ГлавнаяРегистрацияВход Пт, 2024.05.17, 07:03
  Приветствую Вас меҳмон | RSS

 
 Главная » 2007 » Декабрь » 19 » Уклар куршовидан
Уклар куршовидан
20:19
Юсуф Жумаев.

Йил декабрь куни соат ларга якин Халкаро йул буйлаб пикет бошладик. Дастлаб Олот Коракул Жондор туманларида килиб 23 декабргасча республика буйлаб давом этдиришни 23 декабрда Тошкентга етиб боришни режалаштирдик. Плакатларда диктатор Ислом Каримов истеъфоси сураб ёзилган ёзувлар бор эди.

Бош бекатларда ахоли гавжум жойларда 2-3 дакика тухтаб пикет утказишни бошладик. Бу 6 декабрдан бошлаб утказаётган давомли пикетларимизнинг давоми эди. Одамлар камрок йигналган жойлардаги пикетларимизга индашмади. Коракул туман шох бекатига келиб плакатни кутардим. Угилларимга 20 О 7747 давлат ракамли нексиа Киличов Гайрат (ИИБ рахбарларидан) машинасида келган МХХ ходимлари ташланишди. Мен МХХчилардан угилларимни ажратиб олишга уриндим. Машинада углим Машрабни гаровга чикариш учун ажратилган пулнинг бир кисми бор эди. Плакат билан пулни хам олишди. Жунаб кетишди, биз кул телефонларимиз билан барини суратга олиб турдик. Яширилиб куйилган иккинчи плакатни олиб йул буйлаб юра бошладик. Одам билан гавжум Коракул туман Химия таъминоти идораси олдида тухтадик. Бизга бесанок формасиз кишилар ташланди. Кул телефонларимизни тотиб олишди.

Углим Бобур Сизлар кимсизлар карокчилар? Биз конуний харакат килаяпмиз, Бу куча юришини утказишимиз учун Коракул туман Прокуратураси ва Коракул туман хокимиятига ариза берганмиз. Аризани йукотга булсаларинг Прокурор овозини ёздириб олганмиз деб рулга утирди. Жондор туманига караб кочиб колдик. Бу манзарани МХХчилар видеога олишди. Каримов номард булмаса видео тасвирни дунёга ошкор килсин. Шармандаси чикади. Менинг угилларим калтакланди, пулларимиз таланди. Бизни талашди, Жондор туманига утишга йул куйишмади. Кувлашди. Биз Коракул шахрига кайтдик. Пана йуллар билан уйимизга кетдик. Соат 1 30 ларда уйда эдик Зуравонлик хакида БиБиСидан маълумот сурашди.

Кеч соат 6 00 ларда Бобур, Бобур кочинглар деган овоз келди. Мен китоб укиётган эдим. Деразадан карадим овоз эгалари куринмасди. Эшикдан чикдим Бесанок машиналардан тушаётган бесанок одамларни курдим. Бутун бошли армияни куриб дахшатга тушган Хирс кишлок ахли Бобур коч, Бобур кочинглар деб хайкирарди. Уклар отила бошланди. Турт томони уклар ёмгири босиб кетди. Молхономизда моллар утлаётган далада уклар отиларди. Юпун оёк яланг кочдим. Иккинчи уйимиздан туккиз яшарлик углим Жавхар ва юпун рафикам кочиб чикди. Учаламиз темир сестирна оркасига беркиндик. Куролланган кимсаларнинг бир кисми уклар отиб мен ижод билан шугулланадиган хонага киришди.

Кани терговчи деди кимдир, икки углим иккинчи уйимизда куршовда колиб кетишди. Уклар бетиним отиларди, итлар, моллар, гоз, урдак, товуклар овози чинкириги эшитиларди.

Террор бошликларидан бири булса керак Мана хамма дафтарлари гу ерда экан китоблар шу ерда экан, узи хам бир тушакка уралиб ётгандир тушакларга ук узинг, шкавлар ортига ук узинг Юртбошимизга кутарган бошини элак килинг! Деди. Уй ичида бетухтов уклар отилди. Ташкаридан чор тарафдан уклар отиларди. Тамом булдик деб шивирлади хотиним. Бизку майли бу норасидалар хам томом булдилар.

Углим Жавхар оёгимни хашаклар орасига сурар, куриниб турибди. Хозир ук тегади деб шивирлади.
Уклар барча хоналарнинг ичида бетухтов отиларди. Чор томонда хам бетухтов отиларди. Кулфларни ук отиб очардилар. Автоматлардан, писталетлардан, милтиклардан отиларди.

Онасини фалон килайнинг турт томони дарахт экан арик экан уйда булмаса шулардан бирининг остида булади-да.

