ГлавнаяРегистрацияВход Вс, 2024.05.12, 14:04
  Каталог статей Приветствую Вас меҳмон | RSS

 
 
Главная » Статьи » Долзарб мақолалар » Сиёсат

Каримов қурбақалари
Эмиль Золя ҳар куни эрталаб уни танқид қилиб уриб чиққан газеталарни варақларди. Ушбу пасквилларни у эрталабки нонуштага ютиши лозим бўлган қурбақалар томонидан ёзилган дер эди. 1985 йилдан буён мен ҳам ўзим ҳақимда турли туман пасквилларни ўқишга одатландим, бироқ бу ёвузлик “қурбақалари” ҳеч қачон диктатор Каримов давридаги каби ярамас ва чиркин бўлишмаган эди. Шу сабабли мен эндиликда ўз шахсиятим ҳақидаги бу каби “материиалларга” камроқ назар ташлайман.

Ҳақиқатан, интернет улкан бир қурбақахонага айланди. Унда тез-тез анчайин фаросатдан қисилган кимсаларнинг "мақолалари", уларнинг фамилиялари, ҳатто манзиллари ва телефонлари билан қўшиб эълон қилиниб турилади. Яъни бу "муаллифларнинг" етишмовчилик комплекслари йўқлигидан бир нишона.

Уларнинг бири ҳатто мени диссидент бўлганим учун қрим татари дея эълон қилган, чунки унинг наздида ўзбеклар орасидан диссидентлар чиқмаган. Муҳаммад Солиҳ қрим татари, яъни ўз диссидентлари бўлган халқ вакилигина бўлиши мумкин. Ҳуллас мантиқ шундай.

Бошқа биттаси эса, (кўп ҳам эмас, оз ҳам эмас!) ўзбек халқининг қуллигига асосий сабаб Муҳаммад Солиҳнинг диктатор Каримов билан 80-йиллар оҳиридаги дўстлигидир, ўшанда Солиҳ иккита квартира эвазига сотилган эди, деган иддаони илгари суради. Ёки бундан ҳам баттарроғи: миллий фожианинг асосий сабаби, Муҳаммад Солиҳнинг ўзини совет паспортида ёзилгани каби фамилияси ва исми билан эмас Муҳаммад Солиҳ деб аташидадир, дейди.

Мантиқсизлик дея кўрманг, бу факт.

Албатта, анча "салмоқли" пасквилларни пресс-уз.инфо ва сентразия сайтлари босади. Ушбу мақолалар муаллифларининг ёзиш услубига кўра ажратиладиган бўлса – уларни бор йўғи иккита ёки учта шахс ёзганига амин бўлиш мумкин, бироқ улар шу даражада сермаҳсулки, уларнинг сони эҳтимол ўнтадан зиёдроқ бўлса керак.

Яқинда, Ўзбекистон Миллий Нажот Қўмитаси маслаҳатчиси Даврон Шарипов юқорида зикр этилган сайтларда менинг шаънимга атаб битилган пасквилларнинг бутун бошли томини йиғди.

Ўтган ҳафтада эса Россия ва Исройилдаги ҳакерлар Эрк партиясининг сайтига ҳужум қилишди. Ҳужумлар шу қадар кучли бўлдики, ҳатто сервер ходимлари ҳам ўз идораларининг ҳавфсизлигидан ташвишланиб қолишди. Бу воқеалар, ўзбек диктаторининг аксилтеррорчилик ҳаракатлари бўйича ўзининг Тел Авив ва Россиядаги ҳамкорлиги ҳакалак отаётганидан далолат беради.

Диктатор Каримов тағин (нечанчи бор!) Ўзбекистон аҳборот ҳудудини муҳолиф ғоя вирусларидан тозалашга аҳд қилди. Чунки у ҳокимият тепасида яна етти йилга, балки ундан ҳам кўпроқ муддатга қолишни истаяпти.

