ГлавнаяРегистрацияВход Пт, 2024.05.17, 07:03
  Приветствую Вас меҳмон | RSS

 
 Главная » 2007 » Ноябрь » 8 » Монологчи
Монологчи
03:22
Эски туски бозорида Раҳматжон акани ҳамма монологчи деб атайди.

Оддий бир монтернинг бундай исм соҳиби бўлишига эски бир радиола сабаб бўлган эди.

Раҳматжон ака уйма уй юриб эски электр асбоблари сотиб олиб юрганда кимдир уйидан эски радиола олиб чиқиб берди.

Раҳматжон ака радиолани уйига олиб борди. Куйган предохранителини алмаштирган ҳамони сариқ баҳмал қоплама бурчагидаги яшил тугма ярқ этиб ëнди.

Раҳматжон ака радиола ичидаги пластинка чангини артиб йилтироқ игнали дастакнинг тумшуғини баркашга теккизиши биланоқ гулдурос овоз янгради.

“Халқимга бўлган муҳаббатим Гулига бўлган муҳаббатимнинг бир учқунудур ҳолос”
Пластинкада Ҳамза театрида ўйналган Алишер Навоий спектаклининг овози муҳрланган эди.

“Жувонмарг кетган бечора ғунчаний ҳам унутма.” Бу сўзларни эшитган Раҳматжон аканинг кўзига ëш келди. 11 ëшида зотилжамдан ўлган қизи Гулнора эсига тушди. Россияга мардикорликка кетган хотини ва икки ўғлини ўйлаб эзилди. Ҳўнг ҳўнг йиғлади.

“Яна кўз ëшими. Кўнглимни бузма . Бу ғам дарëсида кемадай сузма. Бу дарë ҳавфлидур¸ ғарқ қилгусидир. Эссиз тақдир экан қайдин билибмиз азизим дунëга бевақт келибмиз.”
Раҳматжон ака шу туни уҳламади. Радиопостановкани қайта қайта эшитди. Ëдлаб ҳам олди.

Эртасига Раҳматжон бозорни бошига кийиб Навоий монологини ўқиди. Бозорда изғиб юрган солиқчиларга қарата “Ҳўтик бирлан кучукни қанчалар қилма тарбият ит бўлур эшшак бўлур бўлмаслар асло одамиий” деганида¸ бозордагилар ҳандон отиб кулди.

Раҳматжон ака бора бора монологни замонга мослаб айтиш ҳадисини олди.

Бир икки тўйда монолог айтган эди¸ одамлар тарафидан яҳши қаршиланди. Раҳматжон монолог айтаëтган пайтда ҳофизлар тин олиб тушган пулларни тор ғилофига солишар¸ раққосалар эса куйлак алмаштириб олишарди.
Ўртага тушган пулдан бир икки сўм Раҳматжон акага ҳам тегадиган бўлди. Боз устига тўйда қорин ҳам тўяди¸икки кулча¸ қанд қурс қийиқчага тугилиб қўлтиққа ҳам урилади.

Ҳуллас эски туски бозорининг касодини шоу бизнес ямаб кетадиган бўлди

Шанба куни эрталабки изғиринда бозорда турган Раҳматжон ака кўнглини кечқурунги тўй умиди илитар эди. Камазчи Аминбой ака икки ўғлини бирданига уйлаëтган эди.

Болалар коляскасига жо бўлган эски туски темир терсакларга ҳаридор ҳам йўқ эди. Битта наркоман бола келиб насияга пайалник сўради. Раҳматжон ака бу болани қувиб солди. Вақт пешиндан ошди. Сотилган нарса йўқ. Тўйга етишиб борай деган Раҳматжон ака аравани уй тарафига қараб итарди.

Тўй бўлаëтган жойни топиш қийин эмас. Карнайдан чиқаëтган бир¸ бир¸ бир¸¸ деган овоз тарафга қараб юрсангиз ҳеч янглишмайсиз. Тўйни маҳалла оқсоқоли очиб бериб микрофонни йилтироқ камзил кийган ҳезмижоз ўртакашга узатди.
“Жаҳоннинг шодлиги йиғилса буткул дўстлар суҳбатидан бўлолмас устун.” Ўртакаш тилидан мингинчи бора янграëтган Рудакийнинг бу сўзларидан кейин сўз олган зампрокурор ëшларга баҳт тилаб юртбоши таҳтига кўз тикаëтган номаълум террорчиларнинг гўрига ғиштлар қалади..
Кейин заправкачи Шокир бир нарса деб ғудраанган бўлди. Суд ижрочиси¸ райстат бошлиғи табрикларидан кейин микрофон Раҳматжон ака қўлига тегди.

Кўк изолента билаан ўраб ташланган кумушранг микрофонни қўлига олган Раҳматжон ака “Мозорим устида очиб¸ гул ғунчалар қилганда ҳанда “ дейиши биланоқ ўртага жимлик чўкди.

