ГлавнаяРегистрацияВход Чт, 2024.05.09, 11:44
  Приветствую Вас меҳмон | RSS

 
 Главная » 2006 » Июнь » 6 » БМТ Қочқинлар комиссарлигига мурожаат
БМТ Қочқинлар комиссарлигига мурожаат
04:36
Москвадаги 'Мемориал' Инсон ҳуқуқлари маркази Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Қочқинлар бўйича Олий комиссарига мурожаат этиб, Россиянинг Иваново шаҳридаги ҳибсхонада сақланаетган 12 нафар ўзбек ва бир қирғиз фуқаросига қочқин мақоми бериш жараёнини тезлаштиришни сўраган.
Россия Федерал Миграция хизмати ушбу ўн уч кишига қочқин мақомини беришдан бош тортган. Шу ҳафтада Иваново маҳкамаси уларнинг айни қарордан шикоятларини кўриб чиқиши керак. Ўзбекистон ҳукумати аксарияти андижонликлар бўлган Ивановодаги ўзбек фуқароларини Андижон воқеаларига алоқадорликда айблаб, уларни Ўзбекистонга топширишни сўраган. 'Мемориал' марказига кўра, қарийб бир йилдирки, маҳкамасиз ҳибсда ушлаб турилган бу ўн уч кишининг тақдири учун БМТ Қочқинлар бўйича агентлигининг қарори ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлади. 'Мемориал' марказидан билдиришларича, БМТ ходимлари ҳибсдагилар билан учрашиб, суҳбат ўтказган, аммо ҳозиргача уларнинг мақоми борасида қарор қабул қилинмаган. Би-би-си ушбу мурожаат ҳақида гапириб беришни Россиядаги "Фуқаровий кўмак" ташкилоти вакиласи Елена Рябининадан сўраган.

Елена Рябинина: - Биз БМТ ходимларининг учрашувидан кейин натижа бўлавермагач, қочқинлар бўйича Олий комиссар номига бир ярим ой аввал йўлланган мактубни эълон қилишга мажбур бўлдик. Уларга Ивановодаги ҳибсхонада сақланаётган ўн уч киши билан учрашиш осон кечгани йўқ. Бу жараён узоқ вақт олди ва ниҳоят, апрель ойининг ўрталарида улар билан учрашиб, алоҳида-алоҳида суҳбатлар ўтказилди. Агентликнинг Москвадаги ваколатхонаси раҳбари уларнинг шароити қочқин мақомига тўғри келиши ҳақидаги хулосасини Женевага юборган, аммо шундан буён Женевадан жавоб келгани йўқ. Менинг билишича, улар яна қўшимча маълумотларни сўрашган ва олишган ҳам. Аммо нима учун якуний қарорнинг узоққа чўзилаётгани менга қоронғу. Чунки Ўзбекистон томони уларга қўяётган айблар куракда турмайдиган айблардир. Бу -Андижон воқеаларини молиялаган, деган айб.

Би-би-си: - Сизларнинг мурожаатингизда айтилишича, ушбу ўн уч киши қарийб бир йилдан буён маҳкамасиз ҳибсда ушлаб турилган экан, ҳуқуқий нуқтаи назардан улар ҳозир қандай аҳволда?

Елена Рябинина: - Ҳуқуқий жиҳатдан, улар ҳали ҳам Россияда қочқин мақомини олиш имкониятидан тўла маҳрум бўлмаганлар. Чунки миграция хизматининг уларга қочқин мақомини бермаслик ҳақидаги қарори маҳкама томонидан ҳали маъқулланмаган. Агар саккизинчи июнь куни ўтадиган маҳкама ҳам бу қарорни ўзгаришсиз қолдирса, унда кассация тартибида шикоят киритиш мумкин. Борди-ю, кассацион маҳкама ҳам уларга қочқин мақомини бермаслик қарорини кучда қолдирадиган бўлса, у ҳолда Бош прокуратура уларни Ўзбекистонга топшириб юбориш ҳуқуқини қўлга киритади. Аммо биз уларга вақтинчалик бошпана изловчи мақоми берилишини сўраб ҳам мурожаат қилишимиз мумкин. Бу қонунчиликда мавжуд. Бундан ташқари, 'Мемориал' марказининг ҳимоячиси Страсбургдаги Оврўпо Инсон ҳуқуқлари маҳкамасига экстрадиция ҳақидаги қарордан шикоят ҳам йўллаган. Аммо экстрадиция қарорининг ўзи ҳали йўқлиги учун страсбургдагилар ҳаракатга киришганларича йўқ. Бироқ агар кассация маҳкамаси қарорини кутиб ўтириладиган бўлса, бу жуда ҳам хавфли, чунки бу қарордан кейин уларни бир кундаёқ Ўзбекистонга топшириб юборишлари мумкин.

Би-би-си: - Ўзбекистон ҳукумати уларни Андижон воқеаларига алоқадорликда айблайди, аммо сиз бу айбларни рад этаяпсиз, бунга қандай асосингиз бор?

Елена Рябинина: - Агар уларнинг Андижон воқеаларига алоқадорлигини тасдиқловчи биронта далил бўлганида, аллақачон Бош прокуратура бу далилларни ҳаммага кўрсатиб, кўриб қўйинглар, 'Мемориал' кимни ҳимоя қилаяпти, деб айтган бўларди. Нима учун айнан уларнинг ҳибсга олинганига келсак, уларнинг Ивановода ўз жамиятлари бўлган, яъни ўзбеклар диаспораси ташкилоти. Улар Андижон воқеаларидан сўнг, ана шу диаспора номидан Ўзбекистон ҳукуматининг куч ишлатганини қораловчи баёнот билан чиқишган. Афтидан, Президент Каримов буни эътиборсиз қолдирмаган. Мен улар билан кўп суҳбатлашдим ва БМТ ходимлари ўтказган суҳбатларда ҳам қатнашдим. Бу суҳбатлар асносида уларнинг кимликлари аниқ равшан кўринади. Қолаверса, Андижон воқеаларидан аввалроқ уларнинг тўқимачилик соҳасидаги бизнеслари анча аянчли аҳволга тушиб қолган. Ўзбекистон ҳукумати айтаётгани каби, Андижон воқеаларини молиялаш учун маблағнинг ўзи уларда бўлган эмас.

Категория: Хабарлар | Просмотров: 878 | Добавил: Давронбек | Рейтинг: 0.0/0 |
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
 
 
Разделы новостей
Долзарб мақолалар [10]
Шеърлар [3]
Норозилик чодиридан ҳикоялар [1]
Хабарлар [138]
Иқтисод [4]
Янги нашрлар [3]
Баҳс [6]
Инсон ҳуқуқлари [20]
Таҳлил [18]
Эркин фикр [41]
Интервью [12]
Мурожаатлар [13]
Жамият [26]
Сиёсат [18]

Форма входа

Календарь новостей
«  Июнь 2006  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930

Наш опрос

 

Сайтни қандай баҳолайсиз?

 
Жаъми жавоблар: 73
 
                                                 

 


Поиск

Друзья сайта
Бизнинг тамға:
 
 
Ҳамкорларимиз:
 

Статистика

Жаъми сайтдагилар: 1
Меҳмонлар: 1
Муҳлислар: 0
 

Copyright MyCorp © 2024
Используются технологии uCoz