2002 йил, у ўз диктаторлик ваколатларини чўзаётган пайтида, ҳадемай 2007 йил келиши ҳақида ўйламаганди, ҳатто номзодини бошқа кўрсатмаслиги ҳақида ҳам гапирганди.

Афтидан, у пайтда ўз келажагига нисбатан унда пессимистик қараш бор эди. Шунга қарамай, 2007 йилга уни тириклайин етказди, гарчи у яшашга унчалик тайёр ҳам эмас эди. Каримовнинг унчалик кўзга ташланмаган “бизнесмен либераллар партиясидан” ўзини илгари суриш истаги ҳам чуқур рамзий маъно касб этади.

Ушбу “партия”нинг баёнотидаги “биз Ислом Абдуғаниевич номзодини илгари сурамиз” деган сўзлар ҳам, бамисоли, мотам маросими ҳақидаги эълонни эслатади.

Бу ишларнинг ҳаммаси телба тескари. Ўзбекистон халқи мустабиднинг ҳукмронлигига тоқат қилишда, унинг исми ва фамилиясини мамлакат номи билан бирга қўшиб ифода қилишда давом этади дея ўйлашнинг ўзи жуда оғир...

Диктаторнинг яна икки ой ўтар ўтмас журналистлар олдида тиржайиб туриб, халқ яна уни сайлагани ҳақида гапиришини билишнинг ўзи бир жирканч.

Ниҳоят, бу кимса билан рақиб бўлиш ҳам ёқимсиз ҳолатдир.

Каримов ҳукмдорлиги даврида ўтган 17 йил давомида, унинг Эрк партиясидан ўзга режим душмани мақомигача кўтарилган бирорта рақиби пайдо бўлмади.

Ўз ўзидан англашиладики, бу қанчалик ёқимсиз бўлмасин, сизнинг камтарин қулингиз ҳамон Каримовнинг душманларидан бири бўлиб қолмоқда. Такрор айтаман - 17 йилдан буён, Ўрта Осиёдаги янги пайдо бўлган, эски номенклатурадан чиққан диктатор, Ислом Абдуғаниевич Каримовга тенг келадиган сиёсатчиларнинг янги авлоди етилмади.

Тоталитаризм иқлими шундайки, у ерда диктатор шаҳсияти дараҳтидан бўлак ҳеч нарса кўкармайди.

Каримов тоталитаризми ҳомиласи собиқ Совет тузуми даврида етилгандир. Бироқ Совет режими даврида барибир битта ҳақиқат англашилган, болтларнинг ортиқча буралиши бошқарув механизмининг издан чиқишига олиб келади, шунинг учун ҳам ҳамиша муайян миқдорда эркинликлар қолдирилган, "нафас олишга" имкон қолдирилган.

Каримовда эса ўз томорқасида бу каби либерализмга йўл қўйиш учун фаҳм фаросат ҳам етишмайди. У фақат зўровонлик тилини билади, фақат кучга топинади. Унинг Вашингтон қўйнидан чиқиб Москвага, у ердан Пекин қучоғига отилишлари, минтақадаги тарозу паллаларининг қайси давлат таъсири билан оғаётганини кўрсатади.

Каримовнинг нафақат ташқи, балки ички сиёсатда ҳам ҳеч бир лафзи-тутуруғи йўқ.

Мен президентлик учун Ислом Каримов билан ўртамизда – мутлақо қарама қарши биографияга эга бўлган одамлар ўртасида олиб борилган сайловолди кампаниясини яхши эслайман. Каримов сайловларга бир неча кун қолганида тантанали равишда Фарғона водийси аҳлига, агар халқ истаса ислом давлати қурилишига тўсқинлик қилмайман, дея ваъда берди. Бу ваъда Наманган шаҳрининг Марказий жомеъ масжидидан туриб янгради.

Янаев хунтасини (ГКЧП) қўллаб қувватлаган Каримов, орадан ярим йил ўтар ўтмай Муҳаммад Солиҳдан ҳам қолишмайдиган миллатчига айланди қўйди, ваҳоланки сал илгари уни миллатчиликда айблаган эди.

