Бугун, яъни 2006 йил 12 июнь куни эрталаб соат 11-00 лар чамаси наманганлик журналист Носир Зокирнинг уйига милиция участка нозири Собиров ва Наманган шахар ИИБ бошлиғи ўринбосари Шухрат Умаровлар келишиб, уни шахар ички ишлар бўлимига олиб кетишмоқчи эканлигини айтишган. Носир Зокир бунга жавобан расмий чақирув қоғози бўлмасча хеч қаерга бормаслигини айтган. Шундан кейин Шухрат Умаров повестка ( чақирув қоғози) ёздириб келиш учун қайтиб кетган. Мана шу фурсатдан фойдаланиб, Носир Зокир Тошкентга, МAZLUМ хуқуқ химояси ташкилоти ижрочи директори Аъзам Турғуновга тезлик билан қўнғироқ қилиб, воқеа тафсилотларини қисқача баён қилишга улгурган. Унинг айтишига қараганда, Носир Зокир бир кун олдин Қўқонга, улфатлари ва эски қадрдонлари билан бир ойда бир марта уюштириладиган ошхўрликка борган. Уни шу куни ҳам 41 62 рақамли оқ рангли Нексия автомашинасида номаълум одамлар кузатиб боришган. Участка нозири Собировга кўра, Носир Зокирни шахар ИИБ га олиб бориш хақидаги буйруқ вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари Салим Сотволдиев томонидан берилган бўлиб, шахар ИИБ бошлиғи Қўлдошев ва унинг ўринбосари Шухрат Умаровлар бу ишга бошчилик қилишаётган экан. Уларнинг фикрича, Носир Зокир Қўқонда ош баҳонасида йирик уюшган гурух тузаётган эмиш. Нима ҳам дердик, иштонсизнинг хадиги чўпдан деганларидек, президент сайловлари яқинлашган сари виждонини иштон қилиб кийиб олган ёлғончи хукумат шундоқ ҳам Ўзбекистонда саноқли қолган хур фикрловчи инсонларни овозини ўчириш пайига тушган кўринади. Носир Зокирнинг контакт телефонлари: 2305614(сот), 2315236( ўғли Зохидни сот), 2249401 (уй) МAZLUМ Ахборот Маркази Тел. (+998 71) 298355, (+998 7) 1206530 Наманган-Тошкент
|