ГлавнаяРегистрацияВход Вс, 2024.04.28, 04:03
  Каталог статей Приветствую Вас меҳмон | RSS

 
 
Главная » Статьи » Долзарб мақолалар » Сиёсат

«Болакай, биз билан қол, қиролимиз бўласан…»
Uznews.net – Ўзбекистонда яна бир муддатга президент Ислом Каримовни сайловлар ўтказмасдан мамлакат президентлигида қолдириш учун умумхалқ илтимосномасига имзо йиғиш кампанияси бошланди.

Корхона маъмуриятидаги манбанинг маълум қилишича, шу ҳафтада «Ўзбек металлургия комбинати» бош директори Александр Фармонов корхона тизимидаги барча бўлим раҳбарларини йиғиб уларнинг қўли остидаги хизматчи ва ходимлар имзосини яна етти йил муддатга Ислом Каримовни ҳокимият тепасида қолдириш ҳақидаги мурожаат остига юз фоиз йиғишни буюрган.

Мурожаатга имзо чекишни истамаганларга қарши ҳар қандай мавжуд усуллар билан қатағонлар ўтказишга руҳсат этилган.

«Ўзметкомбинат» мамлакатдаги учта энг йирик корхонанининг бири саналади, унда ўн мингдан зиёд ишчи ва хизматчилар меҳнат қилади. Бу каби одамлари яхши маош билан таъминланган ва ўз касби бўйича ишлаётган корхоналарда мажбурий-кўнгилли имзо йиғиш орқали ҳатто ЎзЛиДеПнинг номзоди учун зарур бўлган беш фоизли минимумни ҳам таъминлаш мумкин эди.

Бироқ, энди «Ўзметкомбинат»да бошланган бу кампания бутун мамлакат миқёсига ёйилиши, «халқнинг бирлиги»ни кўрган, Сайловқўм президент маҳкамаси билан биргаликда сайловлар ўрнига умумхалқ референдуми ўтказиш тўғрисидаги қарорга келиши эҳтимоли катта.

Натижада яқин етти йил ичида ҳеч нарса ўзгаришсиз қолади, бироқ бу Ислом Каримовга муддат якунида 2014 йилга келиб президентликка яна бир бор сайланиш имконини қолдиради.

Uznews.net

Источник: http://www.uznews.net

Категория: Сиёсат | Добавил: Давронбек (2007.10.20) | Автор: Uznews.net
Просмотров: 1364 | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
 
 
Категории каталога
Сиёсат [14]

Форма входа

Наш опрос

 

Президент сайловида кимга овоз бермоқчисиз?

 
Жаъми жавоблар: 268
 
                                                 

 


Поиск

Друзья сайта
Бизнинг тамға:
 
 
Ҳамкорларимиз:
 

Статистика

Жаъми сайтдагилар: 1
Меҳмонлар: 1
Муҳлислар: 0
 

Copyright MyCorp © 2024
Используются технологии uCoz