ГлавнаяРегистрацияВход Чт, 2024.05.09, 10:42
  Приветствую Вас меҳмон | RSS

 
 Главная » 2006 » Июнь » 5 » Қувғиндаги ижодкорлар уюшмаси ташкил топди
Қувғиндаги ижодкорлар уюшмаси ташкил топди
21:41
4 июн куни "Қувғиндаги ўзбек ижодкорлари Уюшмаси" деб номланган янги ташкилотнинг таъсис конференцияси бўлиб ўтди.
Ташкилот таъсисчилари турли ижтимоий сиёсий сабабларга кўра Ўзбекистонни тарк этган ижодкорлар: ёзувчи ва шоирлар, журналистлар, рассом ва санъаткорлар ҳамда илмий изланувчилардир.

Интернет орқали олиб борилган конференцияда таъсисчилар гуруҳи аъзолари: Канадада яшаётган журналист ва ёзувчи Исмат Хушев, Швецариядан халқаро Ёзувчилар Парламенти аъзоси Сафар Бекжон, адиба Қурбаной Камол қизи, Норвегиядан шоир Мақсуд Бекжон ва Марзия Ибодуллоҳ, Швецияда яшаётган журналистлар Қудрат Бобожон, Тўлқин Қораев, Юсуф Расул ва шоира Саодат Пулканова, шоир Муҳиддин Қурбонов ҳамда Оммавий Ахбарот Воситалари мухбирлари иштирок этишди.

Интернет конференция қатнашчилари турли йилларда ва турли сабаблар билан Ўзбекистондан чиқиб кетган ижодкорларни бирлаштирувчи, уларни молиявий, ҳуқуқий ва маънавий томондан қўллаб қувватлайдиган ташкилотга эҳтиёж ортиб бораётганини таъкидладилар.

Таъсис қурултойи иштирокчилари ҳамон Каримов режими ҳибсхонасида қолаётган атоқли ўзбек ёзувчиси Мамадали Маҳмудовни бир овоздан Уюшманинг фахрий раиси этиб сайладилар.

Таъсис қурултойида Уюшма Низоми қабул қилинди ва ташкилий масала кўрилди.

Журналист ва шоир Юсуф Расул Уюшма раиси, Исмат Хушев ва Мақсуд Бекжонлар раис ўринбосарлари этиб сайландилар.

Таъсис конференциясида Уюшма тафтишчилар комиссияси ва ҳайъат аъзолари сайланди.

Исмат Хушев Қувғиндаги ўзбек ижодкорлари Уюшмасининг www.Jadidlar.org адабий бадиий интернет саҳифасининг бош муҳаррири этиб тайинланди.

Категория: Хабарлар | Просмотров: 1207 | Добавил: Давронбек | Рейтинг: 0.0/0 |
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
 
 
Разделы новостей
Долзарб мақолалар [10]
Шеърлар [3]
Норозилик чодиридан ҳикоялар [1]
Хабарлар [138]
Иқтисод [4]
Янги нашрлар [3]
Баҳс [6]
Инсон ҳуқуқлари [20]
Таҳлил [18]
Эркин фикр [41]
Интервью [12]
Мурожаатлар [13]
Жамият [26]
Сиёсат [18]

Форма входа

Календарь новостей
«  Июнь 2006  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930

Наш опрос

 

Президент сайловида кимга овоз бермоқчисиз?

 
Жаъми жавоблар: 268
 
                                                 

 


Поиск

Друзья сайта
Бизнинг тамға:
 
 
Ҳамкорларимиз:
 

Статистика

Жаъми сайтдагилар: 1
Меҳмонлар: 1
Муҳлислар: 0
 

Copyright MyCorp © 2024
Используются технологии uCoz