервью [12]
Мурожаатлар [13]
Жамият [26]
Сиёсат [18]

Форма входа

Календарь новостей
«  Октябрь 2007  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031

Наш опрос

 

Президент сайловида кимга овоз бермоқчисиз?

 
Жаъми жавоблар: 268
 
                                                 

 


Поиск

Друзья сайта
Бизнинг тамға:
 
 
Ҳамкорларимиз:
 

Статистика

Жаъми сайтдагилар: 1
Меҳмонлар: 1
Муҳлислар: 0
 

Copyright MyCorp © 2024
Используются технологии uCoz