Шу кунларда Ўзбекистонда маҳалла оқсоқоллари ва қишлоқ фуқаролар йиғини раислари сайловлари ўтмоқда. Одатда бундай сайловлар маҳаллий сайлов бўлгани учун, ва номзодлар ўзингиз таниган одамлар экани учун ҳам, ортиқча тортишувлар билан ўтади. Ҳозир маҳаллаларда сайловларни ташкил этиш ишларида фаоллар ва кўрсатилган қайси номзодларга овоз беришда тарғибот ва ташвиқот ишларини юритувчи ишчи гуруҳига аъзоларни ҳар кўчадан сайлаш жараёнлари бўлиб ўтмоқда. Яқинда Қарши шахрининг “Беклар” маҳалласида шундай ишчи гуруҳга аъзолар сайлаш бўлиб ўтди. Бу маҳалла Қарши лавлат униерситетига яқинлиги учун бу маҳаллани “олимлар” маҳалласи ҳам деб атайдилар. Бироқ юзга яқин олимлари бор бу маҳалла йиғинига беш-олтита олимгина қатнашди. Кўпчилик оддий фуқаролар бўлиб, деярлик ҳамма аёлларгача қари нафақахўр ва пенсиядаги кишилар эди. Олимлар келмади ва ёшлар ҳам келишмади. Нега? Нимага уларнинг фаолликлари йўқолган деган саволга маҳалла оқсоқоли домла олим Саттор Турдиев ёшларнинг кўплари ўқиш ва иш билан банд бўлсалар, домлаларнинг маҳалламиз ишларига бефарқ ва совуққонлигига эса мен жавоб беролмайман деди. Йиғилиш тартибсиз даражага ҳам етиб, тортишувлар билан ўтиб, бу эса қизиқарли бир шов – шувли мажлис эди. Йиғилишда Қарши шаҳар ҳокими муовуни Сахатов Собир қатнашиб, раислик қилди. Энг қизиғи яқинда қамоқдан чиққан бир киши Каримовни мақтаб ёзган шеърини ўқиб унда, мени кечиринг мен хатолар қилдим, энди бундай хатолар қайта бўлмайди ва мен ўз йўлимни топиб олдим мазмунидаги икки шеърга раис вақт ажратиб берди. Ҳали кўчалардан ишчи гуруҳларига аъзолар сайлаш йиғинининг ўзида бундай тортишувлар бўлса, маҳалланинг оқсоқоли сайлови куни, албатта бунданда қизиқроқ ўтса ажаб эмас. Ёдгор Турлибеков, Ўзбекинфо
|