Давранинг ҳос бурчагида ҳурматли меҳмонлар қаторида ўтирган вилоят зам ҳокими Эшбўтаев бу жимликдан ҳушëр тортиб монолог ўқиëтган кишига тикилди.
“Сиз ва биз кўра олмаган баҳтли ва адолатли ¸тўқ ¸фаровон кунлар албатта авлодларимизга насиб қилажак”
Эшбўтаев ëнида ўтирган облкултура бошлиғи тушунтириш берди. “Навоий монологи бу. Алим Ҳаджаевич ўйнаганлар“.
Да? Савол аломати билан қаради Эшбўтаев.
Облкултурани каттаси ўзининг театр соҳасидаги билимини бошлиқлар олдида намойиш қилиш мавриди келганини англади. “Алим Ҳаджаевич Ҳамза театрида партком эдилар раҳматлик. Қани ўша кишининг хотираси учун юзта олдик. “
Қадаҳлардаги арақ бошлиқлар ошқозонидан ўрин олгач миядаги ҳавотирлар ҳам юрт ташқарисига бадарға бўлди.Одатда камгап Эшбўтаевнинг жағи очилди.
“Қирғизистонда Алишер деган бир тирранча журналистни ўлдириб кетишибди. Тили бошига етди бу энағарни.”
“ Мавлоно Ҳондамир олтин қаламингуз бирлан авлоддан авлодга етгувчи тарих саҳифаларига рақам қилингкум ¸Алишер мирзонинг ўлими¸ зулм хонадони бошқараëтган исқирт салтанатнинг инқирозидан даракдур”
Эшбўтаевнинг яна кайфи қочди. “Буни лицензияси борми ўзи¸репертуари тасдиқланганми. Бунақа политичиский гапларни айтиш учун разрешенияси борми.”
Облкултура раҳбари елкасини қисди.
Раҳматжон ака эса дунëни унутиб наъра тортар эди.
“Сиз қуръонга қўл қўйиб қасам ичиб бу қасамга ҳиëнат қилдингуз.Халқимизни очлик ва ғам дарëсига улоқтирдингиз. Халқимиз орасига нифоқ уруғини сочдингиз. Асл ўғлонларимизни зиндонбанд қилдингиз. Одамларга нон ўрнига тош бердингиз¸ балиқ ўрнига илон тутқаздингиз. Халқ очликдан қийналаëтган бир пайтда мулозимларингиз мешдай семирмоқда. Мамлакатда пораҳўрлик авж олди.Эътироз билдирганларни тилини суғурдингиз.”
Эшбўтаев бу гапларни эшитиб кўзлўари ола кула бўлиб кетди. Шу пайт унинг қўлидаги телефон жиринглаади. “Да. Ест. Конечно. Сайлов арафасида ғиринг этган овоз чиқишига йўл қўймаймиз.Ест. А как же. “
Телефонда гаплашаëтган Эшбўтаев қўли билан шофери Маратга имо қилди. “ Ўчир анавини овозини“¸ деди Эшбўтаев.
Марат ўқдай учиб бориб Раҳматжон қўлидан микрофонни тортиб олишга уринди.
“Сиз атрофингиздаги оқил одамларни мамлакатдан қувдингиз. Миллат ва мамлакатни жар ëқасига олиб бордингиз. Сиз....”

Раҳматжон аканинг лунжига келиб тушган Маратнинг мушти монологга нуқта қўйди.
“Заткнис. Тоже мне Наваий”
Кисавурлик қилиб қўлга тушиб Навоийдаги қамоқхонада уч йил жазо ўтаган Марат Навоий деган сўздан нафратланар эди.

Оғзи бурнидан қон оқаëтган Раҳматжон акани тўйханадан чиқариб юборишди. Тўй эгаси Амин ака узр сўрагандай бўлиб Раҳматжон аканинг қўлига елим ҳалта тутқазди. Ҳалтада тўртта сомса¸битта арақ бор эди. Лунжидаги қонни қўлрўмол билан артаëтган Раҳматжон акага Амин аканинг раҳми келди. Чўнтагини кавлаб озроқ пул чиқарди. “Ҳафа бўлманг ака. Хозир вазият чатоқ . Ортиқча гапириб бўлмайди”

Раҳматжон ака елим ҳалтани қўлтиғига қисиб пулни чўнтагига солди. Иштонини ҳўл қилган боладай ийманиб тўй эгасига жилмайиб қараб қараб аста тўйҳонадан узоқлашди.

Бу вақтга келиб тўйҳонада шоқол базми бошлангаан эди. Ичиб олган ëшу қари эркаку аëл ваҳший бир тарзда рақсга тушар¸ улар устида пуллар чирпирак каби учарди.
Ярим яланғоч ашулачи қиз мирофонни олиб қўшиқ куйларди.

“Агар сизнинг кўнглингизни ололмасам¸ аразингиз очилмайди¸ аразингиз.”

Қишлоқнинг ой ëруғи тушган ëлғиоëқ йўлида дайди итдай боши эгик кетаëтган Раҳматжон ака Навоий монологининг сўнгги сатрларини айтарди.

“Мен умримга сира ачинмаймен¸ аммо зое кетган панду насиҳатларимга ачинадумен. Эссиз тақдир экан қайдин билибмиз. Азизим дунëга бевақт келибмиз.”

Раҳматжон ака бу гапларни деярли шивирлаб айтди ва атрофга ҳавотир билан қараб қўйди.

Искандарий, Uzbekinfo.org

Категория: Эркин фикр | Просмотров: 1284 | Добавил: Давронбек | Рейтинг: 5.0/4 |
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
 
 
Разделы новостей
Долзарб мақолалар [10]
Шеърлар [3]
Норозилик чодиридан ҳикоялар [1]
Хабарлар [138]
Иқтисод [4]
Янги нашрлар [3]
Баҳс [6]
Инсон ҳуқуқлари [20]
Таҳлил [18]
Эркин фикр [41]
Интервью [12]
Мурожаатлар [13]
Жамият [26]
Сиёсат [18]

Форма входа

Календарь новостей
«  Ноябрь 2007  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930

Наш опрос

 

Президент сайловида кимга овоз бермоқчисиз?

 
Жаъми жавоблар: 268
 
                                                 

 


Поиск

Друзья сайта
Бизнинг тамға:
 
 
Ҳамкорларимиз:
 

Статистика

Жаъми сайтдагилар: 1
Меҳмонлар: 1
Муҳлислар: 0
 

Copyright MyCorp © 2024
Используются технологии uCoz