ГлавнаяРегистрацияВход Вс, 2024.04.28, 22:08
  Приветствую Вас меҳмон | RSS

 
 Главная » 2007 » Декабрь » 2 » Ёмғирни соғинар қуллар карвони
Ёмғирни соғинар қуллар карвони
14:12
Эртага ҳам ёғмайди ёмғир,
Қуллар ютар чангли ҳавони.
Саҳро ҳамон серқуёш ахир,
Куйдиради юрсанг товонинг.

Эртага ҳам ёғмайди ёмғир,
Қуллар билмас қайга юрмоқни.
Сал бойиган ўйлайди қинғир –
Афзал кўрар даврон сурмоқни.

Эртага ҳам ёғмайди ёмғир,
Баъзи қуллар қочар шимолга.
Уларнинг ҳам қисмати тахир –
Дуч келишар муздек шамолга.

Эртага ҳам ёғмайди ёмғир,
Ҳали узоқ ётади қуллар.
Гармселдан бу қисмат оғир,
Сал кўз очса, ёпади қумлар.

Эртага ҳам ёғмайди ёмғир,
Қуллар билмас иқлим тармоғин.
Шимолдан ёв боқар муғомбир –
У белгилар қуллар сарбонин.

Эртага ҳам ёғмайди ёмғир,
Сарбон атрофида лаганлар –
Миясин ёв айнитган олғир,
Ювиндихўр итлар, шакаллар.

Эртага ҳам ёғмайди ёмғир,
Булут борки, этилгай сургун.
Қул кўринса исёнкор, ёвқур,
Чўқиб ташлар қўшкалла бургут.

Эртага ҳам ёғмайди ёмғир,
Ҳали қуёш килар сиёсат.
Бу қулларнинг калласи хомдир –
Етмас ёки йўқдир фаросат.

Эртага ҳам ёғмайди ёмғир,
Ҳали кўпаяди касаллар.
Қилич эмас, қалами чопқир
Не-не зотлар ёзар асарлар.

Эртага ҳам ёғмайди ёмғир,
Чанқоқ ўртар қуллар карвонин.
Ҳурмиз дея адашган шоир
Ёқмагунча тузган девонин.

Эртага ҳам ёғмайди ёмғир,
Келар куннинг бундан ёмони.
Менман деган қулвачча бойнинг
Қуриб қолар сувли қозони.

Эртага ҳам ёғмайди ёмғир,
Қурир ҳали теран тупроқлар.
Озодмиз деб қуллар кўп чалғир –
Лақиллатар не-не гумрохлар.

Эртага ҳам ёғмайди ёмғир,
Қуллар кўзи чангга тўлади.
Бундай тақдир уларга мосдир,
Мутлоқ ачинмаса бўлади.

Эртага ҳам ёғмайди ёмғир,
Дарахт чирир, тўкилар хазон.
Нураб ётган мачитда кимдир
Нари-бери айтади азон.

Эртага ҳам ёғмайди ёмғир,
Ювилмагай ҳали гуноҳлар.
Фақат луқма ютмоққа қодир
Ҳалқумларга тўлгунча оҳлар.

Эртага ҳам ёғмайди ёмғир,
Ҳали кўз ёш қуриб кетажак.
Темурдек тош бўлгунча бағир,
Ёмғир ёғмас, бўлмас келажак.

Ҳали эрта, ёғмайди ёмғир

Жамол Дангал
Андижонлик шоир,
Ўзбекинфо

Категория: Шеърлар | Просмотров: 1114 | Добавил: Давронбек | Рейтинг: 0.0/0 |
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
 
 
Разделы новостей
Долзарб мақолалар [10]
Шеърлар [3]
Норозилик чодиридан ҳикоялар [1]
Хабарлар [138]
Иқтисод [4]
Янги нашрлар [3]
Баҳс [6]
Инсон ҳуқуқлари [20]
Таҳлил [18]
Эркин фикр [41]
Интервью [12]
Мурожаатлар [13]
Жамият [26]
Сиёсат [18]

Форма входа

Календарь новостей
«  Декабрь 2007  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31

Наш опрос

 

Сайтни қандай баҳолайсиз?

 
Жаъми жавоблар: 73
 
                                                 

 


Поиск

Друзья сайта
Бизнинг тамға:
 
 
Ҳамкорларимиз:
 

Статистика

Жаъми сайтдагилар: 1
Меҳмонлар: 1
Муҳлислар: 0
 

Copyright MyCorp © 2024
Используются технологии uCoz