Хар бир дарахт, хар бир арик, хар бир камиш остига отинглар. Буйрук берди кимдир.
Шунда хам бетухтов отилаётган уклар янада купрок отила бошлади.
Сиз билан менку майли, эсиз болаларим деди рафикам. Умримиз битди деб уйладик. Ногохон ток учди. Ток нега учди деб ташкарига чикди мен утирадиган ган хонадаги террорчилар.
Биз узимизни МХХга малайлик киладиган кушнимиз аригига урдик. Эмаклаб оёк яланг коча бошладик.

Уклар отиларди. Тепамизда тепамизда учарди, ё олрокка, ё оркга тушарди уклар. Худо бизни асраб колди. Бирок икки углимиз ичкарида колиб кетди. Сал юриб, хотиним ёмон булиб колди. Болаларимни ташлаб кетмайман, кайтиб бораман, Шунча укдан омон колмайдилар, бундан улганим яхши деди хотиним.

Вахима килма уларни худо асрайди, ана курасан бизни узи куллайди, дедим.
Невараларимизни , келинларимиз Биз Юсуф Жумаевнинг кушнисимиз. Бизни отманглар деб куткариб олиб кочиб кетганларини, Кизим хам Амаки биз кушнисимиз бизни отманглар , улар уйда йук, хаммаси Тошкентга кетишган, уйларни хонавайрон килманглар илтимос деб жаврарди.

Кетинг, уйингизда утиринг ук текса биздан курманг, деб дук уришарди.
Кейин билсам тепасидан уклар учган уч неварам гапира олмайдиган булиб колган. Угилларим Бобур ва Кодирий бу укдан дадам онам, ва жавхар омон колмаган булса керак, биз душман кулига тушганимиздан улганимиз яхши деб уклар ёмгири остидан кочишган. Минг шукрким, улар хам омон колганлар.

Уклар эса бетухтов отиларди. Биз кочиб кетгач хам уч кун вакти вакти билан уклар отилган. Хар бир ук хисобли булган, отилса нега отилджи деб бехисоб хужжатлар сураладиган Узбекистонда, уклар бир хафтадан буён бизнинг тепамизда отилмокда. Коракулнинг арикларида, захкашларда, тукайзорларда кариндошларимиз уйларида , хуллас биз яширинишимиз мумкин булган барча жойларда уклар отилмокда. Телевизорларда бизга карши курсатувлар бухтонлар ёлгонлар таркатилмокда.

Катта мукофотлар ваъда килиб кидирув эълон килинмокда. Хар 20 минутда Бухоро ва барча туманларининг телевединияларида кидирув эълон килинмокда.

Хатто кариндошлармизни хам Сизга катта мукофот керак эмасми, топиб беринглар деб калтаклашмокда.
Санксиясиз кулфларни уклар билан очиб бостириб бормокдалар.

Бори будимизни талаб кетилган. Террорчи гадой Ислом Каримов хатто туккиз яшар углимнинг товукларининг тухумларини сотиб йигнаган 65 минг сум пулини хам ялонгоч кочган углимнинг шимининг чунтагидан олдирган.

Курбонлар бор, пулимга олган мол мулкимни уз машинасида МХХ идорасига элтиб бермагани учун, Юсуф Жумаевнинг бир пиёзига хам кул текизмайман дегани учун Мамат исмли йигит уриб улдирилган. Гани, Байрам, Анвар каби бесанок йигитлар бешавкат калтакланган.

Коракулда икки мингдан ортик ИИБ ва МХХ нинг махсус булинмалари ташланган. Хар бир кишлокда энг камида икитадан постлар ташкил килинган. Бутун вилоят армия кисмлари билан уралган уклар отилмокда. Бе тухтов уклар бир оилага—бир аёл, икки норасида бола хамда Бобур ва менга—оёк яланг юпун жонларга карши ташланган бу кора кучлар кулидан отилмокда. Уклар ёмгири остида кочиб юрибмиз.

16 декабр 2007 йил.

Категория: Эркин фикр | Просмотров: 1168 | Добавил: Давронбек | Рейтинг: 5.0/2 |
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
 
 
Разделы новостей
Долзарб мақолалар [10]
Шеърлар [3]
Норозилик чодиридан ҳикоялар [1]
Хабарлар [138]
Иқтисод [4]
Янги нашрлар [3]
Баҳс [6]
Инсон ҳуқуқлари [20]
Таҳлил [18]
Эркин фикр [41]
Интервью [12]
Мурожаатлар [13]
Жамият [26]
Сиёсат [18]

Форма входа

Календарь новостей
«  Декабрь 2007  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31

Наш опрос

 

Сайтни қандай баҳолайсиз?

 
Жаъми жавоблар: 73
 
                                                 

 


Поиск

Друзья сайта
Бизнинг тамға:
 
 
Ҳамкорларимиз:
 

Статистика

Жаъми сайтдагилар: 1
Меҳмонлар: 1
Муҳлислар: 0
 

Copyright MyCorp © 2024
Используются технологии uCoz