ГлавнаяРегистрацияВход Пн, 2024.04.29, 23:26
  Приветствую Вас меҳмон | RSS

 
 Главная » 2007 » Октябрь » 28 » Иккиюзламачилик
Иккиюзламачилик
22:59
Юсуф Расул, Қувғиндаги ўзбек ижодкорлари Уюшмаси раиси, журналист, Швеция.

Бугун кўп кишилар Ўшда отиб ўлдирилган журналист Алишер Соиповнинг жасорати ҳақида ёзмоқда. Унгача нима бўлганди?
Ўлимига қадар баъзи сайтлар Алишер ҳақида туҳмат ва бўҳтон тўла мақолалар чиқаришган. Масалан Ўзбекистон Миллий Хавфсизлик Хизматига алоқадорлиги айтиладиган gazeta.uz, press-uz.info каби интернет нашрларда Алишерга очиқдан очиқ ўзбек халқининг душмани, ҳукуматга қарши фаолият олиб бораётган журналист, “Хизбут Таҳрир”, “Ўзбекистон Исломий ҳаракати” аъзоси дея таъриф берилган эди.

Алишерга қарши бўҳтон компаниясида “Демократик Ўзбекистон Конгресси” ҳам иштирок этгани бугун маълум бўлмоқда.

uzbekcongress.org да эълон қилинган кўп сонли материалларда Алишерга гоҳ АҚШ , гоҳ қирғиз махсус хизматлари жосуси, гоҳ Ўзбекистон Исломий Ҳаракати, гоҳ “Хизбут Таҳрир” аъзоси, гоҳида эса “Эрк” демократик партиясининг жанубий Қирғизистондаги вакили дея таъриф берилади.

Бу хилдаги мақолалар бир вақтнинг ўзида gazeta.uz, press-uz.info сайтларида ҳам пайдо бўлганди.

Шундай мақолалардан бири билан қуйидаги линк орқали танишишингиз мумкин:

http://turonzamin.com/2007/09/17/media

АҚШда рўйхатдан ўтган, Ўзбекистонда демократия қарор топиши учун кураш олиб бориши керак бўлган бу ташкилот сайтида нега Қирғизистонлик ўзбек журналистига қарши мақолалар эълон қилинди ёки улар бошқа сайтлардан кўчириб қўйилди?

Бунинг ортида ДЎКнинг қандай мақсадлари ётибди?

Бугун тарқатилган маълумотларга кўра Қирғизистон омбудсмани Турсунбой Бакир ули журналист Алишер Соиповга уюштирилган суиқасд ташкилотчиси Ўзбекистон махсус хизматлари эканлиги аниқланганини маълум қилган.

Бу суиқасднинг тайёрланишида, журналист дўстимизни жамоатчилик кўзи ўнгида ёмонотлиқ қилишда www.uzbekcongress.org саҳифаси раҳбариятининг ҳам ҳиссаси йўқми?

Балки суиқасдни тайёрланишига маънавий кўмак бергани учун ушбу ташкилот раиси Жаҳонгир Маматовни ҳам судда жавобгар сифатида жалб қилиш керакдир?

Дунёдаги кўзга кўринган инсон ҳақлари ва журналистларни ҳимоя қилиш ташкилотлари бу борада ўйлаб кўрадилар деган умиддадимиз.

Марказий Осиёда журналистлар жуда қийин вазиятда ишлаб турган пайтда, уларга қарши диктатор Каримов малайлари қаторида туҳмат ва бўҳтон компанияларини уюштириш ёки шундай компанияларда қатнашиш нақадар тубанлик эканлиги ва бу ҳолат қанчалик оғир оқибатларга олиб келишини Алишер Соипов мисолида кўриб турибмиз.

Бу - ҳар қандай сўз ва матбуот эркинлиги принципларига ва журналистика этикасига зид бўлган ҳолатдир.

Прикрепления: суврат 1
Категория: Жамият | Просмотров: 1228 | Добавил: Давронбек | Рейтинг: 5.0/2 |
Всего комментариев: 3
3 GO to HELL Karimov ISHAK  
0
Ey Odamlar bu siyosatdagi odamlar bori iflos batarim yetim odamlar. karimovga oxshab yetim bolishgan va bor ozining yomonligini odamlarga tarqatyapti hammasini OLDIRISH KERAK OLDIRISH!!

Balki Olloh barchasini bilguvchi zotdir!!!!


2 Anvar  
0
Diqqat Diqqat JM fitnakor. U va Riza Abid alamzadalar SNB topshirig'iga ko'ra ish qilishmoqda, Aziz hamkasblar JMdan uzoq turing. Moxovdan xazar qiling. Alxazar.

1 uzb  
0
Бугун ЖМ узининг аксарият маколалари оркали Алишернинг ўлимида “Озодлик”, “Би Би Си” “Америка овози” радиоси мухбирлари айбдор деган иддаони таркатмокда:

Мисол тарикасида: http://turonzamin.com/2007/10/27/1-132/

Бу макола сентразиядан олинган эмас. Тугрироги, купчилик авторлар уз изларини хаспушлаш учун олдин маколаларини Сентразияга куйиб олиб кейин таркатардилар. Лекин хеч бир конун бу билан тухтматчи айбини сокит килмайди - маколани эълон килган хам, уни кучириб босган хам конун олдида бир хилда айбдор.

Жахонгир Муҳаммаднинг фитнакорлигини Алишер Соипов жуда яхши билар эди. Буни Маматов ҳам биларди ва илонларча одатига кўра зимдан Алишер дангал, чўрткесар, принципли йигит эди. Буни Фергана.ру да хеч качон ДЎК сайтига линк куйилмаганидан хам билса бўлади.

Кейин кимлардир ёзганидек, Алишер хеч качон чет элга бориб мухожирлик олишни орзу килмаган. Зеро у ўзига булаётган тахдидлардан куркмаган хам.

http://turonzamin.com/2007/10/27/1-132/


Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
 
 
Разделы новостей
Долзарб мақолалар [10]
Шеърлар [3]
Норозилик чодиридан ҳикоялар [1]
Хабарлар [138]
Иқтисод [4]
Янги нашрлар [3]
Баҳс [6]
Инсон ҳуқуқлари [20]
Таҳлил [18]
Эркин фикр [41]
Интервью [12]
Мурожаатлар [13]
Жамият [26]
Сиёсат [18]

Форма входа

Календарь новостей
«  Октябрь 2007  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031

Наш опрос

 

Президент сайловида кимга овоз бермоқчисиз?

 
Жаъми жавоблар: 268
 
                                                 

 


Поиск

Друзья сайта
Бизнинг тамға:
 
 
Ҳамкорларимиз:
 

Статистика

Жаъми сайтдагилар: 1
Меҳмонлар: 1
Муҳлислар: 0
 

Copyright MyCorp © 2024
Используются технологии uCoz