ГлавнаяРегистрацияВход Чт, 2024.05.09, 07:26
  Приветствую Вас меҳмон | RSS

 
 Главная » 2006 » Июнь » 7 » Туркия Муҳаммад Солиҳга ўз эшикларини очмоқда
Туркия Муҳаммад Солиҳга ўз эшикларини очмоқда
21:24
Туркчилик ғоясини ҳақиқатга айланиши

Анқара, Туркия.

Совет Иттифоқи қулагандан кўп вақт ўтмай Туркиянинг ўша пайтдаги президенти Сулаймон Дэмирэл майдони Адриатика денгизидан Хитой деворларига қадар узанган Туркий халқлар Бирдамлигини тиклаш учун ҳаракатлар бошлаганди. Уни бу мақсадни амалга оширишга рағбатлантирган нарса, шу чегаралар бўйлаб жойлашган беш давлат халқлари туркий халқлар тилида гаплашиши эди. Аммо Туркия бунинг учун қийин иқтисодий, дипломатик ва маънавий қарорлар бериши шарт эди.

Ўн йил давомида дунёвий раҳбарлар ва нефт саноатининг бошлиқлари кўшишлари натижасида, бу ҳафта Туркия ўзининг лисоний биродари Озарбайжон билан жуда муҳим алоқа ўрнатди. 28 май куни Каспий денгизидан дастлабки нефт босими янги қувур орқали Баку шаҳридан Гуржистонга ва ниҳоят Туркиядаги Жейҳан шаҳрига узатилди. Бу ҳодиса Америка сиёсатининг дунёнинг бир четидаги ноёб ғалабаси эди.

Туркия бу йўлда шарқни ғарб билан боғловчи воситачи ролини ўйнайди. Шу сабабли, Россиянинг собиқ Совет Иттифоқининг жанубий ҳудудларидаги газ ва нефт экспортидаги олғирликлари кучсизлантирилади.

Аммо, Россиянинг Ўрта Осиёдаги сиёсий ва маданий таъсири ҳамон сақланиб қолаётгани, Туркиянинг бу минтақага бозор иқтисодиёти ва кўплаб туркий халқлар хайрихоҳ бўлган анъанавий Ислом динига асосланган демократияни тарғиб қилишга қаратилган ҳаракатларига тўсиқ бўлиб қолаверади.

Бунга эски совет тузуми бошқарувини сақлаб келаётган Кавказ ва Ўрта Осиёдаги халқларни ҳанузгача қаттиқ режимли ҳукмдорлар қўл остида қолаётгани албатта халақит қилади.

Туркия айни пайтда зулмкор ва беқарор режимлар ёки демократик мухолифатни қўллаш кераклиги борасида бош қотирмоқда.
Бундан ташқари Туркия Россия билан муносабатда жуда эҳтиёткор бўлиш кераклигини сезади, чунки ўртада олди сотди масаласи бор.
Туркия бир пайтлар Россия талабига жавобан Чеченистонлик ярадор жангчиларга тиббий ёрдам беришни тўхтатган эди.

Шунга қарамай Кремлнинг баъзи иқтисодий муаммолари шу ҳафтада Анқара шаҳрида муҳкама қилинади. Россия Ташкқи Ишлар вазири Сергей Лавровнинг Туркиялик ҳамкасби билан Анатолия орқали ўтадиган қувурлар келажаги баҳс этилади. Бу қувурлар Россия ва Қозоғистон нефтини Самсунг турк портидан Жейҳанга ўтказиши керак.