Одатда, тутуруқсизлик аҳлоқсизликка қўшни бўлади. Муҳолифат билан олишаркан Каримов ҳеч нарсадан ирганмайди. У бўйсунмаган муҳолифларини синдириш учун аёлларни, қарияларни ва ҳатто болаларни гаровга олади.

Менинг икки укам 15 йилга ҳукм қилинган улар бор йўғи менинг укаларим бўлгани учунгина қамоқда ўтиришибди. Менинг дўстим Мамадали Маҳмудни ҳам у менинг дўстим бўлгани учун, менга туҳмат қилишга рози бўлмагани учун қамашди.

Мен ўғлимни ўзбекистонлик қизга уйламоқчи эдим. Аммо унинг паспортини олиб, унга чет элга чиқишни тақиқловчи тамға босишди.

Нафақат у, балки менинг бирор қариндошим ҳорижга чиқиш имконига эга эмас – уларнинг паспортларида, қамоқдан чиққан, ёки милиция назорати остида бўлган шахслар учун мўлжалланган машъум тамға турибди.

Яқинда менга "диктаторнинг қизлари амалга оширган фирибгарлик фактлари" акс этган папкани келтириб беришди, гўё мен унинг оиласи ҳақида мақола ёзиб Каримовдан “қасдимни” олишим керак эди. Мен бу таклифни рад этдим. Чунки мен диктаторга ўхшашни истамасдим. Чунки оила кўрпа тўшакларини титкилаш аҳлоқсизликдир, ҳатто бу оила менинг душманим оиласи бўлган тақдирда ҳам.

Ўзбекистон ўзининг бутун тарихи давомида Ислом Абдуғаниевич Каримов қадар тутуруқсиз ва аҳлоқий фазилатлардан бенасиб рахбарни кўрмаган.

У ўз атрофига ҳам ўзига ўхшаганларни тўплайди.

Айтишларича, унинг бош вазири ҳам ўз мулозимларини ҳудди Каримов каби дўппослайди, ҳудди Каримов каби ифлос сўзлар билан болахонадор сўкишга одатланган.

Имом Ғаззолий ҳукмдорларнинг хулқ атворини тоғ чўққисидан келаётган сувга қиёслайди: агар тоғдан тоза сув келса, унинг ўзанидаги ифлос дарё суви ҳам оҳир оқибат тоза бўлади. Бироқ агар тепадан келаётган сув ифлос бўлса, вақти келиб пастдаги сув ҳам ифлосланади. Ўзбекистонда эса мана 18 йил бўлибдики, "Олимп" чўққисидан лойқа сувлар оқмоқда.

Бутун мамлакатнинг сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий ҳаётидаги қуйқалар тепадан келмоқда.

Бироқ, афсуски, бу қуйқум оқимини тўсишга ҳеч ким ҳозирча қодир эмас.

Бунга қўшимча, 2007 йилнинг 23 декабрида бу ифлослик булоғини таъмирлаш учун Пекин ва Москвадан сантехниклар ташриф буюришни кўзлашмоқда.

Бироқ улардан бирортаси ҳам шу саволни бермайди: бу кран сассиқ қурбақалардан бошқа яна кимга керак?

Муҳаммад Солиҳ – Ўзбекистон «Эрк» демократик партияси раиси.

Источник: http://Мақола www.uznews.net сайтидан олинди

Категория: Сиёсат | Добавил: Давронбек (2007.10.18) | Автор: Муҳаммад Солиҳ
Просмотров: 1467 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
 
 
Категории каталога
Сиёсат [14]

Форма входа

Наш опрос

 

Президент сайловида кимга овоз бермоқчисиз?

 
Жаъми жавоблар: 268
 
                                                 

 


Поиск

Друзья сайта
Бизнинг тамға:
 
 
Ҳамкорларимиз:
 

Статистика

Жаъми сайтдагилар: 1
Меҳмонлар: 1
Муҳлислар: 0
 

Copyright MyCorp © 2024
Используются технологии uCoz