ГлавнаяРегистрацияВход Пт, 2024.05.17, 08:56
  Приветствую Вас меҳмон | RSS

 
 Главная » 2007 » Ноябрь » 1 » Би-би-си ўзбек пахта даласидан фильм намойиш этди
Би-би-си ўзбек пахта даласидан фильм намойиш этди
12:06
Би-би-сининг Newsnight махсус дастурида Ўзбекистондаги пахта далаларида болалар меҳнатидан фойдаланилаётгани тўғрисидаги ҳужжатли фильм намойиш этилди.

Шу йил сентябрида Ўзбекистонда бўлган Би-би-си журналистлари пахта йиғим-терими мавсуми туфайли мактаблар ёпилгани, вояга етмаган болалар далада пахта тераётгани ҳақида фильм суратга олганлар.

Сентябр ойида Тошкентда пахтачиликка бағишланган халқаро анжуман ўтказилган, унда бутун дунёдаги пахтачиликка алоқадор ширкатлари вакиллари иштирок этган эдилар.

Би-би-си мухбири Саймон Островский бу анжуманда ўзини тўқимачиликка бағишланган журналнинг мухбири дея таништириб, иштирок этган.

Newsnight дастурида намойиш этилган фильмда Тошкентдаги ҳашаматли меҳмонхонадаги анжуманнинг бориши, у ерда намойиш этилган кўргазма, анжуман иштирокчиларининг Тошкент яқинидаги пахта тозалаш корхонаси, хомашё сифати билан танишиши манзаралари кўрсатилади.

Фильмнинг аксарини яширин видеокамерада тасвирга туширган Би-би-си мухбири анжуман иштирокчиларидан ўзбек пахтасини етиштиришда болалар меҳнатидан ноқонуний фойдаланилаётганидан хабарлари бор-йўқлиги, бир килограмм пахтанинг жаҳон бозоридаги нархи-ю, теримчи қўлига тўланаётган ҳақи тўғрисида сўраган.

Сўнг пахтачилик конференцияси меҳмонлари учун Хева шаҳрига саёҳат уюштирилади.

Меҳмонларга мўлжалланган Хоразмнинг эътиборга сазовор ерларига йўналиш ва кун тартиби бўйича юришни истамаган Би-би-си мухбирлари пахта даласига йўл оладилар.

"Сентябр ойи бўлишига қарамасдан, пахта даласи оғир иш билан машғул болаларга тўла", ҳикоя қилади мухбир фильмда.

Бир бола пахта териш учун юборилганини айтади, у пахта ҳосили тўла йиғиб бўлгунича - ноябргача мактабга қайтмаслигини айтади.

Инсон ҳуқуқлари гуруҳларига кўра, буларга ўхшаган 450 минг атрофида бола Ўзбекистонда ҳар мавсумда пахта даласида ишлайди, мактаблар ёпилади.

Эрталабки соат саккиздан қуёш ботгунича ишлашини айтадиган тўққиз яшар қиз бола, "мактабни ёпишди, шунинг учун мен пахта тераяпман", дейди.

Сўнг кадрда юзлаб болаларни пахта даласига олиб кетаётган автобуслар карвони намойиш этилади, карвонга милиция автомобиль назорати бўлимининг машинаси ҳамроҳлик қилмоқда.

Ҳужжатли фильмни суратга олиш пайтида Newsnight мухбирларини ўзбек милицияси ушлаб олади, бироқ мухбирлар тасвирга олинган видеокассеталарини яшириб қолишга муваффақ бўлганлар.

Яқинда Ўзбекистонда болалар меҳнатидан фойдаланилаётгани боис, ўзбек пахтасини бойқот қилишга чақириқлар янграган эди.

Мамлакатда пахта йиғим-теримида болалар фойдаланилаётганини ўзбек расмийлари рад этадилар.

Би-би-си Ўзбек хизмати намойиш этилган ҳужжатли фильмга Ўзбекистон расмийларининг муносабатини сўради.

Ўзбекистоннинг Британиядаги элчихонасининг изоҳларига кўра, болалар меҳнатидан мажбурий фойдаланиш ҳақидаги даъволар Ўзбекистонга сиёсий-иқтисодий босим кўрсатиш йўлида қилинаяпти

Прикрепления: суврат 1
Категория: Эркин фикр | Просмотров: 1178 | Добавил: Давронбек | Рейтинг: 0.0/0 |
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
 
 
Разделы новостей
Долзарб мақолалар [10]
Шеърлар [3]
Норозилик чодиридан ҳикоялар [1]
Хабарлар [138]
Иқтисод [4]
Янги нашрлар [3]
Баҳс [6]
Инсон ҳуқуқлари [20]
Таҳлил [18]
Эркин фикр [41]
Интервью [12]
Мурожаатлар [13]
Жамият [26]
Сиёсат [18]

Форма входа

Календарь новостей
«  Ноябрь 2007  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930

Наш опрос

 

Сайтни қандай баҳолайсиз?

 
Жаъми жавоблар: 73
 
                                                 

 


Поиск

Друзья сайта
Бизнинг тамға:
 
 
Ҳамкорларимиз:
 

Статистика

Жаъми сайтдагилар: 1
Меҳмонлар: 1
Муҳлислар: 0
 

Copyright MyCorp © 2024
Используются технологии uCoz