ГлавнаяРегистрацияВход Вс, 2024.05.05, 04:46
  Приветствую Вас меҳмон | RSS

 
 Главная » 2007 » Декабрь » 6 » Украинада “Эрк” партияси бўлими тузилди
Украинада “Эрк” партияси бўлими тузилди
00:13
4 декабр куни Украинанинг Виниция шаҳрида бўлиб ўтган йиғилишда “Эрк” демократик партиясини Украина бўлимига асос солинди. Йиғилишда қатнашган ўзбекистонлик мухолифат фаоллари Бахтиёр Ҳасанни партиянинг янги бўлимига котиб этиб сайладилар.

Шунингдек йиғилишда партиянинг амалга ошириши зарур бўлган ишлари, қилинажак тадбирлар белгилаб олинди.

Дастлаб Бахтиёр Ҳасан “Эрк” партиясини Украина бўлимини ташкил этиш зарурати ҳақида гапирди. Унинг фикрича Ўзбекистонда бўлажак президентлик сайлови мамлакат бош қомуси конститутцияни қўпол равишда бузиш билан амалга оширилмоқда. Ислом Каримов гарчанд ваколати тугаган бўлсада ҳамон ўз мансабида қолиш учун турли жиноий йўллар изламоқда. Бундай вазиятда хорижда , жумладан Украинада яшаётган Ўзбекистонликлар диктатурага қарши қандай аниқ йўллар билан кураш олиб бориш кераклигини ўйлаб кўришлари керак.

Йиғилишда уч киши ”Эрк” партиясига аъзо қилиб олинди. Улардан бири Лолахон Ботирова Ўзбекистонда аёллар ҳуқуқлари қўпол равишда бузилаётганига эътибор қаратди. Унинг айтишича ҳақ -ҳуқуқлари бузилган ўзбек аёли бугун ҳимояга муҳтож бўлиб қолмоқда. Аёлларни ҳуқуқларини тиклаш, уларни чэт мамлакатлардаги оғир турмушларини ўрганиш, ёрдам бериш жуда муҳимдир.

Йиғилишда сўзга чиққан “Бирлик” партиясининг Украина бўлими раҳбари Улуғбек Зайнобиддинов барча мухолифатдаги партиялар, сиёсий кучлар ва ҳаракатларни ўзаро бирдамликда диктатурага қарши курашга чақирди.

“ Мен “Эрк” партиясини сиёсий куч деб биламан.Каримов тузумига қарши курашувчи куч… Шунинг учун Украинада “Эрк” партияси бўлимини ташкил этилиши тарафдориман. Каримовни авторитар тузумини тугатилишига бирдамликдаги кураш жуда муҳим”, деди Улуғбек Зайнобиддинов.

“Бирлик” партияси аъзоси Жамшид Боқиев ҳам бу фикрларни қўллаб қувватлашини билдирди. у мухолифатдаги барча ҳаракатлар: “Эрк”, “Бирлик”, “Бирдамлик”, “Озод деҳқонлар” каби ташкилотларни мамлакатимизда демократия қарор топиши йўлида ўзаро якдилликда кураш олиб бориши муҳимлигига эътибор қаратди.

Украинада ”Эрк” демократик партияси бўлимининг ташкил этилиши партия фаолиятига қизиқиш билдираётган ёшлар кўпайиб бораётганини кўрсатди.

Ёшлар Каримов режимига қарши бирлашмоқда.

Категория: Баҳс | Просмотров: 1096 | Добавил: Давронбек | Рейтинг: 4.0/1 |
Всего комментариев: 1
1 Бахтиёр Хасан  
0
хаммангизга ватан озодлиги ва тинчлиги учун курашда яхдиллик тиллаб агар зарур булса курбон булишга тайёр инсонларга куч-кувват ва баркарорлик тилаб
Бахтиёр Хасан

Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
 
 
Разделы новостей
Долзарб мақолалар [10]
Шеърлар [3]
Норозилик чодиридан ҳикоялар [1]
Хабарлар [138]
Иқтисод [4]
Янги нашрлар [3]
Баҳс [6]
Инсон ҳуқуқлари [20]
Таҳлил [18]
Эркин фикр [41]
Интервью [12]
Мурожаатлар [13]
Жамият [26]
Сиёсат [18]

Форма входа

Календарь новостей
«  Декабрь 2007  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31

Наш опрос

 

Президент сайловида кимга овоз бермоқчисиз?

 
Жаъми жавоблар: 268
 
                                                 

 


Поиск

Друзья сайта
Бизнинг тамға:
 
 
Ҳамкорларимиз:
 

Статистика

Жаъми сайтдагилар: 1
Меҳмонлар: 1
Муҳлислар: 0
 

Copyright MyCorp © 2024
Используются технологии uCoz