ГлавнаяРегистрацияВход Ср, 2024.05.08, 00:06
  Приветствую Вас меҳмон | RSS

 
 Главная » 2007 » Декабрь » 4 » Каримов режимига қарши узлуксиз норозилик акцияси иштирокчиларининг Мурожаати
Каримов режимига қарши узлуксиз норозилик акцияси иштирокчиларининг Мурожаати
02:17
Уч ҳафтадирки Стокгольмда “Ўзбекистонни Ислом Каримов диктатурасидан озод қилиш учун”, «Эрк» демократик партияси томонидан ташкиллаштирилган узлуксиз норозилик акцияси давом этмоқда. Ўзбекистонлик демократларнинг чодирига хавф солаётган совуқ ёмғир, қор аралаш кучли шамол бугун навбатда турган акция иштирокчиларига писанд эмас.Акция иштирокчилари бугун президент Путинга мурожаат ёзишди.

Россия Федерацияси Президенти В.Путинга

МУРОЖААТ

Биз, Ўзбекистон «ЭРК» Демократик партияси аъзолари Сизнинг Россия фаровонлигини мустаҳкамлаш йўлида олиб бораётган саъй ҳаракатларингизни юксак баҳолаган ҳолда Сизга мурожаат қиламиз.

Айни пайтда биз Ўзбекистон Президенти И. Каримов олиб бораётган мустабид режимни қўллашга қаратилган Россия Федерацияси сиёсатини маъқул деб топмаймиз.

Сизга маълумки, бой табиий заҳираларга эга бўлган Ўзбекистон дунёнинг иқтисодий ривожланмаган мамлакатлари қаторида қолиб кетмоқда. Ўзбекистон халқи қашшоқлик ва очликдан қутулиш, тирикчилик қилиш илинжида, Ғарб мамлакатларига, шу жумладан Россияга чиқиб кетишга мажбур бўлмоқда.

Етилган инқирознинг асосий сабаблари: иқтисодий ва сиёсий эркинликларниннг, демократик институтларнинг йўқлиги, ҳукуматнинг коррупцияга ботгани, ўзгача фикрловчилари ва муҳолифат вакилларига тазйиқларнинг кучайиб бораётганидадир.

Дунё ҳамжамияти жуда яхши биладики, ёпиқ жамият Ислом Каримов режимининг давом этишига, унинг ўз президентлик ваколатларини узайтиришига имкон яратади.

Илгари Сиз бир неча бор ўз чиқишларингизда Европа ҳамжамияти мамлакатларининг иккиюзлама сиёсатини танқид қилган эдингиз. Эндиликда биз афсус ва надомат билан худди шундай ҳолатни Россиянинг Каримов режимига бўлган муносабатда кўриб турибмиз.

Минтақадаги ўз геополитик мақсадлари ва манфаатлари йўлида, инсон эркинликлари ва фундаментал ҳуқуқларининг қўпол бузилишларидан кўз юмиш Россия сингари буюк мамлакатга ҳеч қачон обрў келтирмайди.

Президент И.Каримов аксилтеррор курашини баҳона қилиб Ўзбекистондаги ўзгача фикрли инсонларни йўқ қилар экан, ўзининг инсониятга қарши жиноятларини оқламоқчи бўлади.

Бироқ бутун ўзбек халқи террорчи бўлиши мумкин эмас!

Ниҳоятда таранглашган Ўзбекистондаги ижтимоий-иқтисодий вазият фожиали оқибатларга олиб бориши мумкин. Қашшоқлик ва ғазабдан сабр косаси тўлган Ўзбекистон халқи кўчаларга чиқиши, оммавий тартибсизликлар ва тинч фуқароларнинг ўлдирилишига, бу билан минтақа барқарорлигининг издан чиқишига сабабчи бўлишлари мумкин.

Агар бу нарса содир бўлса, бунинг учун нафақат И.Каримов ва унинг режими, балки уни қўллаб қувватлаётган давлатлар ҳам жавобгар бўлишади.

Тарихдан маълумки, Ўзбек халқининг Россия халқлари билан бир неча юз йиллик ажралмас ришталари боғланган.

Умид қиламизки, агар Россия халқи мустабид Каримов режимидан юз ўгирса Россиянинг Ўзбекистон билан устивор муносабатларида ижобий натижаларга эришилади.

Ҳурмат билан,
Акция иштирокчилари номидан

1. Дўстназар Худойназар – Ўзбекистон “Эрк” Демократик партияси Европа бўлими мувофиқлаштирувчиси.
2. Фазлиддин Нормуҳамедов - Ўзбекистон “Эрк” Демократик партияси Европа бўлими мувофиқлаштирувчисининг ёрдамчиси.
3. Йўлдош Очилов - Ўзбекистон “Эрк” Демократик партияси швеция бўлими котиби
4. Маъруф Абдуғаффаров - Ўзбекистон “Эрк” Демократик партияси Стокгольм бўлими котиби
5. Андрей Жидик - Ўзбекистон “Эрк” Демократик партияси фаоли
6. Феруза Мирзақулова - Ўзбекистон “Эрк” Демократик партияси фаоли
7.Аваз Фаёзов - муҳолифатчи;
8. Варид Гадиров - Ўзбекистон “Эрк” Демократик партияси фаоли
9. Халилов Юлдаш - Ўзбекистон “Эрк” Демократик партияси фаоли
10. Тўлқин Қораев, мустақил журналист.
11. Юсуф Расулов, мустақил журналист.

12. Қудрат Бобожонов, мустақил журналист.

Швеция, Стокгольм шаҳри. Медборгплатц майдони.
Ўзбекистон “Эрк” Демократик партияси норозилик чодиридан.
Қайта алоқа учун манзил: Strandvägen 13. 85466 Sudsvall. Sverige
dost.nazar@yahoo.com

Категория: Мурожаатлар | Просмотров: 1264 | Добавил: Давронбек | Рейтинг: 5.0/1 |
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
 
 
Разделы новостей
Долзарб мақолалар [10]
Шеърлар [3]
Норозилик чодиридан ҳикоялар [1]
Хабарлар [138]
Иқтисод [4]
Янги нашрлар [3]
Баҳс [6]
Инсон ҳуқуқлари [20]
Таҳлил [18]
Эркин фикр [41]
Интервью [12]
Мурожаатлар [13]
Жамият [26]
Сиёсат [18]

Форма входа

Календарь новостей
«  Декабрь 2007  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31

Наш опрос

 

Президент сайловида кимга овоз бермоқчисиз?

 
Жаъми жавоблар: 268
 
                                                 

 


Поиск

Друзья сайта
Бизнинг тамға:
 
 
Ҳамкорларимиз:
 

Статистика

Жаъми сайтдагилар: 1
Меҳмонлар: 1
Муҳлислар: 0
 

Copyright MyCorp © 2024
Используются технологии uCoz