Қарши шахрида 10 июн куни республика соғлом аёлларнинг 2 нчи мусобақалари бўлиб ўтади, Бу “Умид ниҳоллари” ўқувчилар спартакиадасидан кейинги бир ой ўтиб бўладиган Қарши шахрида иккинчи мусобақа бўлиб, бу мусобақанинг биринчиси ўтган йили Тошкент вилоятининг Чирчиқ шахрида ўтказилган эди. Қарши шахридаги бу мусобақа ҳам, Қашқадарё вилояти ҳокимининг алоҳида тайёргарлиги билан кутиб олинмоқда. Бу мусобақадан сўнг вилоят ҳокими Қарши шахрида деярлик 3 йилдан бери олиб борилаётган Қаршининг 2700 йиллик тўйини нишонлаш ишлашларини тугаллаши керак. Хуллас Қаршида мусобақалар устига байрам ва тўйлар ўтиб, бундан бойлар хурсанд, уларнинг қиладиган ишлари йўқ, пуллари кўп. Камбағалларнинг ҳамёнидан олиб бассейн, стадионлар ва теннис кортлари қурилади, кўчалар обод бўлди, карнай-сурнайлар чалиниб, минглаб ярим оч болалар байроқларини ўйнатиб, уларга қўшиқ айттирилиб ва рақсга ҳам тушириб тамоша қиладилар ва телевизордан қараганда бу хақиқий байрамнинг ўзгинаси бўлиб кўринади, сўнг Қашқадарёда хақиқий халқ тантнаси бўлиб ўтди дейилади. Ўзбекинфо, Ёдгор Турлибеков
|