ГлавнаяРегистрацияВход Пн, 2024.04.29, 05:08
  Приветствую Вас меҳмон | RSS

 
 Главная » 2007 » Октябрь » 29 » Дўстим Алишер Соиповга
Дўстим Алишер Соиповга
00:37
Сени марҳум дейишга тил бормас.
Зеро Cен мангуликка дахлдор буюк инсонсан.
Сен дунёда ҳақиқий ўзбек қандай яшаши ва курашиши кераклигини исботлаб кетдинг.

1

Бугун юрак хомуш ва ғамгин
Ҳақикқатга ўқлар отилди.
Кулфат эса мағрур ва ғолиб
Виждон бугун пулга сотилди.

Ўшда ўчди бир нурли чироқ,
Оппоқ рухга айланди дўстим.
Бунча аччик бўлмаса фироқ,
Нега сени қучоқлар ўлим.

Сен ёнардинг, ёндириб халқни
Муз қалбларга берардинг умид.
Истеъдодинг ёритди ҳакни,
Лекин кўкда қоп-қора булут.

2

Ўзбекистон аталмиш юртда
Халқ қонини золим сўрарди.
Тенгдошларинг Ўзбекистонда,
Қуллик даврин афзал кўрарди.

Эртаю-кеч қонхўрни мақтаб,
Виждонини ичга ютарди.
Ўз халқини отганни оқлаб,
Ҳомийсидан эҳсон кутарди.

Хақиқатгўй мухбирни доим,
Қоралашар тўтиқуш мисол.
Зарур пайда бўлишар ғойиб
Халқ корига ярашмас зинҳор.

Алишерчи халқин севарди,
Хамдард эди унинг дардига.
Ўлим, сенинг қўлинг қабарди,
Харид бўлдинг Ўшнинг мардига.

3

Ҳайқираман сенга эй, қисмат
Борми ўзи бунда адолат?
Қачонгача қотил қабохат ,
Қачонгача ғолиб разолат!

Олислардан янграйди садо,
Ғолиб бунда Алишер,ишон!
Ёвуз бир кун бўлади адо,
Тарих қулларига солади кишан.

Виждонини иблисга сотган,
Қотилларга дўзах бор,тайин.
Тепадаги мағорлаб ётган,
Кимсанинг хам ўлими якин.

Матлуба Азаматова

Прикрепления: суврат 1
Категория: Шеърлар | Просмотров: 1088 | Добавил: Давронбек | Рейтинг: 5.0/2 |
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
 
 
Разделы новостей
Долзарб мақолалар [10]
Шеърлар [3]
Норозилик чодиридан ҳикоялар [1]
Хабарлар [138]
Иқтисод [4]
Янги нашрлар [3]
Баҳс [6]
Инсон ҳуқуқлари [20]
Таҳлил [18]
Эркин фикр [41]
Интервью [12]
Мурожаатлар [13]
Жамият [26]
Сиёсат [18]

Форма входа

Календарь новостей
«  Октябрь 2007  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031

Наш опрос

 

Сайтни қандай баҳолайсиз?

 
Жаъми жавоблар: 73
 
                                                 

 


Поиск

Друзья сайта
Бизнинг тамға:
 
 
Ҳамкорларимиз:
 

Статистика

Жаъми сайтдагилар: 1
Меҳмонлар: 1
Муҳлислар: 0
 

Copyright MyCorp © 2024
Используются технологии uCoz