Ўтган ноябр ойида бўлиб ўтган Руссия ва Туркия давлатлари анжуманида Президент Владимир Путин Россия газини Қора денгиз орқали Самсунга ташувчи йўл жуда ҳам зарурлигини, АҚШ томонидан бу борада тўсқинликлар бўлсада, лойиҳани давом этириш кераклигини таъкидлаган эди.Россия айни пайтда Европага газ экспорт қилиш мақсадида Қора денгиз остидан Туркияга иккинчи газ қувурлари қуришни истамоқда. Баъзи ҳолларда Туркия ўзи қўшилишни истаётган Европа Иттифлқига қараганда Россия билан яқин алоқададир. Ўтган йили ўзаро савдо ҳажми 15 миллиард долларни ташкил этган, Туркия ҳозирги пайтда Россиянинг иккинчи катта савдо ҳамкоридир. 2007 йилда иккитомонлама савдо 25 миллиард долларни ташкил этиши мумкин. Туркия Россияга истеъмол моллари ва қурилиш материалларини сотади ва эвазига Россиядан электр энергияси олади.

Бироқ, Россия ва Туркия музокараларида Туркиянинг собиқ Иттифоқ Респулибкаларига бўлган сиёсати эътиборга лойиқдир. Бугун Туркия сиёсати олдинги йилларга қараганда бироз қатъийлашиб бормоқда. Бунинг бир мисоли машҳур ўзбек диссиденти Муҳаммад Солиҳга нисбатан Анқара муносабатларининг ўзгараётганидир. Жаноб Солиҳ Олмонияда мухолифатдаги "Эрк" раҳбари сифатида Ўзбекистон президенти Ислом Каримовга қарши ташвиқот ишларини олиб бормоқда. Жаноб Солиҳнинг таъкидлашича, Президент Каримов озгина демократик ва адолатли сайловда ўзини ютқаазиб қўйишини яхши билади ва шу боис у қалтираганча ўзини қўтқарадиган бир йўл изламоқда.

1993-йилда Муҳаммад Солиҳ Каримов босими остида Туркияга қочиб келганди. Ўша пайта Туркия президенти Сулейман Демирэл эди. Афтидан Туркия яна Солиҳ учун ўз эшикларини очмоқда.

Ўтган йилда Ўзбекистоннинг Андижон шаҳри содир бўлган қатлиомдан сўнг НАТОга аъзо давлатларнинг кўпчилиги Солиҳ учун минбар беришди.Солиҳ учун ўз эшикларини очиб берган Туркия Каримовни ашаддий ҳимоячиси бўлиб келаётган Россияни ғазабини қўзғаши мумкин, бироқ Туркия Солиҳни қабул қилган Ғарб давлатларининг маънавий раҳномолигида бу қадамни ташлашга журъат этмоқда.

Агар жаноб Солиҳнинг Ўзбекистонда демократия албатта қарор топиши ва натижада бутун Ўрта Осиёда ўзгариш бўлиши ҳақидаги башоратлари тўғри чиқса, Туркиянинг унга нисбатан сиёсати ўзгаришини олқишлаш мумкин. Нафақат Ўрта Осиёда демократия ва эркин бозор учун , балки Демирэлнинг туркий халқлар ҳамдўстлиги ҳақидаги мужмал орзуси учун ҳам бу жуда омади гапдир.

Инглиз тилидан "Исёнкор" учун Сара Кендзор (Sarah Kendzior) таржимаси, АҚШ.
("Economist" журнали).

Категория: Хабарлар | Просмотров: 977 | Добавил: Давронбек | Рейтинг: 0.0/0 |
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
 
 
Разделы новостей
Долзарб мақолалар [10]
Шеърлар [3]
Норозилик чодиридан ҳикоялар [1]
Хабарлар [138]
Иқтисод [4]
Янги нашрлар [3]
Баҳс [6]
Инсон ҳуқуқлари [20]
Таҳлил [18]
Эркин фикр [41]
Интервью [12]
Мурожаатлар [13]
Жамият [26]
Сиёсат [18]

Форма входа

Календарь новостей
«  Июнь 2006  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930

Наш опрос

 

Сайтни қандай баҳолайсиз?

 
Жаъми жавоблар: 73
 
                                                 

 


Поиск

Друзья сайта
Бизнинг тамға:
 
 
Ҳамкорларимиз:
 

Статистика

Жаъми сайтдагилар: 1
Меҳмонлар: 1
Муҳлислар: 0
 

Copyright MyCorp © 2024
Используются технологии uCoz